БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?

БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?
БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?


Яқинда таҳририятга қўнғироқ қилган аёл, ҳаёти айримларга сабоқ бўлиши мумкинлигини айтди. — Фақат исмимни ошкор этмайсиз, ҳарҳолда виждонимни бутунлай ютмаганман, — деди Гулнора (исми ўзгартирилган). — Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим. Шундай тадбирларнинг бирида Ало ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.

    Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса... — деди у мулойим жилмайиб.
    Анчадан буён шу гапни сенга айтолмай юргандим. Фарзандли бўлсак, қани эди... — деди у энтикиб.
    Сиз билан алоҳида гаплашсам бўладими, Гулнорахон? — деди аёл.
    Мени танимайсиз, — деди силлиқ турмакланган сочи ўзига ярашган, дид билан ортиқча ҳашамсиз кийинган, чиройли кўзлари маюс боқса-да, лекин гап-сўзлари ўктам аёл. — Ҳеч қачон учрашмаган бўлсак қаердан ҳам танирдингиз. Келинг, сиз билан опа-сингиллардек гаплашиб олайлик...

    Ёки Ало акам устаси фаранг экан, оиласига сездирмаяпти, деб ўйладингизми?
    Аслида ундай эмас, — хўрсинди хушрўй аёл. — Ҳақиқат аччиқ бўлса-да, айтишга мажбурман. Аслида Ало акамиз учун сиз ҳар тарафлама манзурсиз. Чунки ажрашгансиз, фарзандингиз ҳам йўқ. Сиз билан даврини суриб, уйга қайтгач, киприк қоқмай менга ҳам ширин муомала қилади. Болаларини ҳам яхши кўради... Кўрдингизми, қандай учар одам Ало акангиз? Ало акам хотинини алдаб юрибди, менга эса фақат рост гапира деб ўйласангиз керак, — кинояли жилмайди у. — Сизга ҳам "илгари ҳеч бир аёлни кўриб юрагим жизилламаган” деб айтдими?
    Ўтиринг, синглим — деди аёл хотиржам лекин этирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда: — Энди сиз ҳақингизда гаплашсак. Хўш, сиз-чи? Бировнинг эридан бошқа нимангиз бор? Агар ҳомиладор бўлиб қолсангиз, нима бўлади? Болали бўлганингизиздан кейин уни тутиб бўпсиз! Балки бир-икки ой таминлаб турар, лекин кейинчалик қорасини ҳам кўрсатмайди. Қонунан бирор нарса ундириб олишга ҳаққингиз ҳам йўқлигини яхши билади. Ҳозирча уни қизиқтирасиз, чунки болангиз йўқ, бошингиз очиқ... Балки у икки оиласи билан ҳам яшашга рози бўлар, лекин фарзандингиз отасиз ўсишига тайёр туринг. Балки фарзандли бўлсак хурсанд бўлардим деб ҳам айтгандир. Буни сизга ёрдам бериш учун айтганига шубҳам бор. Мен бир нарсага ҳайронман, оилам билан ажрашмайман дегани бу жазманлигингча қоласан дегани-ку. Бу ҳақоратга қандай чидаяпсиз? Балки ундан фарзанд кўрмайман, шундоқ учрашиб юравераман деб ўйлаётгандирсиз. Кўпи билан яна беш олти йил учрашади кейин ёшроғини топиб олади. Сизни кўрганда жиз этган юраги бошқасига ҳам жиз этмайди деб ким айта олади? Сизга маслаҳатим синглим, икки йил умрингиз хайф кетди, бундан буёғига алдашига йўл қўйманг. Бўлмаса... Бўлмаса қирқ ёшингизни оиласиз, фарзандсиз қарши оласиз. Ёки бўлмаса, отаси расман тан олмаган болангиз билан қоласиз. Маслан мен ўз болаларимга бу тақдирни раво кўрмаган бўлардим. Аввалига эримга шунчаки кўнгилхушлик бўлсангиз керак деб ўйлагандим, лекин уйим атрофида айланиб қолганингизни кўриб, хаёлингиз бузилганини тушундим. 

Шўхлигим тутиб мен ҳам ҳозиржавоблик қилдим:

— Қани эди менинг раҳбарим ҳам сиздек ўйласа.

Кулиб юборди. Шу тарзда ортиқча такаллуфсиз танишиб олдик.

Иш баҳона бир-икки телефонда гаплашганимиздан сўнг мени тушликка таклиф қилди. "Шу ёшимгача ҳеч бир аёлни кўрганимда юрагим жиз этмаганди, сиз бошқаларга ўхшамайсиз”, деди. Бошим очиқлиги сабабми ёки ўзимга ҳам эркинлик ёққани учунми у билан учрашиб юришга рози бўлдим. У шаҳар марказидан битта уйни ижарага олди, онамга келинойим билан келиша олмаётганимни баҳона қилиб ўша уйга кўчиб ўтдим. У ҳар замонда келиб турар, ишлашимга қаршилик қилмас, қимматбаҳо совғалар берарди. Шу тарзда икки йилча учрашиб юрдик. Бундай яшаш ўзимга ёқса-да, лекин вақт ўтган сайин бола етаклаган аёлларни кўрсам юрагим симиллайдиган бўлди. Бир куни бу ниятимни унга айтдим.

