НИМА ЕДИНГИЗ, УСТОЗ?

НИМА ЕДИНГИЗ, УСТОЗ?
НИМА ЕДИНГИЗ, УСТОЗ?


Нуфузли университет. У ерда ўзини кўрсатиш учун турли тадбирларда иштирок этиш яхши натижа бериши аниқ. Яна кимсан — шоир деган номингни эшитганларнинг ҳурмати бошқача-да. Устозлар ҳам иззатни ўхшатишади. Аммо негадир бу иззатнинг илдизи сессияга бориб қуриб қолаверади. Ростиям шу-да, тўртта қофияли шеринг учун ким сенга сессияда ало баҳо қўяр экан?

Майли, шерни четга сурайлик, аммо гуруҳ сардориманку, ҳеч йўқ-са, шунинг иззати бордир? Афсус, бошқаларни билмадиму мен ҳеч сардорлигим ортидан сессияда рўшнолик кўрмаяпман-да. Э, ҳа балки ўзим уддабуронлик қилолмаётгандирман. Ахир иқтисод фани домламнинг "Бешга беш”, деган жумласининг мағзини чақолмай, қовун тушурганим каби бошқа фан домлаларининг ҳам илмоқли гапларини тушунмай қолаётгандирман.

Ҳа, бунисига ҳам майли. Аммо деканатнинг этибори бошқача, мана, яна ҳурмат билан чақириб кетишди дарсдан. Ҳозиргина сессияда фойдаси тегмаётган шоирлигимнинг довруғи ректоратгача борган эканку, мен бўлсам, бечора шерларимни беписанд қилибман.

Мана обрў! Демак, хатнинг давомини ўқиймиз: "Ватан” номли шери университетлар ўртасида ўтказиладиган байрам тадбири учун мусиқага туширилади. Ушбу тадбирга, хусусан шернинг қўшиқ бўлишидаги таҳрир жараёнига муаллифнинг ўзи кўмаклашиши сўралади”. Оҳ-ҳо, етарлича обрў-ку!

Бу тадбирга тайёргарлик жараёнига ёлғиз бориб бўлмайди. Бирор яқин ўртоғимни олиб бораман, ахир мени шеримни мусиқага солишаётганини ўзим овоза қилиб юришим ноқулай-ку! Муҳими, минг азоб билан тоғамни ҳомийликка кўндириб, нашриётнинг ҳисоб-рақамига пул ташлатганим, ўша пулни "Тушмаган”, дея мени чув туширишга уринган бирам чиройли муғомбир аёл — нашриёт раҳбарига элликта шеримни китоб қилишга топшириб, ўчакишганим учунми ёки "мендан кетгунча...” қилибми, атиги йигирматагина шеримни худди бир-биридан нусха олингандек хира қилиб босганидаги аҳволим кўз олдимга келди-ю, бир хўрсиниб, катта ишни қойиллатган одамдек, кўксимни кўтариб қўйдим.


Эртаси куни сира оғзида гап турмайдиган ўртоғим билан чўнтагимда гўё умрбоқий сатрлар битилган ноёб битикларни олиб юргандек гердайиб, биттагина китобчамни олиб, тадбир тайёргарлиги бўлаётган университет майдончасига бордим. Эҳ-ҳе, бир-биридан чиройли қизлар рақс тайёргарлигини кўряпти шекилли. Мусиқа ҳам ёмонмас, ҳамма жўрликда "Тупроғим ўзинг”, дейиши ёқди. Ахир бу менинг шерим сўзлари-да!

Ҳаммаси яхши-ю, лекин шу раққосаларни рақсдан хабари йўқлиги кўринишдан балқиб турган эркак киши тайёрлантираётгани ажабланарли. Айниқса қўлида сегаритани чуқур тортиб, "Бу-ҳу”, деб йўталишидан менку кулгимни босдим, аммо ўртоғимнинг бунга журати етмаслигини билмаган эканман. Нимаси кулгили, дерсиз?

Йўталиш олди чекилган сегаретанинг тутуни бутун бошли катта қоринни силкитиб, кўтариб туширишини кўриш кулгили бўларкан. "Бу-ҳу”, мана яна йўталиб қўйди қоринбой рақс устаси.

— Келинглар, йигитлар кимсизлар? — бизга этибори тушиб, дағал овозда сўради раққос ака.

— Бизни чақиртиришган экан, шеримни қўшиқ қилибсизлар, — дедим олижанобларга хос қараш билан.

— Э, ҳа айтдим, бу қаерда кўрганман бу йигитни деб. Ахир китобчанг, борку менда, расмингни кўрганман, — деди муҳтарам раққос ака!

"Китобча”, дедими беписанд қилиб? Керак бўлса, шу китобчадаги шеримнинг куйига йигирмата қиз-ўғилни ўйнатиб турибди-ю, тағин беписанд қилишини қаранг!

— Сен мени устоз деб бил, мана шу шерингни мен танладим тадбир учун, — деди томдан тараша тушгандек раққос ака! — "Бу-ҳу” — яна йўталиб.

