ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНЛАРИ...

ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНЛАРИ...
ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНЛАРИ...


Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилинаётган воқеаларнинг шахсан ўзим гувоҳи бўлмаганман. Эшитганларим, ижтимоий тармоқларда ўқиганларим маҳсули улар. Базилари олисларда рўй берган бўлса, айримларини балки сиз тўқима деб ўйларсиз. Аммо бир ҳақиқат аён — меҳр-муҳаббатнинг чегараси йўқ, ёлғони ҳам...

Қорбобо ака

«Синглим бошқача! Мен унга қўйилган ташхисни яхши тушунмайман ҳам, умуман бу тиббий атамани қўллашни истамайман. У бошқача ва жуда меҳрибон. Тўғри, Севара ўн ёшдан ошиб қолган бўлса-да, ҳамон менинг исмимни билмайди, ака деб ҳам айттира олмадик. Лекин биламан, у мени ҳаммадан кўп яхши кўради. Ўтган куни туманимиз марказидаги арчани томоша қилишга олиб бордим. Роса арчанинг атрофида айланди, кейин пуфаклар сотаётган амакига термилиб қолди. Ҳали шар демасидан унинг қўлидан етаклаб амаки томонга бордим. Ўзимга ёққан пуфакни сотиб олаётсам, Севара қўлимдан тортиб, «Қорбобо», деди-да, сариқ рангли пуфакка ишора қилди.


Амаки синглим уни Қорбобо дея чақирди деб ўйлаб, ўзи пуфакчани Севаранинг қўлига тутқазди. Менинг эса кўзларим ёшланди. У менга мурожаат қилганди. Илк бора...

Янги йил куни Қорбобо бўлдим. Биринчи Севарани табрикладим, у қувонди-ю, индамади. Қизиғи, қўшни болакайларнинг бирортаси ҳам мени танимади. Ўзим ҳам соқолни қалин қилиб ёпиштириб, овозимни дўриллатиб гапирдим-да. Севара эса мени танибди. Балким кўзларимдан, балким овозимдан, ким билади дейсиз эҳтимол соқол ёпиштираётганимни кўргандир. Лекин мен барибир хурсандман! Ахир энди мени Қорбобо деб чақираяпти... Ҳа, менинг исмим энди Қорбобо!»

Ширин меҳр

«Байрамдан кейин савдо унча яхши бўлмайди. Бозоримиз байрам олди қайнайди-да. Ҳатто, Янги йил куни ҳам қўлимиз-қўлимизга тегмай ишлаймиз. Кейин бир-икки кун сув қуйгандек жимлик. Чунки одамлар шунчалик кўп нарса ғамлаб олишадики, кейин катта ойнаванд дўконимизга бир-икки одам кирмаса, айтарли ҳеч ким келмайди. Беҳафсала, қолаверса, чарчоқ билан кассада ўтирарканман, харидоримнинг боласи инжиқлик қилаётгани ҳам кайфиятимга тасир қилди. Болакай нуқул шоколадга қўл чўзар, онаси эса уни овута олмай овора эди.

— Кутилмаганда меҳмонлар келиб қолганди, шунга қиймага шошиб чиққандим, ортиқча пул олмабман, — хижолатомуз гапирди аёл.

Индамадим. Шунақа пайтда боласини уйга ташлаб чиқишса-да, деган фикр ўтди хаёлимдан. Аёлнинг пластик карточкасидан пулни ечарканман, олдимда мингталиклар пайдо бўлди.

— Хола, анув шоколадингиздан оберинг, — деди чамаси етти яшарлар қиз бидирлаб.

Оббо, навбатда турса бўлмайдими деган ўйда, пулини санадим-да, шоколадни тутқаздим. Тағин у ҳам йиғлай бошламасин.

Не ажабки, сочлари қўнғироқдек қиз болакайга шоколадни тутқазди-ю, «Йиғламагин», дея шошиб яна дўкон ичига югуриб кетди. Онаси ҳам, мен ҳам лол бўлгунча қолдик. Болакай эса «Раҳмат» деганча шоколадни паққос тушира бошлади...»

Мандаринли орзу

«Уйга киришим билан димоғимга мандарин ҳиди урилди. Палтомни илгичга ила туриб, меҳмонхонага қарадим, турмуш ўртоғимнинг бир қўли ва столдаги мандарин пўчоқлари кўринди. Меҳмон келди, шекилли. Ёнига ўтиб саломлашарканман, кайфияти чоғлигидан кўнглим ёришди.

— Мандаринхўрликка марҳамат, мадам! — эрим қўлимга битта мева тутқазди.

— Бунча мандаринларни ким олиб келди? — Умид аканинг кайфиятини чоғ қилган меҳмон ким экан деган саволдан қизиқувчанлигим ошиб кетарди.

— Ўзим, — эрим шундай дея мевани паллаларга ажратмай шундоқ тишлади. У шунақа ейишни хуш кўради.

Нима дейишни билмай қолдим. «Ростанми?» десам, оғир ботса...

— Бугун биринчи қаватдаги йигитнинг ноутбугини тузатиб бердим. Эвазига мандаринли бўлиб олдим, — Умид ака хаёлларимни уққандек гапирди.

