НОН, СОВУН ВА МУҲАББАТ

НОН, СОВУН ВА МУҲАББАТ
НОН, СОВУН ВА МУҲАББАТ


Қамоқхонамизда Ғолиб деган назоратчи ишларди. Уззукун ойнага қараб қизғиш-қўнғир жингалак сочларини силлиқлаб тарагани-тараган эди. Толиққан афти ангорини кўрган одам уни консерватория талабаси дерди.

Аллақандай учувчи сержантдан арзон-гаровга сотиб олган ағдарма эскича кўк плашини сира ечмас, ўзи ҳам бу униққан кийимда ойдеккина машшоқ талабага айланиб қоларди гўё.

Мен билан ош-қатиқ бўлиб қолганининг боиси илк бор камерамга кириб келганда, уни хуш-хандон кутиб олгандим. Аммо-лекин ҳаммасидан ҳам уни кўпроқ китобларим жалб қилди. Бир куни у мендан ҳаёт каминани итқитиб ташлаган эса-да, не сабабдан ютоқиб китоб ўқишимни сўраб қолди. Бундан не наф? Ахир, ҳали узоқ ўтираман. Башарти кун келиб озодликка чиққан тақдиримда ҳам манглайимда ўтириб чиққан деган ўчмас тамға қолади-ку...

Ўз навбатида мен ҳам "Китоб ўқиш ўрнига наша чекиб, қимор ўйнайми ёки пичоқбозлик қилайми?” деб сўраганимда, у ўйланиб қолди.

Тез орада биз қалинлашиб кетдик.

Иш вақти тугагач, одатда у камерамга кириб, ёнимга ўтирар ва бир нуқтага тикилганча, узоқ вақт миқ этмасди. Сўнгра мендан Худо, муҳаббат ва бахт, ҳаёт-мамот, жаннат ва дўзах ҳақида сўрарди. Ҳа, ақл-фаросати балодай эди унинг.

– Наҳотки биз ҳам одам бўлсак? – деди у кунлардан бир куни. – Қандайдир ўттиз беш лира маошни деб бир ойлаб турмадан чиқмаймиз. Сизлардан нима фарқимиз бор? Бу ерга ўз ихтиёримиз билан келганмиз. Шу, холос.


Унинг ҳеч кими йўқ эди: онаси ўн йил бурун силдан ўлиб кетган, отасини эса ҳатто эслолмасди.

– Муҳаббат... – дерди у кўпинча. – Кинолардагина бўладиган самовий ишқ... Ўй-фикрларимни кўзларимдан уқиб оладиган севгилим бўлишини истайман. Биз сўз билан эмас, нигоҳларимиз билан суҳбатлашган бўлардик. Уйимиз ҳам бўларди: икки-уч хонали, бундан ортиғи керак эмас... Уйимиз ола-ғовур шаҳарда эмас, денгиз бўйидаги ўрмонда бўлишини хоҳлардим, мошиналар ва радио шовқинларидан олисда. Узоқ қиш тунлари соҳилга тўлқинлар урилиб, бўрон дарахтларни юлқилаб, ўрмондан бўриларнинг увиллаши эшитилганда, севгилим пинжимга тиқилиб: "Ғолиб, қўрқиб кетяпман...” деган бўларди. Кейин ўғлимиз туғилади, сочлари жингалак ва малла, кўккўз, дўмбоқ чақалоқ. Худди кинодагидек...

– Кейин-чи?

– Кейин... Суюклигим вафот этади... Ўз қўлларим билан гўр кавлаб, уни тупроққа қўярдим ва ўзим ҳам ўлардим!

Шундай кунларнинг бирида Ғолиб мендан китоб сўради. Самовий ишқ-муҳаббат ҳамда доно фикрлар ёзилганидан, деди у. Бунақаси менда йўқ эди. Ошналаримнинг биттасидан "Камелияга бурканган хоним” ни сўраб олиб бердим. Эртаси куни Ғолиб кўзлари қизариб келди. Туни билан ухламабди.

– Ишонасанми, – деди у, – Маргаритага ачиниб, узоқ йиғладим, тонггача мижжа қоқмадим... Ё Раббий, нақадар кучли, нақадар фусункор сўзлар-а!

Ғолиб мендан яна биронта китоб сўради. Қўлимга илинганини бердим. Адашмасам, "Менинг университетларим” эди.

– Буниси ўзига тортмади, – деди Ғолиб китобни қайтараркан.

Негалигини сўрадим.

– Балки, бу ҳам қизиқдир, лекин... билмадим — сен ва мен каби оддий одамларнинг севгисига ўхшаб кетадими-ей!

Ғолибга тушунтиришга ҳаракат қилдим.

– Ҳа, – деди у, – сен ҳақсан, албатта. Аммо-лекин ҳар бир китобда янги Маргаритани топмоқчиман... Арман Дювал-чи?!.. Унга ўхшашни исташимни ўзинг биласан-ку.

