Ҳикмат излаганга: БАДФЕЪЛ АЁЛ ЧАНГАЛИДАГИ ШОИР

Ҳикмат излаганга: БАДФЕЪЛ АЁЛ ЧАНГАЛИДАГИ ШОИР
Ҳикмат излаганга: БАДФЕЪЛ АЁЛ ЧАНГАЛИДАГИ ШОИР


Машҳур шоир, адиб ва мутафаккир Муслиҳиддин Садий Шерозий Шарқ халқлари орасида Шайх Садий номи билан шуҳрат қозонган. Бу инсон 1203 йили Шероз шаҳрида туғилган. 10-11 ёшларида эса отадан етим қолади. Унинг "Бўстон” ва "Гулистон” асарларидан баҳраманд бўлмаган адабиёт мухлиси топилмаса керак.

Барча машҳур кишилар каби Садий ҳаёти ҳам афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган. Мадрасани тутатган Садий олган билимларини амалиётга қўллаш ўрнига, Шарқ мамлакатлари бўйлаб узоқ йиллик саёҳатга отланади. Буни икки сабаб билан асослаш мумкин: биринчиси – шоирнинг саёҳатга ўчлиги, иккинчиси – мўғуллар тасарруфидаги улкан ҳудудда илму ижод учун осойишта шарт-шароитнинг йуқлиги. У гоҳ олим ва воиз, гоҳ сўфий ва дарвеш суратида Эрон, Арабистон, Кичик Осиё, Миср, Хуросон, Шарқий Туркистон каби мамлакатларни базида оту эшак, базан эса пойи пиёда кезиб чиқади. Бу саёҳатлар 20 йилдан ортиқ давом этган. Саёҳат даврида Садийга карвонни қароқчилардан ҳимоя қилиб, муҳорабага


киришига ҳам, турли жойлардаги мадраса ва қозихоналарда ваз ўқишига ҳам, шайху сўфийлар билан мубоҳаса қилишига ҳам тўғри келган.

У Ҳиндистонда ҳам бўлиб, бир муддат бутхонада истиқомат қилган, салибчиларга асир тушиб, уларнинг қалаларини тузатиш ишларида ҳам қатнашишга мажбур бўлган. Турли манбаларда шоирнинг Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳати 20 йилдан 50 йилгача давом этгани нақл қилинади. Ёки у жуда узоқ 102, 108, ҳатто 120 йил умр кўргани айтилади. Гўё у ўз умрини уч қисмга тақсим қилиб, 30 йилини илм таҳсили, 30 йилини саёҳат, 30 йилини ижодга бағишлаган эмиш.

Шоир ҳаётини тадқиқотчилар унинг асарлари асосида тиклашга ҳаракат қилганлар.

"ГУЛИСТОН” АСАРИДА ШУНДАЙ ҲИКОЯТ КЕЛТИРИЛАДИ

"Дамашқдаги дўстларимнинг суҳбати жонимга тегиб, шаҳардан бош олиб, Қуддуси шариф биёбонига жўнадим-да, ҳайвонлар билан улфатлашиб, то фаранглар қўлига асир тушгунимча ўша ерда яшадим. Мени яҳудийлар билан бирга қўшиб, Тароблис хандақини қазишга олиб бориб ишлатдилар.

Ҳалаблик сардорлардан бири мен билан ошна эди, ёнимиздан ўта туриб, мени таниб қолди-да, хитоб қилди: "Ие, бу қандай ҳол?”

Мен унга: "Нима ҳам дейман?” деб жавоб бердим.

Аҳволимга ачиниб, ўн динор тўлаб, асирликдан халос этди ва ўзи билан Ҳалабга олиб кетди. У ерда юз динорлик қалин пули билан қизини менга никоҳлаб берди. Орадан сал вақт ўтгач билсам, қизи бадфел, шаллақи ва ўжар экан, тилини заҳар қилиб, жонимдан безор эта бошлади. Охири бир кун башарамга тик боқиб, тана-маломатлар билан деди: "Сен отам ўн динор баробарига фаранглардан халос этган одам эмасмисан?”

Мен жавоб бердим: "Ҳа, отанг ўн динор баробарига фаранглардан озод этиб, юз динор баробарига чангалингга топширган одам мен бўламан!”

Ҳикоятлардан келиб чиқиб, унинг ёмон хотинга учрагани, ундан бир ўғил кўриб, Яманда бўлган вақтида ёлғиз жигарбанди ҳам вафот этгани хусусида малумот қолган. "Бўстон”нинг шоир ҳаёти тафсилотларига бағишланган қисмида қуйидаги ишорага дуч келамиз:

Ба Санодурам, тифле андар гузашт,

Чи гўям к-аз онам, чи бар сар гузашт..

Мазмуни: "Санода мусофирлигимда болам дунёдан ўтди. Бошимдан кечган ҳодисаларнинг қайси бирини айтай?”

