Ичкуёвлик таклифи!

Ичкуёвлик таклифи!
Ичкуёвлик таклифи!


Менинг исмим Бахтиёр. Ёшим – 28 да. Тошкентликман. Доимий рўйхатим холамнинг уйларида. Ўзим ҳам холамнинг уйларида укам билан яшайман. Оилавий ҳолатим хавас қиларли даражада эмас. Отам бундан 10 йил олдин ўтиб кетганлар. Орадан 6 йил ўтиб, оилавий адвокатимиз Хайдар (исми ўзгартирилган) уйимизни сотишимизни таклиф қилди. Биз болалар ёш бўлганмиз, онам эса содда бўлганлар. Онам уни гапига кириб, уйни сотиб, пулини ҳам қўлига тутқазганлар. У бўлса бизни ижарага уйга қўйиб, ойма-ой пулини тўлаб турди. Кейин эса пулни қолганини ишлатиб қўйиб, қайтариб бераман, деб ҳозиргача алдаб юрибди. Биз эса 5 йил Тошкент вилоятининг 4 та туманида ижрада яшадик, Тошкент шаҳрининг ҳамма туманларида яшаб кўрдик. Бу ҳолатга тушишимизга адвокат сабабчи бўлган. Лекин айбни тўлиқ унга юклаб ҳам бўлмайди. Бизни амакиларимиз отам вафотларидан сўнг умуман хабар олишмади. Алоқалар бутунлай узулиб кетди.


Укам 27 ёш. Биз ака-ука уйларни евроремонт қиламиз. Топганимиз рўзғордан ортмайди. Ҳозиргача уйимиз йўқ. Ака-ука холамни уйида яшасак, онам, 2 та синглим ва 1 та жияним билан ижарада яшашяпти. Ижаранинг 1 йиллик тўлови хали тўланмаган.

Катта синглим 24 ёш. Бундан 5 йил аввал бир йигит уйланаман, деб алдаб, кетган. Ҳозир 5 ёшли ўғли бор. У йигитдан эса дарак йўқ.

Кичик синглим 14 ёш. Мактабда ўқийди. Унинг склеоз касали бор. Даволаниши учун 5000 АҚШ доллари керак. Ака-ука шу пулни топамиз, деб қилмаган ишимиз қолмади. Унга хаттоки ногиронлик нафақаси ҳам тўланмайди.

Мен 3 йилдан бери уйланиш учун ҳаракат қилаяпман. Аввалига яхши, ақлли, одобли қизларни топиб, совчи юбордим. Уйим йўқлиги ва оилавий аҳволимдан хабар топганлар қизини беришдан бош тортди. Кейин эса эридан ажрашган, бева аёлларга ҳам совчи юбордим. Хаттоки улар ҳам қизини менга беришмади.

Балки хатни ўқиб туриб, эркак киши бўла туриб, дардларингни бизга ёзиб юбордингми, ўзинг ҳаракат қилсанг бўлмайдими, дея ўйлашингиз мумкин. Тўғри эркак бўла туриб, бундай мазмундаги хатни ёзиш жуда хунук ҳолат. Бироқ, тақдир тақозоси ва оилавий шароитимдан келиб чиққан ҳолда шуни ёздим. Фақат тўғри қабул қиласизлар, деган умиддаман. Мен 2 йилдан бери Масжид (ўзини бошқариш органи)да қоровул бўлиб хизмат қилиб келмоқдаман. Аввалига Самарқанд дарвоза маҳалласига қарашли "Сузук ота” жоме масжидида озгина ишлаб юрдим. Кейинчалик қатнов ва ҳаражатлар ноқулайлиги туфайли ҳозирги яшаётган холамнинг уйларига яқин бўлган "Чимир ота” жоме масжидига ишга кирдим.

Масжидлар – манавият ўчоғи, тарбия маскани экан. Мен смен қоровули бўлиб ишлайман. Яни 1 сутка (кеча-кундуз) шу ерда тураман. Кўп диний, дунёвий, манавий-марифий китоблар, журналлар ва рисолалар билан танишдим. Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ёзган китобларини ўқиш давомида кўплаб билим ва кўникмаларни олдим.

Оила – муқаддас даргоҳ. Уни асраб-авайлаш китобларда жонли мисоллар ва тасирли воқеалар асосида келтириб берилган. Мени кўпчилик уйланган инсонларга хавасим келади. Лекин бази бир тўқликка шўхлик қилиб юрган, номард эркакларни кўрсам асабим бузилади. Ёш оилаларни ажрашишига сабаб бўлаётган айрим кимсалар шулар жумласидандир. Иккала масжидда ҳам менга: "Уйлансанг ҳаётингда, рўзғорингда барака бўлади” дея қайта-қайта такидлашган. Мен шунинг учун ҳам уйланмоқчиман. Оилани муқаддас деб билиб, уни кўз қорачиғидек асрайман.

Мен бу хатни сайтингизга жойлаштиришингизни илтимос қилмоқчиман. Сайт фойдаланувчилари хатни ўқиб, шароитимдан келиб чиққан ҳолда, ёши ўтган, турмуши бўлмаган, ажрашган, бева ёки шунга ўхшаган бирор аёл бўлса мурожаат қилиб, алоқага чиқса нур устига ало нур бўларди. Балки буни сўраш ноўриндир, лекин шунга мажбурман. Ҳозирги ҳолатимда тўй қилишга имкониятим йўқ, лекин ҳаракат қиламан. Уйланганимдан кейин яшаш учун жой ҳам йўқ. Лекин бунга қанча ҳаракат қилсам ҳам имкониятим ҳам қурбим ҳам етмайди. Шу боис менга ота-онаси билан яшайдиган ёки алоҳида уйи бор бирор вариантлар мурожаат қилишларини сўраб қоламан. Бекорга ўзлари овора бўлиб ёки мени ҳам овора қилиб, устимдан кулишларини хоҳламайман. Барча хатоликлар ва ноўрин сўзлар учун олдиндан узр сўрайман. Мен хаттоки коллежни ҳам тамомламаганман. Турмуш ва оила ташвишларим ўқиш имкониятидан маҳрум қилган.

