Тоғда адашган одам (Бўлган воқеа)

Тоғда адашган одам (Бўлган воқеа)
Тоғда адашган одам (Бўлган воқеа)


Айғир. Отлар уюрининг бошчиси. Ўн-йигирмата отни ортидан эргаштириб, йўл-йўриқ кўрсатиб, хавф-хатардан асраб юради. Оҳангаронлик Зоир аканинг ҳам ўша тўдада оти бор. Айғир бўлмаса-да, чайир, олғир, ақлли от. Зоир ака ҳар замон тоққа чиқиб уларни туванлаб қўяди.
2017 йил, 25 декабр. Эрта тонгда Зоир ака тоққа отини олиб тушишга жўнади. Рафиқаси Сайёра опа қайнатиб қўйган тўртта тухум, озроқ колбаса ва иккита нонни белига тугди-да, ё пирим дея йўлга тушди.
Туш вақти бўлдиямки, отлар уюри кўринмайди. Тоғда юрган овчи йигитни учратиб, муддаосини айтди. Овчи йигит тоғнинг нариги ёнида – сойда икки-уч кун олдин отлар уюрига кўзи тушганини малум қилди. Отига Зоир акани миндириб, сой яқинигача элтиб қўйди ва "сиз жуда узоқ йўлдан келибсиз, ҳув, анави яқин йўлдан кетганингиз яхши”, – дея катта ҳарсангтош томонга ишора қилди.

Ҳадемай кеч тушади. Отларнинг бўлса қорасиям кўринмайди. Зоир ака овчи кўрсатган йўлга тушиб ортга қайтишга қарор қилди. Шу пайт нима бўлди-ю, бирдан шовқин-сурон туриб, атроф қоп-қора тусга кирди. Майда лекин зарб билан ёғаётган муз парчалари кўз очирмасди. Ярим тунгача шамол аралаш ёққан қор Зоир акани йўлдан адаштирди. Ўша тунда бир арча тагида олов ёқиб жон сақлади. Эрталаб эса ҳамма ёқ оппоқ, қорнинг қалинлиги белгача келар эди...
Кимгадир хабар берай, деса телефонда умуман алоқа, йўқ. Атрофда инсон зоти кўринмасди. Бундай вазиятда омон қолишнинг биргина йўли – ўзини қўлга олиб, тезроқ йўлни топиб, одамлар яшайдиган манзилга етиб олиш керак...
Тоғдаги тўртинчи кун. Ҳаммаёқ оппоқ. Ҳаво жуда совуқ. Қор белгача келади. Егулик тугаган. Зоир аканинг кўзларини қор олганми атрофни кўпам англай олмаяпти. Қўл-оёқлари қизариб, шишиб кетган. Йўл, одамлар яшайдиган манзилдан дарак йўқ...
Ниҳоят, ботирлиги, курашувчанлиги, ҳаётга, яқинларига муҳаббати сабаб қийинчиликларни енгиб, етти кеча-кундуз деганда бир чўпон яшайдиган чайлани топиб келди. Бу Паркент тоғлари эди. Оҳангаронлик қаҳрамонимиз адашиб Паркентга келиб қолганди. Муҳими у топилди! Одамлар орасида!
Чўпоннинг иккита катта, қоп-қора итлари одам қораси кўринган томонга ташланди. Яхшиямки, чўпон йигит чайла ташқарисида нимадир юмуш билан банд эди. Итларини чақириб қолди. Бўлмаса шу ергача омон етиб келган Зоир акани итлар омон қўймасди.
2018 йил 3 январ. Зоир ака Ўрмон хўжалиги ходимлари ёрдамида Оҳангаронга оиласи бағрига қайтди. Шу куни Зоир аканинг уйида Янги йил байрами нишонланди. Қариндош-уруғлар, қўни-қўшни, бутун маҳалла хонадонда йиғилди. Омон қайтганига шукроналар келтирилди.
Зоир аканинг айтишича, бир ўғил, бир қизи бор. Катта фарзанди Турсуной тилаб олган фарзанди, ундан олдинги тўнғичларнинг иккита-учтаси чақалоқлигидаёқ нобуд бўлган экан...
Турсуной Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг иккинчи босқичида шартнома асосида ўқийди. Зоир ака шартнома пулининг қолган ярмини тўлаш учун отини бозорга олиб чиқмоқчи бўлиб, уни қидириб тоққа кетганди. Адашиб қолиб етти кун деганда уйига етиб келди...
У пойтахтимиздаги 16-шаҳар тез ёрдам шифохонасида даволанди. Бармоқларини бироз совуқ урган. Шифокорларнинг сўз­ларига кўра, ҳолати яхши, керакли муолажалар амалга оширилган.
Ҳаёт синовлардан иборат. Гоҳо, бошимиздан турли саргузаштларни ҳам ўтказиб турамиз. Лекин юқоридаги сингари ҳолатларга камдан кам дуч келамиз. Ана шундай пайтларда инсоннинг иродаси, матонати, жасурлиги, тантилиги имтиҳондан ўтади. Машаққатларни мардонавор енгган инсонгина бахтга эришади. Зоир ака ҳам бошига тушган ана шундай синовни мардонавор енгиб ўтиб, қаҳрамонлик кўрсатди. Ҳаётга, оиласи, фарзандлари бағрига омон қайтди.

