“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”НИНГ ОЛТИ АСРЛИК САЁҲАТИ

“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”НИНГ ОЛТИ АСРЛИК САЁҲАТИ
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”НИНГ ОЛТИ АСРЛИК САЁҲАТИ


Ушбу қўлёзмадан олинган факсимиле юртимизга келтирилди

Буюк давлат арбоби Амир Темур (1336-1405) ўзининг ўткир ақл-заковати, ноёб етакчилик қобилити, ҳарбий маҳорати билан жаҳон тарихида муносиб ўрин тутади. Саркарданинг ҳаёт йўли, давлат бошқаруви, ўз фаолити давомида эришган муваффақиятлари бир қатор тарихий асарларда, жумладан унинг "Темур тузуклари” китобида ҳам яққол аксини топган.

Соҳибқирон китоб ёзганми?

Мазкур шоҳ асар олти асрдан бери дунё жамоатчилиги этиборини тортиб келмоқда. Айни пайтда унинг турли қўлёзма нусхалари ва таржималари дунёнинг турли нуқталарида, бир қатор нуфузли кутубхона, музейлар ва шахсий тўпламларда сақланмоқда. Кўплаб таниқли олимлар "Темур тузуклари” устида тадқиқотлар олиб боришган.

Ўтган давр ичида мазкур асар Амир Темур томонидан ёзилмаган, унинг вафотидан анча кейин яратилган, деган тахминлар ҳам илгари сурилди. Аммо, асарнинг тили ва услуби, панд-насиҳатларнинг Амир Темур сийратига мослиги, чуқур идрок, ўткир зеҳн ва донишмандлик билан ёзилгани, асардаги воқеаларнинг Амир Темур ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бир қатор ишончли манбалар (Низомиддин Шомийнинг "Зафарнома”си, Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома”си, Ибн Арабшоҳнинг "Ажойиб ат-тақдур фи ахбори Таймур” асари ва ҳоказо)даги малумотларга мос келиши ва бошқа бир қатор тарихий фактлар асар бевосита Амир Темур томонидан ёзилганини тасдиқлайди.


Тарихий малумотларга кўра, асар даставвал Амир Темурнинг она тили – эски ўзбек тилида ёзилган. Шарафиддин Али Яздий ҳам юқорида номи тилга олинган асарида Амир Темур даврида унинг ҳаётидаги муҳим воқеаларни ўз ичига олган туркий ва форсий асарлар мавжуд бўлганини айтади. Шу пайтга қадар Амир Темур фаолияти ҳақида унинг ҳаётлигида битилган туркий тилдаги асар бизгача етиб келмаганидан, бу ўринда сўз "Темур тузуклари” ҳақида бораётгани тахмин қилиш мумкин.

Ушбу китоб асрлар давомида бир қатор ҳукмдорлар учун дастурил-амал вазифасини ўтаган. Эҳтимол, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома”, Абулғози Баҳодурхоннинг "Шажари турк” сингари асарларини ёзишларига ҳам айнан соҳибқироннинг мазкур "Тузуклар”и тутки берган бўлиши мумкин. Аммо, афсуски, асарнинг туркий тилда битилган илк қўлёзмаси ҳанузгача топилгани йўқ. Бу дурдона асар топилганида, тарихимизнинг бизга малум бўлмаган саҳифалари очилиши баробарида, ўзбек мумтоз адабиёти ҳам яна бир гўзал дурдона билан бойиган бўлар эди.

Ямандан топилган "Тузуклар”

Бугун бизгача етиб келган хилма-хил қўлёзмалар ҳажми, таркиби, услуби нуқтаи назаридан бир-биридан фарқланади. Бизга етиб келган қўлёзмаларнинг энг қадимгиси XVII асрга мансуб бўлиб, у Бобурийлар ҳукмронлиги даврида, Ҳиндистонда кўчирилган. Китоб муқаддимасида битилишича, Аграда Бобурийлар саройида хизмат қилган шоир ва таржимон Абу Толиб ал-Ҳусайний ал-Оризий ат-Турбатий Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини бажариб, ортга қайтаётганида, Яман ҳукмдори Жафар пошонинг кутубхонасида туркий тилда битилган бир ноёб қўлёзмага дуч келади. Таржимоннинг ёзишича, бу асар Соҳибқирон Амир Темурнинг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган даврида бошидан кечирган саргузаштлари, давлат бошқаруви усуллари, вазир ва амирлари, фарзандларига ҳукмронлик борасида берган маслаҳатлари ва йўл-йўриқлари ўрин олган.

