ДУГОНАМГА НИМА БЎЛДИ?

ДУГОНАМГА НИМА БЎЛДИ?
ДУГОНАМГА НИМА БЎЛДИ?


Нигора исмли қизиқувчан, хушчақчақ, шодон дугонам бор эди. Орзулар осмонида учиб юрарди. Ўшанда, эндигина 19 баҳорни қаршилаётган чоғида "Одноклассники” сайти рўйхатидан ўтди-ю...

Кунларнинг бирида Нигора завқланиб интернетга кираётганини, у ерда жуда кўпчилик билан дўст­лашаёт­ганини айтиб қолди. Бу менга мақул келмади. Фикримни очиқ айтдим:


– Интернетда нима бор? Қўйсанг-чи шу нарсани! Кирма! У ерда беҳаё нарсалар кўп бўларкан. Кечагина телевизорда шу ҳақда кўрсатув бўлди. Айтишларича, у ердаги малумотларнинг кўпи ёлғон. Кўп ҳолларда ёшларни алдашаркан!


– Ваҳима қилма, курсдош, синфдошлар билан гаплашиб туришнинг нимаси ёмон? – бепарвогина жавоб берди Нигора.


Иккаламиз ҳам коллеж талабаси эмасмизми, анча пайт гаплаша олмадик. Учрашганимизда ҳам бу мавзуда сўз очилмади. Шу тариқа орадан олти ой ўтди. Ёзги татилга чиққанимиздан сўнг дугонам билан бафуржа гаплашишга вақт топ­дик. Шунда ундан интернет ҳақида сўрадим. Кўзлари ёниб гап бош­лади:


– Дугонажон, ўзинг бир кириб кўр, маза қиласан. Айниқса, "Одноклассники” зўр. Турли расмлар, дунёдаги воқеалардан хабардор бўласан. Янги одамлар билан танишасан. Реал ҳаётдан тубдан фарқ қилади. Хоҳлаган инсонинг билан бемалол, тортинмай гаплашиш мумкин!



Овозидаги завқ-шавқдан англадимки, дугонам астойдил интернет деган балога боғланиб бўлган, унга кирмаслик ҳақидаги гапимни эшитиб ҳам ўтирмайди.


Кунларнинг бирида сайт орқали 22 ёшли Хуршид исмли бир бола билан дўстлашганини айтиб қолди. Галдаги янги таниш­ларидан биридир-да, деб ўйлаб этибор бермадим. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасдан:


– Хуршид акам менга уйланмоқчи! – деганида ҳайратдан донг қотиб қолдим.


– Интернетда яқиндагина танишган дўстингми? Уни танимайсан-ку! Ўзи нима иш қилади? Ота-онаси ким! – саволларни қалаштириб ташладим.


– Бунча қарияларга ўхшаб ваҳима қиласан? Ҳозир тўйим бўлаётгани йўқ-ку! Шуларни билиш учун учрашмоқчимиз. Кўришайлик, деяпти, Тошкентга чақиряпти. Шунга бориб келмоқчиман.


Дугонам хотиржамлик билан айтган бу хабар мени ваҳимага солиб қўйди. Навбатдаги саволлар дўлини ёғдирдим:


– Қаёққа, қандай қилиб борасан?! Ота-онангга нима дейсан? Тошкент узоқ жой, қиз бола бошинг билан танимаган, билмаган одамнинг гапига учиб кетаверасанми?


– Яна ваҳима қиляпсан. Нега танимас эканман? Анчадан бери гаплашиб юрибмиз. Дунё­қарашимиз бир-биримизга мос. Хуллас, ҳаммасини пишитиб қўйганман.


Тошкентда холам туради, ўшаларникига бораман. Ойимга: "Зерикиб кетдим”, деб бир йиғлаб берувдим, рози бўлдилар. Эртага жўнаяпман.


Шундай қилиб дугонам кетди. Тошкентда бир ҳафта туриб қайтганида кўзларида порлаб турган аввалги завқ йўқ эди. Уни уйга чақирдим, нима гаплигини сўрадим.


