Муваффақият калити қаерда?

Муваффақият калити қаерда?
Муваффақият калити қаерда?


Ўзига ишонган киши жасоратли бўладими? Ё жасоратли киши ўзига ишонадими? Бу саволнинг жавоби муҳим эмас, муҳими — муваффақият калити ўзингизда! Ўзингизга бўлган ишонч ва жасоратда!

Ишонч

«Филларни кўргани кўзим йўқ: улар қанчалар улкан бўлсалар, шу қадар итоаткордирлар», деб ёзади Чарли Чаплин кундалигида...

Ёғочсозлик саноатида донг таратган фабрика хўжайини Іиндистондаги таниқли филчилик фермасида ғаройиб ҳолатга дуч келади. Филларнинг каттаю кичиги орқа оёғига боғлоғлик, бир силташ билан узиш мумкин бўлган арқонга бўйсуниб юрар эди. Бу ерда баҳайбат жониворларни бошқаришда на қафас, на чангакларга зарурат бор эди.


Тадбиркор арқоннинг измига итоат қилган улкан ҳайвонларга ҳайрат билан тикилар, ҳар қанча уринмасин, уларнинг нега бу ингичка арқонни узиб, фермадан қочишга уринмаслигига ақли етмасди. Сайёрамизнинг энг қудратли жонзотларини бу аҳволда кўриш ҳам кулгили, ҳам ачинарли.

Қизиқувчан тадбиркор унга ҳамроҳлик қилаётганлардан бу ҳолатнинг сабабини сўради.

— Улар гўдаклигиданоқ худди шу ўлчамдаги арқон билан боғлаб қўйилади. Ёш филчаларнинг бу арқонни узишга кучи етмайди. Фил боласи улғайса ҳам, биз ипларни алмаштирмаймиз. Шунинг учун улар «Бу арқонни узишга ҳали ҳам ожизмиз», деган ишонч билан улғайишади ва ипни узишга ҳаракат қилмайдилар», — деди ферма эгаси.

Хулоса шуки, оёғингга боғланган, енгилгина силтов билан халос бўлиш мумкин бўлган ипни узиб ташлаш, имконингни намойиш қилиш учун сенга бор-йўғи керак бўладиган омил — ишончдир.

Синов

Фермернинг гўзал қизини севиб қолган чўпон ўғлининг кўзларига дунё тор кўринибди. Отаси ноиложлиги боис, қолаверса, қалбидаги муҳаббат ундови билан унинг ўзи фермернинг ҳузурига борибди. Йигит кўнглидагини айтаётганида фермер унга бош-оёқ разм солиб, ошиқнинг сўзларига шубҳа қилмабди.

— Ўғлим, севгингни ҳурмат қиламан. Лекин қизим бахтли бўлиши учун бунинг ўзи кифоя эмас. Инсонни бахтли қиладиган унинг фели ва амалидир. Мен сени синаш учун учта ҳўкизни бирма-бир майдонга қўйиб юбораман. Сен улардан бирортасининг шохини қайириб, бўйсундира олсанг, қизимга сендан муносиб куёв топа олмаслигимга амин бўламан, — дебди.

Ошиқ оғилхона қаршисидаги майдонда туриб, биринчи буқанинг чиқишини кутибди. Кўп ўтмай пишқира-пишқира важоҳат билан чиқиб келаётган улкан, шохдор буқани кўриб, муҳаббатини ҳам унутиб қўйибди ва четроққа чиқиб, кейинги ҳўкиз билан олишишга қарор қилибди.

Ошиқнинг ҳолини пайқаган фермер оғилхонадан кейинги буқани чиқариб юборибди. Йигит бечора қараса, буниси олдинги буқадан ҳам ҳайбатлироқ, қассоб ҳидини сезгандек, кўзи қонга тўлган ҳўкиз экан. Йигитнинг нафаси ичига тушиб, бу сафар ҳам майдонга тушишга шаҳди етмабди.

«Эҳтимол, хўжайин мени синаётгандир. Іозир у нимжон ва кучсиз буқани майдонга туширишига ишончим комил!» ўйлабди ва мийиғида кулиб қўйибди.

Оғилхонадан чиқиб келаётган учинчи ҳўкиз йигитнинг бахтига чиндан ҳам нимжон ва ориқ эди. Омади келганидан хурсанд бўлиб, майдонга шаҳд билан отилган йигит не кўз билан кўрсинки, ҳўкизнинг бошида шохи йўқ экан.

— Чинакам имконият машаққатлар ичида бўлади. ҳеч қачон имконнинг қулайини кутма. Акс ҳолда, ҳаётдадоим ютқазишга маҳкумсан, ўғлим, — дебди фермер ҳафсаласи пир бўлган ошиққа.