Шуниси ҳам борки, Ғолиб қандай китоб олмасин, уни йиртмасликка, ифлос қилмасликка тиришарди.

Бир куни лазаретда ётганимда, Ғолиб қўлида мактуб қораламаси билан келди. У қаттиқ ҳаяжонланарди. Каравотимга яқин келиб, хатни узатди.

– Нима бу?

– Ўқи, биласан!

Бу сийқаси чиққан сўзларга тўла дил изҳори эди. Мактубда ўлим сир-синоати, бахт-саодат, абадий муҳаббат, нафис қанотчали севги фаришталари, Тангри таоло аёлларни сароб мисол қўл етмас қилиб яратгани ҳақида узоқ ва зерикарли қилиб ёзилганди.

Хат кимга аталганини сўрадим. Ғолиб кўзини олиб қочиб, шолғомдай қизариб кетди. Саволни такрорладим.

– Кейинроқ билиб оласан, – деб жавоб берди у ва овози қалтираб сўради: – Хўш, қалай? Тасирли чиқибдими?

Унинг шундайин мўлтираб қарадики, тўғрисини айтсам, руҳини туширгим келмади. Йўқса у мендан тасирлироқ хат ёзиб беришимни илтимос қилган бўлар, бу эса қўлимдан келмасди. Мактуб ёмон эмас, дедим. Аввалбошда у мени ҳазиллашяпти деб ўйлади, кейин эса ишониб, ўзида йўқ хурсанд бўлиб чиқиб кетди.

Кунлар ўтаверди. Лазаретдан чиқиб, камерамга қайтиб келганимда, Ғолиб олдимга келди ва қўлимдан ушлаб, кўздан панароққа тортди. Қорамтир зангори кўзлари ғамга ботганди. Чўнтагидан тўрт букланган хат олиб, менга узатди.

Хатда имловий хатолар тиқилиб ётарди. Бу хат бутун умрга миямга муҳрланиб қолди. Хат мана бундай бошланарди:

"Азизим!

Севги хатинг ажойиб кўклам кунларидан бирида қўлимга келиб тушди ва бундан бошим кўкка етди. Бироқ сен китоблардагидек ёзибсан. Мен бунақанги сўзларни тушунмайман. Кўнгил кўнгилдан сув ичади. Агар сен мени севсанг, демак, мен ҳам сени севаман. Агар мен сенинг маҳбубанг бўлсам, сен ҳам менинг ёримсан...”

Хатнинг интиҳоси эса қуйидагича эди:

"Озодликда ҳеч кимим йўқ. Гап ўртамизда қолсин-у, ич кийимларим битлаб кетган. Шунинг учун биров менга яқинлашмайди, хазар қилишади. Устига устак, қачон қарама оч юраман. Қуруқ нон-сувни бир ўтиришда паққос тушириб қўяман. Муддатим тугашига қирқ кун қолди. Агар сен мени чиндан севсанг, менга бир парча совун ва икки бўхонка нон бериб юбор, озодликка чиққанимдан сўнг суришиб кетамиз”.

Хатнинг тўрт чети сигарет билан куйдириб тешиб қўйилганди.

– Бунисига нима дейсан? – сўради Ғолиб. – Ёқдими? Мен унга илоҳий ишқ ҳақида ёзсам-у, у бўлса қаёқдаги йўқ совун-у, нонни гапиради...

У қўлимдан хатни юлқиб олиб, майда-майда бўлакларга бўлиб, полга ташлади.

– Шулар ҳам аёлми? Молдан фарқи йўқ!

Унинг ноҳақ эканлигини узоқ тушунтиришимга тўғри келди. Деворга термулганча, аҳён-аҳёнла хўрсиниб қўйиб, гапларимдан биз маҳбуслар ҳаётида совун ва ноннинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини уқиб олишга уринди.

Кейин кетди.

Эртасига эрталаб яна келди. Зангори кўзлари қувончдан порларди.

– Мен унга бир бўлак совун ва икки бўхонка нон бериб юбордим, – деди Ғолиб астагина.

Аёллар бўлимидаги умумий бўлмаларга масул маҳбусларнинг айтишича, ўшандан бери Ғолиб ўша аёлга совун, нон ва пича пул-мулдан ёрдам бериб турадиган бўлибди.

Тез орада аёлни озодликка чиқаришди. У ёшгина дуркун жувон эди; ўн тўрт ёшлигида мажбурлаб эрга беришган экан, ўн бешга тўлганда эса ҳиёнати учун эри уйдан ҳайдаб солибди. Кўча-кўйда қўлдан-қўлга ўтиб, охир-оқибат уч ойга қамалибди.

Бирмунча фурсатдан сўнг назоратчи Ғолиб ўша аёлга уйланганини эшитдик.

У собик хотини билан топишиб олди, мен еса бефарзандман...