Ўлай агар кулиб юбораман ҳозир, қорнини худди атайин кўтариб-тушираётганга ўхшайди. Э, ҳа бу одамнинг юзи кимни эслатади десам, Отеллонинг ўзи-ку!

— Қисқаси буни ювишимиз керак, — энди ўзи ташлади томдан тарашани Отелло ака!

— Нимани ювишимиз керак? — дедим тушунмай. Шу "ювиш”, деган сўзни талабага айтиш шартми айни пайтда? Ошқозонни кири қолмаган ўзи.

— Китобчангни-да, — деди Отелло ака салобатли қарашлар билан.

Худди "керакмас”, десам, "Рўмолчанг қани”, дея бўғиб қўядигандек туюлди Отелло ака. Ўқишдан тушлик қилмай келавердик, хаёлий оғишлар шундан бўлса керак.

— Китобим чиққанига икки йил бўлди, — дея олдим гўё кўп гапирсам ошқозоним оғзимдан чиқиб кетадигандек бўлиб.

— Биласанми, иккита шер танловга қўйилган эди. Бири сеники, иккинчиси улуғ шоир Сирож Нарзулланики. Мен эса сенинг шерингни танлагандим. Сирож Нарзулла "Келиб-келиб шу мишқининг шерини танлайсизларми”, деб хафа бўлиб қолди. Шунинг учун сен мени устоз, деявер. Розилигим билан ўсасан ҳали, — деди Отелло ака!

— Ҳа, балки, — дея олдим худди ошқозоним гапиргандек.

Этасига бирор жойда китобни "ювиш”га келишдик. "Ювиш” бўлса, "ювиш”-да, шундай инсон таклиф қилса, рад этиш ярашмас.

— Яхши жой танлабманми, уйимнинг ёнгинасида, харажат қилиб узоқларга бориш шартми, дедим-да, — бу Отелло аканинг уйини топиш учун ўртоғим билан яхшигина йўлкира харажат қилиб келганимизда айтилган биринчи гап эди. Бизни уйимиз ҳам университетга яқин бўлгани учун талабалик чиптасини олмасдик.

— Ҳа, яхши жой, — деб қўйди ўртоғим.

— "Бу-ҳу”, — бу одамнинг кўтариб юргани қорин эмас, ўпка бўлса керак. Йўталишини қаранг!

— Келгунларингизча овқат буюртирдим. Тўрттадан шашлик, биттадан сомса ва кетидан бир кело товуқ гўшти, — оғиз кўпиртириб айтди Отелло ака.

Талабага бу шоҳона таомлар жаннатнинг бир куни билан тенгдек экан.

— Тур сен бориб бир шиша ароқ олиб кел, — менга буюрди устоз Отелло.

"Хўп”, деб бардан сўрасам, ароқ учун аввалдан тўлов бўларкан, устозга бир қараб қўйдиму, охирида ҳисоб-китобни қилганида айтаман, деб олавердим.

— Китобчангни олиб келдингми, қани бер, — дея қўлига ручка олиб китобимга узундан-узоқ тилак бита бошлади устоз.

Кейин китобимни буклаб, ароқни пиёлага у орқали қуя бошлади.

— Мана буни "ювиш”, дейди билдингми ука? — деди устоз.

"Лекин китобни расво қилди-да, ўзи кам нусхада чиқаргандим”, деди ичимдаги овоз.

Секин-секин илмоқли гапларни тушуниб бораётганимдан хурсандман ўзимча. Жаноби Отелло ака роса кўп режиссёрлик ишларида қатнашганини айтиб чарчамасди. Қойил қолганимиз, орада икки шиша ароқни ўзи ичиб, бир қути сегаритани тугатди.

— "Бу-ҳу”, — гап бошлаш олди. — Энди турамиз яхши ўтирдик.

— Ҳа раҳмат устоз сизга, иззат қилиб меҳмонга чақирдингиз, — дедим шоирона такаллуф билан.

— Ҳа, сен ўсадиган йигитсан. Бор ҳисоб қилиб чиқ, — дея чўнтагини кавлай бошлади устоз.

Бунча буюртмалар ва салобатли кўриниш бежизга эмас экан-да. "Мен ҳам пулдор бўлсам мана шундай сахийлик қилиб юраман. Анчадан бери бундай овқатлар емасдик”, ўзимча ўйладим устознинг чўнтагидан қўлини чиқаришини кутиб.

— Бора қол, кетамиз энди, — деди Отелло ака чўнтагидан гугуртни олиб сигаретини ёқаркан.

— Э, пул-чи, — дедим.

— Китобни ювдик, устозингнинг розилигини олиш учун келдинг-ку, пулинг йўқми, — деди Отелло ака.

— Менда пул кам, қайтишимизга етади, холос, — дедим елка қисиб кулгисини тия олмаётган ўртоғимга қараб.

— Э бу нимаси? — устоз шердек нара тортди столга уриб. Ўша лаҳзада у шишаларни бўшатишга қодир шердек туюлди, холос.

— Чўнтагингиздагиларни чиқаринглар, шарманда қилдинглар-ку, қолганини ҳал қилиб чиқаман, — деди устоз отсиз эгарда ўтирган ҳаваскорга ўхшаб ва қўлимиздан учта сомсага етадиган пулни оларкан, жаҳл билан тамаддихона раҳбарини қидириб кетди.

