КЕЛИН, СИЗНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРАМИЗ!

КЕЛИН, СИЗНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРАМИЗ!
КЕЛИН, СИЗНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРАМИЗ!


Таҳририятга келаётган мактублар ранг-баранг. Кимдир қувончини бўлишган, яна кимдир янгиликлар ҳақида сўзлаган, бошқаси дардини айтган. Ана шундай хатлардан бири бизда чуқур эҳтиром уйғотди. Мактубни қайнопа йўллаган. Яни, унинг келинига бўлган ҳурмати, меҳри баён этилган. Улар гарчи қайғу исканжасидаги аёллар бўлса-да, ҳар иккиси ҳам ибрат қилиб кўрсатишга арзирли бўлгани боис, сизга ҳам ҳавола этдик...

«2015 йил, 11 июл. Саҳар чоғи эди. Саҳарлик қилиб бўлиб, дастурхон ва идишларни энди йиғишга тушган ҳам эдимки, телефоним жиринглади. Очиғи, юрагим ҳапиқиб кетди. Бемаҳалда бўлган қўнғироқ ҳаммани ҳам хавотирга солади. Қарасам, отам қўнғироқ қилаётган экан. Бир зумда хаёлимга келиб ўрнашган бор кўнгилсизликларни қувиб, ўзимни овутган бўлдим: «Уйдагилар ҳам рўзага туришган бўлса, бир гаплашайлик-чи, дейишган. Бизнинг ҳам рўза тутаётганимиздан хабарлари бор. Балки, зерикишгандир? Эҳтимол, қандайдир яхши дуо эшитиб қолган бўлса, шуни айтмоқчидир?»

Миямни ёмон фикрлардан тозалаб, яхши кайфият билан телефонимнинг яшил тугмасини босдим.

— Ало? — дедим отамнинг овози эшитилиши кутиб.

— Ота? Ота, сизми?

— Мен болам... — отамнинг овози ўта ғариб ва титраган ҳолда эшитилди.


— Ассалому алайкум! — дедим юрагим чиққудек ура бошлаганидан нафас олишга қийналиб. — Тинчликми, ота? Гапиринг...

— Ҳалиги... бугун... ҳозир... — отам кўз ёш тўкаётганди.

— Ота, тинчиликми? Онам яхшими? Нима гап? Нега овозингиз бошқача?

— Уйимиз куйди, болам. Укангдан айрилиб қолдик... — йиғлаб гапирди падарим.

— Ота, адашмаяпсизми? Уйдами у?

— Ҳамма нарса Аллоҳнинг қўлида, болам. Кеча туппа-тузук юрганди. Кайфияти ҳам ало эди. Бугун келин саҳарлик тайёрлаб бўлди ҳамки туравермади. «Уйғотиб чиқинг, ишда чарчаган бўлса, уйқу зўрлик қилаётгандир?» дедим. Келин кириб анча қолиб кетди. Кейин ранги оқариб, бир аҳволда чиқди. Бир оғиз ҳам гапира олмай ҳушидан кетди. Кирсам, уканг ўз ўрнида жонсиз ётибди. Парвардигорнинг иши-да, бу ҳам...

— Келиннинг ҳам ёш умрини ҳазон қилмаймиз. Жуда ёш. Йигирма бешга ҳам кирмай бева қолди. Агар ота-онаси бирор нима деса, рози бўлинглар. Боласидан хабар оламиз. Мабодо, оила қурмоқчи бўлса, олиб қолармиз, — дедим бир куни йиғидан ўзимни зўрға тийиб.

— Биламиз. Биз ҳам ўйлаб қўйганмиз, — деди онам бир нуқтага тикилганча.

— Опа, мен шу ерда яшайман. Илтимос, мени қувиб солманг, — деди шўрлик келиним йиғлаб. — Ота-онангизнинг хизматини қилишимга, укангизнинг чироғини ёқиб, боласини ўзи орзу қилгандек вояга етказишимга рухсат беринг, илтимос. Ҳар хил гапларни айтиб, юрагимни тилкаламанг! Мен ҳеч қаерга кетмайман! Укангиз билан беш йил севишиб юрдим. Бир ярим йилгина яшадим. Аммо мана муддат ичида у киши менга шундай бахт бердики, бир умрга татийди. Мана шу бахтнинг тафти ва хотираси билан мен бир умр яшай оламан. Илтимос, менга бошқа бу ҳақда гапирманг...

— Хўп, хўп... — дедим ортиқ тоқат қила олмай. Шартта уни бағримга босдим-у, тўйиб-тўйиб йиғладим.

«Ало?» дейишлари билан салом бермасам, мендан олдин айтишга улгурадилар. Шунинг учун сергаклик билан қулоқ тутдим. Нариги томон негадир жим.

Оёғимга қалтироқ кириб, жоним чиқиб кетди, гўё.

