Келин қул деганими?

Келин қул деганими?
Келин қул деганими?


Шаҳло қайнонасининг қадам товушларидан уйғониб кетди. Эндигина кўзи илинганди-я. Қизини ухлатиш қийин, ёшига тўлмай сунъий овқатга ўргатгани учун бир дарди икки бўлган. Шаҳлонинг ўзи белида турган оғриқдан тишини-тишига қўйиб, ичида «Қизим уйғониб кетмасин-да», дея чидаб ётди. Қаерда? Қайнонаси тунгичироқни ўчириб, эшикни ёпиши билан боласи безовталанди. Шу билан тонготаргача Шаҳлонинг кўзларига уйқу илмади.


Иккига яқинлашиб қолган боласига қараш ҳам майли, аммо ҳеч ўтиб кетмаётган бел оғрига чидашнинг ўзи бўлмаяпти. Бунинг устига, эри ҳам ёнида йўқ. Маоши яхши, карьера қиламан деб, вилоят марказида ишлайди. Шанба-якшанба кунлари дам олиш учун келиб-кетади. Шаҳло неча марта  «Бизни ҳам олиб кетинг. Овқатингиз иссиқ, кўйлагингиз тоза туради», деб ялинди, йўқ, қайнонадан рухсат йўқ. Иккинчисига ҳомиладорлигида «Кўнглим ниманидир тусаса, онангизга айтолмайман. Қийналиб кетдим», дея йиғлади, аммо унинг нолоасини инжиқликка йўйди севиб оила қурган ёри. Хуллас, уч йилдирки, эр-хотин айрилиқда. Тўғри, эри ҳам бир-икки бор оиласини ўзи билан олиб кетишга ота-онасини кўндирмоқчи бўлди, қайнонаси ён бермади.


— Шаҳарда яшашнинг ўзи бўладими? Оила бўлиб яшаганингдан кейин ижара ҳақи ҳам ошади, еб-ичиш ҳам фалон пул. Нимага керак ортиқча харажат? Нега сизлар биримиз икки бўлсин, демайсизлар? Шунча йил ўқитиб, уйлантириб, энди роҳатларингни кўрамиз, деганимизда ҳамманг тўрт томонга қочасан. Акангга «Бир-икки йил шошмай тур», десак ҳам кўнмай, алоҳида чиқиб кетди. Укангни, сингиларингни ўқитиш, уларга тўй қилиш кераклиги хаёлларингга ҳам келмайди, — деб гап билан жонларини узиб-узиб олди.



Шу-шу эри «Оч қорним — тинч қулоғим», дейди. Шаҳлонинг эса қорни ҳам оч, қулоғи эса тинч эмас. Ёш қиз, ўқиган, жуда бой оилада катта бўлмаган эса-да, қорни тўқ, усти бут яшаган. Келинлик оиласида эса...


Янги келин бўлиб тушган пайтлари ҳайратдан ёқа ушлаб қолганди. Бу уйда ҳамма нарса саноқли ва қайнонасининг назоратида экан. Шаҳло пазанда қиз эмасми, бир кун янги оиламдагиларни хурсанд қилай деб, олмали пирог пиширди. Дастурхонга ширинликни тортишгач, эркаклар мақтаб қўйди-ю, қайнонасининг уч кун қовоғи очилмади. Яна бир дам олиш куни «Эрим келади», дея ширинлик пишириш тараддудига тушганди, қайнонаси ошхонага кирди-да, «Бугун байрам бўлмаса, нимага керак бунақа нарсалар?» дея  шакар борми, тухум борми — барчасини йиғиштириб, хонасига олиб кириб кетди. Шу-шу кундалик масаллиқлардан бошқа нарсалар қайнонасининг хонасида, қулфда сақланади.


Биринчи ҳомиладорлигида ҳеч нарсани билмаган экан. Шифокорлар УЗИга тушинг деса, қайнонаси «Биз УЗИ деганларисиз ҳам беш бола туғаверган эканмиз», дея оғзига урганди. Қизалоғи кўз тегмасин эсон-омон туғилди, аммо туғруғи жуда оғир ўтди. Чилласи чиққач, ҳомиладорликдан сақланиш воситасини қўйдиришга ҳам рухсат бермади. Шу билан тўнғичи ёшига етмай, яна бўйида бўлиб қолди. «Келин, мен нафақадаман, қизларим ҳам тушдан кейин ўқишдан қайтишади. Сиз ишланг. Болага ўзим қарайман»,  деб икки ойлик ҳомиладор келинини ишга туширди. Кун бўйи иш, уйга келиб ош-овқат, қозон-товоқ ташвиши, кечаси билан кўкракдан ажратгани учун инжиқ бўлиб қолган қизалоққа қараш тинкасини қуритса-да, Шаҳло чидади. Ойлик маошидан кам-кўстини тўлдириб олишдан умид қилганди-да. Чучварани бу гал ҳам хом санаган экан. Энг ёмони, ишга кетдим дея, онасидан пул олиб, УЗИга тушганида ҳомиласининг ривожланмай қолганини билгани бўлди. Ҳомиладан воз кечишгач, бел оғриғини орттириб олди. Бугун кечаси билан азобланиб чиққан Шаҳло не умидлар билан қайнонасига тиш ёрди:


— Ойи, белимнинг оғриғи қолмаяпти. Келинойимдан сўрагандим, «Шамоллашми ёки кучли зўриқишми, бўлса керак, тезроқ дўхтирга бориб, даволанинг. Авж олиб кетмасин», деди.


