Ўзимни қандай оқлашни билмаяпман…

Ўзимни қандай оқлашни билмаяпман…
Ўзимни қандай оқлашни билмаяпман…


Майсара, 43 ёш, Самарқанд вилояти:

— Эрнинг топармон-тутармон, уддабурон бўлгани ҳам яхши экан. Менинг эрим эса бунинг акси, на болаларининг ташвиши, на рўзғор камчиликлари қизиқтиради. Бошида қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун унчалик муҳтожлик сезмаганмиз. Алоҳида кўчиб чиққанимиздан кейин рўзғорда етишмовчилик бошланди. Бунинг устига болаларнинг ейман-ичаман, деган пайти. Шунинг учун ўзимни ўққа, чўққа уриб бўлса ҳам, пул топиш йўлини ўйлардим. Аввалига бозорга чиқиб савдо қила бошладим. Уч-тўрт йил шундай ишлаганимдан сўнг соғлигим ёмонлашиб қолди. Жазирама иссиқ, қаттиқ совуқларда кун бўйи бозорда туриш ўз тасирини ўтказмай қўймади. Соғлигимдан айрилиб, икки ой шифохонада даволаниб чиқдим. Жамғариб қўйган озроқ пулим ҳам ўзимга кетди. Учта қиздан кейин туғилган ўғлим ҳали кичкина, қўлидан иш келмайди. Отаси эса бир ишнинг бошини тутай демайди. Шуларни ўйлаб, яна қай йўл билан пул топсам бўлади, деб бошим қотди. Кейин ўйлаб-ўйлаб, Туркияда бирор йил ишлаб келишга қарор қилдим. Ўша ёқда ишлаётган танишлар орқали бир дўконга фаррош бўлиб ишга кирдим. Сотувчиларга ёрдам бераётганимни кўрган хўжайин менга сотувчиликни берди. Бундан ғазабланган шерикларим қишлоққа мен ҳақимдаги ёмон гапларни етказишибди. Синглим қўнғироқ қилиб, йиғлаб гапирди:


— Опа, нималар қилиб юрибсиз? Эрингиз, болаларингиз кўзингизга кўринмадими? Уйга қайта қолинг, қанча кўп пул жўнатганингиз сари сиз ҳақингизда шунча ёмон гаплар тарқалаяпти. Одамларни биласиз-ку, оғзи билан юради...

Бу гапларни эшитиб, ҳеч нима кўзимга кўринмай уйимга қайтдим. Ўзимни қанча оқлашга ҳаракат қилмай, одамларнинг менга бошқача кўз билан қараётганига чидолмаяпман. Оилам бузилиб кетаверадими энди? Ўзимни қандай оқлашни билмаяпман…

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Урни булмаса хам яхшиликни экаверинг...

Шифохонада ёши улуг киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Кария билан бир соатдан купрок вакт бирга булиб, овкатланиш, ювинишига кумаклашар ва шифохона богчасида сайир килдиргани олиб чикарди......

Жазман… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:...

ТОТИХОННИНГ ТАНГОСИ (хажвия)

— Тотихон, кочада нима киляпсан? — соради у тотининг теварагида тинимсиз айланиб. — кафасда йотишинг керак еди-ку! Бир тоза хаводан нафас олай дебсан-да? — Е, каргабой ака-ей, — бошини патлари орасига олиб мингирлади тоти. — Куйган юрагимни баттар йондирасиз-а! кафасимдан кочдим, ога!...

📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди......

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

Автобусда кетманг... (вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Аллох рози булсин сизлардан. Келинг навбатдаги хикоямни сизларга хавола этаман...мархамат......

Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

Бир киши Валид ибн Абу Хайра роҳматуллоҳи алайҳни сўкиб юборди. Шунда у зот: “Бу сенинг саҳифангдир. Шундай экан, унга хоҳлаган нарсангни ёздиравер!”, дедилар....

Она муҳаббати ёхуд барчани йиғлатган «смс»

Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди....

Гумроҳлар (Hikoyalar)

Борига қаноат қилиб яшаш бугун айримлар учун гўё замондан ортда қолишдек гап. Ҳаётини хавфга, ор-номусини гаровга қўйиб бўлса-да, кўпроғига эришиш истаги тинчлик бермайди уларга. Беш кунлик дунёда ҳаммаям яхши яшашни истайди-да, дея тасалли беришади ўзларига. Бироқ бу ўзгаларга зиён етказиш эвазига бўлса-чи?.. … Зиёдани ишдан бўшатишди....

Фикр қўшиш