НОМОЗШОМГУЛИМ

НОМОЗШОМГУЛИМ
НОМОЗШОМГУЛИМ


Таҳририятга келган хатларни саралай туриб, тўққиз ёшли Баҳром деган бола номидан келган мактуб этиборимни тортди. Бизга ёш болалар хат ёзмагани учун қизиқиб ўқий бошладим: «...Онажон, биламан, агар иложингиз бўлганда, албатта, келиб мени олиб кетардингиз. Тарбиячимиз Фарида опам айтди, сиз ҳам менга ўхшаб юра олмас экансиз. Онажон, кела олмасангиз, ҳеч бўлмаса, хат ёзиб туринг, илтимос. Сиздан биттагина хат олсам, дунёда мендан бахтли одам бўлмасди...» Ҳайрон бўлиб, конвертдаги манзилни қайта ўқидим. Почтачилар адашмаганди, конверт устига таҳририятимиз манзили ёзилганди. Шундан кейин мактуб йўлланган манзилга қарадим: «Тошкент шаҳри, -... рақамли имконияти чекланган болалар мактаб-интернати».

Кун бўйи хаёлимдан шу мактуб кетмади. Назаримда кўзларига мунг чўккан болакай мактуб жавобини интиқиб кутиб ўтиргандек бўлаверди. Кўнглимдаги бу ғашликни тарқатмасам ишлай олмаслигимни билиб, малумотлар марказидан ўша мактабнинг телефон рақамларини олиб қўнғироқ қилдим.

    Сизларда Баҳром Муҳиддинов деган бола борми? — сўрадим саломалашгач.
    Кечирасиз, ўзингизни таништирмасангиз, ўқувчиларимиз ҳақида малумот бера олмайман, — жавоб берди овози майин қиз.
    Опа, узр, котиба адашиб сизларга жўнатиб юборибди, — деди кейин.
    Тушунмадим?
    Сизга қандай тушунтирсам экан, таҳририятингиздан бизнинг мактаб ҳақида мақола ёзишга рухсат сўраб хат келганди. Котиба адашиб ўқувчимизнинг хатини сизларга, таҳририятга жўнатилиш керак бўлган мактубни бошқа конвертга солиб юборибди...
    Демак, бизга келиши керак бўлган жавоб хати Баҳромнинг онасига кетган шундайми? — бир нарсанинг охирига етмагунча қўймайдиган фелим қўзиб сўроқни давом эттирдим.
    Йўқ. Боланинг онаси йўқ. Бўлса ҳам биз билмаймиз. Шунчаки унинг кўнгли учун тарбиячиси ёзган хатларини конвертга солиб, онангга юбордим, деб қўя қолади.

    Илгари сал-пал қўли қимирларди. Ўтирарди. Охирги пайтларда умуман ҳаракатдан қолган. Жони узилмай турганига ҳам шу онасидан умидворлиги бўлса керак деб ўйлайман... Онасини кутавергач, умиди ўлмасин деб онанг ҳам сенга ўхшаб хаста, юра олмайди, деб қўя қолгандим. Билмадим, балки нотўғри иш қилгандирман... Охирги хатларини менга айтиб туриб ёздирган. Ёзиб, конвертга солиб унга кўрсатсам, хурсанд бўлиб кетарди. Жавоб келмаса-да, кутади... Илгари ўртоқлари билан фақат футболу аллақандай Роналдоу ҳақида гаплашарди. Іозир ҳеч нарсага қизиқиши қолмаган, фақат шифтга қараб ётади. Дўхтирлар кўпи билан бир ҳафталар яшаса керак, дейишаяпти...
    Опа, Баҳромнинг онасидан хат келди!
    Биламан. Тезроқ Баҳромга ўқиб беринг.
    Баҳромжон, йиғлама, айтгандим-ку, онангдан бир кунмас бир кун, албатта, мактуб келади, деб. Мана, келди. Истасанг, онангга мактуб ёзиб бераман.
    Болам... Болам мени кечир... — мен уни алдаётганим учун ростдан кечирим сўрардим.
    Онажон, овозингиз шунақалигини билардим.. Тузалиб қолдингизми?
    Іа. — ўзимни қўлга олмасам, ёлғоннни фош қилиб қўйишим мумкин эди. Лекин менга ишонган заиф юракни парчалашни истамасдим. — Болажоним, агар оёқларим ишлаганида ёнингга югуриб борардим...
    Биламан, ойижон. Фарида опам айтган, сиз ҳам худди менга ўхшаб касал экансиз... Аммо мен, барибир, сизни яхши кўраман онажон...
    Йўғ-ей?!
    Рост. Зўр ўйин бўлди.
    Демак, Мессидан ўтиб кетибди-да... Бу йил ҳам олтин тўп Роналдуга насиб этаркан-да...
    Албатта. Ундан бошқа ким ҳам оларди. У энг зўр ўйинчи-ку. Эртага ҳамширалардан илтимос қиламан, бозордан сенга Роналдунинг формасини сотиб олишади. Кейин уни сенга бервораман...
    Вуй!.. Зўр-ку! Раҳмат, онажон! Ўртоқларимнинг ҳеч бирида Роналдунинг формаси йўқ. Роса ҳаваслари келади энди...
    Фарида опа, каптокдан ойижонимнинг ҳиди келаяпти, — дейди. — Афсус, ойим кела олмайди, тузалиб кетсам, албатта ойимни кўргани бораман, худди Роналдудек футбол ўйнайман, — кеча кечқурун шундай дея коптокни бағрига босганча ухлади. Эрталаб уйғотгани борсам... коптокни қўлидан зўрға чиқариб олдик...
    Опажон, йиғламанг, Баҳромжон жуда бахтиёр эди, сиздан — ойисидан рози кетди...

