Мени хайратлантирган воқеа. Ўқинг ва уқинг!

Мени хайратлантирган воқеа. Ўқинг ва уқинг!
Мени хайратлантирган воқеа. Ўқинг ва уқинг!


Тавсияга кўра "Лев" филмини томоша қилишни бошларканман, яна "Миллионер из трущоб" филмини клони ва яна ўша актер дея  очиғи сал энса қотишни бошлаганди. Аммо реал воқеаларга асослангани сабаб қани уёғи нима бўларкин деган бирламчи қизиқиш билан табиийки томоша қилишда давомладим.


Филм мохиятига тўлиқ тўхталмайман, кўриб бўлгандирсиз.


Қаранг минг тарбия қилма, ўстирма барибир ўз қонига тортаверар экан. Орадан йигирма йил чамаси ўтиб хам, неча минг километрлаб бўлса хам юриб ўз оиласига интилади...


Ўша қашшоқ махалласи, цивилизация деярли қорасини кўрсатмаган жойларни қўмсайди. Вахоланки у бой оилада катта бўлди, яхши талим олди ва хаттоки овқатни хиндларга хос бўлган тарзда қўлда хам ея олмай вилкадан фойдаланарди. Шунча қулайлик, шунча имконият ва бекаму кўст хаёт ўша фақир бўлса хам аммо кучли мухаббатидан устун бўла олмади.


Филмни томоша қила туриб турли фикрлар  билан турли таққослашларни қиласиз албатта ва шу тобда Тошкентда юрган кўпгина вилоятликларни кўриб ачинаман... Хаммаси хам эмас албатта, аммо ўзим шохиди бўлган воқеаларни эслайманда. Тошкентга ўқишга деб интилишадию аммо бора-бора бу ердаги имкониятлар кўзини кўр қилиб қишлоқдаги ота-онасини унутади. Дўстлари ва хаттоки суйган қизидан уялади қаердан келганигача айтгани.



Тошкентликларам қолишмаган аслида. Хорижга пул илинжида кетишадию, бу ердаги оиласиниям унутиб ўша ерда қолиб кетаверадиганлари кўп. Пул ўлгур асли Тошкентдаям етарли, қорин тўйишга фақат, аммо қўшнидан яхшироқ машина, анави қариндошникидан зўр тўй қилиш ва халиги гапдаги палончи хотинни тиллосидан оғирроқ зеб керакда...ўзбекчилик... Одамлар нима дейди ахир тўғрими? Дўст душман бор. 


Умр увол дўст душман райига тобе ўтаётган... хаёт увол бошқалар гапига қарам  ўтаётган... Шукр унутилган, хотиржамлик бойликдан изланади...қалбдан эмас. Афсус!


Конкурс ва мусобақада кечади хаёт, яшаш учун курашди эмас!


Куни кеча таксида кетаётсам, фарзандларим билан мулоқотимга  кекса хайдовчи  ойнасидан қараб-қараб гап қотади:-"Ха хозир жуда ширин пайти. Хамма айтганини қиласиз, мехр берасиз...кейин эса...Кейин катта бўладию, эсламай хам қўйишаркан. Тўрт фарзандим бор, каттаси Тошкентга келиб ўқиб мансабга эришдию мана бизлардан хабар хам олмай қўйди. Онаси қўнғироқ қилса русча гапирадиган бўлган "А что мне от Вас? Зачем звоните?" деб алоқани узади. Алам қиларкан... Барибир бош боламда, мехримни олдини олган. Хамма болларим уйли жойли бўлганидан кейин онаси билан ўзимиз уйни сотиб шу Тошкентда болларимизга яқин бўлайлик деб келдик. Кичкинагина уй олдик, қолганига мана шу эскироқ бўлсаям тирикчиликка "матиз"   яраб турибди. Болага жудаям бир мехрни берворишам керемасаканда болам."


Хайратландим.  Бошқа тарафдан биламан хозир ота-онасини оёғига чиппа ёпишган ва шу ота-онасидан ўзгани тан олмаётган гўдак рости хам  бора-бора ўсиб улғайиб аввалига қизиқишлари пайдо бўлиб улар унинг бир парча диққатини эгаллайди, кейин қони қайнаб мухаббат дегандек, уёғи организми истаган ва талаб қилган нарсалар...қарабсизки ота-онасидан ташқари хаммаси уни батамом эгаллайдигандек. 


Тарбияда нафақат қаттиққўллик балки атроф-мухит тасири, илм ва мехр-оқибат дарслари хам мухим экан. Аммо уни сценарийси ўта нозик...


Туганмас мавзу.


Филмга қайтсам. Бу филмда мени энг тасирлантиргани аслида бошқаси.


Эр-хотин  ўз фарзандини дунёга келтира олиш имкони бўла туриб бу имкониятдан воз кечиб дунёдаги энг қашшоқ ва касалманд бўлган болаларни асраб олиб уларга бахтли хаёт тақдим этишни афзал билади.


Бу шунчаки филм эмас, юқорида айтганимдек реал воқеаларга асосланган филм ва филм сўнггида ўша хамма қахрамонларни реалини кўрсатади. Филмда хаттоки кийимлари ва ундаги ёзувларигача бирга-бир қилишган.


Қаранг... ўз фарзанди бўлиши мумкинлигини била туриб нафақат аёл балки унга қўшилиб эри хам ундан кўра бахтли болаликдан айро болаларга яхши хаётни тақдим этишни афзал билишлик...буюк савоб эмасми?


Бутун умрлик ибодат гўё!


Ўзингни энг катта орзуингдан кечиш. Яхшилик учун бировни боласига хизмат қилишу уни умр бўйи сени қийнаганига ўз болангдек шукр қилиб чидаб яшамоқ.