— Торт йил аввал совчилар оркали турмушга чикдим. Лекин турмуш ортогим билан ортамизда мехр уйгонмади, фарзандли хам бола олмадик ва кайнонамнинг кистовлари билан уч йил яшаб, ажрашдик. Бир муддат отгач, оиласидан ажрашган инсондан совчи келди, розилик билдирдим. Бу инсон билан атиги уч ой яшадик, мана икки ойдирки, ота уйимда отирибман....

Амир Олимхоннинг ҳеч қаерда элон қилинмаган нодир тасвирлари

Ўзбекистон Республикаси кинофотоҳужжатлари марказий давлат архивида Амир Олимхонга тегишли суратлар ва унинг Петербургда Николай подшо билан учрашуви олинган қисқа видео тасвир сақланмоқда, деб ёзади ЎзА. Эҳтиёт қилиб сақланганига қарамай бу тасвирлар ҳозирда жуда хиралашиб қолган.  Шундай бўлса-да, уларни кўриб, ҳайратланасиз. Ахир, 1900 йилларда...

ТОБУТДА ТИРИЛГАН ЭРКАК… (ёхуд муолажага пули қолмагач, «ўлдирилган» йигит қиссаси)

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тез-тез кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлиб туради. Мана, яна бир шунга ўхшаш воқеани қабул қилинг. Яқинда штатнинг Лакхнау шаҳрида дафн этилаётган 20 ёшли йигит тобутда тирилиб кетди. Гап шундаки, 21 июн куни 20 яшар Муҳаммад Фуркан автоҳалокатга учраган. Уни оғир аҳволда хусусий клиникалардан бирига...

МУШУКЛАРНИНГ СУЛТОНИ (ҳажвия)

Маллача момомнинг айтишича, мен крутой қизлардан эканман. "Вой, момо, менинг қизлигим қоптими? Анави оғзингдан қонинг келгур қозоқи малла неча марта номусимга теккан. Мана, энди тўртта болага она бўлэ-эб ўтирибман.”, десам, маллача момо кулиб: "Вой ўзимнинг султоной қизим-эй, бир шоирнинг "Ойдай тўлишган жувон қиздай ширин бўларкан” деган шерини...

ШАЙТАНАТ… (4-қисм. Биринчи китоб)

Хамдамнинг таклифини ойлаб коришга улгурмай депара ички ишлар болими бошлиги капитан Мирсултонов кириб келди: — От айланиб козигини топаркан. Биздан кутулиб бопсиз! — у шундай деб Зохид билан кошколлаб коришди. — Яхши, яхши. Ишни озимиздан бошлаганингиз, яхши болибди. кийналмайсиз. Мана, бу йокда биз бор. Бориб коргандирсиз? Нима килмокчисиз? —...

киз, йигит ва ота» хангомаси

кобулда китоб сотадиган бир киз доконига севгилиси келганини коради. Шу пайт кизнинг отаси хам йонида еди. киз севгилисига караб отаси тушунмайдиган усулда соз котибди: — Ога, сиз немис йозувчиси Йорг Даниелнинг «Отанг уйдами?» китобини олишга келдингиз шекилли-а? Йигит: — Йок, мен инглиз йозувчиси Томас Муниснинг «Сени каерда коришим мумкин?»...

Угил Отага булган мехри

Отаси куй гуштидан тайёрланган кабобни жуда яхши курарди. Буни билган угил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини узи ейишга харакат килибди... хар сафар овкатини огзига олиб борганида карилиги сабабли куллари титраб таоми соколию атрофига тукилибди......

Фаришта

Фарғонанинг чекка бир қишлоғида, эр-хотин тўйдан кеч қайтишаётган эди. Теракзорлар адоғида, чакалакзор бошланган жойда кўриб қолишди уни. Кичкинагина экан. Оёқчалари ҳам миттигина. Тупроқни чангаллаб олибди, елкасида иккита қанотчаси ҳам бор, учидаги парлари шундоққина лойга беланиб, шалвираб тушибди. Бир қаноти ғайриоддий қайрилган, хуллас,...

Хикоя: Узук окгриси

Гулзор тогорани олиб, кир ювишга хозирланди. Сонг  бармогидаги узукни йечиб совун кутисининг устига койди. Гулзорнинг бу уйга кочиб келганига хали коп болгани йок, ховлиси кишлок чеккасида жойлашган болиб, кошни уйда Абдулла ака исмли киши турмуш ортоги ва икки кизи билан бирга яшайди....

Фарзандимни болам десанг, бас

Инсон сабрли, матонатли бўлса, ҳаёт синовлари олдида ўзини йўқотиб қўймаса, албатта эзгу ниятларига етаркан. Мен ёшлигимдан фарзандларим кўп бўлишини хоҳлаганман. Бугун нафақат беш нафар фарзанднинг онасиман, бир этак набираларим ҳам бор. Яна ёнимда мени тушунадиган, ҳурмат қиладиган ва севадиган инсоним....

Фикр қўшиш