МУҲАББАТНИНГ КУТИЛ(МА)ГАН ИСБОТИ...

МУҲАББАТНИНГ КУТИЛ(МА)ГАН ИСБОТИ...
МУҲАББАТНИНГ КУТИЛ(МА)ГАН ИСБОТИ...


«Турмуш ўртоғим билан севишмай оила қурганмиз. Учрашдик, бир-биримизга ёқдик. Бир ой ичида тўйимиз бўлди. Узукка кўз қўйгандек чиройли келин-куёв, дея тарбриклар ёғдиришди никоҳ оқшомимизда. Бир пайтлар севги ҳақида филмларни томоша қилиб, романтик орзулар оғушида яшаган қиз янги ҳаётга ана шундай қадам қўйдим.

Тўйимиздан бироз муддат ўтгач, отам оғир хасталикка чалинди. Укам ҳали кичик, онам уй бекаси эди. Падаримнинг жонини омон сақлаш учун онам ўзини минг чўққа урарди. Қанийди, қўлимдан нимадир келса, онамга ёрдам беролсам. Аммо наилож, янги келинчакман, уйдагилардан, эримдан юрак ютиб нимадир сўрашга ботина олмайман... Йўқ, улар ёмон одамлармас, шунчаки мен ўзимни бунга ҳақсиз деб ҳисоблардим. Охири бир қарорга келдим, онам тўйимга совға қилган тиллаларни сотаман. Тўғри, улар ўзимга жуда ёқади, аммо бошқа чорам йўқ. Дугонамга шу тиллаларни сотиб олишни таклиф қилиб «SMS» ёздим. Негадир, никоҳ куни ҳавасла тиллаларимни қулоғига тақиб кўрган дугонам рад жавобини берди. Баттар тушкунликка тушдим, аммо атрофимда парвона бўлаётган эримга тиш ёролмасдим. Эртаси куни дугонам қўнғироқ қилиб, тиллаларни сотиб олмоқчилигини айтди. Эри совға қиладиган бўлибди. Хурсанд бўлиб кетдим ва сотдим! Тилла топилади, отамнинг соғлиги ҳаммасидан устун, дея бу воқеани эсламай қўйдим.


Икки ойдан кейин туғилган куним эди. Таваллудимдан бир кун олдин соат миллари тунги ўн иккига яқинлашаяпти ҳамки, эримда бирор тараддудни сезмайман. Ҳа, севишмай оила қурганларда романтик воқеалар юз бермайди, дея ўзимча ўкиниб қўйдим. Ахир бир қучоқ гуллар кутаётгандим-да. Бир пайт турмуш ўртоғим қўлимга чиройли қоғозга ўроғлиқ совғани тутқазди ва юзимдан ўпиб қўйди. Совғани очиб қарасам, ўзимнинг тиллаларим...

Умр йўлдошим дугонамга ёзган хабаримни ўқиб, ўзи тиллаларимни сотиб олган экан...

Кутманг, ишонинг, муҳаббат хаёлда эмас, ҳаётда яшайди...»

Ало, ало, яхши қиз!

«Телефон жиринглар... Қўнғироқ чорлар... Овозинг эшитгим келади жуда...» Ушбу қатралар шу мисраларни эсимга солди. Сиз ҳам ўқиб, олисдаги яқинларингиз билан «дийдорлаштиргувчи» сеҳрли қути билан боғлиқ хотиралар оламига шўнғишингизга ишонамиз. «КУНДОШ»...

Угил Отага булган мехри

Отаси куй гуштидан тайёрланган кабобни жуда яхши курарди. Буни билган угил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини узи ейишга харакат килибди... хар сафар овкатини огзига олиб борганида карилиги сабабли куллари титраб таоми соколию атрофига тукилибди......

ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНЛАРИ...

Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилинаётган воқеаларнинг шахсан ўзим гувоҳи бўлмаганман. Эшитганларим, ижтимоий тармоқларда ўқиганларим маҳсули улар. Базилари олисларда рўй берган бўлса, айримларини балки сиз тўқима деб ўйларсиз. Аммо бир ҳақиқат аён — меҳр-муҳаббатнинг чегараси йўқ, ёлғони ҳам......

ФОҲИША… (Хаётий хикоя / Булган вокеа)

абриниса тепасида кимнингдир беўхшов шанғиллашидан уйғониб кетди. Қаноат қўшмачи экан. У Сабринисанинг тепасига туриб олганча қошлари чимирилган кўйи сўзланарди. — Ҳа-а, жонидан, соат 11 бўлди! Ҳалиям сасиб ухлаяпсанми?...

Буюклар муҳаббати

"Нозли дилдордан айрилдим...” Махтумқули туркий халқлар адабиётида ўз овози, ўз услубига эга бўлган забардаст шоирлардан бири саналади. Манбаларга кўра, у 1733 йилда Копетдоғ тоғи этакларидаги Қорақала музофотида, туркманларнинг гўкланг қабиласида дунёга келади. Унинг отаси Давлатмамат Озодий ўз даврининг оташнафас шоирларидан бири эди....

ПЛАСТИК ЖАРРОҲ МОНОЛОГИ

Сизга бир нарсани айтиб қўяй. Бизнинг мамлакатда пластик жарроҳлик касби ҳозирги кунда жуда анъанавий бўлиб кетди. Ҳа, хадқ орасида бизни қандай аташади, биласизми? Башара бузувчилар ва тузатувчилар…...

ҚАРОҚЧИНИНГ ҚОРА ҚИСМАТИ…

Тўлиқ исми шарифи: Пронин Олег Юревич Туғилган вақти: 1967 йил Жиноят оламидаги усули: Маняк Очиғи, мен ундайларни мана шу қўлларим билан бўғиб ташлаган бўлардим. Ҳатто, жавобгарликдан ҳам қўрқиб ўтирмасди. Афсуски, иложи йўқ. Майли, ҳарқалай қўлимдан у ҳақида очиқ-ойдин ёзиш келади-ку! Шунинг учун бу жиноятчинининг ҳақиқий исми шарифини ҳам сир...

Урни булмаса хам яхшиликни экаверинг...

Шифохонада ёши улуг киши даволанарди. Хар куни уни зиёратига ёш йигит келар эди. Кария билан бир соатдан купрок вакт бирга булиб, овкатланиш, ювинишига кумаклашар ва шифохона богчасида сайир килдиргани олиб чикарди......

Йетим колган гуллар

кайнок гармсел хар кутурганда, шахарча куюк тоʻзон ичида колади. У бийдек даштнинг кок киндигида боʻй ростлаган бу шахарчани йер юзидан супуриб ташламокка ахд килгандек, тоʻлгʻониб, юлкиниб куюн уюриб есади. Соʻнг шиддати андак сусайгандек боʻлади-да, тагʻин янгидан куч олиб, коʻп каватли кизгʻиш гʻиштин уйлару коʻкка найзадек санчилган кувуридан...

“Айтилмаган дил изхори”

Исмим Нодира оилалиман. 3 ог ил фарзандим бор. Ерим г амхор, кайнонамдан алохида яшаймиз. Ташкаридан караганда жуда бахтлиман. Лекин, армоним бор, илк мухаббатимга севишимни айта олмаганман…  Дадамнинг айтишларига караганда, ойижоним мени дунйога келтириб оламдан отган еканлар. ...

Фикр қўшиш