ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ...

ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ...
ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ...


Бугунги ҳикоя қаҳрамонини яхши танимайман. Шу кунларда бир дардлашиб қолгандик, доим кулиб юрадиган аёл катта юрагини очди. Унинг сабри мени ўйга толдирди. Меҳр-оқибатли инсоннинг ҳаёти сизни ҳам мулоҳаза қилишга чорласа керак, деган умидда унинг ҳикоясини чоп этдик.

Юрак ютиб, қайнопамга гап бошладим-у, бошим балога қолди.

— Нима? Ҳали сиз уйнинг бир қисмига эга чиқмоқчимисиз? Йўқ! Бу уйни сотиб, пулини тенг учга бўламиз! Менинг ҳам ҳаққим бор отамдан қолган ҳовлида, — қайнопам қўлини пахса қилиб бақира бошлагач, нима дейишни билмай қолдим.

— Ойи, юринг, — ўғлим қўлимдан тортгач, индамай унга эргашдим. Ўзимизга ажратилган хонага киргач, кўз ёшларимни тутолмай йиғлаб юбордим.

— Ойи, айтгандим-ку сизга гапирманг, аммамга деб. Майли, сота қолсин ҳовлини. Кўчада қолмасмиз. Мен борман-ку! Ҳали, ўқишимни тугатиб, ўзим катта уй қураман. Шу кунлар, албатта, келади, — Фарҳод паст овозда гапирса ҳам, унинг сўзларида қатият бор эди.

— Опа, қанақа қилиб топшираман? Ахир мен тирикман, ўғли бор! Нима учун шифохонада яшаши керак? — дедим унинг гаплари жонимдан ўтгач.

— Касал бўлгач, ётади-да! — дея эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди қайнопам.

— Опа, хафа бўлманг! Харидор чиқса, барибир уйни сотади, шекилли. Балким сиз маҳаллага чиқарсиз, улушимни ажратиб беринглар, деб. Ҳарҳолда маҳалладагилар шароитингизни билишади, сизга ёрдам беришар, — деди сингилларча куйинчаклик билан.

— Йўғей. Бир қориндан талашиб тушган жигарларнинг ёқа йиртишиб уй талашганини телевизорда кўрганимда, ҳайрон бўлгандим. Қўйинг, энди ўзимиз шунақа қилиб элу юртга шарманда бўлмайлик. Ўғлимнинг ўқиши тугашига икки йил қолди-ку, ҳаммаси яхши бўлиб кетар, — дедим мўлтираб турган овсинимга.

— Ойи, нега мендан яширдингиз? Дадамга нима бўлди? Жуда қийналаяпсизми? — боламнинг титраган овозидан менинг ҳам кўнглим бузилиб кетди. Овозимга жўшқинроқ тус беришга уриниб, уни тинчлантирдим. Аммо ўғлининг суратини кўрсатганимизда кимлигини танимай бемано боқиб турган эримнинг нигоҳлари кўз олдимга келди-ю бўғзимга тошдек қадалди. Яна ўғлоним мени юпатди.


— Ойи, кўп куйинманг! Яхши бўлади ҳали ҳаммаси! Ўзим борай, дадамга қарайман, — деди у.

— Опа, шу хонадонда нима рўшнолик кўраяпсиз? Ажрашинг поччам билан. Ана укаси билан опаси қараб олсин. Сиз жияним билан меникида яшайсиз, — деди.

— Йўқ, ука! Чиққан қиз чиғириқдан нари. Аёлингни ёмон демайман, аммо ҳамманинг ўз оиласи, ўз ташвиши бўлади. Меники сизларга ортиқча. Қўй, тинчингни ҳам бузмай. Қолаверса, қайси виждон билан поччангни ташлаб кетаман. Ўғлимнинг отаси, умр йўлдошим. Одамларнинг гап-сўзи ўз йўлига, кўзим қиймайди бу инсонни ташлаб кетишга, — дея укамни кузатдим.

— Эртагаёқ шифохонага ётқизиш керак. Бўлди, шунча чидадик. Унинг дастидан бирор кун тинчлик йўқ, — дея биз ўтирган хонанинг деразаси олдига келиб, шанғилларди. Охири қайнукамнинг сабр косаси тўлди шекилли, опасига жавоб қайтарди.

— Опа, аслида сизнинг дастингиздан тинчлик йўқ! Хафа бўлманг-у, келинойим миқ этмасдан чидаб келаяпти. Нега сиз опаси бўла туриб, бирор марта ё овқат едирмайсиз, ё ҳолидан хабар олмайсиз? Хўп, меҳр-шафқатингиз йўқ экан, ҳеч бўлмаса, шунақа пайтларда жим туринг. Илтимос сиздан.

