БИР ЁМОННИНГ БИР ЯХШИСИ БОР

БИР ЁМОННИНГ БИР ЯХШИСИ БОР
БИР ЁМОННИНГ БИР ЯХШИСИ БОР


Катта шаҳарнинг улкан бетон катаклари табиатнинг табиий гўзаллигини қўлидан келганча сиқиб чиқаришга уринади. Нафақат табиатнинг, балки одамларнинг табиатини ҳам кундан-кунга торайтириб бораётгандек…

Худди шу бетон-қафаслар орасида бўладиган кимўзар пойга оқимига бир йилдан буён, ўқиш сабаб Севара ҳам қўшилиб қолган. Қош-кўзлари попукдеккина, ёқимтой бу қизнинг бир камчилиги бор. У ўлгудек йиғлоқ.

Тўқсон минг сўмлик стипендия билан шаҳарда қандай кун кўриш мумкинлигини ўйлаб ҳозир ҳам хонасида юм-юм йијлаб ўтирибди. Яхши ҳамки раҳматли онасидан эплилик хислати ўтган, бўлмаса... Ўзи юз минг сўмлик ижара уйда яшайди… Яни, тўрт киши яшашади. Ҳар бирига йигирма беш мингдан тушади. Стипендиясидан қолгани еб-ичишига, йўлкирасига зўрја етади. Яна шу маблајдан ҳам орттириб, отаси қишлоқдан бериб юборадиган ўн-ўн беш минг сўмни тежаб, ўзига кийим-кечак олишни ҳам эплайди. Отаси ҳам вафот этгач, қишлоқ билан бојлаб турган сўнгги умид риштаси ҳам узилди. Ўгай онаси ҳеч қачон уни ёқтирмаган, энди умуман чиқиштирмаслиги аниқ. Ўз аравасини ўзи тортмаса бўлмайди. Шу сабаб иш қидира бошлади. Ётоқхона яқинидаги дорихона эшигидаги элонни ўқиб, тортинибгина кириб борди. Кўзойнак тақиб, газета ўқиб ўтирган хотин унга бир сўз демай қўлини чўзди. Севара шошиб қолди:


— Нима? — деди тушунмай.

— Нима бўларди, рецептингизни беринг, — деди у қошларини чимириб

— Рецептим йўқ, ҳалиги, мен иш сўраб келувдим… — Севара уятли иш билан қўлга тушгандек қизариб кетди.

— Шунақа демайсизми? — деди хотин унга беписанд қараб. — Ойига қирқ минг тўлайман. Ҳар кун кечқурун бутун дорихонани чиннидек қилиб артиб кетасиз. Ҳужжатлаштирмай… — хотин жавоб кутгандек кўзойнаклари остидан қаради.

— Майли, розиман, — Севара хурсандлигини зўрја яширди.

— Бўпти унда… — хотин яна газета ўқишга тутинди. Қизнинг рози бўлишини кутмагани учун ўттиз минг демаганига пушаймон бўлди.

Хотиннинг яна нимадир дейишини кутиб, Севара бир пас индамай турди. Кейин гапиришга ботинолмаганидан секин эшикка қараб юрди.

— Ҳа-я, исмингизни айтиб кетмайсизми?

— Исмим, Севара, — хотиннинг яна гапирганидан қувониб кетди у.

— Тавба, намунча довдир бўлмаса булар… — минјирлади дорихоначи.

Бу хотин аслида дорихонанинг эгаси эмас, шунчаки ходим. Эрининг ичиб юришларидан сиқилаверганидан шунақа қўрс, асабий бўлиб қолган. У ўзидан ёшроқ, бойроқ, чиройлироқ… хуллас, бутун дунёни ёмон кўради деса ҳам бўлади. Ўзининг шу фели билан атрофдагиларнинг ҳам ҳаётини заҳарлайди.

Шу кундан бошлаб Севара ҳар куни соат еттиларга яқин дорихонага борар ва катта хонанинг полларини, пештахталарини ва ойналарини артиб келарди. Базан ҳар куни ойна артишнинг нима кераги бор экан, деб ўйланиб қолар, дилидагини тилига чиқаришга Шоҳида опадан қўрқарди. Шу ўлгур қирқ минг сўм унга жуда керак, шунинг учун чидашга мажбур. Кейинчалик бу дорихона Шоҳида опаники эмаслигини, эгаси хорижда яшашини, йилига бир марта қариндошларини кўргани келиб туришини билиб олди. Табиатдан орзу-хаёлларга берилувчан бўлгани сабаб Севара кўп хаёл суради. Кўнглининг туб-тубидан кимдир унга бир кун келиб, албатта, бахтли бўлишини айтиб турарди.

