ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС


Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим.

Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга жуда хуш келганди. Аммо халқимиз бежизга «Тенг-тенги билан, тезак қопи билан» демаган экан. Оиламда ҳеч ким, ҳатто эрим ҳам менсимасди, мен уларга фақат чўри эдим. Кейинчалик билишимча, эрим турмушидан ажраган бир жувон билан яшар, менга эса номига, ота-онасининг хизматини қилиш учун уйланган экан. Эртадан кечгача қўлим ишдан бўшамас, яна ора-орада эримнинг ҳам тепкисини ердим. Энди ҳомиладор бўлганимда навбатдаги тепкидан ҳомиламни йўқотдим. Пичоқ бориб суякка қадалгандан кейин ота-онамнинг уйига қайтиб келдим. Аммо бу ерда ҳам таскин топмадим. «Чиққан қиз чиғириқдан ташқари» деганлари рост экан. Қайтганим ота-онамга ҳам ёқмади. Келинойимнинг қовоғи очилиб, лабига табассум югуриши учун эртадан кечгача тиним билмасдим. Бирор жойга ишга кирай десам на дипломим, на бирор ҳунарим бор.

Шундай кунларнинг бирида чет элга бориб ишлаб келган қўшнимиз Холниса опа жонимга оро кирди. Холниса опа пул топиш учун кўрсатган "қаҳрамонлик”лари ҳақида оғиз кўпиртириб гапирганида, унга ҳавасим келиб, кўнглим суст кетди. Холниса опа у жойларнинг жаннат эканини, ҳатто оддийгина массажчилар ҳам маликалардек ҳаёт кечиришини айтиб, агар мен ҳам босам, яхшигина пул топишим мумкинлигини айтди. Массажчилик қўлимдан келмаслигини айтгандим, бу иш мен ўйлаганчалик қийин эмаслигини, хоҳласам бирпасда ўрганиб олишим мумкинлигини тушунтирди. Кўнглим бироз таскин топди. Қайси йўл билан бўлмасин, пул топсам бўлди деб ўйладим.


– Агар яна чет элга борсангиз мени ҳам олиб кетинг, ҳамма шартларингизга розиман, пул ишласам бўлди, – дедим Холниса опага.

Гапларимдан у қувониб кетди. Бирорта қизни эргаштириб борса, танишлари мукофот пули бериши у пайтда менга қоронғу эди.

– Майли, ўзи қайтиш учун чипта олмоқчи бўлиб тургандим, сени бирга олиб кетаман. Ҳойнаҳой, пулинг бўлмаса керак, иккаламиз учун чиптани ўзим оламан. Боргандан кейин ишлаб пул топсанг, суришиб кетармиз, – деди Холниса опа.

Шундай қилиб, Холниса опа билан бирга чет элга бордик. Қўнганимизда унинг Нина исмли таниши бизни кутиб олиб, ижара уйга жойлаштирди. Бир-икки кунлик ҳордиқдан сўнг Холниса опа "хизмат фаолият”ини бошлаш вақти келганини айтди. Бу мен ўйлагандек оддий массажчилик эмасди, балки фоҳишалик эди. Аввалига Холниса опага ҳеч қачон бу йўлга кирмаслигимни, орқага қайтиб кетишимни билдирдим.

– Орқага қайтаман дейсанми? Қайси пулингга кетмоқчисан? Аввал мендан олган пулингни тўлаб қўй! – деди у ўшқириб.

– Номусимни сотиб, пул топгандан кўра, ўлганим мақул, – дедим ўпкам тўлиб.

– Ўлгинг келаётган бўлса, ўлавер! Ўлигинг кўчада қолади, бу ерда сенга ҳеч кимнинг раҳми келмайди, – деди Холниса опа совуққонлик билан.

Ўлиш мен ўйлаганчалик осон иш эмас экан, қўлимга арқон олишга олдиму, жон ширинлик қилди, журат қилолмадим. Шундай қилиб, тақдиримга тан бердим. Аввалига қилаётган ишимдан нафратланган бўлсам, бор-бора кўникиб кетдим.

Ҳар куни эрта тонгдан Нина қўнғироқ қилар, ювиниб-тараниб, махсус ёлланган таксида шаҳар четида жойлашган сауналардан бирига йўл олардик. Саунада «массажчи» ниқоби остида бир кунда икки-учтадан мижоз қабул қилишга тўғри келарди. Ҳаром йўл билан топилган пуллар эса сауна эгаси, Нина ва қизларнинг ўртасида тенг тақсимланиб, ҳамма ўз улушини оларди. Сауна қўриқчилари то иш куни тугамагунча кетишимизга йўл қўймасди. Шу тариқа орадан икки ойча вақт ўтгач, бир-икки сўм пул топгандан кейин уйга қайтишга қарор қилдим.