Шу хонадонга келин бўлиб тушганимга йигирма беш йил бўлаяпти. Ҳаётимдан, бу оиладан нолимайман. Нимаки бўлса, пешанамда бор экан, кўраяпман. Аввалига эримнинг касалини билмасдим. Шунчаки, хотираси яхшимас-да, дердим. Орадан беш йиллар ўтиб, хотираси янада ўтмаслашди. Бир жойда узоқ ишлай олмасди. Ёшлигида бошидан қаттиқ калтак еб, нерв толалари зарарланган экан, энди уларни тиклаб бўлмаскан. Қўлимда малумотим бўлмаса-да, ишга кириб, рўзғорга бир-икки сўм топа бошладим. Қайнота-қайнонам ҳаёт бўлгани учун у пайтлари турмушда унчалик қийналмасдик. Болам ҳам ёш эди. Охирги етти йил эса сабримни синади. Эримнинг руҳий ҳолатида муаммолар юз бера бошлади, энди у ўз ҳаракатларини бошқаролмас, ҳеч биримизни танимасди. Тағин қайнопам турмушидан ажрашиб келди. Қайнотам раҳматли қизининг фелини яхши билгани учун унга алоҳида «дом» сотиб олиб берди. Аввалига ўша ерда болалари билан яшаб турган қайнопам отасининг вафотидан кейин ҳовлига кўчиб келиб, уйини ижарага берди. Энди эса бир гапни топиб олган: «Уйни сотаман!»

Қайнукам бир неча бор опасига бу ҳовлини қимматга пуллай олмаслигимизни, эртага пулини учга бўлсак, ҳеч биримиз уйли бўлмаслигимизни айтса ҳам, мақсадидан қайтмаяпти. Мен эса шу ҳовлида ўз ҳудудим бўлиши учун нима қилишни билмай ҳайронман. Охири ўйлай-ўйлай бурчакдаги уч хонани мен, эрим ва боламга ажратишларини сўрадим. Шу ерда ўзимизга алоҳида ҳаммом ва ошхона қуриб, тинчгина яшашимиз таклифини бердим. Боламнинг бўйи етиб қолган, ўқишни тугатса, бошини икки қилишим керак. Бу томонда эримнинг аҳволи овсинимга ҳам ноқулайлик туғдираяпти. Шунинг учунгина, бу ҳақда оғиз очгандим. Бироқ эвазига яхшигина гап эшитиб олдим.

— Сиз менга укангизга қараб ўтирибман, дея миннат қилмоқчимисиз? Неча марта айтдим, дўхтирхонага топширворинг, деб, — ўғлим ишга кетгач, қайнопам хонамга кириб уриша бошлади.

Яхшиям эрим гап-сўзларни унча тушунмайди. Тушунганида, ўз туғишган опасининг сўзларидан юраги тилка-пора бўлиши аниқ эди. Кўз ёшларимни арта-арта овқатга унаётсам, овсиним келди.

Яхшиям ўғлим — суянчиғим бор! Кўзимнинг қувончи болам. Отасининг парвариши ҳам унинг бўйнида. Яна ўқишдан кейин ишлайди, мана, ёзни ҳам ишлаб ўтказаяпти. Ҳарна шартномани тўлашимиз учун пул йиғади. Унинг ҳар куни формаларни кийиб ўқишга бориб-келишидан кўнглим қанчалик кўтарилишини билсангиз эди. «Ўқишга кирибман, фақат контрактман, ойи», дея қўнғироқ қилганида бошим кўкка етганди. Шукр, мана, икки йили ҳам ўтди.

Ўғлим ёлғиз фарзанд бўлгани ва отасининг саломатлиги сабаб уни ҳарбий хизматга олишмоқчимасди. Аммо болам «Ойи, ариза ёзинг, мен армияга боришим, ватанимга хизмат қилишим керак», дея ниқтайверди. Охири ниятига етди. Чегарада хизмат қилган боламнинг изидан икки марта раҳматнома келди. Овсиним иккимиз ўқиб, роса йиғлаганмиз. Давлат шундай фарзанд улғайтирганингиз учун сиздан миннатдормиз, деб турса, қайси онанинг кўзлари қувончдан ёшланмайди, айтинг. Тағин ҳарбийдан олиб келган имтиёзи билан ўқишга қабул қилингани-чи? Ўша куни Яратганнинг карами кенглигига, юртимизда ҳар бир фуқаро учун имконият яратилганига имоним яна бир бор комил бўлди.

Ўғлим ҳарбий хизматда пайтида ҳам мени ўйларди. Отаси ўшанда биринчи бор шифохонага тушиб қолди. Болам чегарада, хаёли чалғимасин дея, буни айтмагандим. Бироқ Фарҳод қўнғироқ қилганида қайнопамнинг қизи оғзидан гуллаб қўйибди.

