Болаларидан хабар олган она руҳи

Болаларидан хабар олган она руҳи
Болаларидан хабар олган она руҳи


Аксарият одамларни ўлимдан кейинги ҳаёт қизиқтиради. Мени ҳам бу савол кўп ўйлантирган. Аммо ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеадан кейин инсоннинг жисми ўлса-да, руҳи абадий қолишига, яқин инсонларидан хабар олишига ишондим. Сизга ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман... Исми-шарфимни ошкор этишни истамадим.

Онам узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин 34 ёшда вафот этди. Мен ўшанда тўққиз, синглим етти, укам эса беш ёшда эди. Ҳали бола бўлганимиз учун ўлим деган сўзнинг маносини тушунмасдик. Онамнинг жасадини кўмиш учун олиб кетишаётганда ҳам синглим билан бир бурчакда қўғирчоқ ўйнаб ўтирардик. Бувимнинг, холаларимнинг додлаб, уввос солиб йиғлашлари юрагимизга қўрқув солса-да, бошимизга қандай мусибат тушганлигини ҳали ҳис қилмагандик. Онамнинг барча маракалари ўтгандан кейин биз бувимнинг қўлида қолдик. Дадам эса уйдан эрта чиқиб кетар, қош қорайганда қайтар, деярли биз билан иши бўлмасди. Бувим эса рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб, синглим ва укамга қарашни менга топшириб қўйганди. Шундай кунларнинг бирида ҳовлида ўйнаб ўтирганимизда, онамнинг бизни томоша қилиб ўтирганига кўзим тушди. Унинг қачон олдимизга келганини пайқамабман. Онамнинг ранги оқариб, озиб кетибди. Устидаги узун оқ кўйлаги тўпиғича тушган, оёқлари кўринмасди. Мен унинг юзларини аниқ кўрдим, сўзларини эшитдим. Шундан кейин онам ҳар куни келадиган бўлди. Ўйнаётганда уришиб, бирор нимани талашиб қолсак, бизга танбеҳ берар, ажратиб қўяр, жимгина бизни кузатиб ўтирарди. Уни фақат мен эмас укам ва синглим ҳам кўрарди. Онамнинг қабрини зиёрат қилишга кетаётган холаларимни кўриб, ҳайрон қолардим. Ахир онам қабристонда эмас, уйда бизнинг олдимизда-ку, деб ўйлардим.


Бир куни бувимга онам ҳар куни бизнинг олдимизга келишини, биз ўйнаётганда кузатиб ўтиришини оғзимдан гуллаб қўйдим. Менинг сўзларимдан бувим даҳшатга тушиб, ақлдан озганга чиқариб қўйди.

— Агар ишонмасангиз, ана укам билан синглимдан ҳам сўрашингиз мумкин, — дедим бувимга.

Улар ҳам менинг гапимни тасдиқлашди. Кечқурун дадам ишдан келганда, бувим йиғлаб, бўлган воқеани гапириб берди. Шундан кейин мени турли азайимхон-у, муллаларга олиб бориб, ўқитишди. Онам эса мен бор гапни бувимга айтиб берганимдан хафа бўлиб, бошқа келмай қўйди. Энди онам кўзга кўринмас, илгаригидек бизга танбеҳ бериб, ажратиб қўймасди. Бироқ мен унинг ёнимиздалигини, кузатиб ўтирганлигини ич-ичимдан ҳис қилардим. Ўн йил мобайнида онамни бирор маротаба кўрмадим, уни ҳис қилганим учун ўзимни хотиржам сезардим.

Мактабни битирганимдан кейин уйимиздан совчилар аримай қолди. Онадан эрта етим қолиб, барча рўзғор ишларида бувимга ёрдам берганим туфайли қишлоқда меҳнаткаш қиз, деган ном қозондим. Шунданми, мени келин қилишни орзу қилган одамлар кўп бўлди. Маҳалламиздаги оддийгина оиланинг фарзанди бўлган йигитга розилик бердим. Тўйим бўлди. Тўй куни онамнинг ўрни жуда билинди. Ўша куни уни тушимда кўрдим. Онам сочларимни силаб, менга бахт тилади. "Ҳали кўрасан, албатта сенинг олдингга қайтаман”, деб юпатди. Келин бўлган оилам жуда ўзига тўқ бўлмаса-да, ҳар қалай жуда камбағал ҳам эмасди. Турмуш ўртоғим ҳам камсуқум, меҳнаткаш йигит эди. Она меҳрига зор бўлиб ўсганлигим туфайлими, қайнонам билан тезда тил топишиб кетдим. Қайнона-келин ўртасида бўладиган можаролар бизга бегона эди. Уни ўз онамдай қабул қилиб, дашномларига кўп ҳам этибор бермасдим. Ҳомиладор бўлганимда эса тўққиз ой мобайнида қайнонам мени еру-кўкка ишонмай, ғамхўрлик қилди. Кўзим ёришидан бир кун илгари тушимда онамни кўрдим. У жудаям хурсанд, бир гапириб, ўн куларди. "Ана сенга айтгандим-ку, қайтаман, деб. Мана олдингга келдим. Энди ҳеч қачон ташлаб кетмайман” дермиш...

