ШАҲРИСАБЗДАН ЧИҚҚАН ҲИНД ШОИРИ

ШАҲРИСАБЗДАН ЧИҚҚАН ҲИНД ШОИРИ
ШАҲРИСАБЗДАН ЧИҚҚАН ҲИНД ШОИРИ


Адабиёт тарихида йирик беш достондан иборат "Хамса” ёзиш насиб этган тўрт шоирдан бири, ҳинд-форс адабиётининг буюк вакили Хусрав Деҳлавийдир.

Асли исми Яминиддин Абул Ҳасан бўлган бу зот мелодий 1253 йилда Ҳиндистоннинг Ганг дарёси бўйидаги Патёли шаҳрида туғилган. Унинг отаси Амир Сайфуддин Маҳмуд асли Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз)дан бўлиб, мўғуллар истилосидан оиласини асраш учун Ҳиндистонга бориб қолган эди, онаси Давлатнозхоним эса ҳинд қизи эди.

Тўрт сўздан бир шер

Амир Сайфуддин Маҳмуд мўғулларга қарши жанглардан бирида ҳалок бўлгач, саккиз ёшида отасиз қолган Хусрав буваси Имодулмулк қўлида тарбия топади ва ўз даврининг билимдон кишиси, забардаст шоир бўлиб етишади.


Ҳикоя қилишларича Деҳли ҳукмдори бир кун машҳур шоирларни ўз ҳузурига чорлайди. Шунда бўлажак шоирнинг устози Садиддин Муҳаммад бу йиғинга ёш Хусравни ҳам бошлаб боради ва йиғилганларга унинг фавқулодда истедоди ҳақида гапиради. Шунда бу ерда ҳозир бўлган Хожа Изаддин деган машҳур шоир ёш Хусравни синаб кўриш учун унга "мўй, уруғ, ўқ, қовун” деган тўрт сўз иштирок этган шер тузишни сўрайди. Хусрав бу сўзлардан:

Икки зулфин ҳар мўйида бу хуш санам,

Юзлаб анбар уруғини қилмишдир зам.

Ўқдай тўғри дея билма дилин чунки

Қовун каби унинг тиши ичида жам,

деган тўртлик тўқиб йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлади.

Яминиддин Хусрав Деҳлавий вояга етгач, ўша давр Деҳли ҳукмдорларининг саройида хизмат қилади, шу билан биргаликда юксак маҳорат билан бадиий асарлар – ғазаллар, қасидалар, туюқлар, рубоийлар ва бошқа жанрлардаги асарларини яратади.

"Назм ўрмонининг арслони”

У ўз асарларида инсон қалбининг энг теран торлари – эзгу орзу-умид ва ҳисларини нозик рамзу ишоралар билан баён этади, унинг шерлари ажойиб образлар, ўхшатишларга бой эди.

Алишер Навоий Хусрав Деҳлавий ижодига юксак баҳо бериб, уни "ҳинд сеҳргари” – "назм бешасининг ғазанфари, дарду ишқ оташкадасининг самандари ва завқу ҳол водисининг покрави” деб атайди.

Хусрав Деҳлавий бир неча шерий девонлар, эпик асарлар билан бир қаторда беш шерий достон – "Матлаул анвар”, "Ширин ва Хусрав”, "Мажнун ва Лайли”, "Ойнаи Искандарий” ва "Ҳашт беҳишт”дан иборат бўлган буюк "Хамса”сини яратади. Шу билан бирликда шоир мусиқа соҳасининг ҳам етук санаткори ҳисобланган.

"Энг бахтли одам шу...”

Ижодкор ўз келиб чиқиши борасида фахр билан: "Туркийи Ҳиндустонам, ҳиндавий гўям чу об” ("Мен Ҳиндистон туркийлариданман, аммо ҳинд тилини сувдай биламан”), деб ёзган эди.

Шоир бадиий ижоднинг инсоний масулиятини баланд тутар эди. У ўз ҳикматларидан бирида:

Сўзларингда бўлса фикру ўй ёниқ,

Бўлсин ҳар сўзингда бир нуқта аниқ,

деб такидлаган эди. Яна бир байтида эса:

Завқу шавққа тўла ярим бет қоғоз,

Шавқсиз юз китобдан ало, сарафроз,

деб ёзади ва бадиий асарнинг инсонга албатта завқ бериши шартлигини айтади.

Хусрав Деҳлавийнинг кўп шерлари халқ орасида қўшиқ бўлиб кетган эди. Ҳиндистоннинг буюк жамоат арбоби Жавоҳарлал Неру шоирнинг қўшиқлари ҳақида: "Унинг қўшиқларини ҳозир ҳам тез-тез куйлаб турадилар. Мен олти юз йил илгари ёзилган ва шу кунгача ҳаммабоп бўлиб, халқнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган бундан бошқа қўшиқларни билмайман”, деб ёзган эди.