* * *

Икки кундан кейин инстититутда кўкламга бајишланган шерият кечаси бўлади. Бозордан чиройли либослар харид қилиб келган хонадошлари бири қўйиб, бири кийимларини кийиб кўришарди. Севаранинг дугоналарига ҳаваси келди. Барча қизлар каби у ҳам чиройли кийинишни, чиройли юришни хоҳларди. Кўзларига тўлган ёшни сездирмай кеча бозордан олган матосидан кўйлак тикишга тушди. Бугун Шоҳида опа пул берса бозордан туфли сотиб олади…

— Шоҳида опа бугун ойлик берадиган кунингиз эди… — секингина эслатди Севара.

— Уф, дарров пул талаб қилишни билишади, булар. Ҳозир пул йўқ. Эртага соат тўртларда келсангиз, берарман…

— Эртага институтда байрам…

— Пул бўлса бераманми, тез-тез полни артинг, шу аҳволида яна байрамни орзу қилишларига ўлайми?.. — Шоҳида опа қизнинг ранги униқиб қолган усти-бошига беписанд нигоҳ ташлади. Уялганидан Севаранинг кўзларига ёш тўлди...

* * *

Ўзи тиккан кўйлакни кийиб, кўзгуга қаради-ю, аксини таний олмай қолди. Ҳаворанг кўйлак чиройига чирой қўшиб юборганди. Уф тортиб эски этигига қаради. Кўйлаги билан сира ярашмайди-да. Ишқилиб Шоҳида опа пул берсин.

Соат тўртга яқин янги кийимини кийиб дорихонага қараб югурди. Пулни олади-ю, бозорга ўтади…

— Ассалому алайкум, Шоҳида опа.

— Ваалай… ҳо, ясаниб олибсизми? — лабини бурди Шоҳида опа. — Во-о-й, эсим қурсин, сизга пул олиб келмабман-ку! — ёлјондан ачинган киши бўлиб.

Севаранинг кўзларига яна ёш тўлди. Бўјзига тиқилган хўрсиниқни зўрја ютди.

— Сиз байрамга бормасангиз, ўтмай қолармиди, қолаверса хўжайин хориждан қайтган, хоҳлаган пайтида келиши мумкин. Шумшаймай тезгина «швабра»ни олинг, — Шоҳида опа оёғи билан бурчакдаги челакни туртиб поллаттага ишора қилди.

Шунақа чиройли кўйлак билан пол артадими? Бугун байрам, курсдошлари ясан-тусан қилиб байрамга кетишди. У эса пол артиши керак. Ҳаётида шундоқ ҳам байрамлар кам. Шуни ҳам Худо кўп кўрдими?.. У йијлаганча «швабра»ни қучоқлаб туриб қолди.

— Вой, Асроржон! Ўзингизмисиз? Эсон-омон етиб келдингизми? — кутилмаганда Шоҳида опа ҳовлиқиб пештахта ортидан югуриб чиқди.

Севара ёш тўла кўзларини бир юмиб очди-да, бошини кўтарди. Остонада юзидан нур ёғилиб турган, башанг кийинган барваста бир йигит унга қараб турарди.

Шоҳида опа айланиб-ўргилиб у билан сўрашар, атрофида парвонадек айланарди.

— Нега йиғлаяпсиз, синглим? — меҳрибон овоздан сесканиб кетди. Овоз худди куйдек ёқимли эшитилди. Отаси уйлангунча унга шунақа меҳрибон эди. Худди отаси тирилиб келгандек... Меҳрибонлигидан кўнгли тўлиб, юзини бекитганча йиғлаб юборди…

— Ҳозир байрам бошланади, мен боролмадим… — Севара эски этигига ишора қилди. Асрор қизга меҳр билан тикилиб қолди.

Шу куни Севара байрамга бормади, лекин… У Шоҳида опа олабўжидек қўрқитиб гапирадиган хўжайин шу ёш йигит бўлиши мумкинлигини хаёлига хам келтирмаганди. Катта шаҳарда, тили бошқа, дини бошқа, фели тор одамлардан сиқилган Асрор онаси васият қилганидек ўз юртидан бир оқила қиз топиб уйланиш мақсадида келганди…

Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...