Мен вазиятни тушунтирдим:

— Таҳририятдан қўнғироқ қилаяпман, тўққиз ёшли ўқувчингиздан бизга мактуб келган. Лекин тахминимча хатни адашиб жўнатган шекилли, чунки мактуб онасига ёзилган...

Гўшакдаги қиз бир муддат ёнидагилар билан алаланарсаларни гаплашиб олди.

Титраб кетдим. Кейин ўша хатни адаштириб юборган тарбиячининг телефон рақамларини сўрадим. Котиба қиз ходимларининг рақамларини бера олмаслигини айтгач, ўзимнинг рақамларимни қолдирдим ва менга қўнғироқ қилсин, деб илтимос қилдим.

Гўшакни қўйгач, кўнглимдаги ғашлик янада кучайди. Шўрлик бола, онамга деб мактублар ёзиб, қачон жавоби келаркан дея кутиб ўтиргандир. Ўзим танимайдиган Баҳром буткул хаёлимни эгаллади. Унинг онасини топишда ёрдам бергим келди.

Тушдан кейин бегона рақамлардан қўнғироқ бўлди. Ўзини Фарида деб таништирган қиз Баҳромни тарбиячиси эканини айтди. Ундан бола ҳақида сўраганимда, «Телефонда айтиладиган гап эмас, эртага келинг, директоримиз мақола тайёрлашга ҳам рухсат берган, бир йўла Баҳромни ҳам кўриб кетасиз», деди.

Эртаси куни бордим. Баҳромни ёнига мени киритишмади. Туни билан ҳарорати ошгани, иммунитети пастлиги сабаб бегоналар ёнига кириши мумкин эмас дейишди. Деразадан кўрдим. Катта-катта қуралай кўзларини шифтга тикиб ётган болакай нари борса беш-олти ёшга ўхшарди. Устига ёпиб қўйилган адёлчаси остида худди ҳеч ким йўқдек эди. Томоғимга йиғи тиқилди.

Мактабдан қайтгунча йиғлаб келдим. Уйга қайтгач, ўйлай-ўйлай бир қарорга келдим.

Орадан уч кун ўтиб, Фарида менга яна қўнғироқ қилди.

Фарида нима гаплигини тушунди.

«Баҳромжон, кўзимнинг оқу-қораси, сенга шу пайтгача хат ёза олмаганим учун мени кечир, ўғлим! Шу йиллар давомида фақат сендан келган мактуб сабаб ҳаётман... Сени кўргани бора олмаганим учун мени кечир, болам, мен ҳам худди сен каби хастаман. Лекин юрагим фақат сен билан! Асосийси шу эмасми? Бир-биримизни кўра олмасак-да, борлигимизни биламиз. Энди сенга тез-тез хат ёзиб тураман болажоним. Сени жонидан ортиқ кўрувчи онанг...»

Фарида хатни овози титраб ўқиб бераркан, Баҳромнинг заиф танасига жон қайтгандек бўлди. Унинг қуралай кўзлари ёшланди, кейин лаблари титрай бошлади.

«Онажон, бир кун сиздан хат келишини билардим, юрагим сезганди. Тушларимдан билганман мени жуда яхши кўришингизни. Мени кўргани кела олмасангиз ҳам майли, онажон. Соғ-омон бўлсангиз бўлди. Сизни жуда соғиндим. Илтимос, энди тез-тез хат ёзиб туринг. Фарида опам ўқиб беради. Ҳозирча ўзим сизга ёза олмайман, бироз тобим йўқ. Лекин сиз хавотир олманг, тезда яна ўзим ёзадиган бўламан...»