Умид ака бир йил олдин, байрам кунлари автоҳалокатга учраганди. Бир неча операцияни бошдан кечирдик ҳам, юра олмаяпти. Шифокорлар эса ҳали ҳаммаси яхши бўлади, деса ҳам шу йил байрамни жуда тушкун қаршиладик. Бугун интернетга кириб элон ёзиб қолдирибди, техник воситаларни тузатиши ҳақида, бирпасда ўзимизнинг «дом»дан мижоз ҳам топилибди.

— Янги йил янги омадлар олиб келди! Қара, туппа-тузук уста эканман, — эрим шундай дея пўсти арчилган мандаринларни паллага ажратмасдан ея бошлади... Завқланиб, умидланиб...»

ОНАМ КИМГА КЕРАК..? [Хикоя]

Тойхонада Келин б.н куйов бахтийор ,орзулар б.н отиришар. Даврада еса куговни онаси чикиб ойнарди. Таниш билиш ,ел юрт ,кари.дошлар чикиб куйовни онасига кистир,кистир килар. Хаммани назарида турарди....

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!” деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий...

ВАҲШИЙЛАР МАКОНИ… (ёхуд Россиядаги «Қора дельфин» турмаси ҳаётидан бир шингил) (Юраги заифлар ўқимасин)

«Қора делфин» Россиядаги энг даҳшатли турма ҳисобланади. Бу ерни маняклар, одамхўрлар ва жангари каллакесарлар макон тутган. Турма маҳбуслари кеча-ю кундуз назорат остида. Тоза ҳаво сайрига ҳар бир маҳбусни бутун бошли турма отряди олиб чиқади. Қочиб қолишга уринмаслиги, ёки бирор ножўя ҳаракат содир этмаслиги учун маҳбуснинг бошига қора қоп...

Ҳақиқий гўзаллик инсоннинг ташқи кўринишида эмас, балки унинг қалбидадир

Эндигина кўзи ёриган она ўзига келар-келмас атрофдагиларга жавдираб: "Болажонимни кўрсатинг”, дея илтимос қилди. Чунки у оналик бахтидан сармаст эди. Тўққиз ой қорнида эҳтиётлаб кўтариб юргани – вужудининг бир парчасини тезроқ кўришни истарди. Йўргакланган чақалоқни қучоғига қўйишди. ...

Мехрли булайлик

Телевизори бузилиб колган бир мусулмон оиласи, уни тузатиш учун уйига созловчи устани чакирдилар. Уста телевизорни созламок учун орка ускуналарини очди-ю... хайратдан деди:......

Сочингиздаги ок нимадан, онахон?

Йо‘налишли такси тирбандлигига карамай яна бир бекатда то‘хтади. О‘тириш тугул ойок ко‘йишга жой бо‘лмаган уловга йо‘ловчи йопирилиб кирди. Тиг‘из пайт. Хамма ишдан кайтяпти. Айоллар тезрок бориб козон-товокнинг харакатига тушишни о‘йлаб шошиляпти. Шу пайт тирбандлик ичида таниш овоз кулог‘имга чалинди:...

Поччамни умр йўлдошим, дея олмайман”

Поччасига турмушга чиққан қизнинг кечинмалари Бугунги куним ҳам гап эшитишдан бошланди. Сабаби... бир қарашда оддийгина, у кийиши керак бўлган кўйлакнинг ўрнига бошқасини дазмоллаб қўйганим... Йўқ, сабаб кўйлакда эмас, беш дақиқада унинг истаганини тахт қилиб беришим мумкин, аслида ҳамма гап яраланган кўнгилларимизда... ...

У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур

Камол Хўжандий барча замондошлари ва ўзидан кейин яшаган шер аҳли қаторида Соҳибқирон ва Ҳазрат Навоийнинг ҳам меҳрини қозонган эди. Хожа Камолиддин Абу Аҳмад Муҳаммад Хўжандий форсийзабон шоирлар орасида ўз номи, тили ва услуби билан ўчмас из қолдирган. 1321 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган шиор кейинчалик адабиётда Камол Хўжандий номи билан...

МАЙМУННИ ОДАМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? (ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…)

Америкалик эр-хотин биологлар Уинтроп ва Люэлла Келлог 1931 йили газеталарда ўрмон ва чангалзонлардаги ҳайвонлар орасида ўсган болалар ҳақидаги мақолаларни ўқигач, бир саволни кўндаланг қўйишди. Агар маймунни уй шароитида тарбияланса, нима бўлади? Одамга айланадими?.. Дастлаб улар ўзининг янги туғилган ўғилчаси Доналдни олиб Суматру оролларига...

ХАЁЛ

Мен ҳар куни шу йўлакдан ишга қатнайман. Турли хил одамларни кўраман, ҳар хил воқеаларга гувоҳ бўламан. Асли касбим журналист бўлгани учунми бироз синчковроқман. Ҳамма нарсага эътибор қаратишни ёқтираман. Буни кўрганлар балки сал ғалатироқ ҳам деб ўйлаши мумкин. Лекин бу мени қизиқтирмайди. Тўғри, журналистика соҳасида айтарли қалам тебратиб, бир...

Фикр қўшиш