Эри хам аёли хам бу синовлардан заррача ачинишмаганини кўрсангиз.


Яна таққослайман.... "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамизда турли оилавий воқеаларни гувохи бўламиз...Боласи оққон бўлгач ота воз кечиб кетганидан то қариндош уруғлари бой бўла туриб хеч бўлмаса қарзга дорига пул беришни истамайди. Чунки уларни еб-ичиш, шу арзимас пул учун ортиқча нимадир олиб кийиш ва хузурини хожатхона кўрар бўлган нарсаларга сарфлашни лозим топишади.


Ўзини тия олмаган бу кичик орзучаларни қарангу филмдаги  эру хотинни буюк орзусидан тийилиб бировни болларини боқиб катта қилишдек хизматини қаранг...


Хулоса ўзингиздан...


Болани гўдаклигидан оқибат ва мехрга тарбияланг чунки катта бўлганидан кейин атрофда хамма гапирса хам бари бефойда бўлиши мумкин.


Осмонда бўлганни хам агар илдизи ер тагида бўлсагина у ерни хис эта олади.


Фундамент эса уй қурилишидан аввал қўйилади...кейин том бошига эмас!

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “АРВОҲ…” (Юраги заифлар ўқимасин)

Тарихдан малумки, катта шаҳарларда маньяк ёки серияли қотиллар, рецидевистлар пайдо бўлса, мутасаддилар комендант соати элон қилади. Шу йўл билан жиноятчиларнинг дастидан аҳоли вакиллари зиён кўришига барҳам берилади. Аммо Колумбияда на маньяк, на серияли қотил, на рецидевист бор. Ла Либертад вилоятига қарашли Пахарито шаҳрида эса болалар учун...

Киз деб танишганим огил бола екан…

Хозирги кунда интернет фирибгарларига сув тушиш холтлари тобора копайиб бормокда. Кимдир очик-сочик суратларингни ижтимоий тармокларда таркатиб юбораман, деб коркитса, кимлардир еса озини киз бола деб таништириб, бирор йигитнинг ишончига киради ва шу йол билан товламачилик килади. «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот-тахлилий дастурида намойиш...

Йигитга совчи келди...

Кеча уйдагилар нариги "дўм”да турувчи Манзураларникига совчиликка боришди. Ноз қилиб, совчиларимни қайтарибди. Нима эмиш, чет эллик йигитга тегармиш. Ўргилдим нозингиздан.  Айтишларича, Ҳиндистонда бўлажак куёвнинг уйига совчи келаркан. Ғалати-я! Тасаввур қилинг, бизда ҳам шу анана урфга кирса. Йигит ўқишга кетган. Ота-онаси уйда ўтиришибди. Бир...

Парвоз қилаётган қушлар

Уйимга элтадиган автобусни узоқ кутдим. Айни пайтда йўл машинасига ҳам ўтиргим келмади. Бирпасда манзилимга етказиб қўйса-да, ўзимни унда баттар ёлғиз ҳис қилишимни ўйлабми, кутишда давом этдим. Ниҳоят келди. Аранг чиқиб олиб, ичкарироққа юрдим....

Мен сенга ишонаман

Ҳалигина чилласи чиққан Севинч янги оилага анчагина кўникиб қолди, қайинсингиллари уни бегона қилишмади, қайнонаси «ўзимники» деб, рўзғорнинг киши билмас сирларини келинчак билан бўлишишни канда қилмади. Айниқса, Анваржон Севинчни қўйишга жой тополмайди, «шу қизга уйланаман!» - деб, унинг изидан озмунча югурдими? Ҳар сафар унинг йўлини тўсиб,...

Факат кабринг ажратади бизнинг орамиз..

Айрилик йомон екан, мени буткул адо килар юрак кургур тинмасдан ерта сонган севгимни сорар.. Козда йош бедор тунлар аклим хайрон иродам ожиз колдим гойо яккаю йолгиз.. самодаги юлдузим сени жуда согиндим.. Севгини асранг одамлар айрилик йомон екан.. Фараб.. ...

Солиха ва айёр аёл

.. ☘️Солиха ва айёр аёл!🌸 Бир йигит хотинимга жин кириб олган деган гумон билан домланинг олдига борибди. Домла йигитнинг хотинини ўқий бошлабди. Кўп ўтмай аёлнинг ичидаги жин тилга кириб гапира бошлабди: - Бўлди бас қилинг, чиқаман фақат бир шартим бор....

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз?

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз? Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳ таолони зикр қилса, шайтон шерикларига: «Энди сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», дейди. Киши уйига кираётганида Аллоҳ таолони зикр қилмаса,...

Санаткор (хажвия)

Консерт одатдагича «навбатдаги номеримизда… Келганларингга рахмат, ортоклар» билан тамом болди. Номи чиккан ашулачи— санаткордан бошка хамма хурсанд болиб таркалди. Санаткор тажанг еди: танаффус вакгида залга чиккан еди, бир тракторчи уни саводсизликда айблади. Тракторчи танкид килганига санаткор асти чидай олмас еди: трактор кайокдаю, масалан,...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «АЖАЛДАН ҚОЧИШ» «ЎЙИН»И…

Усмонийлар империяси даврида султоннинг ишончини оқлаб, кутилмаганда жиноятга йўл қўйган вазир ўлимга ҳукм қилинган. Аммо ажалидан қочиш учун вазирга биргина имконият ҳам берилган. У сарой бош боғбонига етказмасдан югуриб қоча билса, қатл бекор қилинган. Ўлимга ҳукм этилган вазирни бош боғбон билан юзлаштиришган....

Фикр қўшиш