СОҲИБҚИРОН АСКАРИНИНГ ЧЎНТАГИДАГИ КИТОБ

СОҲИБҚИРОН АСКАРИНИНГ ЧЎНТАГИДАГИ КИТОБ
СОҲИБҚИРОН АСКАРИНИНГ ЧЎНТАГИДАГИ КИТОБ


Ёхуд Расул Ҳамзатов тан олган ҳақиқат

Одатда, грузинлар дейилса, машҳур шоир Шота Руставели, македонлар дейилса, афсонавий саркарда Александр Македонский, инглизлар дейилса, атоқли драматург Вилям Шекспир, рус адабиёти дейилса, бетакрор ёзувчи Лев Толстой, Америка дейилса, мустақиллик курашчиси Жорж Вашингтон, агар Доғистон, аварлар дейилса, "XX асрнинг энг буюк шоири” дея этироф этилган Расул Ҳамзатов кўз олдимизда гавдаланади.

Доимо ҳақиқатни тараннум этган

Жаҳон адабиётидаги Ватан, тил, қадриятларга бағишланган энг яхши асар ҳақида сўз борса, "Менинг Доғистоним” бадиаси, дунёдаги энг азиз зот – Онани улуғловчи асар тўғрисида фикр юритилса, "Оналарни асранг” достони, дунё бўйлаб турналар мисол парвоз этаётган қўшиқ қайси дейилса, "Турналар” қўшиғи, хуллас, яна қанчадан қанча мавзуларни энг яхши ёритган ижодкор кимлиги сўралса, Расул Ҳамзатов (1923—2003) номи ҳурмат билан қайта-қайта эсланади.


У "Менинг Доғистоним” асарида бу ҳақда шундай ёзади: "Менга шундай ҳақиқат туйғусини бергинки, эгрини эгри дейин, тўғрини тўғри”. Негаки, "ёлғон – бу ювинди, ифослик, шармандалик. Ҳақиқат – бу гўзаллик, поклик, мусаффолик. Ёлғон – қўрқоқлик, ҳақиқат – мардлик. Ё у томон, ё бу томон бўл, ўртада жой йўқ”. Шоир умри бўйи ҳақиқат томонда бўлди, ҳақиқатни айтиш, куйлаш учун ижод қилди.

"Менинг Доғистоним” асарини она тилимизга ўгириш жараёнида шоирнинг истедоди ва маҳоратидан қайта-қайта ҳайратга тушганлигим рост. Лекин бир гапни таржима қилаётганда, ҳақиқатни айтиш учун ажойиб восита топганидан ҳайратим юз чандон ошган. Чунки у юртимизнинг тарихий ҳақиқатига бевосита боғлиқ эди.

Оддий аскари шунчалик зиёли бўлса...

"Қўмиқ овули ёнида Темур аскарлари билан кечган жангдан кейин ҳалок бўлган аскар чўнтагидан китоб топиб олишди”. Уруш бехатар бўлмайди, ҳар лаҳзада ўлим таҳдид солади. Фақат зиёли, эртадан умиди бор аскаргина чўнтагида китоб билан жангга киради. Ўз-ўзидан савол туғилади: аскари шундай зиёли бўлса, унинг саркардаси қандай зиёли экан?!”

Бу сўзлар 1970 йилларда, Амир Темур бобомизга ҳар хил ёлғон-уйдирмалар тўқилаётган вақтда ёзилганди. Бу вақтда ўзимиздан чиққан ҳайбаракаллачилар ҳам бу сафсатага қўшиб-чатишаётганди. Ҳатто дарсликларга бундай туҳматлар киритилганди. Фақат болалигидан рост гапиришни одат қилган Расул Ҳамзатов дунёга машҳур "Менинг Доғистоним” асарида "Темурнинг оддий аскари шундай зиёли бўлса, у қандай зиёли эканини ўзларинг билиб олаверинглар”, дея ҳақиқатни баралла айтди.

Айримлар шоир Амир Темур ҳақидаги ҳақиқатни қандай билган дейиши мумкин. Биринчидан, Расул Ҳамзатов жуда кўп китоб ўқиган. Иккинчидан, бу вақтда Кавказ халқлари озодлиги ҳаракати йўлбошчиси Шомилга ҳам туҳмат тошлари отилаётганди. Шоир ўз асарида Шомил ҳақида ҳақиқат ёзилган китобни Америкадан топганини такидлаган. Амир Темур ҳақида ҳақиқат ёзилган китоблар эса шоир умрининг кўп қисмини ўтказган Москванинг ўзида ҳам топилади.

Кўпчилик Расул Ҳамзатовга омад роса кулиб боққан, қўлини қаёққа узатса етган, деб ўйлайди. Тарихдан малумки, ҳақиқатни ёзган шоир ҳеч замонда фақат олқишларга кўмилавермайди.

"Навоийни таҳоратсиз тилга олманг!”

Шоирнинг ҳар бир асарида ҳам миллий, ҳам умуминсоний қадриятлар мужассам бўлгани учун ҳар юракка етиб борди ва бу авлодлар, асрлар оша давом этаверади.

Буюк шоир дунёга кўплаб буюк зотларни етказиб берган ўзбек халқига ҳамиша чуқур ҳурматда бўлган. Эҳтимол, шу боис унинг барча асарлари ўзбек китобхонлари қалбига тез ва осон кириб боргандир.