Ҳар қалай пул олиб келганимни кўрган акам билан келинойимнинг чеҳраси очилди, аммо улардан бу пулларни қайси йўл билан топганимни яширдим. Ота-онамни ҳам тикувчилик цехида ишладим деб алдадим.

Орадан кунлар ўтди. Ётиб еганга тоғ чидамас деганларидек, олиб келган пулимнинг ҳам таги кўриниб қолди. Яна чет элга отландим, кетаётганимни кўрган синфдош дугонам Маҳбуба ҳам менга эргашди. У энг яқин дугонам, жуда ақлли қиз эди. Синфда ҳаммамиздан яхши ўқиганига қарамай, омади чопмадими, ўқишга киролмади.

– Уйда бекор ўтиргандан кўра, бир-икки сўм пул топсам, ота-онамга ёрдам бўлади. Бўш вақтимда эса ўқишга киришга тайёрланаман, – деди у соддалик билан.

Уни йўлдан қайтаришга ҳарчанд ҳаракат қилмай, «Сенга бу иш тўғри келмайди» демай у кўнмас, ўз қарорида оёқ тираб туриб олганди. Рози бўлишдан ўзга чорам қолмади. Ота-онаси ҳам менга ишонишгани учун рухсат беришди.

Ишнинг ҳадисини олганимдан бу сафар Нинанинг олдига боришни истамадим. Чунки у бераҳм аёл эди. Бир кун ҳам дам бермай, кўпроқ пул ишлашга мажбур қиларди. Саунада «ишлаб» юрганимда Сабина исмли қиз билан танишгандим. Сабинага қўнғироқ қилиб, дугонам билан бораётганлигимни айтдим. Етиб келгач, у бизни кутиб олиб, ижарага уй топиб берди. Маҳбубага «Сен бир-икки кун дам ол» деб, ўзим эсафаолиятимни бошлаб юбордим. Турмушга чиқмаган дугонамни ҳам ифлосликка бошлаганимдан виждоним қийналди. Аммо топган пулим иккаламизнинг еб-ичишимизга етмасди, хоҳласам-хоҳламасам уни юрган йўлимга бошлашга мажбур эдим. У қайси йўл билан пул топаётганимни билгач, мендан нафратланишини, кўрарга кўзи йўқлигини айтиб йиғлади, аммо орқага йўл йўқ эди. Маҳбуба мен билан "массажчи”лик қилишга кўнмади. У энди бутунлай бошқа одамга айланганди, очилиб гаплашмас, жуда зарур гапи бўлганидагина гаплашарди. Уйидагилари қўнғироқ қилганида уларни тинчлантириш учун мен билан тикувчилик цехида ишлаётганини айтди.

Эрталаб навбатдаги «мижоз»нинг қўнғироғидан кейин ўзимга оро бериб «иш»га отландим. Маҳбубани чақирсам, ҳеч ким овоз бермади, хавотирланиб хоналарни кўздан кечирдим. Ваннахонанинг эшигини итариб кўрдим, очилмади. «Маҳбуба!» деб чақирдим, жим-жит. Кўнглим бир ёмонликни сезди, бор кучим билан ваннахонанинг эшигини уриб очдим.

Очдим-у даҳшатдан тилим калимага келмай қолди. Ерда дугонамнинг жонсиз танаси чўзилиб ётарди…

Маҳбубанинг жонига қасд қилганини текшириш учун келган ички ишлар идораси ходимлари мени ҳам сўроқ қилди, совуқ ўлкада нима иш билан шуҳулланганим фош бўлгач, мамлакатдан депортация қилиндим. Шармандаларча уйга қайтдим. Ота-онам мени оқ қилишди, ҳозир ҳар жойда ижарада яшаб, дуч келган ишни бажариб юрибман. Ўзим-ку, майли, аммо ёш жонига қасд қилган дугонам Маҳбубани эсласам, ўзимдан нафратланиб кетаман, тошга айланган қизлар ҳақидаги ривоят ёдимга тушади.

Ривоят қилишларича, қадимда бир ўлкага душман бостириб кирибди. Улар гуллаб-яшнаган бу юртни култепага айлантиришибди. Шу ерлик қизлар тириклайин душман қўлига тушсак, номусимизни топтайди, юзи қора бўлгандан кўра, ўлганимиз мақул, бизларни тошга айлантир деб Яратганга илтижо қилишибди. Уларнинг оҳу фарёди, илтижолари кўкка етибди. Ор-номусини ҳамма нарсадан устун қўйган қизлар тошга айланишибди.