Занги бузилган соат

Манави йерда, ойнанинг олдида мен отирардим. Барча откинчилар мени танишарди. Шу йердан бола-бакраларга бакириб коярдим. Кечкурунлари кизим хабар олгани келарди....

ЎРМОН МАНЬЯГИ…

Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. ...

Ибратли ҳикоя: Оқибат

Бир инсонга кўп иззат-ҳурмат ва бойлик бе­рилди. У ўз жигарлари ва яқинларига қўлдан келганича ёрдам берарди. Айниқса, кенжа укасига кўп ёрдам қилди. Чунки ака отанинг пандига қу­лоқ солиб, қийинчиликлар эвазига кўзла­ган мақ­са­дига эришаётганди. ...

Севишимни билмай кетган жуфти ҳалолим

Ишхонамдан зўрға чиқдим, уйга боришни ҳеч ҳам истамасдим. Машинам автоуловлар тўхташ жойида турганига қарамай йўлнинг нариги бетидаги хиёбонга йўл олдим. Фавворалардан отилиб турган ўйноқи сув томчиларини кузатиб, кўнглим бироз таскин топгандек бўлди. Охирги пайтларда кўнглим тор бўлиб қолганини ўзим ҳам сезяпман, лекин нима қилай?....

БОЛА ЎҒРИСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мадина энди ҳеч қачон эркак зотига ишонмайди. Бети қурсин уларни. Ёнингда: «Ўлдим-куйдим, сендан бошқани кўрсам, кўзим тешилсин!..» деяверишаркан-у, остона ҳатлаб кўчага чиқишлари билан ҳамма нарса эсларидан чиқаркан… Тўғри, Мадина Қўчқоралидан неча йилдан берисига фарзандли бўлолмаяпти....

АҚЛНИНГ УСТУНЛИГИ

Бино қурилишида ишлаѐтган ѐшгина хизматчи барчадан устунлигини пеш қилиб, ўзидан кексароқ ишчининг устидан куларди. Кекса хизматчининг жонига тегди ва:...

ОЧИЛМАГАН “ОЧИЛ ДАСТУРХОН”

...

Можизаларга ишонгим келмайди!

«Бу саволни нима учун берганимни тўғри тушунасиз, деган умиддаман. Мен динни ва диний китобларни ўта кучли тарбияловчи манба деб биламан ва уларда буюрилган амалларни бажаришга ҳаракат қиламан. Лекин китобларда барчага ибрат тариқасида келтириладиган мўжизаларга ишонгим келмайди. Илтимос, менга тушунарсиз бўлган шу жиҳатлар ҳақида малумот...

Шайхнинг ўлими

Уни орқасидан қўндоқ билан итариб, оғир, нағалли этиклари билан тепкилаб олиб кетишарди. Туманга чўмган тонг. Қуёш одамларнинг қилмишидан уялгандек булутлар ортига беркинди. Йигирма кунлик қийноқдан сўнг тор уйчага қўл-оёқлари боғланган ҳолда улоқтирилганлардан ёлғиз унга ёруғ кунни кўриш насиб этди....

ХУДОЛАРГА СИҒИНМАЙ, ДАРАХТГА АЙЛАНГАН ЎСМИР

Африка қитъасидаги Саҳрои Кабирнинг бир қисми ҳисобланган Тенере саҳроси 400 000 километрларга чўзилиб кетган. Бу саҳрода гиёҳ ўсмайди. Аммо ўртасида бир дона акация дарахти қад ростлаган. Уни ер юзида ёлғиз дарахт сифатида қадрлашади. Тарихий маълумотларда қайд этилишича, бу ёлғиз дарахт 300 йил олдин пайдо бўлган экан. Шунча йилдан бери акация...

Фикр қўшиш