Мен эса қулоқларимга ишонмадим.

«Укам? Нега? Соппа-соғ-ку! Нега укамдан...»

Укамнинг уйланганига энди бир ярим йил бўлган. Севган қизи билан бир ёстиққа бош қўйди. Ҳеч қандай ташвиши йўқ. Яхши жойда ишлар, топиш-тутиши ҳам бинойидек. Ярим йил аввал ўғилчаси туғилиб, бахтдан сармаст юрарди.

Қулоқларимга ишонмадим. Қўлимдан телефоним тушиб серрайганча қотиб қолдим. Турмуш ўртоғим дарҳол диванга ўтқизди, оғзимга сув тутди. Сўнг бир аҳволда йўлга тушдик.

Ота уйимга қадам қўярканман, худди бу ерда қиёмат қўпгандик, дир-дир титрардим. Болалигим кечгани, ота-онам борлиги боис, ҳар доим энг осойишта, энг ёқимли ва роҳатбахш туюлган хонадон айни дамда менга дўзах каби кўринаётганди. Бор алам, қайғу, кўнгилсизлик ва касофат худди шу ерга ёғиландек. Сабаби, ота-онангиз кўз ёш тўккан ҳар қандай жой сизга балодек кўринар экан.

Онам гоҳ ҳуд, гоҳ беҳуд дод солар, ўғлининг кутилмаганда бу дунёдан кўз юмганига ишонолмасди. Дунёдаги энг матонатли ҳамда сабрли инсон деб билганим — отам эса чўкиб, ночор ва абгор аҳволга тушиб қолганди.

Укамнинг худди ухлаётгандек сокин ва хотиржам ётганини кўриб, баттар адо бўлдим. На юзида, на бирор жойида оғриқ ё бирор азобнинг аломати бор.

«Дунё шунчалар бешавқатмисан, шунчалар бевафо ва раҳмсизмисан? Наҳот, ўттизга ҳам кирмаган йигитнинг гул умрини ҳазон этиш шунчалар осон? Наҳотки, олти ойлик гўдаги ҳам кўзингга кўринмади? Ёшгина, гўзал, ҳуркак келиннинг гарданига бу дардни ташлашга уялмадингми, дунё?»

Кўксим куйди, алам бўғзимдан олди, жигаримнинг ҳолати юрагимни эзди. Чидолмай мен ҳам дод солдим.

Йиғладик, сиқтадик, дод солдик, дунёни бузгимиз келди. Афсус, қўлимиздан бошқаси келмади. Бандаси шу экан. Кучи кўз ёшига, овозига етаркан. Кейин худди таслим бўлган аскар сингари мунғайиб, мўлтираб, нажот кутиб яшашда давом этаркансиз.

Ичимдан тўкилиб бораётган бўлсам-да, ота-онамга, келинга мадад бўлишга тиришдим. Улар эса менга. Бир-биримизга сабр тилаб, суянч бўлишдан нарига ўтолмадик. Вақт ҳар қандай дарднинг давоси. Қалбимиз ўпирилиб кетаётган бўлса-да, «Ортидан ўғилчаси қолди-ку!» дея юпанч топдик, овундик, бир-биримизга тасалли бердик.

Лекин менинг яна бир куйигим — келинимда эди.

«Укамнинг йилини берсак, келинни ота-онаси олиб кетса, бола ҳам кетади. Ота-онамнинг ҳоли не кечаркан?» дея ғамга ботар, ҳеч бир йўлини топа олмасдим. Ҳозирдан ота-онамни шунга кўниктириб борай десам, айтишга тилим ҳам бормайди.

Шундагина ота-оналаримиз биз ўйлагандан кучлироқ, мардроқ эканлигини билдим.

Шу билан яқинда укамнинг йили ошини ҳам бердик. Келиним эса миқ этмай юраверди. Охири фарз бўлгани боис, ота-онамнинг ўзи сўрабди. Келинимиз йиғлаб кириб кетибди. Мен бориб яна оғиз очдим.

Шундагина келиним ва бизнинг ўртасизда узилмас, мустаҳкам ришта борлигини бу ҳам меҳр, оқибат ва сабр аталмиш эканлигини англадим.

Шукрки, келиним ҳозир уйда елиб-югуриб ота-онамнинг хизматини қилиб юрибди. Унга меҳримиз, муҳаббатимиз чексиз. Ота-онам ҳар доим дуода. Мен эса бу хатни келинимга миннатдорчилик ва табрик сифатида ёздим. Яқинда унинг туғилган куни. Энди уни келин, деёлмайман, синглим каби яқин менга. Сингилжоним, илоҳим тану жонингиз соғ, умрингиз баракали бўлсин! Ўғлингизнинг камолини, ютуғини, тўйларини кўринг. Ҳеч нарсадан кам бўлманг! Сизни жуда яхши кўрамиз...»