Саёҳатлар давомида Садий ҳаёт илмини чуқур ўрганиб, инсон фелини бутун мураккаблиги билан англаб, ўз даврининг кўпни кўрган донишманд кишиси бўлиб етишади. XIII асрнинг ўрталарида Шерозга қайтиб келган шоир дунё ташвишларидан ўзини четга олиб, шаҳар чеккасидаги шайх Абу Абдуллоҳ Ҳафиф хонақосида фақирона ҳаёт кечиради ва 1292 йили вафот этади.

"Садий ёлғиз Эрон эмас, балки Осиёнинг, Африқонинг ҳамма ерида ҳурматли бир файласуфдир. Унинг тарзи баёнининг тароватини ва ифодасининг қимматини Оврупо илму адаб аҳли ҳам кўпдан бери тан олганлар”, деб ёзади машҳур мажор олими Херман Вамбери.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тинчлик Кенгаши биноси пештоқига "Гулистон”дан олинган қуйидаги мисраларнинг дарж этилгани ҳам Садийнинг инсоният шоирига айланиб кетганлигидан далолат беради:

Бани одам азои якдигаранд,

Ки дар офариниш зи як гавҳаранд.

Чу узве ба дард оварад рўзгор,

Дигар узвҳоро намонад қарор.

Мазмуни: "Одам болалари ибтидода бир гавҳардан бино бўлганлари туфайли яхлит бир вужуд кабидирлар. Бинобарин, замон унинг бир азосига жароҳат етказса, бошқа азолари ҳам ўз тинчини йўқотади”.

Ёвуз нигохли ажина қиз

Бу ҳикояни узоқ вақтдан буён ёзаман, дея кўнглимга тугиб юргандим. Бироқ ҳар сафар қўлимга қалам олишим билан ўша воқеа кўз ўнгимда гавдаланади-ю, этим жунжикиб кетади. Фикрларим чувалашганидан ёзиш иштиёқи ҳам сўнади. Мени даҳшатга солган қизнинг қиёфаси ҳали-ҳамон хотирамдан ўчган эмас. У ҳозир ҳам аҳён-аҳёнда кўриниш бериб қолади. Сочи тақимини...

ЎРМОН МАНЬЯГИ…

Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. ...

КОТИЛ(мистика)

Бу йилги йоз аввалгиларига караганда анча иссик келди. Хатто жазирама бахона болиб кон босими бор, иссикни котара олмайдиган одамлар омонатини топширишгача борди. Инсониятга дозах хароратини еслатувчи ана шундай оловли кунлар Турсунтош домланинг хонадонига хам ташвиш олиб келди. Туппа тузук юрган домла далада кетмон чопиб кайтар чогида хушидан...

Куз бахори

Дарвоке, кузнинг хам оʻз бахори бор. Кечагина хунук коʻриниб турган юлгʻунларнинг пушти коʻйлаги сайхонлик, далаю йоʻл четларига гоʻйо коʻклам келтиргандек. Електропоезд вагони деразасига термулиб кетайотган шахарлик бола онасига дейди: — Онажон, каранг чиройлилигини! Кузда хам дарахт гуллабди. Оʻкитувчимиз дарахтлар факат бахорда гуллайди,...

Осиёлик йигит «Барселона» мухлисасига «Камп Ноу»да севги изҳор қилди.!!

«Барселона» мухлисаси учун энг катта бахт нима деб ўйлайсиз? Албатта «Камп Ноу»да севганидан севги изҳори эшитиш бўлса керак. Осиёлик йигит севгилисига «Камп Ноу»да, журналистлар кўз ўнгида унга турмушга чиқишини сўради. Бундан қувонган қиз кўз ёшларини тийиб тура олмади....

Жазоир якшанбаси (Ҳикоя)

– Ойи! – қичқирди Шалабия, – етиб қолдик, шекилли, кейинги станция – Жазоир! Зубайда ирғиб турди. Паранжисини тўғрилади ва яна жойига ўтирди. Шаҳарга етиб келгунларича унинг кўзлари тўрт бўлаёзди. Йўл бўйи тинмай қизидан қачон манзилга етиб келишларини, қачон ўғли Муҳаммад билан учрашишини сўраб келди....

Дуо кучи (таъсирли воқеа)

Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб: - Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди. Болакай қарияга қарамасдан:...

Жумбок 12 кисм

Самшодни аста секин билмаган нарсаларини ургата бошлади Самшод жуда куп нарсаларди урганиб сир синоатини тушиниши керак буларди Самшод армияда чегара кушинларида хизмат килган харбий таёргарликдан хабари булгани билан Самшодни кутиб турган бу жанг майдони хеч канде мадад кучларисиз хеч канде ёрдамсиз биргина хато хаётига нукта куйишини тушиниб......

Қиссадан ҳисса: “БАҚА ВА БУҚА…”

— Ота, — дебди кичкина Бақа кўлмакда турган катта Бақага, — Мен шунақанги бир қўрқинчли махлуқни кўрдимки!.. У тоғдек улкан эди. Унинг бошида шохи, узун думи, туёқлари бор эди. — Болам, — дебди қари Бақа, — Бу бор-йўғи чорвадор Оқйигитнинг Буқаси, бироқ сен айтгандек катта эмас. ...

25000$ Долларлик сир

Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган хеч кандай сир йук эди......

Фикр қўшиш