Ат-Турбатий бу бебаҳо қўлёзмани ўзи билан олиб келган ва уни секин-асталик билан форсий тилга таржима қила бошлаган. 1637 йилда асар таржимасини тўла-тўкис битказиб, уни Бобурийзода ҳукмдор Шоҳ Жаҳонга (1628-1659) туҳфа этган.

Шоҳ Жаҳон асар билан танишиб чиққач, ундаги воқеаларни Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарномаси” билан таққослаб чиқишни Декан музофоти фавждори Муҳаммад Афзал Бухорийга топшириб, хаттот ва муаррихлар ўзларидан қўшган ортиқча тафсилотларин ўчириб ташлашни буюради.

Мазкур асарнинг шу пайтгача етиб келган барча қўлёзма ва тошбосма нусхалари учун айнан Абу Толиб ал-Ҳусайний ат-Турбатийнинг таржимаси асос бўлиб хизмат қилган.

Қайта-қайта ўгирилган

Марказий Осиёда ҳукм сурган хонликлар даврида ҳам бу асарга жуда катта қизиқиш билдирилган. Шу боис, мазкур асарнинг форсча қўлёзмаси бир неча бор кўчирилган. Асли ўзбек тилида битилган бу асарни тақдир тақозоси билан яна шу тилга таржима қилишга эҳтиёж туғилган. Сўнгги икки аср давомида "Темур тузуклари” бир неча бор тилимизга ўгирилган. 1836 йилда Қўқон хони Муҳаммад Алихон (1822-1841)нинг буйруғига кўра, Хўжанд қозиси Набижон Маҳдум Ҳотиф мазкур асарни қисман таржима қилган. 1856-1857 йилларда Хива хонлигида мазкур асарни Мухаммад Юсуф Рожий қисқартирилган ҳолда ўзбекчалаштирган. Орадан бир йил ўтиб, Хивада яна бир таржимон Паҳлавон Ниёз Девон – Комил Хоразмий асар асосида, Муҳаммад Ризо Огаҳий тавсиясига кўра, янги асар яратган. Мазкур асарларнинг қўлёмалари бугунги кунда Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институтида сақланмоқда.

1967 йил таниқли аллома Алихонтўра Соғуний (1885-1976) асарнинг Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бош идорасининг кутубхонасида сақланаётган форсий қўлёзмадан ўзбек тилига таржима қилиб, унинг бир қисмини «Гулистон» журналида элон қилган.

Истиқлол йилларида Амир Темур шахсига бўлга муносабат тубдан ўзгарди. 1996 йилда буюк саркарданинг 660 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Амир Темурга муҳташам ҳайкаллар ўрнатилди. Ўзбекистонда улуғ саркарда номи билан аталадиган "Амир Темур ордени” тасис этилди. Буларнинг бари ўзбек халқининг буюк Соҳибқиронга бўлган сўнмас эҳтироми намунаси бўлди.

Мустақиллик йилларида "Темур тузуклари” бир неча бор нашр этилди. Асарнинг турли факсимиле нусхалари ҳам ўқувчилар этиборига ҳавола этилди.

Бебаҳо туҳфа

Айни пайтда биз тақдим этаётган қўлёзма матни нисбатан тўлиқлиги, қадимий ва мўтабарлиги билан ажралиб туради. РФА ШҚИда "Темур тузуклари”нинг форс тилидаги саккизта қўлёзмаси мавжуд бўлиб, уларнинг энг мукаммали 1846 йил май-июн ойларида Бухорода, Амир Насрулло ҳукмронлиги даврида Ҳаққули Додхоҳ исмли амалдорнинг буюртмасига кўра насталиқ хатида, Қўқон қоғозида кўчирилган..

Мазкур қўлёзма ат-Турбатийнинг муқаддимаси билан бошланади. Бироқ, қўлёзманинг таркибий тузилиши шу пайтгача асарнинг Ўзбекистонда чоп этилган ўзбек, форсий ва рус тилларидаги нашрларидан кескин фарқланади. Мазкур тафовутларни ўрганиш темуршунос олимларимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Ўтган ҳафтада мамлакатимизда ўтказилган "Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – марифатли келажак пойдевори” деб номланган халқаро медиа-форум доираси "Темур тузуклари”нинг ушбу қўлёзмасидан олинган факсимиле ҳам юртимизга келтирилди. 