Баҳромдан келган хатни йиғлаб-йиғлаб ўқидим. Фарида билан қўнғироқлашиб, унинг аҳволи, нималарга қизиқишини сўраб олдим.

«Баҳромжон, тарбиячинг футбол томоша қилишни яхши кўришингни айтди, мен ҳам яхши кўраман. Мен ётган шифохонада бизга футбол кўришга рухсат беришади. Истасанг, сенга барча янгилкиларни етказиб тураман. Тарбиячинг айтишича, тезроқ тузалсанг, сен билан қўнғироққилишимга рухсат беришаркан...»

Баҳром худди номозшомгул тонгда бош кўтариб, чирой очгани каби кундан-кунга ҳаётга қайта бошлади.

Дўхтирлар айтган бир ҳафта ҳам ўтди. Бир ой давомида у билан ёзишиб турдик. Баҳром билан менинг ўртамда воситачи бўлган Фарида бир куни кечқурун қўнғироқ қилиб, Баҳром билан гаплашишингиз мумкин деди. Қилаётган ишим тўғри-нотўғрилигини билолмай қўрқув босиб, Баҳромнинг овозини кута бошладим.

— Энди ойинг билан гаплашишинг мумкин Баҳромжон.

Гўшакнинг нариги томонида Баҳромнинг титраган овози эшитилди: — О-ойи...

Юрагим ларзага келди.

Болани нохуш хаёллардан чалғитиш учун мавзуни бургим келди.

— Энди, тез-тез гаплашиб турамиз, болам. Кеча футбол берди. Роналду 5 та гол урди!

Баҳром билан анчагача гаплашиб ўтирдим. У жуда қувноқ, ҳаётсевар болакай эди. Кечқурун Фарида қўнғироқ қилди: — Аҳволи анча яхши, қўлини ҳам бироз қимирлатаяпти. Сиз вада қилган спорт формасини кийиб, ойнага қарашни орзу қилиб, ичига сиғмаяпти.

— Эртагаёқ олиб бориб бераман.

Эртасига ишим кўпайиб кетди, лекин вадамни унутмадим ва ишхонадаги ходимлардан бирига пул бериб бозорга югуртирдим. Совғани ўзим олиб бориб Баҳромнинг кўзидаги қувончни деразадан бўлса-да, кўриб келмоқчи эдим. Лекин юмушлардан ортмадим. Совғани шогирдларимдан биридан бериб юбордим.

Энди Баҳромдан қувонч тўла хат кута бошладим. Ўзим билмаган ҳолда унинг хаёли билан яшардим. Баҳром учун «Реал» ўйинларини томоша қиламан, ўзим Мессининг фанати бўлсам-да, Баҳромга Роналдуни мақтайман.

Баҳромни таниганимга олти ҳафта бўлган куни Фарида қўнғироқ қилди:

— Опа, Баҳромжон... — деди у йиғламсираб.

Совуқ хабарни кўнглим сезиб, юрагим увишди.

— У совғангиздан роса хурсанд бўлди, ҳатто тушликни ҳам бошқа болалар билан бирга қила бошлади. Формани кийиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб, ойижоним совға қилди, деб боши осмонга етди. Бир ҳафтадан буён эгнидан формани ечмайди, ҳатто коптокни ҳам қучоқлаб ётади.

Кўзимдан қуйилиб келаётган ёшларни тўхтата олмадим.

— Оҳ, ўзимнинг номозшомгулим...

Юрагим сиқилди, «Ҳали яшаса, орзуларини амалга оширса бўларди-ку, у ўлишни эмас яшашни истганди-ку» деган хаёллар кўнглимни ғаш қилди... Унга етарлича ёрдам бера олмадиммикан деган ўй кўнглимни кемира бошлади

Жиддий хонимнинг найранглари

«Макр»ларни ўқиб, гоҳида кулиб ҳордиқ чиқарсам, гоҳида ибрат оламан. «Мен ҳам ҳаётимда мана шу ҳийлани ишлатиб, вазият чиқиб кетсам бўларкан» деб қоламан. Ўйлаб қарасам, мен ҳам анча-мунча айёрликлар қилган эканман. Албатта, уларни ўзим ўйлаб топмаганман. Ёнимдагилар ёрдамида амалга оширганмиз. Шукрки, найрангларимнинг ҳаммаси яхшиликка хизмат...