– Тошкентга етиб бордим, – бироз жим тургач, гап бошлади Нигора. – Дарров Хуршид акам билан гаплашмоқчи бўлдим. Бироқ у интернетда эмас экан. Ҳатто телефон рақамини ҳам билмасдим. Сайтга киришини кутдим. Кечга яқин пайдо бўлди, тонг отгунча интернет орқали гаплашдик. Кечки соат 18:00 да хиёбонда кўришишга келишдик.


– Сизни қандай топаман, телефон рақамингизни беринг, – деб ёздим.


– Қора палтода бўламан, расмингни кўрганман-ку, ўзим топиб оламан сени, – деган жавоб келди.


Айтилган соат яқинлашганида холамга шу ерда ўқийдиган дугоналарим билан кўришаман, дея баҳона тўқидим. Айтилган жойга етиб бориб, орзиққанча Хуршид акамни кута бошладим. Чамаси ярим соатлар ўтгач, ёши 40 лардан ошган бир киши ёнимга келди. Исмимни айтиб чақирди.


– Кимсиз, исмимни қаердан биласиз? – дедим жеркиб.


– Мен Хуршид акангизман, – деган жавобни эшитиб, устимдан қайноқ сув ағдарилгандек бўлди. Неча ойлардан бери ишониб, умид боғлаб юрганларимнинг ёлғон бўлиб чиқиши мени гангитиб қўйди. Ҳаётим остин-устун бўлиб кетгандек, бошимга осмон қулаётгандек эди. Қўрқиб кетганимдан нима қилаётганимни билмай қолдим.


Ресторанга таклиф қилди, индамай эргашдим. Қаергадир бордик. Тўс-тўполон, ола қоронғу. Ичи ёш-яланг билан лиқ тўла. У овқат, ичимликлар буюрди. Шундагина ўзимни бироз босиб олиб, Хуршид акага қарадим. У мен кўрган расмлардаги инсонга мутлақо ўхшамасди.


– Кетаман, – дедим ўзимни қўлга олиб.


– Майли, фақат бироз ўтиринг. Шунча пайт гаплашганимизнинг ҳурмати йўқми? – деди у. Шу орада ичимлик узатди. Чанқаб турганим учун бир кўтаришда ичиб юбордим. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўзимни йўқота бошладим...


Уйғонганимда аллақачон тонг ёришиб кетганди. Қаерда, кимникида ётганимни ҳам билмасдим. Қўрқувдан дағ-дағ қалтирардим. Кўчага чиқиб уйга йўл олдим. Мени минг турли савол ва маломат билан кутиб олган холамга навбатдаги ёлғонни тўқидим:


– Дугоналарим қўярда-қўймай олиб қолишди. Телефоним ўчиқ, номерингизни ёддан билмайман...


Бир оз ўзимга келгач, дарҳол телефонимни қувват­лантириб, интернетга кирдим. Хуршид акадан бўлган воқеаларга изоҳ сўрамоқчи эдим. Бироқ ушбу профил йўқ қилинган, деган ёзувдан бошқа малумот ололмадим...


Нигорага нима деб таскин беришни билмасдим.


Орадан икки ойлар чамаси вақт ўтиб содир бўлган воқеа бутун қишлоқ аҳлини даҳшатга солди: ўн гулидан бири очилиб улгурмаган, орзулари осмон дугонам ўз жонига қасд қилди. Тиббий экспертизадан сўнг аниқланишича, дугонам ҳомиладор экан...


Нигоранинг бевақт ўлимига сабабчини, аниқроғи, қотилини ёлғиз мен биламан: "ОДНОКЛАССНИКИ!”

Ота ва Киз

Тобут одамлар елкасида кулма кул борар, бир кизалок нималар булаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб йигламаганни хам йиглатарди. Кизалок отасини каерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни кабристонга куйиб келишди хамки кизалок йигидан тухтамади, хар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сурарди: ʺАдажоним кани,...

Қаерда хато қилдим?

Икки фарзандимни ҳали мактабга чиқмасидан онамга ташлаб, хорижга ишлаш учун кетдим. Мусофир юртда иш топгунимча, жойлашгунимча не-не кунларни бошимдан ўтказмадим. Ахийри, икки боласи бор аёлнинг уйида ишлай бошладим. Ўзимнинг фарзандларимга беришим керак бўлган меҳримни ўзгалар фарзандига бердим....