Уйқудан чўчиб уйғонганимда, қорнимда қаттиқ оғриқни ҳис қилдим. Мени тўлғоқ тутаётган эди. Туғруқхонага борганимдан қийналмай, кўзим ёриди. Қизчалик бўлдим. Уни илк маротаба қўлимга олганимда кўзларимга ёш қуюлди. "Она қизим”, деб эркаладим. Турмуш ўртоғим билан агар қиз фарзанд кўрсак онамнинг исмини қўямиз, деб келишгандик. Қизимга онамнинг исмини қўйдик. Мен уни ҳозир "Онажон” деб чақираман. Тушимда онамнинг "ҳали олдингга қайтаман”, деган сўзларининг маносига тушунгандай бўламан.

Онамнинг вафотидан кейин кўзимга кўринганини унинг арвоҳи олдимга келган, деб ишонч билан айтолмайман. Балки у арвоҳ бўлгандир, балки онамни қаттиқ соғинганимдан болаларча беғуборлик билан хаёлан тирилтиргандирман...

Нима бўлган тақдирда ҳам шу воқеадан кейин инсон руҳининг абадийлигига ишондим.

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ОДАМХЎР ЧИНОР”

Бразилия пойтахтида даҳшатли ҳодиса содир бўлди. Шаҳардаги обрўли хонадонлардан бирининг соҳиби Фелиппе Дуардо, хотини Жулия ҳамда ўғли Робертоларни ўз уйларида жонсиз ҳолда топишди. Ўлим сабабларини эса, ҳамон ҳеч ким аниқлай олгани йўқ… ҚАРҒИШ ТЕККАН ЖИҲОЗ...

Гаройиб ходисалар изидан: “ЙОкОЛГАН кИШЛОк ВОкЕАСИ”

Владимир Пляхин она кишлогидан бир хафтага хизмат сафари билан кетди-ю, балога колди. Не коз билан корсинки, кишлок жойида йок. Орнида курук майдон турарди… ЙОкОТИШ...

Ҳамдардлик

Ражаб керишиб, ёнида ухлаётган хотинига тикилди. Бечора худди жон таслим қилаётган бемордай тўлғаниб чиқди. Унинг оғир нафас олиши билан бирга мунгли инграши қулоққа чалинди. Аёл қўпол ва қадоқ қўлини мушт қилиб тугиб олганди....

Хазонли кунлар. Тузок... 3-кисм

Кун тушдан огиб, кечга караб йул олган бир махал. Киш кунлари кунлар киска,тунлар узун. Ха деганда тушлик вакти, егиштириб булар–булмас кечки овкатга уннаш керак. Сарвихон кечки овкат тайёрлаш максадида ошхонага йул ола бошлади. Ёш келинларнинг бирдан бир катта муаммоси нима овкат килишда. Сарвихон бу тарафдан хам хам омади чопмаганлардан, чунки...

ОҚСОЧНИНГ МУҲАББАТИ ​(ГИ ДЕ МОПАССАН, ТАРЖИМОН РУСТАМ ЖАББОРОВНИНГ “ЙЎЛДАГИ АЁЛ” АСАРИДАН)

Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди. Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларини ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бой ва ҳўкизнинг бўйнини қайиришга қодир кучга эга бўлган кичик норманд...

Оила фожиаси: Аёлидан пул оладиган эр ва барча нарсани муҳайё қилиб фарзандидан меҳр кутаётган ота…

…Анча йиллар муқаддам бир таниш савдогар аёл билан суҳбатлашгандим. – Авваллари эримга пулни қанча сўраса, санамай бераверардим. Ҳозир қачон, қанча олди, ҳаммасини дафтарга ёзиб қўяман, – деганди у қўлларини белига тираб, мамнун оҳангда. – Ўғлим ҳам отасининг гапларига терс жавоб қилиб: «Менга пул керак бўлса доим онам беради, сиз нега пул топишни...

ЖОҲИЛ ОТА… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мен бу оилани болалигимдан билардим. Ота ёстиқдошини тупроққа топширгач, бошқа бир аёлга уйланди. Аммо аёл янги хонадонга олдинги эридан қолган олти яшар ўғилчасини етаклаб келди… Ҳамма можаро ана ўшандан бошланган эди. * * * Орадан олти ой ўтиб, дастлабки кунлардаги эҳтирос-у, суйиб эркалашлар ортга чекингандай бўлди. ...

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

киз, йигит ва ота» хангомаси

кобулда китоб сотадиган бир киз доконига севгилиси келганини коради. Шу пайт кизнинг отаси хам йонида еди. киз севгилисига караб отаси тушунмайдиган усулда соз котибди: — Ога, сиз немис йозувчиси Йорг Даниелнинг «Отанг уйдами?» китобини олишга келдингиз шекилли-а? Йигит: — Йок, мен инглиз йозувчиси Томас Муниснинг «Сени каерда коришим мумкин?»...

ХОКИЗ МОНОЛОГИ… (хажвия)

Ордона колган окибат Акаммисан, укаммисан, ким болсангам мени танивол! Мен Хокизбой Торгил огли Суяркулов боламан. Авлодларимиз оша киройи хокизлардан болишган. Бобомнинг бобосими, йо бобосининг бобосими, алламбало зотлардан болишган екан. Зотимиз оша каттакон зотлардан екан. Олахон момом гапириб берган. Момом рахматли мени не хасратда катта...

Фикр қўшиш