Ўзим ҳақимда охирги сўзим, барча иллатлардан ҳолиман. Яни, спиртли ичимликлар ичмайман, сигарет чекмайман ва турли аҳлоқи бузуқ қизлар, аёллардан йироқман...

Қимматли вақтингизни олиб, ўзимни муаммоларим билан бошингизни қотирганим учун мазур тутасизлар. Олдиндан берадиган маслаҳат, йўл-йўриқ ва ёрдамларингиз учун миннатдорчилик билдираман.

Ҳурмат билан Бахтиёр.

Отам

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга...

Йетим колган гуллар

кайнок гармсел хар кутурганда, шахарча куюк тоʻзон ичида колади. У бийдек даштнинг кок киндигида боʻй ростлаган бу шахарчани йер юзидан супуриб ташламокка ахд килгандек, тоʻлгʻониб, юлкиниб куюн уюриб есади. Соʻнг шиддати андак сусайгандек боʻлади-да, тагʻин янгидан куч олиб, коʻп каватли кизгʻиш гʻиштин уйлару коʻкка найзадек санчилган кувуридан...

Жумбок 4 кисм

Лайлак лакабли ктмарвоз иши охирига етмасдан яна Бир кимарвоз ( Тухумбош Лакабли ) киморвоз юрак хурижидан оламдан утти бу вокеа ( Лайлак ) лакабли кимарвозга алокаси бор йуглиги номалум кидирув ишлари бошланиб улгиришига карамай яна бир жумбокли ходисага дуч келишди яна бир кимарвоз ( Шайтлн Лакабли ) кимарвозни жасади тунги кулуб ортидан топилди...

Жазо муддатидан олдин озодликка чиқарилган аёл кечинмаси...

Аксарият ҳолларда, қандайдир хато оқибатида озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўтаб чиққан инсонларга нисбатан раҳм-шавқат тўйғуси, яна кимлардадир эса уларга нисбатан ҳайиқиш билан қараш тўйғуси уйғонади. Аммо шундай инсонлар борки, улар ҳеч нарсага қарамай ҳар қандай вазиятдан чиқиб, ҳаётга янгитдан чанқоқлик билан киришади ва барчага улар ҳам...

АКАМГА МАКТУБ: КЕЧИККАН ХИЗМАТ

Ижтимоий тармоқдан «Жамшид Мўминов сизга дўстлик таклиф қиляпти» деган хабар келди. Виртуал хизматларнинг ўзи кишиларга яшаш, ўқиш, иш жойи-ю, ҳудудига қараб «дўст» танлаб бериши одатий ҳолга айланиб қолгани учун бундай хабарларга кўпда этибор қаратмай қўйганмиз. Шунинг учун бўлса керак, аввалига этибор қилмадим. Кейин юрагим орзиқиб кетди. Акамни...

ҚАЙСАРЛИКНИНГ ОҚИБАТИ (Ибратли ҳикоя)

ҚАЙСАРЛИКНИНГ ОҚИБАТИ  (Ибратли ҳикоя) Ҳозир сиздан: “Оёғингиз тагида ер борми?” ёки “Тепангизда осмон борми?” деб сўрашса сиз ҳеч иккиланмай: “Ҳа”, деб жавоб берасиз. Аллоҳ таолога ишончимиз ҳам шундай кучли бўлиши керак. Кимдир сиздан: “Аллоҳ таоло сизни кўриб турибдими?” деб сўраса, ишонч ва қатъийлик билан “Ҳа” деб жавоб бера олишингиз керак....

Воз кечилганлар – улар ким?

Психологияда шундай тушунча бор: воз кечилганлар, кераксизлар. Воз кечилганлик дастури киши онгостига ёзилиб қолади ва кейинчалик турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: кераксизлар – улар ким? Бу тоифага кирувчилар қуйидагилардир:...

Ҳаёт тўфони сизга таҳдид қилса, қўрқманг!

Ёш  эр-хотин бир-бирини жуда яхши кўрар, тинч-осуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бир-бирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди. Кунларнинг бирида денгиз сафарига чиқишди. Кечаси бирданига кучли шамол қўзғалди. Тўлқинлардан кема даҳшатли чайқалар, одамлар қўрқувга тушиб бақира бошлашганди....

Йигитликнинг коʻчаси

Исматга алам килди. Жудаям алам килди. Ахир унга коʻл коʻтаришди. Яна кимлар? кандайдир гоʻдаклар! Шефига айтса-ку, хаммасининг даб-даласини чикаради. Ким боʻлипти булар Тоштемир шеф кошида?! Керак боʻлса, хар бирини бир-бир чинчалогʻи билан учириб юборади. О’шаларнинг бетига айтди: «Биттанг кимирламай тур, хозир Тоштемир шефни олиб келаман»....

БОЛАЛИГИМГА МАКТУБ….

Кадирли болалигим! Ушбу мактубни сенга 30 йошга якинлашайотган ва хайотдан завк олиб яшайотган пайитимда йозмокдаман. куйидаги созларимни озинга маслахатсифатида кабул киласан деган умиддаман....

Фикр қўшиш