БИРОВЛАРГА ҚИЛГАН ЯХШИЛИГИНИНГИЗ, АЛБАТТА ЎЗИНГИЗГА ҚАЙТИШИ ҲАҚИДАГИ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТ

БИРОВЛАРГА ҚИЛГАН ЯХШИЛИГИНИНГИЗ, АЛБАТТА ЎЗИНГИЗГА ҚАЙТИШИ ҲАҚИДАГИ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТ
БИРОВЛАРГА ҚИЛГАН ЯХШИЛИГИНИНГИЗ, АЛБАТТА ЎЗИНГИЗГА ҚАЙТИШИ ҲАҚИДАГИ ОДДИЙ ҲАҚИҚАТ


Хушмуомила бўлиш учун ҳам вақтимиз етмаётгандек туйилади. Менинг назаримда, ёнимиздан ўтаётган нотаниш инсонлар учун қилинган кичкик-кичик хайрли ишларимиздан йиғилиб дунёни ўзгартиришга, уни яхшироқ, янада гўзалироқ қилишга қодир бўлган улкан эзгуликлар юзага келади.

Агар табир жоиз бўлса, мен сизга кундалик ҳаётимиздаги озгина илиқлик, самимият ва меҳрнинг ҳар биримиз учун нақадар муҳим эканлигини эслатмоқчиман.

Кунлардан бир куни ёш бир аёлнинг уйида кактус гуллади. Ҳолбуки, у худди бадқовоқ ва дағал ҳовли қоровули каби 4 йилдан бери дераза токчасида серрайиб турар эди, кутилмаганда ёқимли воқеа содир бўлди. Негадир мени ёвуз, бағри тош ва ярамас деб ҳисоблашади, — деб ўйлади аёл. Бунинг ҳаммаси бекор гап, бағритош ва разил одамларнинг кактуслари ҳеч қачон гулламайди.


У гуллаган кактус ҳақидаги ширин хаёллар билан кетаётиб, метрода эзма бир эркакнинг оёғини босиб олди. Эркакнинг танбеҳига жавобан у одатдагидек: ”Агар сиз шунчалик нозик тўра бўлсангиз, у ҳолда таксида юринг!” деб бақирмасдан, — ёқимли жилмайди: — Илтимос мендан аччиқланманг, ушлаб туриш учун тутқич йўқ экан, агар ҳоҳласангиз – марҳамат сиз ҳам менинг оёғимни боса қолинг шунда орамиз очиқ бўлади.

Аёлнинг қилиғини боплаб жазоламоқчи бўлган эркак унинг гапларидан шошиб қолди ва ҳечқиси йўқ дегандай кулиб қўйди. У ўзининг бекатида тушиб қолди ва газета сотиб олиш баробарида, қайтимни санаб адашган сотувчи аёлни эси паст сигир деб сўкиш ўрнига, унга қараб: — Ҳечқиси йўқ, яна бир марта санаб кўринг, мен ҳам эрталабдан ҳисоб-китобда адашаман, – деди.

Бундай жавобни кутмаган сотувчи аёлнинг кўнгли эриб кетди ва доимий харидор, унинг устига вақтли матбуот ўқишни яхши кўрадиган, бироқ ҳар куни биттагина арзон газета харид қилувчи – нафақахурга иккита эски журнални ҳамда бутун бошли бир тахлам эски газеталарни бериб юборди.

Мамнун бўлган эркак бир қучоқ газета ва журналлар билан уйига қайтди. Юқори қаватда яшовчи қўшни аёлни учратиб, у билан ҳар кунги мавзуда жанжал кўтармади: "сизнинг болангиз хонада филга ўхшаб юради ва дам олишимга халақт беради, яхшироқ тарбия бериш керак”, дейиш ўрнига унга қараб: — Қизингиз катта бўлиб қолибди. Ҳайронман, у кимга кўпроқ ўхшайди сизгами ёки отасигами, лекин аниқ биламан соҳибжамол бўлади, менинг кўзларим алдамайди, мана кўрасиз.

Қўшни аёл боласини боғчага топшириб, ўзининг иш жойига рўйхатга олиш бўлимига келди ва кечаги кунга ёш доктор қабулига ёзилган, аммо бугун келган паришонхотир қари хотинга ўдағайлаб қичқириш ўрнига, мулойимлик билан шундай деди:

— Mайли, ҳечқиси йўқ хафа бўлманг, мен ҳам базан ишларимни унутиб қўяман. Сиз бир дақиқа ўтириб туринг, мен докторга кириб аниқлайман, балки у сизни бугун қабул қила олар.

Доктор қабулига кирган кампир: касаллигидан тезда фориғ қиладиган, тез кор қиладиган аммо қиммат бўлмаган дорини ёзиб беришларини, агар бундай бўлмаса энг юқорига, ҳаттоки инсон ҳуқуқлари бўйича Страсбург маҳкамасигача арз қилишини талаб қилиш ўрнига, чуқур тин олди ва деди:

— «Албатта менинг эсим кирди-чиқди бўлиб қолган, тушунаман, қариликни даволаб бўлмайди, лекин доктор ўғлим ишга келгандек доим қабулингизга келиб безор қилганим учун сиз мени кечиринг» деди.

