Кетту...

Кетту...
Кетту...


Сабр қил юрак, сўндирмай тилак,  бўғизламай умидим қайта ва қайта. У жонсиз хануз, шундоғам бехол, нималарга чидаб ўтмади  кутиб.
Мен борман десин, сўндирмам десин, ишонгин  хечкимга сени   бермайман десин.

Унсиз нигохим, термулган кўзим,  шундай  бир инсонни кутари бўлдим...

Хаёллар  жосус, бунчалар беор,   юрагимни  нимталар   яна ва яна.  Аммо беозор, жилмайган ювош,  кимларга кўникиб чидаб ўтмади кўнгил.

Мен хам инсонман, йиғлагим келар, кимнингдир бағрида ёш бола бўлиб.  Мени чорласин, мени бошласин,  менданам кучли бўлиб у бошим силасин.

Соғиндим десин, илиндим десин, шу  бир арзимас ёлғоннинг гадоси бўлдим..
 
Сабр қил юрак, синов бу  истак... аммо бир ёрилиб турайин дейдида юрак... Куйга жовдирар, дардин бўлишиб, баралла куйлайди у сўзларин айтиб. 

У фақат билар,   қалбим тушунар,  дилимдаги гапларимни хаммага сочар, шу учун яқин , беминнат дўстим , шу арзимас қўшиқлар шайдоси бўлдим...


Савол бер  истак, нималар керак,  умримни заволисан  такрор ва такрор.  Нафсмисан асли, ё буюк синов, ўзимдан ўзимни кўнглим қолдирар бўлдинг...

Севгисиз юрак, рангсиз бир бўлак, шунчаки борлиқда мавжуд бемаза емак...

Топдим толиқмай, бировдан қолмай, фақат...

шу бир арзимас хиссиёт адоси бўлдим...



Фироқнинг сатхидан айро чизиқлар, кўнгилнинг тахтидан шодлик чекинар,

тақдирни олдида бошим эгилар, тўйинг бўлганида таклиф этарсан...

Жимликлар шовқини менинг соғинчим, бўшлиққа нигохлар энди овунчим,

доим бирга бўлай деган ёлғончим, тўйинг бўлганида таклиф этарсан.

Фироқсаней, йироқсаней, бугунимдан сен менга армонсаней

Азобсаней, аламсаней, бугунимдан сен менга афсуссаней...

Балки ёлғиз ўтарман энди билмам,

нега учрадик унда, нега севишдик унда...билмайман...

Севиб қолгунимча бахтсиз бўлгандим, сенинг борлигингдан яшнаб қолгандим,

Қара энди бугун айро бўлармиз, тўйинг бўлганида таклиф этарсан...

Хаётинг гавхари бўлай дегандим, рашким келганида ўлай дегандим

Қара бугун энди мендан кетарсан, тўйинг бўлганида эслаб қўярсан...

Томчи томчилаб ёғади ёмғир

Қайдадир мени эслайди кимдир

Томчи томчилаб ёғавер ёмғир

Шу бугун мени эслайди кимдир...


Бугун уйлар деразалари йиғлар

Эслаб эслаб хаёлларини тиғлар

Маюс оқар ойналарида ёшлар

Нечун эзар соғинганида кимлар...

Томчи томчилаб ёққанда ёмғир

Қайдадир мени севарди кимдир

Томчи томчилаб тинганда ёмғир

Бир жойда мени кутарди кимдир...

Юр...қоласанми шу дардлар билан, қоласанми шу айблар билан,

бирга бўлсак биз икки олам, ўзга оламлар керак эмас, улар бизни тушунмаганлар...

Кетту...

Мухаббат дея аталмиш буюк хиссиётга бўй берганим айбимми, ё сени менга термулган нигохингда жиноят бормиди? 

Бунчалар инсофсиз бўлиб кетмоқда а одамлар?...Нахотки ўзлари севиб севилишларига хакам бўла олишмайди? 

Балки адашаётгандирман, улар бунга қодир эмасдир? Шунинг аламига биз жазоланамизми?

Кетту...

Бутун олам бизга қаршидек гўё, бизгами ё бизни хиссиётгами?

Ундай бўлса бутун олам жиноятчику, хато бўлса озори бизга, нега бошқалар оғринади?

Нега хамма ўз бахти ва бахтсизлиги билан овунмас экан?

Тушунмаса, кечирмаса, ягона бир йўл:

Кетту...

Юр...қоласанми шу дардлар билан, қолсанми шу айблар билан,  қоласанми номардлар билан?!

бирга бўлсак биз икки олам, ўзга оламлар керак эмас, улар бизни тушунмаганлар...

Кетту...

Сендан юрагимда ғавғолар, хаёлимда наволар, адоман..

Сендан қароримда саволлар, юрагимда парчалар, тамомман...

Сендан орзуимда муштоқлар, вужудимда титроқлар,   адоман

Сендан кечаларим бедорлар, тасаввурлар тилкалар, тамомман...

