КЎНГИЛДАГИ ДОҒ
"Бош шифокор Нодира Ғуломова” деган эшик секин очилди ва котибанинг боши кўринди.
— Нодира Асадовна, сизни сўраб келишибди.
— Ким? — сўради Нодира ишдан бош кўтармай.
— Б-билмадим, онасиман, дейди.
Нодира котибага ҳайрон бўлиб тикилди.
— Тушунмадим, ойим?!
Котиба бир сўз демай остонада турган аёлга йўл бўшатди.
Дид билан кийинган, сочи калта қирқилган, пардоз-андози жойида, кексайган бўлса-да, кўринишидан ёши неччидалигини билиб бўлмайдиган хушрўй аёл виқор билан хонага қадам қўйди.
Нодира аёлга қараб қотиб қолди лекин ўрнидан қимирламади.
— Келинг, — деди у салом бергач.
Нодиранинг муносабатидан аёлнинг юзидаги калондимоғлик ниқоби бир зумга кўтарилгандек бўлди, лаблари титраб "Салом” деди.
Кейин тезда ўзини қўлга олиб: — Келдим, — деди ва Нодира кўрсатган жойга ўтирди.
— Мени эслаяпсанми? — деди аёл орадаги сукунатни бузиб. — Онанг бўламан...
Нодира умр бўйи онаси билан учрашувни хаёлида минг марта тасаввур қилиб кўрган. Лекин ҳозир рўй бераётган воқеа унинг тушига ҳам кирмаганди.
— Кечирасиз-у, менинг ойим уйда, — деди у аёлдан кўзини олиб.
— Биламан... Лекин ишончим комилки сен мени тўғри тушунасан.
— Нега бунчалик ишончингиз комил? — бу суҳбат Нодиранинг ғашига тега бошлади.
— Чунки, — деди аёл Нодиранинг шинам кабинетига кўз югуртириб.
— Менга ўхшаб кареристкалигинг кўриниб турибди. Худди шу сабаб сени даданг билан қолдирганман...
— Ташлаб кетганман денг!
— Ундай дема, мен мажбур бўлганман.
— Қандай куч экан у онани ўз ихтиёри билан боладан юз ўгиришга мажбур қиладиган?
— Сен у замонни тушунмайсан... Илмий иш қилиш учун фақат Москвага бориш керак эди, даданг менга ёрдам беришни истамаган! Ўзи илм билан шуғулланмаганга яраша, менга ҳам йўл бермаган.
— У замонда диссертация ёқлаган аёл бир сиз эмассиз...
— Мени кўриб хурсанд бўласан деб ўйлагандим, — аламдан аёлнинг овози титраб кетди.
Нодира аччиқ жилмайди. "Менга керак пайтингизда қаерда эдингиз? Наҳотки, кўнглимдаги жароҳатлар шунчалик тез унутилади деб ўйласангиз?”.
Нодиранинг ўйланиб қолганини кўрган аёл унга босим ўтказишда давом этди.
— Мен дадангни кечирдим, энди сен ҳам мени кечиришинг керак. Биз ёш болалар эмасмиз, бир-биримизни тушуниб, маданиятли одамлардек муносабатда бўлишимиз лозим.
"Қандай маданият экан у, — ўйлади Нодира аёлга тикилиб. — Фарзандини гўдаклигида бировларнинг қўлига ташлаб кетиб, катта бўлгандан кейин қайтиб келиб "мени қучоқ очиб кутиб олинглар” деб иддао қилинса?”
Мен мажлисга боришим керак, — ўрнидан турди Нодира дилидаги тилига чиқармаслик учун зўрға ўзини босиб.
Мен... мен, шунча йўл босиб сени кўриш учун келсаму, сен...
Уйимни қандай топдингиз? — тушунмади у аёлни уйга таклиф қилиш-қилмасликни билмай.
Истаган одам топади.
Шуни болалигимда истаганингизда эди.
Мени ҳамма нарсам бор, фақат болам йўқ, — шошиб гапира бошлади аёл. Эрталабки димоғдорлигидан асар ҳам қолмаганди. — Кексайганда ёлғиз яшаш қийин экан. Истасанг, бола-чақанг билан меникига кўчиб ўтишинг мумкин. Ҳовлим катта, ҳамма нарсам сеники бўлади...
Кимсан? Мен сени танимайман? — силтаб ташлади уни аёл.
Мен қизингизман, ойижон.
Мени ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайсанми? — аёл остонада турган олифта меҳмонга хавотирланиб қараб қўйди.
Ҳеч қачон, — овутди уни Нодира ва меҳр билан бағрига босди. Кейин аравачани ҳайдаб бошқа хонага қўйиб қайтиб чиқди.
Кечирасиз, — деди у ҳали ҳам остонада турган аёлга. — Ҳар замонда ойимнинг хотираси фаромуш бўлиб туради... Кўриб турганингиздек ойимга ҳеч қачон хафа қилмайман деб вада бериб қўйганман, — деди у. Унинг гап оҳангидан қатий қарорга келгани билиб турарди.
