Беҳаёликнинг бир кўриниши

Беҳаёликнинг бир кўриниши
Беҳаёликнинг бир кўриниши


Интернет сайтларида янгиликларни ўқир эканман www.Zamonaviy.com сайтида актрисаларнинг беҳаё қилиқлари танқид остига олинганлиги ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Аввало, хабарни қисқача келтириб ўтаман:

Актрисалар Жамила Ғофурова ва Ойдин Юсупованинг Шакира ва Бейонсенинг «Beautiful liar» қўшиғига тушган рақсларига қилган тақлидлари «Madaniyat va ma’rifat» телеканалида намойиш этилиб, танқид остига олинди. Актрисаларнинг бу рақсларини ғарбда «стриптиз» деб аталади. «Madaniyat va ma’rifat» каналида уларнинг ўхшамаган рақсларини ғарб маданиятига тақлид ва аёл киши учун уят деб билдилар. Актрисаларнинг тақлид-шоуси «Shok-lady»ни ташкиллаштирган журналист бу танқидлардан асло хафа бўлгани йўқ. Аксинча, у «Кўрсатувни тушунмай танқид қилишди. Майли нима бўлганда ҳам текин реклама», дея фикр билдирди.


Мазкур хабарни ўқиганимдан сўнг қизиқишим ортиб видеони топиб кўрдим. Ҳақиқатда видеодаги актрисаларнинг қилиқлари ҳорижий мамлакатлардаги актрисаларнинг қилиқларидан фарқ қилмайди. Шаҳсан мен мазкур кўрсатувни синглимга, укамга кўрсатмас эдим. Оилам даврасида эса кўра олмай чиқиб кетган бўлардим. Сабаб актрисаларнинг эҳтиросга бой қилиқлари-ю, қоматларининг ликкиллатишларидадир. Улар фақат ўзларининг қадди-қоматларини реклама қилишгандай таассурот уйғонди.

"Оммавий маданият” деб бонг урамиз-у, аслида унинг тарғиботини телевидениеларимиз, хонандаларимиз, киноларимиз билиб-билмай тарғиб қилмоқдалар!

Каминага энг алам қилгани бир тийинга қиммат кўрсатув тайёрлаб туриб, яна ҳамма ишни дўндириб қўйгандай "Кўрсатувни тушунмай…” миш. Шунақа ҳамкасбларинг борлиги одамга оғир ботади.

Балки мен ҳам бу роликни тушунмасдан танқид қилаётгандирман. Лекин танқиддан хулоса қилмаган ва бундай бачкана ишини ҳотиржамлик билан қабул қилаётган, шунингдек, ўз қоматини реклама қилаётканларга нисбатан кимдир нимадир дейиш керакку! Бўлмаса кўпчилиги "кети”ни очиб, бачкана қилиқларини янада кўпайтираверишади! «Madaniyat va ma’rifat» телеканалидан эса мана шундай беҳаёларнинг қилиқларини танқид қилишда чарчамасликларини тилайман.

P/s: Мазкур фикрлар юзасидан ўзингизнинг мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз!

ОНАМ КИМГА КЕРАК..? [Хикоя]

Тойхонада Келин б.н куйов бахтийор ,орзулар б.н отиришар. Даврада еса куговни онаси чикиб ойнарди. Таниш билиш ,ел юрт ,кари.дошлар чикиб куйовни онасига кистир,кистир килар. Хаммани назарида турарди....

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!” деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий...

ВАҲШИЙЛАР МАКОНИ… (ёхуд Россиядаги «Қора дельфин» турмаси ҳаётидан бир шингил) (Юраги заифлар ўқимасин)

«Қора делфин» Россиядаги энг даҳшатли турма ҳисобланади. Бу ерни маняклар, одамхўрлар ва жангари каллакесарлар макон тутган. Турма маҳбуслари кеча-ю кундуз назорат остида. Тоза ҳаво сайрига ҳар бир маҳбусни бутун бошли турма отряди олиб чиқади. Қочиб қолишга уринмаслиги, ёки бирор ножўя ҳаракат содир этмаслиги учун маҳбуснинг бошига қора қоп...

Ҳақиқий гўзаллик инсоннинг ташқи кўринишида эмас, балки унинг қалбидадир

Эндигина кўзи ёриган она ўзига келар-келмас атрофдагиларга жавдираб: "Болажонимни кўрсатинг”, дея илтимос қилди. Чунки у оналик бахтидан сармаст эди. Тўққиз ой қорнида эҳтиётлаб кўтариб юргани – вужудининг бир парчасини тезроқ кўришни истарди. Йўргакланган чақалоқни қучоғига қўйишди. ...

Мехрли булайлик

Телевизори бузилиб колган бир мусулмон оиласи, уни тузатиш учун уйига созловчи устани чакирдилар. Уста телевизорни созламок учун орка ускуналарини очди-ю... хайратдан деди:......

Сочингиздаги ок нимадан, онахон?

Йо‘налишли такси тирбандлигига карамай яна бир бекатда то‘хтади. О‘тириш тугул ойок ко‘йишга жой бо‘лмаган уловга йо‘ловчи йопирилиб кирди. Тиг‘из пайт. Хамма ишдан кайтяпти. Айоллар тезрок бориб козон-товокнинг харакатига тушишни о‘йлаб шошиляпти. Шу пайт тирбандлик ичида таниш овоз кулог‘имга чалинди:...

Поччамни умр йўлдошим, дея олмайман”

Поччасига турмушга чиққан қизнинг кечинмалари Бугунги куним ҳам гап эшитишдан бошланди. Сабаби... бир қарашда оддийгина, у кийиши керак бўлган кўйлакнинг ўрнига бошқасини дазмоллаб қўйганим... Йўқ, сабаб кўйлакда эмас, беш дақиқада унинг истаганини тахт қилиб беришим мумкин, аслида ҳамма гап яраланган кўнгилларимизда... ...

У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур

Камол Хўжандий барча замондошлари ва ўзидан кейин яшаган шер аҳли қаторида Соҳибқирон ва Ҳазрат Навоийнинг ҳам меҳрини қозонган эди. Хожа Камолиддин Абу Аҳмад Муҳаммад Хўжандий форсийзабон шоирлар орасида ўз номи, тили ва услуби билан ўчмас из қолдирган. 1321 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган шиор кейинчалик адабиётда Камол Хўжандий номи билан...

МАЙМУННИ ОДАМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? (ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…)

Америкалик эр-хотин биологлар Уинтроп ва Люэлла Келлог 1931 йили газеталарда ўрмон ва чангалзонлардаги ҳайвонлар орасида ўсган болалар ҳақидаги мақолаларни ўқигач, бир саволни кўндаланг қўйишди. Агар маймунни уй шароитида тарбияланса, нима бўлади? Одамга айланадими?.. Дастлаб улар ўзининг янги туғилган ўғилчаси Доналдни олиб Суматру оролларига...

ХАЁЛ

Мен ҳар куни шу йўлакдан ишга қатнайман. Турли хил одамларни кўраман, ҳар хил воқеаларга гувоҳ бўламан. Асли касбим журналист бўлгани учунми бироз синчковроқман. Ҳамма нарсага эътибор қаратишни ёқтираман. Буни кўрганлар балки сал ғалатироқ ҳам деб ўйлаши мумкин. Лекин бу мени қизиқтирмайди. Тўғри, журналистика соҳасида айтарли қалам тебратиб, бир...

Фикр қўшиш