Сендан халоватда исёнлар, рашкларимда гирёнлар, адоман

Сендан азобимда нолалар, дардларимда фарёдлар, тамомман

Сендан асабимда портлашлар, бардошимда якунлар о, адоман

Сендан чарчаб кетдим севгидан, мағлуб бўлдим урушдан тамомман

Азоби оғир севсанг севилмай, 
Душманингга хам дардинг илинмай.
Кечалари бир, ёстиқ қучоқлаб,
Қонин ютоқлаб....
Билсайдинг...

Майли ёмонлашсин менга бир,
Майли ёмонлашсин хамиша
Сени севавераман барибир
Сени деявераман барибир 
Билсайдинг...

Бу ошиқ демай дилингга тегса, 
Дўсту ёронлар тушунмай ўтса,
Сендан нидо йўқ, хаммаси қарши
Буни азобин билсайдинг...

Майли ёмонлашсин менга бир,
Майли ёмонлашсин хамиша
Сени севавераман барибир
Сени деявераман барибир 
Билсайдинг...

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”

Бу воқеа 1994 йили бўлиб ўтганди. Мен ўшанда заводнинг механика цехида ишлардим. Бир куни директор олдига чақириб қолди. Цех бошлиғини поезд уриб кетганмиш. Айтишича, танаси бўлак-бўлак бўлиб кетибди. Менга цехни бошқаришни топширди…...

Кабрдан тирик чиккан йигит

 Уша пайти мен 20 ёшда эдим, - деб гап бошлади бир танишим. Кутилмаганда иссигим кутарилиб ваража кила бошладим. Худди бошимдан челаклаб сув куйгандек бутун танамдан тер шовуллаб окарди. Орадан чамаси бир соатлар утгач хеч канака дори дармонсиз иссигим тушгандай булди. ...

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР: “ЎҒРИ” (ЎТМИШДАН)

"Отнинг ўлими итнинг байрами” . Мақол *** Кампир тонг қоронғисида хамир қилгани туриб ҳўкизидан хабар олди. О!.. Ҳўкиз йўқ, оғил кўча томондан тешилган… Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин. Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир арава қамиш — уй, ҳўкиз топиш учун неча замонлар қозонни сувга ташлаб қўйиш керак бўлади....

Каргиш олган ёмондир

Бойни камаганларида угли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кузлари жикка ёшга тулди. Канча романлар укиганман, канча фожиали сахифаларни вараклаганман, кузимдан ёш чикмаган. Аммо Уста бобо хикоя килган вокеа мендек дийдаси каттик одамни хам йиглатиб юборган эди......

Кундошимнинг ёри, ёримнинг зори...

Улар чироқлари ўчирилган, зулматдан-да даҳшатлироқ, қўрқинчлироқ, совуқроқ хонада икки кишилик юмшоқ диван четида ўтирганча сукут сақлашарди. Ҳар бири ўз хаёллари билан банд. Ҳеч ким биринчи бўлиб гап бошлашга шошилмасди… Салтанат ёнида қунишибгина ўтирган эри Шавкатнинг ичга ботган юзларини ўзгача меҳр билан силарди....

Пул берганимни Салим акага айтманг

Бу воқеа 2018 йил ноябр ойининг охирларида бўлган. Мен у пайтда ун дўконида юк ташувчи ва ҳам сотувчи бўлиб ишлардим. Харидорларнинг унини мошинасига юклаб берардим. Мошинаси йўқлар аравакашлардан фойдаланишар, сўнг манзилларига автобусларда, "Дамас"ларда олиб кетишарди. Бир аравакаш ака билан танишиб қолдим. Оти Салим ака. Бечора камбағал, ғариб...

Калит нега эшикни очмаяпти?

Бу вокеа 1979 йилда юз берганди. Ун турт ёшларда эдим. Онам кучада калитни йукотиб уйга келибдилар. Калитнинг бир нусхаси отамда эди. Отам бозорда савдогарлик килардилар. Мен бир югуришда бозорга бориб отамдан калит нусхасини олиб, калит ясовчи уста аклли амакига олиб бориб нусха ясаттириб уйга чопишим керак эди. Нега &куот;Аклли амаки”...

БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)

Биласизми, жамоат жойларда одамлар бир-бирларига қўпол, уятсиз сўзлар айтишаётганини кўп эшитиб қоламиз. Айниқса, қўшниларингиз бир-бири билан жанжаллашса… Бунга чидаб бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб бир қишлоқда сўкиш ўрнига эркакларни «М-мо-о!» дейишга ўргатишган экан. ...

ОҚСОЧНИНГ МУҲАББАТИ ​(ГИ ДЕ МОПАССАН, ТАРЖИМОН РУСТАМ ЖАББОРОВНИНГ “ЙЎЛДАГИ АЁЛ” АСАРИДАН)

Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди. Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларини ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бой ва ҳўкизнинг бўйнини қайиришга қодир кучга эга бўлган кичик норманд...

Мусофирлар такдири.... (5 кисм)

Вазият чигаллашиб кетди. Муродали илгари бирга ишлаган йигитлари билан гаплашиб уларникида икки уч кун яшаб туришга кундирди. Улар Айнур ва боласини йигитлар орасида яшашини исташмасди. Лекин совукда бу мусофирлар каерда колади деб Муродали уларни хам олиб борди. Кечга бориб бир хафталардан бери кунгирок килолмагани учун онасига телефон килди......

Фикр қўшиш