Қувончим ичимга сиғмади. Лекин унинг биринчи хотинидан фарзандлари борлигини билардим. Негадир улар билан яқиндан танишгим келди. Доим Ало аканинг хотини эрининг бошқа аёл билан юришини сезмаганига ҳайрон бўлардим. Жуда этиборсиз, бефарқ аёл бўлса керак деб ўйладим. Базида эса Ало акамнинг сир бермайдиган устаси фаранглигидан ғурурланиб ҳам қўярдим. Болаларини жуда кўргим келганидан унга билдирмасдан бир-икки марта маҳалласига бордим, лекин болаларини сира учрата олмадим.

Бир куни ишхонамга мени бир аёл сўраб келди. Рекламачилардан бирортаси бўлса керак деб илиқ кутиб олдим.

Мен ҳайрон бўлиб "майли” дедим.

Кейин иккаламиз офисимиз ёнидаги кафега кирдик.

Юрагим шув этди. Чунки Ало акамнинг хотинини, кўримсиз, дидсизгина уй бекаси деб тасаввур қилардим.

Рангим оқариб кетганини сезган аёл:

— Қўрқманг, — деб тинчлантирди. — Ало акамнинг хотини жуда гўл экан-да, икки йилдан буён учрашиб юрсак ҳам сезмади-я, деб ўйлагандирсиз?

Бу аёл хаёлимдан ўтганларни ўқияптими деб сесканиб кетдим.

Тилим танглайимга ёпишиб қолгандек, гапира олмасдим.

Аёлнинг бу гапидан кейин титраб кетдим.

— Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, балки сиз билан учрашгунча бошқа аёллар билан ҳам юргандир? — шафқатсизларча давом этди аёл. — Негадир жазманларнинг барчаси эркаклар фақат хотинини алдайди, жазманига эса нуқул рост гапиради деб ўйлашади. Билиб қўйинг, у биздан — оиласи, болаларидан ҳеч қачон юз ўгирмайди. Агар биздан воз кечишни истаганда, икки йил олдин сизни учратган пайтда ажрашиб кетарди. Оиласи билан ажрашиш нияти йўқлигини тушунгандирсиз?

Гап шу ерга келганда чидай олмай, туриб кетмоқчи бўлдим.

Тўғри, истагимиз билан ҳаётнинг бергани доим ҳам тўғри келавермайди. Қолаверса, энди бир нарсани очиқ айтишингизни истардим. Мени ўрнимга ўзингизга қўйиб кўринг: Уч фарзандли аёлсиз, тўсатдан эрингиз ўзига жазман орттирди. Сиз ўша аёл ҳақида нима деб ўйлардингиз?

Нега ўзингиз танимаган, сизга умуман ёмонлик қилмаган аёлга жабр қиляпсиз? Эркакнинг ширин гапларига йўқ дея олмадим демоқчимисиз? Ёлғон! Истасангиз қаршилик қилардингиз!

Энди эса уни оиласидан қандай айиришни ўйлаяпсиз. Бу ишларингиз ташқаридан қараганда қандай кўринишини биласизми? Билганингизда, бу ишга қўл урмаган бўлардингиз.

Бундан буёғига қандай қарор қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Энди сиз ҳам ўн етти ёшли қиз эмассиз, оила қуриб, фарзандли бўладиган вақтингиз аллақачон келган. Агар шу ёлғон ичида яшашда давом этаман десангиз, ихтиёр ўзингизда, ўз ҳаётини барбод қилишни истаган одамга мен нима ҳам дердим... — аёл шундай деганча мен билан хайрлашди. У кетгандан кейин анчагача ўзимни гипноз тасирида тургандек ҳис қилдим. Афсуски аёл ҳақ эди. У ўн дақиқада кўзимни мошдек очиб қўйдики, бутун ҳаётим, хатоларим кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Ўзимдан ўзим нафратланиб кетдим...

Ўша куни қандай ишлаганимни билмайман. Уйга... тўғрироғи ижара уйимга қайтишим билан нарсаларимни йиғиштирдим ва тўғри онамнинг уйига қайтдим. У аёл мен ҳақимда ҳаммасини гапирмаган эди. Мен нафақат ўзимни балки, ака-укаларимнинг ҳам ҳаётини заҳарлаб юргандим. Ахир одамлар юзимга айтишмаган бўлса-да, менинг нима ишлар қилиб юрганимни сезишмаганига ким кафолат беради? Менинг касримга жигарларим, онамнинг боши эгилган бўлиши мумкинлигини нега илгарироқ ўйламаган эканман?

Аёл билан гаплашганимдан сўнг, бир-икки кун илон чаққандек типирчилаб юрдим. Лекин кейин у оқила, бардошли аёл нафақат ўзининг оиласини, балки менинг ҳам ҳаётимни тўғри йўлга солиб берганини тушундим... Назаримда агар у "эримни йўлдан уряпсан” деб жанжал қилганида хатомни тушунишим даргумон эди.

Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)

— Ислом Каримов, болаларча содда, болаларча беғубор инсон эди. Болаларча орзу қиларди, мўжизаларга болаларча ишонарди, болаларча келажакка интиларди, — дейди Самарқанд шаҳридаги, Президент ўқиган 21-мактабнинг кекса ўқитувчиси Мустахкам Останақулова. Бизнинг мактабдан Ислом Каримовнинг оёғи ҳечқачон узилмаган. Агар Ислом Каримов болалигини...

Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

"Мен беш йил давомида Корея давлатида ишладим. Шу муддат ичида уй қурдим, машина олдик, орада келиб кетиб турдим ва учта фарзандли бўлдик. Шартномам муддати тугалланганлиги учун уйга қайтдим. Фарзандларимни интернет орқали кўриб, гаплашиб турардим. Аммо, мени тез-тез телефонда кўриб туришган бўлсада, бироз бегонасирашди....

Дунёдаги бахтли одам (ҳикоя)

Жесси ўкириб юборишдан ўзини аранг тутиб турарди. У Томни кичкина идорада кутиб, шилиниб адойи тамом бўлган оёғига дам бериш мумкинлигидан хурсанд эди. Томнинг: "Ҳа, майли, Жесси, истаган пайтингда иш бошлашинг мумкин”, дейишини олдиндан ўйлаб, севинчи ичига сиғмасди. Мана, икки ҳафтадирки, Жесси Канзас-Ситидан Тулсага – Миссури штатидан Оклахома...

ФОЛБИН ҲАМ ЎЗИМ…

-Қўй Наима, йиғлаш мутлақо сенга ярашмайди. Синглинг ўзи ёшлигидан олдидан келганини сузиб, орқасидаги одамни тепарди. Иккинчи ё учинчи курсиданоқ эрга бервориш керак эди. Кейин Синглингни милиса ушламаган бўлса, унинг қора дори сотишини қўшнинг қаёқдан билибди? -Ўртоғи наша чекармиш. Синглимдан олишибди, агар қўлга тушса хонумонимиз куйиб...

Уз манфаатини уйлаган Шох

Кадим замонларда бир подшох уз шахрида масжид курдирмокчи булибди. У масжидни куришда хеч ким на бирор моли ва на бирор бошка нарса билан ёрдам бермаслигини каттик тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, факат узининг молидан курдирмокчи экан......

КИМ ЎЗИНИ ХУНУК ДЕЙДИ?

Дарҳақиқат, ҳар ким ўз кўринишидан ўзича фойдаланади. Айримлар ташқи кўринишини руҳиятига мослаб шакллантирса, яна кимдир бутунлай тескари: маккорлик, бадхулқлик, беҳаёлик каби жиҳатларни айнан гўзаллик ортида сақлайди. Ақли расо кишилар ҳам борки, улар гўзалликнинг омад калити эканини тўғри англаб етишади ва донишмандлар айтганидек, "Гўзалликни...

Хазонли кунлар. Тузок... 3-кисм

Кун тушдан огиб, кечга караб йул олган бир махал. Киш кунлари кунлар киска,тунлар узун. Ха деганда тушлик вакти, егиштириб булар–булмас кечки овкатга уннаш керак. Сарвихон кечки овкат тайёрлаш максадида ошхонага йул ола бошлади. Ёш келинларнинг бирдан бир катта муаммоси нима овкат килишда. Сарвихон бу тарафдан хам хам омади чопмаганлардан, чунки...

КЕЛИН

Ёшлигида туман тугул, чегарадош қўшни вилоятларда ҳам ном таратган, асли касби тандирчилик бўлган Ҳамдам полвоннинг хонумонига ўт тушганига ҳам уч йил бўп қолди. Чол-кампир бир нечта, ёшига ҳам етмасдан нобуд бўлган болаларидан кейин эллик ёшнинг тагига бориб, тилаб олган ёлғиз ўғиллари Тўхтамурод қиш куни шаҳардан йўловчи енгил машинада келаётиб,...

Йигитликнинг коʻчаси

Исматга алам килди. Жудаям алам килди. Ахир унга коʻл коʻтаришди. Яна кимлар? кандайдир гоʻдаклар! Шефига айтса-ку, хаммасининг даб-даласини чикаради. Ким боʻлипти булар Тоштемир шеф кошида?! Керак боʻлса, хар бирини бир-бир чинчалогʻи билан учириб юборади. О’шаларнинг бетига айтди: «Биттанг кимирламай тур, хозир Тоштемир шефни олиб келаман»....

ЖАННАТ КИЗИ…

Бир… Икки… Уч… Юзгача санасам, уйкуга кетаман… кирк… кирк бир… Ха, уйку мени хаммасидан куткаради… Еллик уч… Еллик торт… Мен абадий уйкуга кетаман… Абадий уйку — барча захматларим учун берилган мукофот…...

Фикр қўшиш