— Шаҳло, пахтага ёғ суртиб, қалин рўмол билан белингизга боғлаб юрмаяпсизми? — қайнонаси доимгидек мулойимлик билан рад жавобни беришга киришди.


— Бир ҳафтадан бери шунақа қилаяпман, лекин бу аҳволимни бешбаттар қилиши мумкин экан, келинойим айтди, билиб-билмай ҳар хил нарсалар суртиш хавфли экан.


— Келинойингиз ўзи бир ҳамшира бўлса, қаердан ҳам биларди? Бунинг устига, битта ҳам бола туғмаган. Менинг гапимга ишонсангиз бўлмайдими ундан кўра, — қайнонаси охири нишини санчди.


— Ойи, унақа деманг, ўғли бор-ку! — Шаҳлонинг аламдан бироз овози дадиллашди.


— Вой, бутун юрт билади-ку боласини асраб олганини. Мана, уч ойдан бери ошқозоним оғрийди. Яра тушган. Дўхтирга югурмай, ҳар кун хом тухум ичиб юрибман-ку! — «Бошланди солиштирув, ўзини мисол қилиб кўрсатиш дарси» ичида ўйлади Шаҳло. Аммо белдаги оғриқнинг зўридан тақдирга тан бергиси келмади.


— Ойи, шифокорга учрашинг. Нега соғлигингизга бепарво қарайсиз? — деди.


— Бугун мен, эртага сиз дўхтирма-дўхтир юрсак, бу уй қачон уй бўлади? Беш болани ўқитиш, одам қилишнинг ўзи бўладими? Шу йил қайнукангизнинг ҳам бошини икки қилишимиз керак, бир ёқда шартнома пулининг ярми тўланмай турибди. Чиданг бироз! Шу ишлар ўртадан чиқсин, кейин даволанасиз!


Бу гап Шаҳлонинг паймонасини тўлдирди!


— Ўғлингиз мукофот пули олдим, деганди. Эртага ишдан жавоб сўраб келиб, ўзи олиб боради шифохонага, — бу гапини охирги қатъий ҳукм деб ўйланганди Шаҳло. Адашибди.


— Ҳали ўғлим билан мендан яширинча иш қиладиган бўлдингизми? Мен ёмон қайнона бўлиб қолдимми? Асли бошқаларга ўхшаб, онангизникига жўнатиб, ўша ерда даволаниб келинг, дейишим керак экан, — қайнонасининг овози баландлашди.


— Жўната қолинг, — Шаҳло ҳам тилини тия олмади.


— Кетинг! — қайнонаси шунақа деб ўрнидан турди-да, дарсга бормаган кенжа қизи билан пальто олиш учун бозорга кетди.


Шаҳло кўз ёшларини тўхтата олмай чақалоғини эмизди. Кейин эрига қўнғироқ қилди. «Абонент бошқа йўналишга жавоб бераяпти. Илтимос, алоқада қолинг» деган ёд бўлиб кетган гапларни эшитди. Ҳозир қалбини алам билан бирга гумон ҳам емираётганидан хўрлиги келди. Кеча ярим тунда ҳам эри бошқа йўналишга жавоб бераётганди. Ўзи охирги пайтларда ўзгариб қолган. Дам олиш кунлари ҳам уйга келмасликнинг йўлини излайди. Бир-икки гапирганди, «Ўйнаб юрибманми?» дея Шаҳлони уришиб берди. Шаҳло аввалига боласининг нарсаларини йиғди, ўзининг бир сидра кийимларини олди. Эшикка етганда, бир оғиз кимнидир огоҳлантириб қўйсамми, деб ўйлади. Онаними? Йўқ, «Чида болам, ўзинг севиб теккансан», дейди. Эриними? Йўқ, «Шаҳло мени яхши кўрсанг, илтимос, сабр қил», деб эски қўшиғини айтади. Лекин ўзи ҳам сабр косасини тўлдираётганини тан олмайди. Йўқ! Бўлди! Келинлик фақат хизмат талаб қилмас, қулдек эзмасликлари учун озгина журъат ҳам керак экан. Шу ўй билан боласини аравачага солиб, йўлга тушди.


Қайнсинглиси «Келинойи, қаердасиз? Тушлик вақти бўлибди-ку», дея қўнғироқ қилганида, у енгил машинада вилоят марказига, эри ижарада турган уйга кетаётганди.


