Парвоз қилаётган қушлар

Парвоз қилаётган қушлар
Парвоз қилаётган қушлар


Уйимга элтадиган автобусни узоқ кутдим. Айни пайтда йўл машинасига ҳам ўтиргим келмади. Бирпасда манзилимга етказиб қўйса-да, ўзимни унда баттар ёлғиз ҳис қилишимни ўйлабми, кутишда давом этдим. Ниҳоят келди. Аранг чиқиб олиб, ичкарироққа юрдим.

Қулоғимга мусиқа чалингач, овунчоқ топгандек бўлдим.

Аммо…

«...Икки оққуш, момиқ парли,

Учай деса йўл хатарли,

Қўшиқлари дардли-дардли

Сенсиз ҳаёт зерикарли...»

Автобус тиқилинч бўлишига қарамай, ён-веримда нотанишлар ўраб турса-да, кўзимдан шашқатор ёшлар оқди. «Йиғламайман» дегандим-а? Хаёлимга шу сўз урилди-ю баттар хўрлигим келди. Мувозанатни йўқотаётганим учун қўлимни янада баландроқ чўздим. Тутқични маҳкамроқ қисдим. Кейин узун енгимнинг сирпаниб пастга тушаётганини-ю қўлларимдаги ўша машум доғларни кўрдим. Дарров уларни тортиб олиб, эшик томон йўналдим. Йўловчилардан бири «Тушасизми?» дея йўл берди. Ҳа, тушиб қоламан, гарчи манзилимга етмаган бўлсам-да…

Ҳақиқатнинг кўзларига тик боқмоқ бунча оғир экан? Уч кундан бери қулоғим остидан шу сўзларни ҳайдашга уринаётгандим.

«Оқингиз борлиги ҳақиқат! Буни тан олинг! Ўғлимнинг ўзи сизга уйланишни истамади!»

Негадир, ўшанда бепарво эшитдим бу сўзларни. Йўқ, энди ўйлаб қарасам, бепарво эмас, тахтадек қотиб қолган эканман. «Йиғламайман» дея лифтдан осмонўпар бинода жойлашган офисимизга кўтарилдим. Шунақа бўлишини сезиб юргандим-ку ўзи, дея барини табиийдек қабул қилишга уриндим.

Тўғри, аввалари қўлимдаги доғим ҳақида қимтиниб сўрашса ҳам, ичимда дардли тўфон уйғонарди-ю зумда кўзларимга кўчарди. Эсимни танибманки, уларни яширишга уринаман. Отам кўп куйди, қаерда шу мавзуда гап очилса, қулоқ тутади, қаерда янги табиб, дўхтир чиқса, мени олиб чопади. Шунча дори-дармон, муолажа сабаб улар бутун танам бўйлаб тарқаб кетмаётгани учун онам доим шукр қилади. Мен... мен эса токи уни учратгунимча қоп-қора ҳаётда яшаётгандек эдим гўё. Унда фақат битта оқ ранг бор — у ҳам бўлса оқ доғлар!


***

Жасур иккимиз ўқишда танишиб қолганмиз. У қўлларимни кўрмай мени севиб қолган. Ҳа... мен шундай ўйлардим. Кейин қизлар сиримдан хабар топти. Янгилик ўғил бола курсдошларимиз қулоғига ҳам етиб борди. Жасур аввалига роса ачинди, кейин нега бундай бўлишини суриштирди, сўнг давоси бордир дея мени умидлантиришга уринди. Ўзим ишончимни узгандим аллақачон, унинг куйиб-ёнишлари кўнглимда илинж пайдо қилди. Доғларимнинг бир кун йўқолиб қолишига эмас, муҳаббатнинг мўжизасига! Шу илинж менга таскин берар, ҳаётимга ёруғлик бағишлаб турарди.

***

— Чарос, бугун вақтинг қалай, кўришсак, дегандим, — курсдош дугонам иш пайти қўнғироқ қилиб қолди. Шу кунларда ўзимни ёлғиз сезаётганим учун дарров рози бўлдим. Бошлиғимизга яхшигина баҳона тўқиб, ишдан ярим соат вақтли чиқишга ҳам муваффақ бўлдим.

— Салом! — сирдошим, дарддошим Зебони кўриб кўнглим ёришди.