ОҚСОЧНИНГ МУҲАББАТИ ​(ГИ ДЕ МОПАССАН, ТАРЖИМОН РУСТАМ ЖАББОРОВНИНГ “ЙЎЛДАГИ АЁЛ” АСАРИДАН)

Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди. Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларини ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бой ва ҳўкизнинг бўйнини қайиришга қодир кучга эга бўлган кичик норманд...

Виждонингиз қийналмадими, йигитча?

Ўзаро ҳурмат-иззат, оқибат ҳақида гап кетганда ёши улуғ танишларимиздан бири "Ҳурмат ундирилмайди, қозонилади. Инсон ҳурматга муносиб кўрилмадими демак бунга унинг ўзи айбдор” дедилар. Бу фикр ҳам қайсидир манода тўғридир. Аммо бизнинг мулоҳазамиз анча фарқли. Инсоннинг афтрофдагиларга муносабати, таниш-бегоналарни нечоғли ҳурмат қилиш-қилмаслиги...

Йетим колган гуллар

кайнок гармсел хар кутурганда, шахарча куюк тоʻзон ичида колади. У бийдек даштнинг кок киндигида боʻй ростлаган бу шахарчани йер юзидан супуриб ташламокка ахд килгандек, тоʻлгʻониб, юлкиниб куюн уюриб есади. Соʻнг шиддати андак сусайгандек боʻлади-да, тагʻин янгидан куч олиб, коʻп каватли кизгʻиш гʻиштин уйлару коʻкка найзадек санчилган кувуридан...

Тумордаги сурат (ҳикоя)

Шанба оқшоми Энди Донаван олтинчи мавзедаги уйига келиб, янги қўшниси—ёшгина Конвей хоним билан танишди. У одмигина қизғиш кўйлак кийиб олган-ди. Икки ҳафта ўтиб, Энди йўлда тамаки тутатиб кетаркан, орқасида шип-шип товуш эшитилди. Ўгирилиб қаради-ю, кўзини узолмай қолди: Конвей хоним! Кўйлаги ҳам, шляпаси ҳам қоп-қора. У қадамини секинлатиб,...

Узоқ кутилган совға

Тарбиячи ётоқхонага кириб, болаларни паст овозда уйғота бошлади. Овозини пасайтиргани бефойда бўлди. Болалар уйғонар-уйғонмас чуғурлашиб кетишди. Гап бугунги байрам, қорбобо ва шунга ўхшаш яна алланималар ҳақида эди. Ёдгор уларга аҳамият бермасдан жимгина деразадан ташқарига қараб ўтирарди. Эсини билгандан буён шу – ҳар йили янги йил киришидан бир...

ЧИН ТАҚДИР

Дилноза турмушга чиққанида эндигина ўн саккизга тўлган навниҳол эди. Унинг учун ҳамма қарорни ота-онаси беришди. Тўйдан олдин куёвни бир кўрсатиб, кўнглини сўрашди, холос. «Билмадим!» — Дилнозанинг қизариб айтилган шу сўз розилик ўрнига ўтди. Тўй бўлди, оилавий ҳаёт бошланди. Илк даврда Дилноза ким яхши гапирса, унда яхши одамни кўрди, ундан мадад...

Икки дил — икки олам

Ерта тушган куз чаппор гулзорни босган кордай бир дунйо ташвиш келтирди. Ялт-юлт куйош кузак чечакларидаги, кахрабо чиройга гʻарк чинор баргларидаги шабнам — марварид доналарни симириб улгурганиям йоʻк едики, тоʻсатдан жин шамол коʻтарилди-ю, коработир булутлар коʻкда оʻрмалай кетди. Каллаи сахардан дала-богʻимизни бошига коʻтаришган сайроки...

Ким Айбдор???

1.  "Ўғлингиз вафот этди, олиб кетишингиз мумкин”.  Дунёси қоронғу бўлди Абдураҳмон аканинг.  Осмонлари энсиз бўлди Абдураҳмон аканинг. Идорага йўл олди Абдураҳмон ака. ...

Юлдузсиз тундаги вахшийлик(ёхуд уз боласини ёкиб юборган она)

ХАЁТИЙ ВОКЕА...укинг..факат йигламанг.... Мана Наргиза ва Мухиддиннинг туйлари булганига бир йил булиб, угилли булишди. Углига Хумоюн деб исм куйдилар. Улар бир бирларини севиб, севилиб,улдим-куйдиму ох-вохлар билан турмуш куришганди......

Фикр қўшиш