Шу ўринда Расул Ҳамзатов билан боғлиқ бир воқеани ҳам эслатиб ўтиш жоиз. Айтитшларича,Ю шоир Ўзбекистонда бўлганида, бир мухбир у билан учрашиб, унинг ҳазрат Навоий ҳақидаги фикрини сўрайди. Шоир эса, ҳаммани ҳайратда қолдириб, бу ҳақда гапирмаслигини айтади. Бунинг сабабини сўрашганида у шундай жавоб беради: «Бундай авлиё шоир номини тилга олишим учун аввало таҳорат олишим керак». Малум бўлишича, ўша пайтда Расул оға озгина коняк ичган экан. Шу ҳолатда буюк Навоий ҳақида гапиришни ўзига эп кўрмаган.

Мана бу буюк шоирнинг буюк шоирга эҳтироми!

Манавият нуқтаи назаридан олиб қараганда, умрбоқий "Хамса” ижодкори Алишер Навоийни қадрламаган ва унинг асарларини ўқимаган кишини зиёли дейиш жоиз эмас. Худди шундай Доғистон халқ шоири, ёки таниқли давлат арбоби табири билан айтганда Жаҳон халқ шоири Расул Ҳамзатовни қадрламаган кишини ҳам зиёли деб бўлмайди.

Ибратли хикоя

Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки кизи етим колди. Бу мусибат сабаб факирлик, мухтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара хаккини сурар, дилбандларининг очликдан силласи куриб борарди. Маблаг йуклиги туфайли уйдан чикариб юборилди. Хар хил гап сузлар - у, ёмонларнинг зараридан кочиб, бегона шахарга кетди......

Кабрдан тирик чиккан йигит

 Уша пайти мен 20 ёшда эдим, - деб гап бошлади бир танишим. Кутилмаганда иссигим кутарилиб ваража кила бошладим. Худди бошимдан челаклаб сув куйгандек бутун танамдан тер шовуллаб окарди. Орадан чамаси бир соатлар утгач хеч канака дори дармонсиз иссигим тушгандай булди. ...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «АЖАЛДАН ҚОЧИШ» «ЎЙИН»И…

Усмонийлар империяси даврида султоннинг ишончини оқлаб, кутилмаганда жиноятга йўл қўйган вазир ўлимга ҳукм қилинган. Аммо ажалидан қочиш учун вазирга биргина имконият ҳам берилган. У сарой бош боғбонига етказмасдан югуриб қоча билса, қатл бекор қилинган. Ўлимга ҳукм этилган вазирни бош боғбон билан юзлаштиришган....

Bojalar guruhi - Yana gulladi jiyda

Oqar hayot, asta-sekin o’tar umr, Zamonaviy yigitga aylandim hozir. Ishlarim zo’r, qisqasi har kuni banket, “Базара нет”, tagimda yangi “kabriolet”....

ТУҚҚАН ЭМАС, БОҚҚАН ОНА!

— Бугун ҳаётимдаги энг катта ёлғонга дуч келдим. Мен йигирма беш йилдан бери бағрига талпинадиган, қирдек қанотим дея таянадиган, кўзимнинг нури ота-онам менга мутлақо бегона эканини билиб қолдим. Қанийди, холаларим келмаса-ю, онажоним билан шу ҳақида гаплашмаса… Туғилган куним муносабати билан қариндошларни чақириб, катта зиёфат уюштирдик....

Умидбахш тонг

— Доктор, онамнинг тоби йўқ, ёрдам беринг, илтимос… — кўзлари жавдираб турган Умид шифокорга тикилди. — Албатта, албатта, укажон, сен ҳовлиқма, уларга ёрдам кўрсатамиз… Умид ташқарига чиқиб, йўлакда деворга беҳол суяниб турган онасининг кўзларига қаради. Она эса ўғлига тикилди....

УРИНГ, ЁШУЛЛИ, УРИНГ!

Ёхуд айрим ҳокимларимиз уриш ва сўкишдан нега воз кечмаяпти? Ё ҳокимлик ўта асабий касб, ё бизнинг халқимиз аллақачон калтак билан муомала қилишга ўрганиб қолган. Бўлмаса, икки-уч йилдан бери ҳокимларнинг сўконғичлигию уронғичлиги бутун матбуотга дўмбира бўлса-да, бу ҳолатларнинг чеки кўринмаяпти. Сўконғич ҳокимлар пойгаси...

Қаерда хато қилдим?

Икки фарзандимни ҳали мактабга чиқмасидан онамга ташлаб, хорижга ишлаш учун кетдим. Мусофир юртда иш топгунимча, жойлашгунимча не-не кунларни бошимдан ўтказмадим. Ахийри, икки боласи бор аёлнинг уйида ишлай бошладим. Ўзимнинг фарзандларимга беришим керак бўлган меҳримни ўзгалар фарзандига бердим....

ДОЗАХ ДОМИДА КОЛГАН КИЗАЛОК…

Россиянинг Брянск вилоят марказидаги коп каватли уйлардан бирида фожиа юз берди. Кутилмаганда токкиз ойлик кизалок Аня гойиб болди. кизалокнинг ота-онаси Александр Калугин ва Светлана Шрапсовалар барча хукукни мухофаза килиш ташкилоти ходимларини ойокка тургазишди. Аняни бутун мамлакат бойлаб кидира бошлашди… Оила   Александр хамда Светланаларнинг...

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз?

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз? Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳ таолони зикр қилса, шайтон шерикларига: «Энди сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», дейди. Киши уйига кираётганида Аллоҳ таолони зикр қилмаса,...

Фикр қўшиш