— Қорнинг тўқми, Чарос? Кел, музқаймоқми, нимадир оламиз-да, яёв юриб гаплашиб кета қоламиз, — унинг сўзлаш оҳангидан муҳим гап айтоқчилигини пайқадим. Топағонлик қилиш учунми ё унинг қувончли хабарини олдиндан ўзим айтиб дугонамни янада хурсанд қилиш ниятидами, бир айланиб олдига чиқдим-да, бидирладим:

— Қани, таклифнома? Тўйга айтиб келдингми мени?

Зебонинг кўзларида ҳайрат пайдо бўлди. Бир ютиниб ҳам олди. Қўлларимдан ушлади-да, худди ота-онаси мажбурлаб узатаётган қиздек хомуш гапирди:

— Эшитдингми? Кимдан? Ҳали... — тили айланмай қолди дугонамнинг. Қоп-қора икки кўзидан думалаган ёшлар менинг ҳам кулиб турган юзимга соя солди.

— Қандай айтишни билмаётгандим. Майли, ўзингни қўлга ол, — деди у мени қучганча.

— Нима бўлди?

— Чарос, бир нарсани унутма, мен ҳар доим сенинг ёнингда тураман. Сени суяб тураман, — у мени маҳкамроқ қучоқлади. Мен эса ўзимни орқага тортиб, кўзларига қарадим.

— Нима бўлди, Зебо?

— Жасур бошқа қизга оғиз солибди. Шуни сенга айтиб қўйишимни ёзиб юборибди менга... — дугонам гўёки суйганимнинг мени ташлаб кетишига айбдордек нигоҳларини олиб қочди.

Уйга келгунча йиғлаб келдим. Зебо ҳам бир сўз демай, фақат кўз ёш тўкди. Кўнгил қўйгани ташлаб кетган бошқа қизларга ўхшаб «Нима учун?» дея олмадим. Сабаби кундек аён — оқ доғларим. «Ташлаб кетар экансиз, мени алдаб нима қилардингиз?» дея Жасурга ҳам аламимни сочолмадим.

Назаримда, Жасурнинг тўйи бўлган куни дардларим ўз ниҳоясига етадигандек, туйғуларим мени тарк этадигандек эди. Аксига олиб, бу хабар эшитилмасди. Бир куни унинг ўзи яна йўлларимда пайдо бўлди.

— Ойим маҳаллангга бориб, суриштириб келган экан. Шу… ҳаммасини билибди… Ота-онам қарши бўлишганига Зебога ўша хабарни жўнатгандим… Аслида… — мендан кўзларини олиб қочиб гапираётган Жасурнинг икки ўт орасида қолганини ҳис қилиб, ҳам юрагим эзилди, ҳам қалбимнинг бир бурчида йилт етган умид уйғонди.

Уйимизга совчилар келар, базилари ҳақиқатни билгач, қайта қадам босишмас, айримлари «Йигит-қиз учрашсин», дерди. Табиийки кўнглим ўзгадалиги, бунинг устига, Жасурнинг муҳаббатимиз учун курашишига умид боғлаб, онамга дилимни очдим. Онам доим кўнглимга қарагани сабаб бу гал ҳам бироз хавотир билан бўлса-да райимга қарши чиқмади.

Жасурнинг бир пайдо бўлиб-бир йўқолиб қолишлари аро икки йил ўтди. Онам яхши жойдан совчи чиқса, «Қизим, бу йигитга ишонч йўқроқми, дейман. Ҳозир тушунган оилалардан сўрашаётганди, йўқ-йўқ деяверсак, кейин нима бўлади?» дея куйинарди. Мен эса Жасурнинг совчиларини кутардим. Уч кун олдин эса…

***

— Сизни пастда кутишаётган экан, Чарос. Каттароқ ёшли аёлми дейман йўқлаб келган киши. Ўн иккинчи қаватга кўтарилгиси келмаган чоғи, — ҳамиша баҳор котибамизнинг гул-гул ёниб тургувчи чеҳраси менинг ҳам кайфиятимга тасир қилиб, бошимдан ошиб-тошиб ётган ишларимни уфламасдан ташлаб лифт томон юрдим.