Бу каби "андишасизлик”ни кутмаган аёл довдираб қолди.
Нодира шошиб турганини билдириш учун столидаги нарсаларини йиғиштира бошлади.
Иш ва ташвишлардан чарчаб уйига келган Нодира ўзини креслога ташлади. Кўнглидаги доғ яна бутун танасини ўртай бошлади.
Нодира уч-тўрт яшар қизалоқ бўлган пайтини ғира-шира эслайди. Онаси доим қоғозларга ботиб ўтирар, ишдан кеч қайтган дадаси онаси билан жанжаллашарди. "Рўзғорга қарамайсан, битта болани эплолмаганинг учун ҳар куни касал, кирни ўзим ювсам, овқатни ўзим қилсам, сенинг нима керагинг бор менга?” деб бақирар, онаси ҳам жим ўтирмас "мен илмий иш қилишим керак, қозон-товоққа ўралашиб ўтирадиган аёл эмасман!” деб жавоб берарди. Улар жанжаллашишар лекин креслода ғужанак бўлиб бош бармоғини сўрганча ухлаб қолган Нодирага иккаласи ҳам этибор бермасди. Нодира беш ёшга кирганда онаси кетди. "Илмий раҳбаримга вазиятни тушунтириб, бир ҳафтага қолмай қайтаман” деб кетганча қайтиб келмади. Кейинчалик билишса, онаси бутунлай кетиш учун тайёргарлик кўрган экан.
Шундан кейин Нодиранинг кирмаган эшиги қолмади, гоҳ аммасиникида, гоҳ холасиникида, гоҳ бир бувисиникида, гоҳ иккинчисиникида... Базида бегоналарникида ҳам қолиб кетган. Бир гал аммаси уни холасиникига олиб борган. Лекин холаси уйда йўқлиги учун қўшниникига ташлаб кетган. Ўшанда холаси бошқа шаҳарда яшайдиган қайнонасиникидан қайтиб келгунча Нодира унинг қўшнисиникида яшаб турган. Меҳмондан қайтиб келган холаси қўшни болалар билан ўйнаб юрган жиянини кўриб анқайиб қолганди.
Шу воқеадан кейин қариндошлар дадасини ўртага олиб уйланмасанг бўлмайди деб шарт қўйишганди.
Биринчи ўгай онаси уни овқат бермай қийнаганларини эсласа ҳали хўрлиги келади. Кундан кунга озиб-тўзиб кетаётган қизининг танасидаги калтак изларини кўрган дадаси хотинидан шубҳаланиб уни кузатмаса ва совуқ сувга тўлдирилган ваннада чўмилтираётган пайтда ушлаб олмаса, Нодира болалигидаёқ ўлиб кетиши ҳеч гап эмасди.
Нодира етти ёшга кирганда дадаси уйга яна бир аёлни етаклаб келганда Нодира қўрққанидан каравотнинг тагига кириб яшириниб олганди.
— Кимсиз? Мен сизни танимайман! — силтаб ташлади уни Нодира.
— Энди мен сенинг ойинг бўламан, ишон, сени ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайман, — сочлари патила, эгни-боши кир қизалоқни бағрига босган аёл анчагача кўз ёшларини тия олмади
— Ҳеч ким йиғлатмайдими мени? — аёлнинг гапига ишонгиси келмай кўзларини пирпиратди Нодира.
— Ҳеч ким ва ҳеч қачон! — вада берди аёл.
Нодира ишонқирамай аёлнинг бўйнидан қучоқлади.
Лекин қўлдан қўлга ўтавериб ёввойига айланаёзган қизалоқни сонга солиш осон бўлмади.
Мактабга тенгдошларидан кеч борган Нодира ўқишни олтин медал билан битиришида, мусиқа мактабини имтиёзли тугатишида, тиббиёт институтига ўз билими билан киришида ойисининг ҳиссаси беқиёс бўлди. Лекин ўтган йили дадасининг вафот этгач, ойиси бетобланиб қолди. Хаёли тез-тез паришон бўлиб турадиган муштипар ойисини ўйлаб Нодиранинг кўзи ёшланди.
Эшик қўнғироғининг қаттиқ жиринглагани хаёлларини тумандек тарқатиб юборди.Остонада турган аёлни кўриб эса каловланиб қолди.
Нодира унга қараб хўрсинди.
Шу маҳал орқадан шиқирлаган товуш эшитилди.
— Ойижон, — Нодира ногиронлар аравачасида ўтирган сочлари оппоқ, нуроний аёл томон шошилди.
Меҳмоннинг қошлари чимирилди, бу муомалани ўзи учун ҳақорат деб билганидан кескин ўгирилиб кетворди.
"Бир оғиз менсиз қийналмадингми, қизим” деб сўрамади-я, ўйлади Нодира ва онасининг ортидан эшикни ёпди.