Ислом Каримов тутган кундалик (1-қисм)

Ислом Каримов тутган кундалик (1-қисм)
Ислом Каримов тутган кундалик (1-қисм)


Бундан бир неча йил муқаддам Самарқанд шаҳрига, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ўқиган 21-мактабга борган эдим. Мени, Ислом Абдуғаниевичнинг болалик чоғлари қизиқтирар, "Бўладиган бола бошидан малум” иборасини ишлатиб, ҳаммани лол қолдирувчи мақола ёзсам дердим.
Мактаб Ислом Абдуғаниевич ўқиган пайтлари қандай бўлса, ўша ҳолатда сақланиб қолган, кўҳна ва шинам, стол, стул, доскалар, хоналар ўша ўша, ҳатто ислом абдуғаниевич тутган кундалик дафтарлар, иншо дафтарлари, табеллар, биринчи синфдан то юқори синфгача синфдошлар билан тушган суратлар, винеткалар, бироз сарғайиб, йиллар нуқси урганини айтмаганда ҳаммаси гард юқтирилмай сақланган эди. Кундалик дафтарга қўйилган баҳолар, тўғриси мен умуман кутмаган, мени бу қадар ҳайратга солади деб ўйламаган, яни ҳаммаси "ало” – "5” баҳолар эди. Йиллар давомида бирорта "4” олмаслик, назаримда ақлимга сиғмасди.


Ҳайратимни яширолмай, "Ростдан ҳам шундай бўлганми?” Деган манода мактаб директори Сайёра Маликовага юзландим.

— Бу жуда қизиқ, — деди Сайёра опа, — Президентимиз мактабни тугатган 1955 йилда, Самарқанд вилоятига фақат битта олтин медал келган. Ўша олтин медални Ислом Абдуғаниевич олганлар. Ўша йили вилоятда ўқувчилар ўртасида ўтқазилган олимпиаданинг мутлоқ ғолиби ҳам Ислом Абдуғаниевич бўлганлар. Бундан ҳам қизиғи, Ислом Абдуғаниевични кўп йиллар ўқитган устози, кекса педагог Ҳалим Абдураҳмонов, 1955 йилда Ислом Абдуғаниевичга топширган "Фахрий ёрлиқ” нинг орқасига қолдирган ёзувдир:

"Мен бутун умримни педагогикага бағишладим. Олтмиш йиллик фаолиятим давомида минглаб болаларга устозлик қилдим. Аммо шу йиллар ичида Ислом Каримовдай зукко, ақлли, илмга чанқоқ, дўстларининг меҳру-муҳаббатини қозонган бошқа ўқувчини учрата олмадим. Ислом Каримовга ўнинчи синфни битирув кечасида олтин медал топширишим, ҳаётимнинг энг саодатли дақиқаларидир!”
1955-йилда олимпиаданинг мутлоқ ғолиби бўлиш, "Олтин медал” олиш ва кекса педагогнинг бундай олқишига сазовор бўлиш – бу жуда катта бахт ! – дея сўзларди Сайёра Маликова.

( Ислом Каримовнинг болалиги ҳақидаги ҳикояларимизни давом эттирамиз, илоҳо жойлари жаннатдан бўлсин, у киши туфайли нимаики яхшилик кўрган бўлсак, мукофотлашни оллоҳ таолодан сўраб қоламиз)

Шоир Мухаммад Исмоил.

Айёр киз

"Хаво намунча совук булмаса... Уфф, шунчаям куттирадими?! Уйга бориб олай, ойимга хам, уларга хам шу килганлари учун уч кун аразламасамми?! Булди. Сабрим тугади. Кетдим!”......

БАХТНИНГ БИР ЛАХЗАСИ…

 Танюша, мен сени бир одам билан таништирмокчийдим, — секин шивирлади Влад. — Факат илтимос, аклли киз болиб, жилмайишни унутмагин! — Бугунмас, — деди Таня ковогини уйиб. — Биласан-ку, мен унаканги нарсаларни жинимдан йомон кораман!...

Юрагимда сақлаганларим: Қорқизнинг дарди

Гуноҳим шунчалар оғирмидики, ота-онам мени кўришни истамайди, хавотирга тушмайди. Мактублар бизга турли инсонлар тақдиридан кичик лавҳа келтирувчи элчи, воситачи. Ҳар бирини ўқиганимиз сари Аллоҳ одамларга ўхшаши йўқ қисмат битганига амин бўламиз. Гоҳ ҳайратга тушамиз, базан қайғуга ботамиз, айрим чоғларда севинамиз ҳам. ...

Парвоз қилаётган қушлар

Уйимга элтадиган автобусни узоқ кутдим. Айни пайтда йўл машинасига ҳам ўтиргим келмади. Бирпасда манзилимга етказиб қўйса-да, ўзимни унда баттар ёлғиз ҳис қилишимни ўйлабми, кутишда давом этдим. Ниҳоят келди. Аранг чиқиб олиб, ичкарироққа юрдим....

БИБИГУЛ…

Азимовнинг қизи сени велосипедда кўрипти. Йиқилибсан. Онасига айтипти… Онамнинг бу гапи менинг тинчимни йўқотди: демак, Бибигул мени кўрипти, йўқ.. менга этибор қилипти. Йиқилганимга ачинипти. Ҳатто онасига ҳам айтипти!...

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

ҚИЗҒАНЧИҚМАСМАН

Россиянинг йирик шаҳарларида 10 сентябр оқшомидан бошлаб, савдо марказлари, мактаб, олий ўқув юртлари, мамурий бинолар, кинотеатрлар ва кўнгил очар марказларидан одамлар оммавий равишда эвакуация қилинмоқда. 13 сентябр куни бу ҳолат Москвани ҳам қамраб олди. Аноним қўнғироқларда 50 та обектлар, жумладан, вокзаллар, йирик савдо марказлари...

Гўзал, лекин одобли эмас!

Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг стоматолигия бўлими. Рўза ойи бўлишига қарамай талай кишилар шифокорга навбат кутишмоқда. Кимдир тиш олдиргани, кимдир тиш солдиргани, яна кимдир фарзанди ёки набирасини етаклаб ҳамроҳ бўлиб келган. Дам институт ўқувчилари, дам шифохона ходимлари йўлакдан у ер-бу ерга юриб, навбат кутаётганларни чалғитгандай...

Вафотини олдиндан сезган аёл…

– Онамиз, дуогўй инсон эдилар, — деб ҳикоя қилади тош­кент­лик Санобар Раҳматуллаева. — Кўп ҳодисаларни олдиндан сезардилар. Кексайиб, фарзандларни уйли-жойли қилгач, қаттиқ бетобланиб қолдилар. Гарчи вақти қазолари етганини сезиб турган бўлсалар-да, шифокорлар айтган дориларнинг барчасини қабул қилар, бизнинг жонкуярлик билан келтирган...

ТАВБА…

— Хой, бу уйда тирик жон борми-а?.. Хе, онангни!.. Чик дедим!.. Дарвозадан гандираклаб кириб келган курбон пийониста ховлининг ортасида тохтади. Йог босган койлагининг тугмалари йечилиб кетган, бир ойогида пояфзали йок, огзидан солаклари окиб тушарди… Одам йоши кайтса коздан нур, ойокдан мадор кетиб мункиллаб коларкан. Маржон буви бир пайтлар икки...

Фикр қўшиш