Жуда чиройли ва хушмуомала қиз шу котибамиз. Бир зум тиним нелигини билмайди. Меҳнаткаш! Иш орасида қўли бўш қолса, ё чой, ё қаҳва кўтариб хонамга келиб қолади. Менга ҳавас қилишини айтганида-ку, ўзимни учаётгандек ҳис қиламан. Мен ўқиётган университетга уч йилдан бери ҳужжат топшириб киролмас экан, шунга «Сизнинг йўлингизни берсин менга ҳам! Ёнингизда юрсам, омадингиз юқиб қолар», деб қўяди. Қизиқ… бир пайтлари бази қизлар мендан ўзини тортарди. Оқ доғларим юқиб қолишидан чўчишарди. Кейин ўзим ҳам тортинчоқроқ бўлиб қолдим. Камдан-кам одамга қўл узатаман. Ногоҳ енгларим ичига яширинган доғларни кўриб қолса, юзидаги ўзгариш дунёмни қоронғу қилиб юборарди ахир. Ўзим ҳам жуда тасирчан қизман-да! Мана, ўқидим, ишга жойлашдим, ўз ўрнимни топдим, атрофимда меҳрибон инсонлар кўпайди. Қўлимдаги доғлар ҳақида ҳам эсламай қўйдим. Энди улар ҳаётимга халақит қилмаётганди…

— Ассалому алайкум, мен Чаросман, — дедим бинога кираверишдаги айвонда бетоқатланиб турган аёлга жилмайиб.

Бошдан-оёқ менга разм солган аёлнинг юзи кўзимга иссиқ кўринса-да, унинг кимлигини эслолмадим.

Салом. Яхши, — дея ён-атрофига боқди аёл. Кейин юмшоқ ўриндиқлар томон юрди. Мен ҳам беихтиёр унга эргашдим. — Мен Жасурнинг онасиман.

Ассалому алайкум! — ҳаяжондан яна қайта салом бердим. Кейин юзимга қизиллик югурганини уларнинг ловиллаётганидан сезиб, ерга қараб олдим.

Ўтган ҳафта ўғлим билан уришиб қолибсизлар. Шундан бери уймизда тинчлик йўқ, — аёлнинг нигоҳлари қўлларимга қадалганини сезиб, уларни қаерга яширишни билмай қолдим.

Ўтган ҳафта уришиб қолибмиз? Қизиқ? Деярли бир ой бўлди-ку Жасурнинг қўнғироқ қилмаганига?

— Хуллас, ўғлимдан умидингизни узинг. Ҳақиқатни тан олинг, қўллингизда доғларингиз бор. Тенгингиз чиқар… Қолаверса, Жасурнинг ўзи сизга уйланишни истамаяпти…

Ичимда нимадир ғалаён қилса-да, тилимга бирор сўз келмасди. Нима ҳам дердим.

Майли…

Хўп, соғ бўлинг!

Аёл пошнасини тақиллатиб чиқиб кетди. Мен эса ўриндиққа чўкканча ўтириб қолдим. Қанча вақт, билмайман? Телефоним жиринглаганидан чўчиб кетдим. Қарасам, котибамиз.

Алло. Чарос опа, офисдамисиз? Йиғилишга, — деди у қувноқ овозда.

Ўпакамни тўлдириб нафас олдим-да, яна лифт томон юрдим. Нима бўлса ҳам, юқорига кўтарилиш керак!

***

«...Икки оққуш, момиқ парли,

Учай деса йўл хатарли,

Қўшиқлари дардли-дардли

Сенсиз ҳаёт зерикарли...»

Ўша кун автобусда эшитган қўшиқ янграй бошлаганида маюс тортиб қолдим. Ўтган кунларни эслатиб юборгани учунми, бу дардли қўшиқ. Машина деразасига бошимни қўйганча, тун қўйнига чўкиб кетаётган йўлларга кўз тикдим. Дарахтлар, уйлар, бари ортда қолаяпти. Қўшиқ эса давом этаяпти…. «Қўшиқлари дардли-дардли…» Йўқ, бирдан бошқа мусиқа янграй бошлади.

«Олиб қочгум сени барибир,

Қўл узамас дардлар бўйнидан,

Биз зерикдик, биз чарчадик, ахир

Бахтлар кутиб тақдир қўйнидан…»

Қўлларимни рулдаги қўллар томон чўздим. Мен учун бахтли кунлар яратаётган қўлларга. Бугун йиғилишда қаттиқ чарчаган бўлишига қарамай юз-кўзлари кулиб турган умр йўлдошимга боқиб, шукроналик ҳиссини туйдим. Бунчалар яхши, кўнгли тоза инсон бўлмаса!