У тонгдек  яшарди, мен эса тундек.  Аслида хам у тонг эдию, мен эса  кеча. Бирга тонг бўла олдик, хатто кундуз хам. .. Лекин тун эмас бирга.Мен хануз тунман, у эса тонг.  У хануз кимларда, мен эса ёлғиз......

Кундошимнинг ёри, ёримнинг зори...

Улар чироқлари ўчирилган, зулматдан-да даҳшатлироқ, қўрқинчлироқ, совуқроқ хонада икки кишилик юмшоқ диван четида ўтирганча сукут сақлашарди. Ҳар бири ўз хаёллари билан банд. Ҳеч ким биринчи бўлиб гап бошлашга шошилмасди… Салтанат ёнида қунишибгина ўтирган эри Шавкатнинг ичга ботган юзларини ўзгача меҳр билан силарди....

Фарзандларингизга ўқиб беринг: “Сава билан каптар…”

Сава тушиб қолди ёвуз тузоққа, Бечора ўзини урар ҳар ёққа. Ёшгина Каптарча олди мазаҳга: "Уятмасми,- деди,- куппа-кундузи...

АРОСАТЛАР ОРОЛИ… (1-қисм. Биринчи фасл)

ШАРИФА Куз келиши билан япроқларидан айрилиб, мен каби бошлари эгилган дарахтларга боқарканман, вужудим титраб, аламларим баттар жунбушга кела бошларди. Ер билан битта бўлган сарғиш хазонлар етимликда ўтган умримни ёдга солиб, асабий лаб тишлардим. Автобуснинг беланчак каби бир маромда тебранишига ҳам этибор бермасдим. Хаёлан ўгай отам Нурмат...

Севгилимнинг туйи куни…

Мен бахтнинг бошка томонини топдим… Худди танганинг икки томони булганидек бахтнинг хам икки томони бор, ишонинг, уз тажрибамдан гапиряпман......

Осиёлик йигит «Барселона» мухлисасига «Камп Ноу»да севги изҳор қилди.!!

«Барселона» мухлисаси учун энг катта бахт нима деб ўйлайсиз? Албатта «Камп Ноу»да севганидан севги изҳори эшитиш бўлса керак. Осиёлик йигит севгилисига «Камп Ноу»да, журналистлар кўз ўнгида унга турмушга чиқишини сўради. Бундан қувонган қиз кўз ёшларини тийиб тура олмади....

ОНАМ СУЙГАНИМГА УЙЛАНИШИМНИ ИСТАМАЯПТИ...

Савол: Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор эди. Жуда иккиланиб қолдим, нима қилишни билмаяпман: бир қизга кўнгил қўйгандим. Мана вақти-соати келиб, уйдагиларга ҳам айтдим....

Мусофирлар такдири.... (1 кисм)

“- Равшан, Равшан....турээээ, халидан бери телефонинг кунгирок килади...ол, жонга тегди, киргизинг шекилли яна, - дея тунгиллади Муродбек....- Эййййй олиб Равшан йук, улган дегин, -деб яна устига курпани тортиб олди. Шу ётганча соат бирга якин турди. - Ия турдиларми, хали сал барвактмасмиди, -деб Муродали кичик гапира бошлади......

Киз деб танишганим огил бола екан…

Хозирги кунда интернет фирибгарларига сув тушиш холтлари тобора копайиб бормокда. Кимдир очик-сочик суратларингни ижтимоий тармокларда таркатиб юбораман, деб коркитса, кимлардир еса озини киз бола деб таништириб, бирор йигитнинг ишончига киради ва шу йол билан товламачилик килади. «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот-тахлилий дастурида намойиш...

КЕЧИКМАГАН БАХТ

Одамлар нега шунақа экан? Бировнинг тақдирини ҳал қилишга ўзларини ҳақлиман, деб ўйлашади. Сизга тилаётган яхшиликлари кўнглингизга оғир ботишини хаёлларига ҳам келтиришмайди. Бу сўзларни тилимга кўчирмадим. Ҳамкасбим Малика опанинг гапларидан шунчалик эсимни йўқотгандимки, нимадир дейишга ожиз қолгандим. Иш жойимга қайтсам, абитуриентлар...

Фикр қўшиш