Афсус, отаси Фарҳодни ҳарбийдан қайтгач ҳам танимади. Ўғлим эса сир бой бермайди. Дадаси вақти-бемаҳал силталаб ташласа ҳам жим туради. Аммаси ё айрим ўртоқлари эримнинг устидан масхара қилса ҳам, дардини ичига ютади. Мени суяш учун ҳам кучли бўлиши кераклигини билади-да.

Ўтган ҳафта укам ҳолимдан хабар олишга келди. Эримнинг аҳволи, уйимдаги можароларни кўргач, уйга олиб кетаманга тушиб қолди.

Ажаришиш ҳақида кўпчилик менга сўз очган. Аммо бу кунлар ҳам бир синов, уни енгишга сабрим етишига ишонаман. Чунки ўғлим бор, отаси эса иккимизнинг ҳам этиборимиз, меҳримизга муҳтож.

Кечга бориб бироз уйимиз тинчиб қолди. Қайнопам овсинимга «Бу зимдан иш битиради, шу уй учун касал эрини ташлаб кетмаяпти», дея гапириб турганини эшитсам ҳам, индамадим. Овсиним ҳам бирор нима деб жавоб қайтаролмасдан ер чизиб турарди. Ҳозир менинг ёнимни олса, ўзига ёмон бўлишини билади-да.

Овқатим тайёр бўлгач, эримнинг олдига кирдим. Негадир бугун унинг ҳам кайфияти ёмон экан. Икки қошиқ овқат едиргунимча бақириб, идишларни ўзидан нари итариб ташлади. Овозларни эшитиб, қайнукам ёрдамга келди. Бир амаллаб икки кишилашиб овқатлантирдик. Шу маҳалда қайнопам яна бошлаб қолди.

Қайнукам биринчи марта опасига бунақа оҳангда гапириши эди. Тўғриси, ҳозир кун давомида авжига чиқа олмаётган жанжал қўпади, деб ўйлагандим. Ҳартугул қайнопам «Билганларингни қилинглар, ҳовлини сотсак, қутуламиз», дея ўз хонасига кириб кетди.

Сочилган овқат қолдиқларини дастурхон устидан йиғиштирар эканман, қайнукам менга қараб тасалли берди.

— Келинойи, сиқилманг. Турмушлари бўлмаганга, опам ўзи асабийроқ бўлиб қолган. Ташвишланманг, уй сотилса ҳам, сизларни кўчада қолдирмаймиз, — дея ҳовлига чиқиб кетди.

Шундай пайтлари бу уч опа-укага қараб ҳайрон қоламан. Қайнукам ўта босиқ, андишали, бирор марта ё менга, ё акасига тик қарамаган. Қайнопам эса унинг тамоман акси. Гоҳида бу аёл ўз укалари учун ҳам қайғурмайдигандек туюлиб кетади менга. Наҳот аёл кишининг қалби шунчалик тош бўлса. Нафс деган бало жигарларни ҳам кўзига кўрсатмаса... Шундай ўйлар исканжасида ўтирганимда, ўғлим ишдан келди. Қўлида музқаймоқ. «Дадам иккингиз яхши кўрасизлар-ку» дея кулиб қўлимга тутқазди. Кейин отасига ўзи едириб қўйди. ҳовлидаги олма дарахти тагида мунғайиб ўтирганимни кўргач, ёнимга келиб қучоқлаб олди.

— Ойи, сиз доим менга инсоннинг чин дилдан қилган ниятлари ушалади, дердингиз. Айниқса, Рамазон ойида деб, айтардингиз. Мен ҳар доим армияга боришни, форма кийиб, сизга суратимни жўнатишни истардим. Кейин ўқишни хоҳлардим. Учувчи бўлиш эди орзум. Мана, ўқияпман ҳам. Кечагина шу ёз тиним билмай ишлайман, шунда контракт пулимни ўзим тўлайман, ойим эса ойлигини бемалол ишлатади, дея мақсад қилгандим. Бугун биз қурулишида ишлаётган ҳовли эгаси бош устамизни ёнига чақириб, ёрдамга муҳтожлар бўлса айтинг, закот бермоқчиман, дебди. Қаранг, қанақа яхши одамлар бор, ойи! У киши менинг бир йиллик шартнома пулимни тўлаб бераяпти.

Фарҳоднинг сўзларидан кўзимлардан юзимга ёш қуйилиб кетди. Ҳеч нарса дея олмас, боламнинг кўксига бошимни қўйиб, силкиниб-силкиниб йиғлардим.