У мен билан уч йил ёнма-ён ишлади. Қўлларимдаги доғга эмас, уларнинг қанчалик ҳалоллигига назар солди. Буни ўзи айтганди қўлимни сўраганида.

Ҳеч бошқа одамнинг ёнида овозимни чиқариб қўшиқ ҳиргойи қилолмасдим. Уялардим. Ҳозир эса машинамизни бахтга тўлдириб куйлаётган хонандаги жўр бўлгим келди…

«Пешвоз чиқар анвойи гуллар,

Бизни кутар биз кутган кунлар…»

Ўзимни парвоз қилаётган қушдек сездим. Ёлғиз эмас, муҳаббатим билан бирга парвоз қилаётган қушдек...

Шоира ВАФОЕВА ёзиб олди.

Ажойиб хикоя...

Кунларнинг бирида, устоз биринчи синф укувчиларига савол берди: “Айтингларчи келажакда ким булишни хохлайсизлар?”......

АКАМГА МАКТУБ: КЕЧИККАН ХИЗМАТ

Ижтимоий тармоқдан «Жамшид Мўминов сизга дўстлик таклиф қиляпти» деган хабар келди. Виртуал хизматларнинг ўзи кишиларга яшаш, ўқиш, иш жойи-ю, ҳудудига қараб «дўст» танлаб бериши одатий ҳолга айланиб қолгани учун бундай хабарларга кўпда этибор қаратмай қўйганмиз. Шунинг учун бўлса керак, аввалига этибор қилмадим. Кейин юрагим орзиқиб кетди. Акамни...

Мадат бер, Аллох

–Дада, ойим нимага уйгонмаяптилар? Жажжи болакайнинг саволи шундок хам сикилиб турган дадасининг юрагини езди. Оглини тиззасига отказди-да, пешонасидан опди. –”Оглим ойинг, роса чарчаган. Енди бир-неча кун ухлаб, яхшилаб дам олиши керак”...

Ҳикоя: Алвасти келин

Кеч кириб, осмонда тўлин ой пайдо бўлди. Унинг юзидаги қора доғлари одамларга янада аниқроқ кўринарди айни дам. Ҳаво совуқ. Базида гувиллаб шамол ҳам эсиб қолади. Бу қишнинг таниш манзараси. Аммо кўпчилик кутаётган қордан ҳали дарак йўқ…...

Ночор ота ва тиланчи

Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, "иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: "Кўряпсизми болаларни?...

Ифторликкача... (​Хайотий воrеа)

Беихтийор тамшанди. Тили танглайига зулукдек йопишиб, харакатсиз тохтади. Лабини яламокчи болганди, огзига курук, дагал, когоздек шикирлаган нарса илинди. Ютинганди, димогида хам намлик сезмади. «Кун бойи куйошда юрдим, — ойлади у гошт бозорига умид билан кирайотганида. — Тинкам куриб кетганга охшайди. Тик ойокда юраверсанг, чарчаганингни...

“Дод”ламаган “Нокобил огил” хакида

Кунларнинг бирида енг якин достларимдан бирининг отаси оламдан отди. Жаназа болди, тумонот одам йигилди. Достимнинг оиласи тумандаги машхур оилалардан бири еканлиги сабабли йигинда коплаб кишиларни учратиш мумкин еди.  Махаллада тазияда катнашмаган одам колмади. Хамма-хамма оша жойда топланган еди....

АЧЧИҚ УСТИДА ОИЛАМНИ БАРБОД ҚИЛДИМ…

Тўртинчи қаватга қўлимдаги оғир сумкаларим билан зўрға кўтарилдим. Уйда ҳам тикиш қилмасам, рўзғор тебратишим қийин бўлиб кетаяпти. Эшикка ёпиштирилган қоғозга кўзим тушиб эса уф тортдим. Яна нимадан қанча қарз эканман?...

Ахдга вафо

Умар ибн Ал-Хаттоб даврларида у кишининг хузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди: - Эй, муминлар амири, мана бу йигитдан биз учун касос олишингизни сураймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни улдирди......

“Йош жазманнинг касофати...

Бу оилани узок йиллардан бери биламан. Адашмасам, улар турмуш курган кунданок жанжаллашишни бошлашган еди. Аммо хар гал бу жанжаллар даханаки сокиш-у йенгил хакоратлар билан якун топарди. Охири ажралишди хам. Афсуски, шундан кейинги жанжал икковлари учун хам кимматга тушди…...

Фикр қўшиш