Ҳақиқий севги

Улар бир-биридан олис эдилар. Йигит ўртанди,қиз соғинди. Тақдир уларни бир мартагина учраштирди холос. Соғинчлар, ҳислар қучоғида бутун бир умрнинг тўртдан уч қисми ўтиб кетди. Кун келиб улар яна кўришдилар. Хазонлар тўшалган хиёбон йўлаги четидаги скамейкада икки қария бир-бирига суянииб ўтиришарди......

Жиддий хонимнинг найранглари

«Макр»ларни ўқиб, гоҳида кулиб ҳордиқ чиқарсам, гоҳида ибрат оламан. «Мен ҳам ҳаётимда мана шу ҳийлани ишлатиб, вазият чиқиб кетсам бўларкан» деб қоламан. Ўйлаб қарасам, мен ҳам анча-мунча айёрликлар қилган эканман. Албатта, уларни ўзим ўйлаб топмаганман. Ёнимдагилар ёрдамида амалга оширганмиз. Шукрки, найрангларимнинг ҳаммаси яхшиликка хизмат...

Отасиз ўтган дабдабали тўй

Хуршида янги, ҳали бўёқ ҳиди ҳам кетмаган уйининг кўркига кўрк қўшиб турган пардаларни томоша қилиб, жилмайиб қўйди. Кейин ўнг оёғида турган оғриқдан оғриниб, юмшоққина мебелга ўтирди. Оёғини силаркан, хаёл қилди. «Шунча йил бекорга ишламабман. Савил оёғим панд бермаган-да, ўғлим машинали ҳам бўлиб қоларди», деб ўйлади. Шу жиринглаган телефон...

Тухмат

-Хотин, совук чой олиб кел! - ушкирди арок ичиб, маст булиб, гандираклаб келган эркак. -Хозир, - куркув аралаш жавоб берди аёл. Чойнакни чумагидан чойни хуриллатиб охиригача “ютгач” эркак темир каравотга узини ташлади. Бироздан сунг хона унинг гулдираган хуррагига тулди. Бир соатлардан кейин огзи какраб, сув ичишга турган эркак, негадир...

ХАЁЛПАРАСТ (ҳажвия)

Одам қанчалик камбағал бўлса, шунча хаёлпараст бўлиб бораркан. Ўзича қаёқдаги имкони йўқ нарсаларни ҳам хаёлида гавдалантиравераркан… Мана, масалан, сиз музқаймоқ еяпсиз. Мен қараб туриб тупугимни ичимга ютаман. Шунда томоғимда муздеккина музқаймоқни ҳис эта бошлайман. Ҳа, мен сизга қараб туриб ҳам музқаймоқ егандай ҳис қила оламан ўзимни…...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «ИБРОҲИМ ПОШШАНИНГ ҚАТЛ ЭТИЛИШИ ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР»

Усмонийлар тарихида 10- султон сифатида империяни деярли адолатга суянган ҳолда бошқарган султон Сулаймон-Қонуний болаликда қуллар қаторида саройга олиб келинган Иброҳим Паргали билан яқин дўст тутинган. У Иброҳимни нафақат дўст, балки туғишган жигаридек қабул қилган. Шунинг учун отасининг ўлимидан сўнг империя тахтига ўтиргач, Иброҳим Паргалини...

Отани норози қилган ўғил

Фазл ибн Яҳё Бармакийнинг кўкрагида кичкинагина оқ доғ пайдо бўлиб, у бундан қаттиқ қайғуга тушди. Биров сезиб колмасин, деб ҳаммомга ҳам кечаси борадиган бўлди. Бир куни ходимларини йиғиб: "Шу кунларда Ироқ, Хуросон, Шом ва Форсда энг кучли табиб ким?” -деб сўради. Ходимлар: "Форс Жосалиқ!” - деб жавоб беришди. У Форсга одам юбориб, ҳаким...

Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар

Ушбу интернатда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг "қора" ўтмишидан кўпчилик хабардор. Ўғирлик қилган, жанжаллашган, тан жароҳати етказган… Бу каби ибораларни ўқувчилар ҳам яхши билади. Тўғри, бу ерда ҳеч ким бир-биридан қандай жиноят содир этганини сўраб ўтирмайди. Аммо кўпчилик янги келган ўқувчи бу ерга нима учун тушиб қолганини дарров англаб олади....

Фикр қўшиш