Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)

Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)
Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)


— Ислом Каримов, болаларча содда, болаларча беғубор инсон эди. Болаларча орзу қиларди, мўжизаларга болаларча ишонарди, болаларча келажакка интиларди, — дейди Самарқанд шаҳридаги, Президент ўқиган 21-мактабнинг кекса ўқитувчиси Мустахкам Останақулова. Бизнинг мактабдан Ислом Каримовнинг оёғи ҳечқачон узилмаган. Агар Ислом Каримов болалигини соғинмаганда, ўқувчилик йилларини эсламаганда, болаликдан қолган ширин хотираларни қўмсамаганда, бизнинг мактабга тез-тез келмас, болалар билан болаларча суҳбатлашмасди. Ислом Каримов болалигида учувчи бўлишни орзу қиларди. Тасаввур қилинг-а, қирқ тўққизинчи, эллигинчи йилларда Ислом Каримов учувчи бўлишни орзу қилган ва мактабдаги авиамоделчилар тўгарагининг фаол азоси бўлган. Тўгарак раҳбари Иван Алексеевич Колениченко бизга бир қизиқ воқеани гапириб берганди : " Кечки пайт эди. Мактабда қоровулдан бошқа ҳеч ким йўқ, бизнинг синфнинг чироғидан ўзга чироқлар ўчирилганди. Уч тўрт ўқувчи билан самалётларнинг янги моделини ясаб ўтиргандик. Бир пайт эшик тақиллаб қолди. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан бўлса керак дея, жойимда турган ҳолатда: "Кираверинг, эшик очиқ”,-дедим, ва ишимни давом эттиравердим. Биз болалар билан ишга берилиб кетган эдик. Бир пайт ортга ўгирилиб қарасам, тепамда Ислом Абдуғаниевич турибди. У пайтда Қашқадарё вилоятининг обком секретари эди. Қучоқлашиб кўришдик. Ислом Каримов болалик пайтларида авиамоделчилар тўгарагида кечки ўн, ўн биргача қолиб кетар эди. Шунинг учун ҳам у кейинчалик Политехника институтига ўқишга кирди, Авиация заводида ишлади. Хуллас ўша куни тун ярмигача суҳбатлашиб ўтирдик.


Ислом Каримов тўгарак ҳалиям ишлаяптимикин, издошларимиз бормикин, болалар сомалётлар ясаяптимикин, сомалётсозликни ўрганаяптимикин, деган хавотирда экан. Бизни кўриб қувониб кетибди. Ўшанда у ҳаммага совға-салом улашди. Ўқувчиларга фақат "Ало” баҳоларга ўқишни тайинлади. Бу кутилмаган учрашувдан бошим осмонга етди.”
— Ислом Каримов ясаган авиамоделлар мактабимизда ҳали ҳам турибди. Буюк инсонлар буюк болалар туфайли дунёга келишини унутмайлик,- дея сўзини якунлади Мустаҳкам Останақулова.

Мухаммад Исмоил

Муҳаббатнинг ташрифи баҳор...

«Ҳамма ишонса ҳам, мен бу гапларга ишонмасдим... Эрим дом-дараксиз йўқолган бўлса-да, уни Суриядаги жангарилар сафида тасаввур қилолмайман. Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. У мени, бизни севади, юрагида муҳаббати бор инсон эса ҳақ йўлдан адашмайди...» Қўлимдаги мактуб айни шундай сўзлар билан бошлаганди. ...

Ҳикоя: Игна учидаги бахт

— Ассалому алайкум,  газета ходимлари. Аслида, оиласи, қайнона-қайнотаси ҳақида гапирган бирорта келинни кўрсам, тўғриси, жаҳлим чиқарди. Оилавий сирини ошкор қилаётгандек эди гўё. Аммо шундай вақт бўларканки,ичингда нимадир «портлаб» кетаркан. Нима бўлса ҳам мактубимни этиборсиз қолдирманг. Сабаби, мен каби қийналаётган келинлар кўпдир. Дардимга...

ЖАННАТНИНГ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛУР...

ЖАННАТНИНГ  ЭШИКЛАРИ  ОЧИЛУР...          Абу ҳурайра (р.а)  ва Абу Саъид (р.а)дан ривоят қилинади, икковлари айтдилар:          «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб:         «Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки» деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...        ...

📙ИЙМОН қадрини биламизми?

Бир даъватчи домла ҳикоя қилади: Америка вилоятларидан бирида қайсидир бир мавзуда маъруза қилаётган эдим, маърузам асносида бир киши ўрнидан турдида: - Домла, бу кишига калимаи шаҳодатни айтдириб, талқин қилиб юборсангиз, – деб, ёнида ўтирган америкалик - сариқдан келган кишига ишора қилди......

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ҲЕЧ КИМ ТАНИМАЙДИГАН ОПАСИ…»

Бу аёл ҳақида машҳур сериал «Муҳташам юз йил»да ҳам ҳеч нарса дейилмаган. Тарихда эса у мавжуд фигура. Тарихий манбаларда ёзилишича, Хафса Хоним Султон исмли бу аёл усмонийларнинг ўнинчи султони Сулаймоннинг тўнғич опаси ҳисобланган. У яничарлар орасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга эга бўлган....

ШАЙТАНАТ… (5-қисм. Биринчи китоб)

Шаҳар марказидаги эътиборли идоранинг ертўласида видеобар очишди. Ертўлага иморатнинг биқинидан тушилади. У очилмасидан илгари ертўлада идоранинг эски-тускилари сақланарди. Икки йил муқаддам идора ертўлани таъмирлаш учун катта миқдорда маблағ ажратди. Айрим маҳкамалар эшикларини бўятиш учун пул тополмай сарсон юрганида бу идорага икки юз минг сўм...

Янги йил ҳақида ўйлар…

1.    «Янги йилни нишонларканмиз хаёллар билан видолашиб, умиду орзуларни кутиб оламиз». Константин КУШНЕР 2.    «Яна қандайдир бир ҳайвон йили кириб келмоқда, мен эса инсонга ўxшаб яшамоқчи эдим». Стас ЯНКОВСКИЙ 3.    «Янги йилда пул учун саҳнага чиқиш ҳақоратлидир...

Жазман… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:...

АҚЛНИНГ УСТУНЛИГИ

Бино қурилишида ишлаѐтган ѐшгина хизматчи барчадан устунлигини пеш қилиб, ўзидан кексароқ ишчининг устидан куларди. Кекса хизматчининг жонига тегди ва: - Майли, сен билан бир ҳафталик маошим эвазига баҳслашаман, - деди. - Шу қаршингдаги бинога арава билан шундай нарса олиб бораманки, сен уни арава билан қайтиб олиб кета олмайсан. Келишдикми? -...

ДОН ЖУАННИНГ КУНДАЛИГИДАН

— Агар ичмасангиз, чекмасангиз, қимор ўйнамасангиз… иқтисод қилинган пулларга ой охирида фақатгина битта музқаймоқ сотиб оласиз. *** — Агар делфинлар шунчалик ақлли бўлишса, нега ўзбекча гапира олишмайди?.. *** — Агар адашсангиз, қиз билан адашинг. Топилгингиз келса, узоқ вақтдан сўнг топилинг! *** — Агар хотинингиз ёмон кайфиятда ухлаб, яхши...

Фикр қўшиш