Бугун уйда жанжал қўпиши аниқ! Аммо энди у уйга қайтса, ёнида турмуш ўртоғи билан қайтади. Қайнота-қайнонаси ҳали чаққон ва бардам, бунинг устига хизматларини қилиш учун олдларида икки бўйи етган қизлари бор. У бу қадамини нафақат ўз соғлиги, балки оиласини асраб қолиш учун ҳам ташлаганди...


МУХЛИСА

18+!!! Ўзини қондириш қулига айланган қиз ёрдамга мухтож!

Ушбу мактубни сайтга қўйиш учун сайтимиз жамоаси билан қизғин бахс қилдик ва нихоят бу нарсани бошқалар учун профилактик ниятда ва балки бошқа азият чекаётганларга ёрдам сифатида хам қўйишни лозим топтик. 18 ёшгача бўлмаганларни ўқиши мумкин эмаслигини хамда  жинсий  мавзуда эканини огохлантирамиз! Assalomu aleykum man Zamonaviy.com da muhlis...

Жаҳон адабиёти: Эски этик

Олти ойдан буён ишда омади юришмай, анча дилгир бўлиб юрган тажрибали актёр Жилберт Кейстер кунларнинг бирида, аниқроғи, қоқ кундуз чоғида денгиз бўйидаги дам олиш масканида хомуш кайфиятда кезиб юрарди. Кейстер яхшигина маҳоратли ижрочи эди-ю, бироқ охирги спектакллардан бири "Тезкорлар мағлубияти”да доктор Доминик ролини талқин этгач, умуман...

ГУНОҲИМ — САВОБИМ, ҚАЙДАСАН?..

Баҳром жуда бахтиёр эди. Унинг бахти, яхши кунлари ҳеч кимда йўқ эди гўё… Ўқиб-ўрганиб катта бир жарроҳ даражасигаетиш, яна Мавлудадек ақл- фаросатли қизга уйланиб осуда, ширин ҳаёт кечириш ҳар қайси йигитга ҳам насиб қилавермасди-да!.. Аммо… Ўша ер ютгур фалокат қаддини букиб қўйди. Тасодифан трамвай тагида қолиб бир ҳолатга етган Мавлудасини ўзи...

ИЙМОНИНИ СОТГАН ТАҚВОДОР

Нўмон Тошкентга келганидан ғоят бахтиёр эди. Шаҳарнинг кенг кўчалари, ҳашаматли би­ноларини томоша қилар экан, “юрибман-да мен ҳам яшаяпман деб” дея хўрсиниб қўй­ди. Тақдир бу ерда ҳам унинг бошини силамади. Бўлмаса, қўлида гулдай ҳу­нари бор....

Кайтмайди...

Вакт топиб сайтга кирасиз, сиз севган профил учик... Кук чирок ёнишини интизорлик билан кутасиз, лекин уу йук......

Каргиш олган ёмондир

Бойни камаганларида угли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кузлари жикка ёшга тулди. Канча романлар укиганман, канча фожиали сахифаларни вараклаганман, кузимдан ёш чикмаган. Аммо Уста бобо хикоя килган вокеа мендек дийдаси каттик одамни хам йиглатиб юборган эди......

Мехрибон

Собира календарга каради. Ун еттинчи феврал… Эртага угли билан учрашади. Иккиларининг хам тугилган кунлари......

"ODNOKLASSNIKI"ДАГИ ТАНИШУВ 20 ЁШЛИ ЙИГИТНИ ПАНЖАРА ОРТИГА ЕТАКЛАДИ

Жонибек Юсупов коллежни битириб, тайинли ишнинг бошини тутмаган. Аммо кўпчилик ёшлар қатори компютер, интернет тармоғига ўч. Бўш вақти бўлди дегунча уяли телефонида интернетга кириб, турли ўйинлар билан банд бўлган, деб ёзади "Зарафшон" газетаси. Мўмай пул топиш иштиёқи пайдо бўлгач, Россияга боришни ихтиёр этди. ...

Солиҳ фарзанд

Ҳар биримиз фарзандимиз солиҳ бўлишини орзу қиламиз. Бунга эришиш учун анча тер тўкиш керак экан. Аввало ота сифатида ўзимиз солиҳ бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Яъни фарзанимизга салоҳиятда ўрнак бўлишимиз лозим. Чунки фарзанд эшитганидан кўра, кўрганига кўпроқ эргашади. Бу ҳақида кўп воқеаларни эшитганмиз. Бир курсдошимдан эшитганимни ёзаман....

Ажал остонасидан кайтган фаришта

Бу вокеа анча йиллар илгари содир булган, уни менга таниш аёл гапириб берганди. Институтда укиб юрган кезларим курсдошим билан севишиб, ахду-паймон килдик. Бизнинг мухаббатимизга ота-оналаримиз каршилик килмади ва талабалик пайтимиздаёк, туйимиз булиб утди. Иккаламиз хам бахтдан сармаст, еттинчи осмонда учиб юрардик......

Фикр қўшиш