ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЖИЗАСИ

ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЖИЗАСИ
ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЖИЗАСИ


Бир куни мактабда "Дунёнинг етти мўжизаси” мавзусида дарс ўтилаётганди. Дарснинг бошида ўқувчиларга мўжизаларни санаб, ёзиб чиқиш вазифаси берилди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дафтарини йиғиб олаётганида, бир қизалоқ ҳануз ўз дафтарига нималарнидир қоралаётганига кўзи тушди. Ўқитувчи унинг ёнига бориб, ёрдам керак эмасми деб қизиққанида, ўқувчи қиз жавоб берибди:

— Албатта, кўмагингиз керак. Дунёда мўжизалар шунчалар кўпки, улардан қай бирини ёзай деб роса иккиландим.

Шунда ўқитувчи қизалоққа ёзган мўжизаларининг рўйхатини ўқиб беришни сўрабди. Ўқувчи қиз бироз дафтарига тикилиб туриб, аста секин ўқишни бошлабди:

— Менинг назаримда, дунёнинг етти мўжизаси бу:

    Кўриш
    Эшитиш
    Ҳаракат қилиш
    Ҳис қилиш
    Идрок этиш
    Кулиш
    Севиш 

ҚИБРАЙДАГИ «РОМАНТИКЛАР ҚАЛЪАСИ…» (ёки са-ал нордонлаштирилган сатира)

Ўнқўрғондан шундоқ ўнгга бурилиб тўғрига юрсангиз, Мой қўрғонига борасиз. Аммо Мой қўрғонигача боришингиз шарт эмас. Сизни йўлда «Зафаробод» қишлоғи қарши олади. Нега қишлоқ «Зафаробод» экан деб ўйланиб қоламан. Ҳойнаҳой, кимдир қачонлардир шу ерда душманга қарши курашиб зафар қучган-у, кейин қишлоқни обод қилган бўлса керак. ...

Жума куни масжиддаги кутилмаган ҳолат.

Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади... "Мени ҳам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда ҳам севиндим. Боламга севгим ҳар қачонгидан ошди. Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни елкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим: -Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан? -Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у....

ҚОРБОБОГА ЖЎНАТИЛГАН ХАТ

«Кеча Дилшод — укам ҳамма болаларни тўплади-да, Қорбобога хат ёзишларини топширди. Журналистикада ўқигани учунми, ўзича бир нималарни ўйлаб топиб юради-да. Қизим ҳали боғча боласи, ёзишни билмайди. Лекин қўлига қоғоз ва ручка олиб, бир нималарни ўзича ёзиб ўтирибди. Қизиқарли маросими тугагач, Дилшод худди саҳнада нутқ сўзлаётгандек мактубларни...

ОТА ЎҒИЛ (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

ЙИГИРМАГА КИРМАГАН «ЭРКАК» Саҳоб ака ёлғиз ўғлига бу исмни беҳуда қўйган эмас. Сарвари олам бўлиб юрсин, давримда даврон сурсин, деб ният қилган. Худога шукр, давлати беҳисоб. Тошканда манаман деган пулдорни йиқитишга қурби етади… ...

Отам Уйин Согиндим.!

Отам менинг тогимдир,Онам гулзорим,  Осмондаги куйошиму,Толин ойгинам.  Тунда иссик панохим,тонгда жаннатим,  Мехр тола Ота-Онам,уйин согиндим....

Ота бўлиш осонмас… (ҳажвия)

Ишдан ҳориб, чарчаб келмаганманми, хотинимнинг ярим кечаси инқиллаб қолгани оромимга сув сепди. Ой-куни яқин бўлганидан хавотирим ошди. - Доктор чақирайинми? - дедим ётган жойимдан туришни истамай. «Қўяверинг, ўтиб кетади» деса-ю, терс ўгирилиб ухлаворсам. Аксига олиб кутганим бўлмади....

Мен сенга ишонаман

Ҳалигина чилласи чиққан Севинч янги оилага анчагина кўникиб қолди, қайинсингиллари уни бегона қилишмади, қайнонаси «ўзимники» деб, рўзғорнинг киши билмас сирларини келинчак билан бўлишишни канда қилмади. Айниқса, Анваржон Севинчни қўйишга жой тополмайди, «шу қизга уйланаман!» - деб, унинг изидан озмунча югурдими? Ҳар сафар унинг йўлини тўсиб,...

Танлаб-танлаб тозисига учрадим (ми?)

— Бир неча ой аввал элга тўй бериб, ўғлимни уйлантирдим. Эшикма-эшик юравериб кавушимнинг таги тешилганида ўғлимнинг ҳамкасби яхши қиз борлигини айтиб қолди. Совчиликка бордик, ёшлар биринчи учрашувдаёқ бир-бирларига мақул келишди. Ўртада ишончли одам тургани сабаб кўпам суриштирмай фотиҳани тезлаштирдик....

Бой аёл бир...

Бой аёл бир камбагалнинг уйи ёнидан утиб кетаётиб, уйдагиларнинг хурсандчилик килаётганини, кулаётганини эшитиб колди. Аёл хизматкорига шу уйга кириб, кандай байрамни нишонлашаётганини сурашни буюрди......

Фикр қўшиш