Отелло ака раҳбарнинг хонасига кириб, нималарни гапирди билмадигу, "бу-ҳу”, деган овоз кучайган ва тезлашган эди. "Қўлимиздан нима ҳам келарди”, деб кутиб турганимизда, раққос ака уст-бошини тўғирлаб, "Ҳал қилдим”, дея мағрур юриб келарди. Мен эса яна бир илмоқли сўз — "ювиш”нинг маносини шу пайтгача тушунмаганимдан афсусланиб турсам, беихтиёр Отелло аканинг қоп-қора юзига оқимтир бўлиб ботган бармоқ изларига кўзим тушди.

Демак, устоз биз билан шашлик, товуқ гўшти, сомсагина эмас, тамаддихона раҳбарининг насия эвазига "илтифотли” шапалоғини ҳам татиб кўрган кўринади.

— "Бу-ҳу”, паспортимни олиб қолишди, эртага пул олиб келишни унутманглар... — дея олди "устоз”. 

ҚИБРАЙДАГИ «РОМАНТИКЛАР ҚАЛЪАСИ…» (ёки са-ал нордонлаштирилган сатира)

Ўнқўрғондан шундоқ ўнгга бурилиб тўғрига юрсангиз, Мой қўрғонига борасиз. Аммо Мой қўрғонигача боришингиз шарт эмас. Сизни йўлда «Зафаробод» қишлоғи қарши олади. Нега қишлоқ «Зафаробод» экан деб ўйланиб қоламан. Ҳойнаҳой, кимдир қачонлардир шу ерда душманга қарши курашиб зафар қучган-у, кейин қишлоқни обод қилган бўлса керак. ...

Жума куни масжиддаги кутилмаган ҳолат.

Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади... "Мени ҳам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда ҳам севиндим. Боламга севгим ҳар қачонгидан ошди. Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни елкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим: -Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан? -Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у....

ҚОРБОБОГА ЖЎНАТИЛГАН ХАТ

«Кеча Дилшод — укам ҳамма болаларни тўплади-да, Қорбобога хат ёзишларини топширди. Журналистикада ўқигани учунми, ўзича бир нималарни ўйлаб топиб юради-да. Қизим ҳали боғча боласи, ёзишни билмайди. Лекин қўлига қоғоз ва ручка олиб, бир нималарни ўзича ёзиб ўтирибди. Қизиқарли маросими тугагач, Дилшод худди саҳнада нутқ сўзлаётгандек мактубларни...

ОТА ЎҒИЛ (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

ЙИГИРМАГА КИРМАГАН «ЭРКАК» Саҳоб ака ёлғиз ўғлига бу исмни беҳуда қўйган эмас. Сарвари олам бўлиб юрсин, давримда даврон сурсин, деб ният қилган. Худога шукр, давлати беҳисоб. Тошканда манаман деган пулдорни йиқитишга қурби етади… ...

Отам Уйин Согиндим.!

Отам менинг тогимдир,Онам гулзорим,  Осмондаги куйошиму,Толин ойгинам.  Тунда иссик панохим,тонгда жаннатим,  Мехр тола Ота-Онам,уйин согиндим....

Ота бўлиш осонмас… (ҳажвия)

Ишдан ҳориб, чарчаб келмаганманми, хотинимнинг ярим кечаси инқиллаб қолгани оромимга сув сепди. Ой-куни яқин бўлганидан хавотирим ошди. - Доктор чақирайинми? - дедим ётган жойимдан туришни истамай. «Қўяверинг, ўтиб кетади» деса-ю, терс ўгирилиб ухлаворсам. Аксига олиб кутганим бўлмади....

Мен сенга ишонаман

Ҳалигина чилласи чиққан Севинч янги оилага анчагина кўникиб қолди, қайинсингиллари уни бегона қилишмади, қайнонаси «ўзимники» деб, рўзғорнинг киши билмас сирларини келинчак билан бўлишишни канда қилмади. Айниқса, Анваржон Севинчни қўйишга жой тополмайди, «шу қизга уйланаман!» - деб, унинг изидан озмунча югурдими? Ҳар сафар унинг йўлини тўсиб,...

Танлаб-танлаб тозисига учрадим (ми?)

— Бир неча ой аввал элга тўй бериб, ўғлимни уйлантирдим. Эшикма-эшик юравериб кавушимнинг таги тешилганида ўғлимнинг ҳамкасби яхши қиз борлигини айтиб қолди. Совчиликка бордик, ёшлар биринчи учрашувдаёқ бир-бирларига мақул келишди. Ўртада ишончли одам тургани сабаб кўпам суриштирмай фотиҳани тезлаштирдик....

Бой аёл бир...

Бой аёл бир камбагалнинг уйи ёнидан утиб кетаётиб, уйдагиларнинг хурсандчилик килаётганини, кулаётганини эшитиб колди. Аёл хизматкорига шу уйга кириб, кандай байрамни нишонлашаётганини сурашни буюрди......

Фикр қўшиш