Адабиёт Муаллими

Ўзининг айтишига кўра «нафис адабиёт муаллими» ўртоқ Боқижон Бақоев оғилга кириб таби хира бўлди: сигирнинг қулоғига яна кана тушибди! Канадан ҳам кўра сигир унинг аччиғини келтирди: канани терай деса қўймайди — бошини силкийди, пишқиради. — Ҳайвон! Сигир эмас, ҳайвон! — деди оғилнинг эшигини қаттиқ ёпиб. — Ҳайвон! Хотини Мукаррам ҳовлида...

Нияти ёмон келиннинг жазоси

Янги келин бало чикди. Чирой-буёк, ширинкалом билан эрнинг бошини айлантириб, онага карши куйди, бу билан «остонаси тилло уй»нинг янги бекаси кимлигини исботлаб куйди узича......

МУШУКЛАРНИНГ СУЛТОНИ (ҳажвия)

Маллача момомнинг айтишича, мен крутой қизлардан эканман. "Вой, момо, менинг қизлигим қоптими? Анави оғзингдан қонинг келгур қозоқи малла неча марта номусимга теккан. Мана, энди тўртта болага она бўлэ-эб ўтирибман.”, десам, маллача момо кулиб: "Вой ўзимнинг султоной қизим-эй, бир шоирнинг "Ойдай тўлишган жувон қиздай ширин бўларкан” деган шерини...

Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?

Тарихнинг ахлат қутиси бўлмайди, дейишади. Бироқ, ҳар бир тузум тарихни ўзига мослаштириб ёзади. Бу тарихий ҳақиқат. Шу пайтга қадар бизнинг ҳам тарихимиз, тарихий шахсларимизга турлича ёндашувлар, турли "бурчаклар” остидан қараб келинди. Бугун ҳам тарихимизни айрим мавҳум саҳифаларига "тузатишлар” киритилмоқда. Бу албатта яхши. Аммо......

Сўнгги сабоқ

Ўша куни эрталаб мактабга жуда ҳам кеч қолаётган эдим; муаллимдан танбеҳ эшитишимни ўйласам юрагим орқага тортиб кетарди. Устига -устак мосе Амел биздан аввалги дарс мавзусини - сифатдошларни сўрамоқчи эди. Мен эса яримта сўз ҳам ёдламаганман. Бир зум хаёлимга дарсга кирмасдан сайр қилиб юриш фикри келди....

ҚИССАДАН ҲИССА: “ЭЧКИ ВА ПОДАЧИ…”

Подачи адашиб қолган Эчкини подага қайтариб келиш учун роса қидирибди. У ҳуштак чалибди, сурнай чалибди. Аммо буларнинг фойдаси бўлмабди: орқада қолиб кетган Эчки бу товушларга аҳамият бермабди. Охири, подачи унга тош отибди, Эчкининг шохи синибди. Шунда подачи Эчкидан бу ҳақда хўжайинига айтмасликни илтимос қилибди....

ШАЙТАНАТ… (4-қисм. Биринчи китоб)

Хамдамнинг таклифини ойлаб коришга улгурмай депара ички ишлар болими бошлиги капитан Мирсултонов кириб келди: — От айланиб козигини топаркан. Биздан кутулиб бопсиз! — у шундай деб Зохид билан кошколлаб коришди. — Яхши, яхши. Ишни озимиздан бошлаганингиз, яхши болибди. кийналмайсиз. Мана, бу йокда биз бор. Бориб коргандирсиз? Нима килмокчисиз? —...

ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ...

Бугунги ҳикоя қаҳрамонини яхши танимайман. Шу кунларда бир дардлашиб қолгандик, доим кулиб юрадиган аёл катта юрагини очди. Унинг сабри мени ўйга толдирди. Меҳр—оқибатли инсоннинг ҳаёти сизни ҳам мулоҳаза қилишга чорласа керак, деган умидда унинг ҳикоясини чоп этдик....

Эрнинг айёрона хийласи

Эр аёли билан каттик, айтишиб аразлашиб колди. Аёл аразлади - ю эри билан гаплашмай куйди. Орадан бироз вакт утиб кек гинасини унутган эр аёлига суз котди......

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «ҚУЛЛИКДАН СУЛТОН ДАРАЖАСИГА ЕТА ОЛГАН КАНИЗАК»

Усмонийлар империяси тарихида ақлан заиф подшолар ҳам яшаб, ҳукмронлик қилгани кўпчиликка аён. Шундайлардан бири султон Аҳмаднинг ўғилларидан бири Иброҳим эди. У болаликдаги жаллодлар ташрифидан қўрқиш туфайли ақлан заиф ҳолатга етган. Шунга қарамай, ягона меросхўр сифатида империя тахтини эгаллай олган. Султон Иброҳимнинг севимли канизакларидан...

Фикр қўшиш