Қади сарви уза зулфи каманде...

Ёхуд Ҳофиз Хоразмий қаламига мансуб бу ғазалнинг шимолий музликларга нима алоқаси бор? Албатта, Жаҳонгир Отажоновнинг мазкур қўшиғи сўзларининг муаллифи ҳақида унга жўр бўлиб куйлаётган тингловчиларнинг ўндан бири ҳам етарлича малумотга эга бўлмаса керак. Чунки, интернет тармоқларида тарқалиб кетган видеолавҳаларда ҳам клип ижодкорлари ҳақида...

Йетим колган гуллар

кайнок гармсел хар кутурганда, шахарча куюк тоʻзон ичида колади. У бийдек даштнинг кок киндигида боʻй ростлаган бу шахарчани йер юзидан супуриб ташламокка ахд килгандек, тоʻлгʻониб, юлкиниб куюн уюриб есади. Соʻнг шиддати андак сусайгандек боʻлади-да, тагʻин янгидан куч олиб, коʻп каватли кизгʻиш гʻиштин уйлару коʻкка найзадек санчилган кувуридан...

Кутиш (Ҳикоя)

— Хавотирланма, хотин. Мен, албатта, қайтаман. Бу шунчаки англашилмовчилик... Уни олиб кетишди. Хотин эса ағдар-тўнтар бўлиб ётган уйни йиғиштиришга тушди. Шундан сўнг аёл интизорликда кута бошлади....

Туғруқхонада ОИТС юқтирган аёл

Ҳикоя реал воқеаларга асосланган. Қаҳрамонларнинг исм-шарифи ўзгартирилди Баҳор фасли эди. Дарахтлар эндигина яшил тусга кирган, табиат қишнинг совуғидан уйғониб, кўклам қуёши тафтидан завқланаётгандек кундан-кун чирой очиб борарди. Шундай кунларнинг бирида қизим Мафтуна билан унинг имтиҳонолди тайёргарликлари ҳақида суҳбатлашиб ўтиргандик....

Каддафи яратган мўжиза унинг ўз бошига етдими?

НАТО ҳужумидан вайрон бўлган Ливия пойтахти Триполида бу мағлубиятдан завқ-шавққа тўлиб тантана қилаётган ливиялик исёнчилар ўртасида миш-миш тарқалди. Эмишки, полковник Каддафи бутун мамлакат бўйлаб ер остидан тортилган улкан сув қувурлари ичида яшириниб, жон сақлаётган экан. Сув келтирган эмас, кўза синдирган азиз Гап бу ерда Каддафи ҳукмронлиги...

ХАСТАХОНА ҲАНГОМАЛАРИ…

Кўпчилик касалхона жонлантириш бўлимида фақат даҳшат, қўрқув, азоб ҳукмрон деб ўйлайди. Балки бу тўғридир. Аммо мен шу бўлимларда ётиб, бошқа нарсага гувоҳ бўлдим. Жонлантириш бўлимларида ҳам қизиқ фел-атворли, ҳазил-мутойибага ўч беморлар учраб тураркан. Эшитиб кўринг-а!.. «Ҳасадгўй»...

КЕЛИНОЙИ… (Хикоя)

Шерали кизчасини айвонда еркалаб отирган Бувсарага йер остидан бокаркан, юраги хаприкиб-хаприкиб кетар, шайтон уни кеннойиси томон чорлаб, кучишга, еркалашга ундарди. «Нималар болаяпти ози? — оз уйи, ичкарида супур-сидир килиш билан банд хотини Мадинага огринча коз ташлаб ойларди у. — Акамнинг хотинини яхши корсам, оз жуфти халолим билан овунгим...

ТОБУТДА ТИРИЛГАН ЭРКАК… (ёхуд муолажага пули қолмагач, «ўлдирилган» йигит қиссаси)

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тез-тез кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлиб туради. Мана, яна бир шунга ўхшаш воқеани қабул қилинг. Яқинда штатнинг Лакхнау шаҳрида дафн этилаётган 20 ёшли йигит тобутда тирилиб кетди. Гап шундаки, 21 июн куни 20 яшар Муҳаммад Фуркан автоҳалокатга учраган. Уни оғир аҳволда хусусий клиникалардан бирига...

Буюклар муҳаббати

"Нозли дилдордан айрилдим...” Махтумқули туркий халқлар адабиётида ўз овози, ўз услубига эга бўлган забардаст шоирлардан бири саналади. Манбаларга кўра, у 1733 йилда Копетдоғ тоғи этакларидаги Қорақала музофотида, туркманларнинг гўкланг қабиласида дунёга келади. Унинг отаси Давлатмамат Озодий ўз даврининг оташнафас шоирларидан бири эди....

📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди......

Фикр қўшиш