ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!

ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!
ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!


Бўлажак турмуш ўртоғим билан атиги икки маротаба кўришдим. Биринчиси ўз уйида, яна бири кафеда. Уйида унча кўп сўзламади. Кафеда ҳам жуда кам сўзлади. У мени тинглар, базида секин кулиб қўяр эди. Шу вақтда нима десам қандай шарт қўйсам, у рози бўлди. Ўйлаб қолдим: шундай қизлар ҳам бор экан, нима десам рози бўлаяпти. Онам айтган 4 та қизлар ичида у таклифларимга, шартларимга рози бўлар эди. Бир дона акам, бирдона синглим бор, уларни ҳурматини жойига қўйишингиз керак. Улар мени жигарим... Отам-онам ва уларни ҳамиша авайлайсиз. Ўзингизни оилангизни қандай қадрласангиз, бизнинг оила ҳам улардек қадрли бўлади, дедим. У ҳамма гапимга хўп дерди. Мени эшитаяптими, мени гапларимга яхшилаб аҳамият бераяптими деб ўйлаб қолардим.

Шу куни кечроқ бўлажак турмуш ўртоғимнинг амакиси мен билан учрашмоқчи бўлди. У билан кўришдим гаплашдим. Қўни-қўшнилардан мени суриштирганлари, улар мен ҳақимда ёмон гаплар гапирмаганини айтди. Адашмасам қайнотамнинг укаси билан бир соатларча сухбатлашдик. Сухбат охирида жияним бироз эркароқ сал маҳкамроқ турасиз деди. Бу гапни мен яхшиликга йўйдимда хоп деб жавоб бердим.


Тиббий кўрикдан ўтиш вақтимиз бўлажак турмуш ўртоғимнинг акаси қўнғироқ қилиб, тўйга оз вақт қолгани, тиббий кўрикни пул билан ҳам тўғирлаш мумкинлиги, бу тез бўлиши ва мени ишимга халақит бермаслигини айтди. Ростадан ҳам мен тўй харажатлари учун яхшироқ ишлашим керак эди. Ҳуллас, тиббий кўрикни пул билан тўғриладик.

Тўй бўлди.Орадан 3 кун вақт ўтди. Турмуш ўртоғим уй ичига кириб олиб ўзидан-ўзи йиғлар, базида кулар эди. Кечалари нималарнидир сўзлар, кераксиз гапларни кўп гапирар эди. Онамга бу ҳақида айтсам қиз бола бегона хонадонга кўникиши қийин, ўтиб кетади сабр қил, дедилар.

Турмуш ўртоғим ҳомиладор бўлди... Бу вақтда кўп гапирадиган бўлиб қолди. Ҳали тоғдан, яна боғдан гапирарди. Ёлғонлари, айрим ўғирликларига ҳам кўз юмдим. Онам бу холатларни кўриб, ҳомиладорлик тез ўтиб кетади, сабр, дердилар.

Ўғил фарзандлик бўлдим... Бир тарафдан жуда ҳурсанд эдим. Орзу қилганим ўғил эди. Бироқ, кечалар жуда хушёр ётадиган, аёлимни қўриқлайдиган бўлиб қолдим. Кеча соат бирда ҳам ўз-ўзидан сабасиз кўчага чиқиб кетадиган, хали овулхонада, хали кирхонада юрадиган бўлиб қолди. Ҳаттоки, онам кеч соат иккида аёлимни кўча бошидан ушлаб келди. Нима қилаяпсиз бу ерда деса кўча супиришга чиқгандим деб жавоб берди. Онамнинг айтишига қараганда бу фарзандли бўлганидан кейин бўладиган холат ўтиб кетади. Бундай жараёнлар жуда кўп такрорланди.

Фарзандимни икки ёшида боғчага жойладик... Орада икки ой вақт ўтди. Аёлим яна тушунарсиз мавзуда сўзлар, бўлар-бўлмасга оила азоларим билан тортишар эди. Энди онам бахона тополмасди. Иложсизликдан аёлимнинг онасига мурожат қилдик. Бизникида 5-6 кун турсин, муллага бориб дам солдирсак ҳаммаси яхши бўлиб кетади деди. Рози бўлдим. Орадан 5-6 кун эмас 22 кун ўтди. Мулла мени ҳам чақиртирганмиш, турмуш ўртоғингизни кўрай деб. Ишимдан бир баҳона қилиб мулланикига 3 кун қатнадик. Ўзгариш йўқ... Мулла уйингизда жин бўлиши мумкин уйингизга бориб ҳайдаб келаман деб уйимга ҳам келди. Алланималарни ўқиди. Хўш энди нима бўлади дедим. Уйингизда ҳеч нима йўқ тозаку деди. Куёв келинни бир психологга олиб боринг, биз даволай олмадик деб чиқиб кетди.

Орадан вақт ўтди... Аёлимни онам психиатр хузурига олиб борди. Нимадирдан ҳавотир олиб, қайнотам ҳам психиатр ҳузурига етиб келди. Шу вақтда сабабсиз аёлим билан қайнотам нимадирлар деб бақир-чақир қилиб уришиб кетишди. Шифокорлар зўрға уларни ажратиб олди. Аёлимга ташхис қўйишди. У психоз экан...