— Ҳозир эса дадам учаламизнинг уйимиз бўлишини ният қилаяпман. Фақат биз отамни ташлаб кетмасак бўлди! Ойи, дадамни ташлаб кетмаймиз-а? — деди ўғлим ҳам йиғлаб.

Унинг кўз ёшларини артдим-да, «Йўқ, ҳеч қачон», деб бағримга босдим.

КИЛЛЕРНИНГ КУНДАЛИГИ (ҳажвия)

Икки ҳафтадан берисига ишсизман. Ҳар замонда кафтим қичишиб-қичишиб қўйяпти. Тағин қўл қурғур чиқиб кетиб қолмасин деган мақсадда уйдаги суваракларни ўққа тутдим. Энг охиргисини ушладим-да, печканинг трубасига боғладим ва устидан дазмол босдим. Кечқурун хотиним келиб қўлимдаги дазмолни ҳамда ярми ичилмай қолган ароқни тортиб олди....

Хикоя: Яхшилик уруги

— Манзура, нима килдик, молжалимизга йетмаса хам кечаги харидорга «майли» деймизми? — деди Рустам хотини идиш-товокларни ювиб, чой дамлаб келганидан сонг. — Билмасам, дадаси… — Манзуранинг хам фикру хайоли озида емаслиги унинг юз-козларидан билиниб турарди. — Оттиз минг доллар дейишгани билан, барибир, бир-икки сом пул йонингизда хам болиши...

Киз деб танишганим огил бола екан…

Хозирги кунда интернет фирибгарларига сув тушиш холтлари тобора копайиб бормокда. Кимдир очик-сочик суратларингни ижтимоий тармокларда таркатиб юбораман, деб коркитса, кимлардир еса озини киз бола деб таништириб, бирор йигитнинг ишончига киради ва шу йол билан товламачилик килади. «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот-тахлилий дастурида намойиш...

РАМАЗОН РЎЗАСИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТНИ БИЛАСИЗМИ?

РАМАЗОН РЎЗАСИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТНИ БИЛАСИЗМИ? Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: «Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: «Рамазон ойи ҳақида сен отангдан, отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитган нарсани гапириб бер», дедим. «Яхши. Отам менга шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ...

ЖАННАТНИНГ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛУР...

ЖАННАТНИНГ  ЭШИКЛАРИ  ОЧИЛУР...          Абу ҳурайра (р.а)  ва Абу Саъид (р.а)дан ривоят қилинади, икковлари айтдилар:          «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб:         «Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки» деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...        ...

Она муҳаббати ёхуд барчани йиғлатган «смс»

Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди....

Ноумид шайтон (ҳикоя)

Бир замонларда бир машҳур шайх яшар эди... ИЛМ ва ДОНОликда тенги йўқ... Ундан илм олишга ҳамма ошиқар, узоқ яқиндан ИЛМ ТАЛАБИДА юрган кўпчилик ёшлар келишарди. Бир йигит ҳам шайхга шогирд тушиш ниятида келди... Устозидан дарс олишни бошлади... Дили ИЙМОН нурларига тўлиб, қувониб ҳамиша УСТОЗи айтганлари қунт билан ўргана бошлади... Кунларнинг...

Эркак бўл... ўғлим!

Ўғлим... Кўзимнинг оқу қораси, ҳаётим қувончи! Эсимда , ҳомиладор пайтимда илк марта сенинг жинсингни аниқлаш учун текширувга борган эдим. Ўшанда негадир қиз бўлишингни хоҳлаганман. Ҳатто дўхтирдан, ўғилли бўлишим хушхабарини эшитганимда "Яхшилаб қаранг-чи, балки қиздир” дея сўраганим ҳамон ёдимда. Бугун эса ҳамма нарсани мутлақо адолат билан...

ОВСИНЛАРИМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ОНАМАН

«Боланинг бегонаси бўлмайди, деганлар ҳар доим ҳам ҳақ эмас». Фариданинг миясида бу фикр туғилганига анча бўлди. Тўғри-да, сен уларни ўз фарзандингдек оқ ювиб, оқ тараб, бетоблигида тунларни бедор ўтказиб, ота-оналар мажлисида улар учун аччиқ гапларни эшитиб қийналсангу, улар бўлса… Оила қургач, келин тилни ширин қилиб, қайнонасининг дуосини олса,...

Ота бўлиш осонмас… (ҳажвия)

Ишдан ҳориб, чарчаб келмаганманми, хотинимнинг ярим кечаси инқиллаб қолгани оромимга сув сепди. Ой-куни яқин бўлганидан хавотирим ошди. - Доктор чақирайинми? - дедим ётган жойимдан туришни истамай. «Қўяверинг, ўтиб кетади» деса-ю, терс ўгирилиб ухлаворсам. Аксига олиб кутганим бўлмади....

Фикр қўшиш