Шоир ўз ҳикматларидан бирида:

Ҳаётда қолдирса ким абадий ном,

Энг бахтли одам шу, хулласи калом,

деб ёзган эди. Ўзбек ва ҳинд халқларининг бу буюк фарзанди ўз ижоди билан ҳаётда ўз номини абадий қолдириб кетди.

БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)

Биласизми, жамоат жойларда одамлар бир-бирларига қўпол, уятсиз сўзлар айтишаётганини кўп эшитиб қоламиз. Айниқса, қўшниларингиз бир-бири билан жанжаллашса… Бунга чидаб бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб бир қишлоқда сўкиш ўрнига эркакларни «М-мо-о!» дейишга ўргатишган экан. ...

Парвоз қилаётган қушлар

Уйимга элтадиган автобусни узоқ кутдим. Айни пайтда йўл машинасига ҳам ўтиргим келмади. Бирпасда манзилимга етказиб қўйса-да, ўзимни унда баттар ёлғиз ҳис қилишимни ўйлабми, кутишда давом этдим. Ниҳоят келди. Аранг чиқиб олиб, ичкарироққа юрдим....

МУҲАББАТНИНГ КУТИЛ(МА)ГАН ИСБОТИ...

«Турмуш ўртоғим билан севишмай оила қурганмиз. Учрашдик, бир-биримизга ёқдик. Бир ой ичида тўйимиз бўлди. Узукка кўз қўйгандек чиройли келин-куёв, дея тарбриклар ёғдиришди никоҳ оқшомимизда. Бир пайтлар севги ҳақида филмларни томоша қилиб, романтик орзулар оғушида яшаган қиз янги ҳаётга ана шундай қадам қўйдим. Тўйимиздан бироз муддат ўтгач, отам...

Янги йил ҳақида ўйлар…

1.    «Янги йилни нишонларканмиз хаёллар билан видолашиб, умиду орзуларни кутиб оламиз». Константин КУШНЕР 2.    «Яна қандайдир бир ҳайвон йили кириб келмоқда, мен эса инсонга ўxшаб яшамоқчи эдим». Стас ЯНКОВСКИЙ 3.    «Янги йилда пул учун саҳнага чиқиш ҳақоратлидир...

Бир йигитнинг хасратли хикояси

Шу йилгача онам соглом эди. Тугрироги мен шундай деб уйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо киладиган, рамазон рузаларини, хатто нафл рузаларни хам кийналмасдан тутадиган, нафл ибодатларни асло канда килмайдиган мухлиса аёл эди. Мен хам намоз укийман, рузаларни тутаман......

КОТИЛ(мистика)

Бу йилги йоз аввалгиларига караганда анча иссик келди. Хатто жазирама бахона болиб кон босими бор, иссикни котара олмайдиган одамлар омонатини топширишгача борди. Инсониятга дозах хароратини еслатувчи ана шундай оловли кунлар Турсунтош домланинг хонадонига хам ташвиш олиб келди. Туппа тузук юрган домла далада кетмон чопиб кайтар чогида хушидан...

Факат кабринг ажратади бизнинг орамиз..

Айрилик йомон екан, мени буткул адо килар юрак кургур тинмасдан ерта сонган севгимни сорар.. Козда йош бедор тунлар аклим хайрон иродам ожиз колдим гойо яккаю йолгиз.. самодаги юлдузим сени жуда согиндим.. Севгини асранг одамлар айрилик йомон екан.. Фараб.. ...

Мени хам изласин кимдур, майлига тополмаса хам..

Мен яхши кораман йиглоки кизни,  Келгандан кетганча коз йош килса хам.  Коз йиглаб юпатар хар биримизни,  Коз йошдир конглимга енг тоза малхам.....

Эркак бўл... ўғлим!

Ўғлим... Кўзимнинг оқу қораси, ҳаётим қувончи! Эсимда , ҳомиладор пайтимда илк марта сенинг жинсингни аниқлаш учун текширувга борган эдим. Ўшанда негадир қиз бўлишингни хоҳлаганман. Ҳатто дўхтирдан, ўғилли бўлишим хушхабарини эшитганимда "Яхшилаб қаранг-чи, балки қиздир” дея сўраганим ҳамон ёдимда. Бугун эса ҳамма нарсани мутлақо адолат билан...

Ёшгина келин қилмай, менгина ўлай!

Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! "Маҳаллада дув-дув гап” филмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим....

Фикр қўшиш