Мен бу сўзлар ёлғон дедимда аёлимнинг қўшниларидан суриштира бошладим. Аёлим болалигидан бу касаллик билан касаллангани, хали мулла ҳали шифохоналарда даволаниб чиққани, ҳаттоки тўйдан олдин ҳам шифохонада даволаниб чиққани айтишди. Дардимни кимга айтишимни билмасдим. Оҳири уни аммасига қўнғироқ қилдим. Аммаси ҳамма воқеани тан олди. Тўйдан олдин ҳам шундай бўлиб қолганда ўзи туриб даволатганини айтиб берди. Психиатр хузурига бориб буни даволаш мумкинми деб сўрадим. Афсуски, бунинг давоси йўқ эканлигини айтди. Хозир бирга яшамаяпмиз. Унинг отасида ҳам бу касаллик борлиги, наслий эканини ҳам билдим. Фарзандим нима бўлади... Шукур у мени фарзандим. Унда бундай касаллик йўқ. Бироқ, она муҳитида вояга етса ундан ҳам шундай аломатлар сезилар экан.

Бу хулосаларим орқали нима демоқчиман... Бўлажак турмуш ўртоғингиз билан кўпроқ сухбатда бўлинг. Тиббий кўрик вақтида бир-бирингизга ишончли бўлинг. Тиббий варақани пулга сотиб олманг. Ҳаёт, турмуш фақат бир маротаба бўлишни унутманг.

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Маликамиз романтикага қарши!

Яна ҳар хил хаёлларга бориб юрманг: мен хотинимдан шикоят қилмоқчи эмасман. Худога шукур, беш йилдан бери бинойидек яшаб келяпмиз. Фақат... шу келингизнинг ўта реалистлиги, ҳисоб-китобга ўчлиги бор-да... Ахир инсон сал гўзалликка, орзу-ҳавасга, борингки... романтикага мойил бўлиши керак-ку?...

Яҳшилик

“Бир куни менинг қабулимга ёши олтмишлардан ўтган киши ўзининг тахминан ёши ўттизларда бўлган ўғли билан кирди. Йигит отасининг қўлидан ушлаб олган, унга ниҳоятда ғамхўр эди. Унинг уёқ-буёқларини тузатиб қўяр, унга беҳад эътиборли эди. Унинг отаси бемор экан. Уларнинг муаммосини сўраш ва анализларга кўз ташлаш асносида отасининг ҳаракатлари...

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

ҚАПЧУҒАЙ ҚАРОҚЧИСИ…

Аёл ўзининг нафосати, назокати, ибоси билан гўзал. Надоматлар бўлсинки, бази аёлларимиз ўзларининг чиркин мақсадлари йўлида мана шу буюк номга доғ туширишдан-да тойишмайди… * * * Шаҳардаги сершовқин бозорда ҳаёт қайнайди. Олди-сотдининг тобини олганлар жонини жабборга бергудек қичқириб нуқул харидор чорлайди. Олдинга чўзилган қўллари ҳавода...

«АЁЛЛАР САЛТАНАТИ»НИ БОШЛАБ БЕРГАН КЎСЕМ СУЛТОН

Кўсем султон (1590–1651) Усмонийлар сулоласи султони Аҳмад I нинг биринчи ёки иккинчи хотини ҳамда султонлар Мурод IV ва Иброҳим I нинг онаси. Ўғиллари ҳукмронлик ҳилган даврда волида султон мартабасини эгаллаб, Усмонийлар империясисдаги энг нуфузли аёллардан бири саналган ва «Аёллар салтанати» деб аталадиган даврни бошлаб берган. Бу даврда...

Адибнинг сўнгги нуқтаси

Кунлардан бир куни ҳаётида рўшнолик кўрмаган бахтиқаро бир йигит ўз жонига қасд қилишга қарор қилди, тўғрироғи, ўзини отмоқчи бўлди.Йигит бахтсиз бўлиш билан бирга жуда уятчан ҳам эди. Шу боис бирор зотнинг этиборини тортмаслик ва безовта қилмаслик учун ўзини ўлдириш мақсадида қабристонни танлади. Худкушликни қоқ ярим тунда, ой тўлган кечада...

Йетим ва ногирон кизалок хакида

Автобусда одам унчалик коп емасди. Бекатда 35 йошлар атрофидаги башанг кийинган айол автобусга чикди. Кун жуда иссик, аксига олиб хамма жойлар банд Факат оркарокдаги ориндикларнинг бирида 14-15 йош атрофидаги кизча жимгина кочани томоша килиб кетарди. Айол оша томонга юрди....

Жума куни масжиддаги кутилмаган ҳолат.

Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади... "Мени ҳам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда ҳам севиндим. Боламга севгим ҳар қачонгидан ошди. Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни елкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда...

Кайнонам ургатган бола парвариши боламдан айирди

Бекат. Анчадан буён автобус кутяпман. Узимни чалгитиб атрофни кузата бошладим. Бекатда мен ва либоси одми булса-да, узига жуда ярашган аёлдан бошка хеч ким йук......

Фикр қўшиш