Маҳбуба ҳам ҳаром йўлга киргандан кўра ўлимни афзал кўрди. Мен-чи... мен эса арзимаган пул учун номусимни сотдим, эл-юрт олдида юзим шувут бўлди... Эримнинг уйида еган калтакларим, эзилганларим бу воқеаларнинг олдида ҳеч нима бўлмай қолди. Агар сабр қилганимда, эримдан ширин гапимни, озгина меҳримни аямаганимда балки унинг кўнгли юмшаб, ҳозир бахтли яшаётган бўлармидик? Қайнонам зуғум қилганда, тилимни тийиб, "Ойижон” деб елиб-югуриб хизмат қилганимда бу кунлар бошимга тушмасмиди? Бекорга халқимиз сабрнинг таги сариқ олтин демаган экан. Инсон бошига тушган кўргиликларга, синовларга чидаса, сабр-бардошли бўлса, Яратганнинг ўзи уни қўллаб-қувватларкан...

Лола ШОИМОВА

Хазонли кунлар. Тузок... 1-кисм

Ишдан чарчаб келган Шухрат ака мехмонхона сари йул олди. Ичкарига муралар экан, хозиргина мехмонлар келиб кетганини сезди, чунки хали дастурхон егиб олинмаган эди. Уз хонасига кирар экан, эшик огзида Мехри хола унга пешвоз чикди......

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА: ПУЛГА СОТИЛГАН НОМУС

Мен ҳам барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қилардим, бироқ бу ниятларимни амалга ошириш учун пул зарур эди. Қўлимда тайинли ҳунарим бўлмаганидан бошимни қаерга уришни билмасдим. Мактабни битирганимданоқ ота-онам биринчи келган совчиларга розилик бериб юборди. Тушган оилам биздан кўра бадавлатроқ эди, шу нарса уйдагиларимга...

Дугоналар. (Ибратли Вокеа)

Бош кахрамонларимиздан бирининг исми Дийора исмли шох шаддот киз. Унинг фел атвори шох болса хам ози жуда яхши,окконгил, покиза, окимишли киз еди. У билан бирга ишлайдиган Зийода исмли киз бу иккаласи бир бирига дугона еди. Дийоранинг уйига бир бадавлат оброли хонадондан совчи келди. Малум болишича совчи жонатган йигит...

Ёшгина келин қилмай, менгина ўлай!

Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! "Маҳаллада дув-дув гап” филмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим....

Пул берганимни Салим акага айтманг

Бу воқеа 2018 йил ноябр ойининг охирларида бўлган. Мен у пайтда ун дўконида юк ташувчи ва ҳам сотувчи бўлиб ишлардим. Харидорларнинг унини мошинасига юклаб берардим. Мошинаси йўқлар аравакашлардан фойдаланишар, сўнг манзилларига автобусларда, "Дамас"ларда олиб кетишарди. Бир аравакаш ака билан танишиб қолдим. Оти Салим ака. Бечора камбағал, ғариб...

Ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!

Ёшликнинг ғайрат-шижоати инсоннинг дастини узун қилади. Айниқса, севиб қолса, ўзини ҳамма ишга қодирдек сезади, қўли ойга етгудек бўлади. Аммо оила қургач, рўзғор ташвиши елкасига тушгандан кейин шашти бироз пасайиб қолади. Раҳимжон ҳам ёшликнинг учқур отида, орзулар қанотида учиб юрганида, бир қизни севиб қолди...

Иншо (аччик хакикат)

— Эртага дам олиш куни, — укитувчи болаларга карата дона-дона сузлади. — Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг. Душанба куни текшириб оламан!......

Куйдиргандим, озим куйдим...

Шахноза, сени жуда коргим келяпти. Йолгизлик исканжасида кийналяпман. Совук борликни оз забтига олган. Яна мен йомон корган совуклар бошланди. Хонам совуклигидан кора йолгизлик копрок жунжиктиряпти танамни. Сонгги созларингни ешитиб, кулокларимга ишонмадим. "Мени унутинг, бошкага уйланинг", дегандинг сира тап тортмай....

Киссавур

Ёз. Хаво иссик. Кукон автовокзалига одам дегани сигмайди. Хар икки одамнинг бири кулидаги читрумол билан узини елпигани-елпиган. Иссик айникса, автобус хайдовчиларини домига олган. Юравериб урганиб кетган булишса-да, барибир кулларидаги корайиб кетган румолчани буйинларига суришларидан дим хаво жонларига тегиб кетганини билиб олиш кийин эмас…...

Бир йигитнинг хасратли хикояси

Шу йилгача онам соглом эди. Тугрироги мен шундай деб уйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо киладиган, рамазон рузаларини, хатто нафл рузаларни хам кийналмасдан тутадиган, нафл ибодатларни асло канда килмайдиган мухлиса аёл эди. Мен хам намоз укийман, рузаларни тутаман......

Фикр қўшиш