Олмос қирралар жилваси

Куни кеча Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан жаҳон адабиёти, хусусан, Лев Николаевич Толстойнинг ижоди ихлосмандлари учун ажойиб туҳфа тайёрланди – улуғ адибнинг қаламига мансуб "Бечора Иван Илич” ҳамда "Сергий ота” қиссалари Ҳаким Сатторий таржимасида "Икки қисса” умумий номи остида нашр...

БЕХОСИЯТ ЖОЙ

— Ёз кунлари. Ҳовлимиз тўрида ҳовуз бўларди. Негадир сувини ҳеч кўрмаганман. Болалигимнинг энг эсда қоларли дамлари ўша ерда ўтган. Қалин баргхазонларни дарё кечгандек оёғим билан шопиришни, ёмғирда ивиб қўзиқорин теришни яхши кўрардим. Баҳор келганида ҳовуздан ниначи тутиб, думига ип боғлаб олардим. Бир куни аямдан сўрадим:...

БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?

Яқинда таҳририятга қўнғироқ қилган аёл, ҳаёти айримларга сабоқ бўлиши мумкинлигини айтди. — Фақат исмимни ошкор этмайсиз, ҳарҳолда виждонимни бутунлай ютмаганман, — деди Гулнора (исми ўзгартирилган). — Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз...

ҚИССАДАН ҲИССА…

Эркак киши шайтон йўриғига кирса, ихтиёри қўлдан кетади. Ҳадеганда васвасага тушган кимса каби безовталанаверадиган бўлиб қолади. Руҳан тинчини йўқотади. Наҳснинг ўзидан бадбўй, аччиқ ис таратувчи ботқоғи томон талпинаверади. Чунки бу қўланса ҳидни шайтон йўриғидаги эркак ҳис эта олмайди. Шайтони лаин унинг ҳушини ўғирлайди-ю, кўзларига бу...

Боламни пулга алмаштирдим…

Ва оқибатда бир неча йил озодликдан маҳрум бўлдим. Ҳозир уйдаман. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим ҳам менга нисбатан ўзгариб қолган. Қариндошларимни-ку, айтмасам ҳам бўлади....

КАЛТАБИННИНГ КАСОФАТИ…

Лолахонни Олтинкоргоннинг олди хонадонига беришганди. кишлокнинг енг келишган, чиройли кизи болгани учунми, куйов болмиш Нёматжон унга тилаб-тилаб уйланганди. Аслида, ози хам йомон бола емас. Йигитмисан йигитдек, кош-козлари коп-кора, хар кадам ташлаганда тогларни зириллатгулик кучи бор, колхозда бош хисобчи еди… Нима килсин?!...

УЗОҚ КУТИЛГАН СОВҒА

Тарбиячи ётоқхонага кириб, болаларни паст овозда уйғота бошлади. Овозини пасайтиргани бефойда бўлди. Болалар уйғонар-уйғонмас чуғурлашиб кетишди. Гап бугунги байрам, қорбобо ва шунга ўхшаш яна алланималар ҳақида эди. Ёдгор уларга аҳамият бермасдан жимгина деразадан ташқарига қараб ўтирарди. Эсини билгандан буён шу – ҳар йили янги йил киришидан бир...

ЮРАГИМДА САҚЛАГАНЛАРИМ: СОВУҚ ТОМЧИДАГИ МУҲАББАТ

Ҳар гал мухлислардан келган янги мактубларни қўлга олганда юрагимизда қизиқиш туғилади. Чунки ҳар бир хат битта олам, битта тақдир. Кимдир қувончини бўлишса, кимдир дардини ёради. Базан номалар юзимизга кулги ёйса, айрим чоғларда кўзларимизни ёшлайди. Жиззахлик Дилором исмли мухлисамиздан келган хат ҳам шулар жумласидан......

МАЙИЗ ЕМАГАН ХОТИН…

— Аёл киши эркакка қўл бериб сўрашдими — бас!.. Рўза тутган киши оғзини чайқаса, сув томоғига кетмаса ҳамки, рўзаси очилади — шу оғиз чайқашдан баҳра олади-да! Абдулҳакимнинг қизига уста Мавлоннинг ўғли бир ҳовуч майиз берганини ўз кўзим билан кўрганман. Ҳаё борми шуларда? Шариат йўли — хўп йўл. Ўн бир яшарида паранжи ёпинмаган қиздан қўлни ювиб...

Жувон

У айол гох-гохида ишхонамизга келиб турарди. Балки уни шунчаки айол десам, бироз йоши отинкираб колгандек таассурот уйготар сизда. Чунки, айол дейиш нисбий тушунча. Он йетти йошли кизни хам, йетмиш йошли онахонни хам айол дейиш мумкин. Шунинг учун хам уни айол емас, жувон дейиш макулдай....

Фикр қўшиш