Сўққабош доктор эса кечқурун уйига кетаётиб, тўсатдан қари кампирни эслади ва унга раҳми келди. Дафатан у ҳаётнинг ўткинчи эканлиги, умрининг одатий елиб югуришлар билан ўтиб кетаётганлигини ўйлаб қолди ва ногаҳон юз берган ички ҳаяжон ва жўшқинлик тасирида, энг яқин супермаркет олдида тўхтади, бир даста гул, атиргул кремли торт сотиб олди ва бутунлай бошқа томонга қараб кетди. Уй олдида тўхтаб, учинчи қаватга кўтарилди ва эшикни қоқди.

Саломлашди ва деди, қаранг мен бир нарсани ўйлаб қолдим, нега энди биз худди қумли майдончада ўйнаётган болалар сингари талашиб тортишишимиз керак. Мана мен сизга торт харид қилдим, бироқ мен билмасдан унинг устига сумкамни қўйибман ва у бир оз эзилди. Аммо ҳечқиси йўқ деб ўйлайман чунки бу унинг тамига тасир қилмайди. Мен сизга яна гуллар харид қилдим, фақатгина улар ҳам шу сумка билан озгина эзилган. Балки гуллар яна ўз ҳолига келар, нима дейсиз?

Албатта ўз ҳолига келади, — жавоб берди аёл, биз уларни жонлантирамиз. Менда сиз учун янгилик бор. Сиз тасаввур қилинг, мен бугун эрталаб ўйғондим, деразага қарадим, не кўз билан кўрайки кактусим гуллабди. Кўраяпсизми?

МУҲАББАТНИНГ КУТИЛ(МА)ГАН ИСБОТИ...

«Турмуш ўртоғим билан севишмай оила қурганмиз. Учрашдик, бир-биримизга ёқдик. Бир ой ичида тўйимиз бўлди. Узукка кўз қўйгандек чиройли келин-куёв, дея тарбриклар ёғдиришди никоҳ оқшомимизда. Бир пайтлар севги ҳақида филмларни томоша қилиб, романтик орзулар оғушида яшаган қиз янги ҳаётга ана шундай қадам қўйдим. Тўйимиздан бироз муддат ўтгач, отам...

Нияти ёмон келиннинг жазоси

Янги келин бало чикди. Чирой-буёк, ширинкалом билан эрнинг бошини айлантириб, онага карши куйди, бу билан «остонаси тилло уй»нинг янги бекаси кимлигини исботлаб куйди узича......

КЕЧИКМАГАН БАХТ

Одамлар нега шунақа экан? Бировнинг тақдирини ҳал қилишга ўзларини ҳақлиман, деб ўйлашади. Сизга тилаётган яхшиликлари кўнглингизга оғир ботишини хаёлларига ҳам келтиришмайди. Бу сўзларни тилимга кўчирмадим. Ҳамкасбим Малика опанинг гапларидан шунчалик эсимни йўқотгандимки, нимадир дейишга ожиз қолгандим. Иш жойимга қайтсам, абитуриентлар...

Фалокат.

Насиб килса келар Шом-у-Ирокдан, йо’кса кетар кош-у-кабокдан. Йигит ва кизни канча кийинчиликлардан кейин ванихоят унаштиришди. Йошлар хурсанд холда келин ко’йлак коргани боришди. До’кон егаси йигитни бо’лажак куйовлигини билгач аста бош чайкади: -Менимча сиз келин либосини то’йгача ко’рмай турганингиз макулмиди… Менга йокмасачи?- рад килди йигит....

Бегона кунгирок

Кунларнинг бирида бегона телефон ракамидан кунгирок булди, гушакни кутарганимда нариги тарафдан: -Дада, мен сизни каттик согиндим, жуда каттик согиндим, тезрок келсангизчи. Дада! - деган кичкина кизболанинг умидли, махзун......

Такдир синовлари

Улугбек билан Наргиза бир махалада улгайишган. Улар йошлигидан бир бирини пинхона севишар лекин юрак ютиб дилидаги хисийотларини ошкор етиша олишмасди. Орадан йилар отиб иккаси хам улгайиб бир олийгохни талабаси болиш шарифига йетишди. Улар хар куни бир хил махалда уйдан чикар, бир транвайда окишга боришар, келишар хаттоки бир хил ширинликни...

Улим тиламанг...

Бир маросимда уч-турт киши у ёкдан бу ёкдан гаплашиб утирардик. Ичимизда кимдир ёнидагига чой узатаркан: “Урток, кизингни узатибсан, энди углингни хам уйлантирарсан?”, деди......

УЗОҚ ТИКИЛАВЕР...

— Қандай ишга қўл урмай, топганимда барака йўқ, — дея гап бошлади донишманд олдига маслаҳат сўраб келган йигит. — Унда сиз отангиз касб қилган ишдан бошланг ҳаракатни, — деди донишманд....

Ерининг арвохи билан гаплашган айол.

Телефон кунгироги,тунги соат 2. - Салом.Мен сени севаман. -Салом(кулаяпти). - Кандайсан менсиз у ерда ? Узур,безовта булмадингми ? - ...

Тунги суҳбат

Ҳатто зиёли кишилар ҳам уни кўчада учратиб қолсалар, ортидан ҳавас билан қараб қолишар, гўё саҳро сайёҳининг кўзига муздек зилол булоқ кўрингани каби нигоҳини узишга куч тополмас эди. Унинг эри тасбеҳ, тамаки ва гул каби майда-чуйдалар сотиш билан шуғулланарди. Турмуш ўртоғи вафот этганида Умму Аббос ҳали қирққаям кирмаган эди: ҳузурли ёш,...

Фикр қўшиш