«Фолбинга ишонган аҳмоқ!»

«Фолбинга ишонган аҳмоқ!»
«Фолбинга ишонган аҳмоқ!»


Умрим бино бўлибдики, фолга ишонмаганман. «Фол» сўзини тескари ўқинг, қанчалик қўшиб гапиришларини тушунасиз-қўясиз. Хотиним эса қаерда бирор фолбинни эшитса, бориб фол очтириб келади. Бора-бора унинг ҳаётида фол учун мавзунинг ўзи қолмади. Бир куни мўйловли фолбин аёл: «Илтимос, ҳаётингизда бирор воқеа бўлмагунча, бир ойча келмай туринг, келинжон» деса ҳам, сабри чидамай уч кундан сўнг лўкиллаб борибди. Қаттиқроқ йўталгандим. «Эрим кеча йўталди, шунга фол очинг», демоқчи бўлган-да. Биласиз, фолбин зотига малумотларни жинлари етказиб туради. Жинлар хотинимни узоқдан таниб, «Ие, анави бефаросат яна келаяпти! Бир ҳафтадан кейин ўласан деворайлик! Балки шу билан қутулармиз!», дейишибди…

Ишдан қайтсам, хотин тўшакда ётибди. «Куним битди, дадаси! Ниятингизга етиб, бошқа хотин оласиз-ов!» деб дийдиё қилди. Мен ҳам соддаман-да. «Хотиним ўлса, кимга уйлансам экан?» деб ўйлашга тушиб кетибман.


– Фолбин айтди, бир ҳафтадан кейин ўларканман! Бу кишимнинг хаёл суришини! – деб ҳўнграб йиғлади. «Тез ёрдам» чақирдим. Дўхтир йигит текширди. Иситмаси йўқ, қон босими меёрда, кўзлари ҳам жойида. Дарднинг «д» ҳарфи ҳам йўқ.

– Шифохонада, дўхтирларнинг кўз ўнгида бўлиб тураман, – деди хотин шунда ҳам кўнгли жойига тушмай. – Фолнинг муддати тугасин, кейин ҳеч нарсадан қўрқмайман.

Менга ҳам шу керак эди. «Ётса ёта қолсин, қулоғим тинчийди», дедим ўзимча. Бироқ эртасига ўйланиб қолдим. Ланати фолбинларнинг башорати рост чиқса-я! Шўрим қуриб қолади-ку, деб шифохонага чопдим. Хотиним билан тириклигида видолашиб қолай, дедим-да.

– Кафтингизни тутинг, аковси, сизга фол келди! – деди йўлда бир лўли хотин.

Қўлимни тутгандим, кафтимнинг чизиқларига қараб деди:

–  «Душанба куни ёрингиз сизни тарк этади. Сешанба сиз учун омадли кун. Чоршанба куни қабристонга борманг. Пайшанбада севган инсонингизни учратасиз. Жума куни хушхабар эшитасиз! Хотинингиз қўчқордек ўғил туғади! Энди хизмат ҳақимга банкка борадиган йўлни кўрсатиб юборинг, аковси, пулларимни «конвертасия» қилишим керак.

Бировнинг кафтидаги чизиқдан келажагини биладиган, аммо йўл четидаги белгиларга қараб уч юз қадам наридаги банкни тополмайдиган фолбин  ҳаётимда қандай воқеалар рўй беришини шу тариқа башорат қилган эди. Лўлига ишонсам, душанба куни хотиним қуласа, сешанба куни омадим чопади, чоршанба арвоҳ қувламаслиги учун қабристон ёнидан таксида ўтаман. Энг қизиғи, пайшанба куни биттасини учратсам, эртасига у болалайди.

«Ё алҳазар! Не кунларга қолдим!» деб шифохонага етган эдимки, миямга даҳшатли ўй урилди. «Тўхта! – дедим ўзимга. – Келгусидаги ҳаётингни жума кунигача билдинг. Шанба ва якшанба-чи?»

Такси тўхтатиб, мўйловли фолбин хотинникига олиб боришни буюрдим. Фолбин: «Бахтингдан очайми, тахтингдан?» деганди, «Яхшиси, шанба-якшанба кунидан оча қолинг», дедим. «Кўзимга чақалоқ кўринаяпти, шанба куни эрталаб туғилади…» дея фолни бошлаган эди, «Ҳе, йўқ, иккинчи хотиним жума куни туғади, шанба куни яна туғиб, товуқ эмас-ку!» деб аччиқландим. «У ҳолда биринчи хотинингиз туғар балки?» деди фолбин ҳам жаҳлланиб. «Қўйсангиз-чи, мўйловли опа, биринчи хотиним душанба куни ўлади-ку! Якшанба кунига қаранг-чи, нима воқеа бўларкан?»

Фолбиннинг жинлари мени ҳам таниб қолди. «Бу эр-хотиндан қутулмас эканмиз-да» деб аризаларини ёзиб, фолбиндан бўшаб, Кўҳи Қофга, қарилик гаштини суришга жўнаб кетишди. Жинсиз қолган фолбин кўзларини ола-кула қилиб шивирлади:

– Ука, якшанба куни эрталаб қуёш чиқиб, кечқурун ботади, эҳтиёт бўлинг, хўпми?

Шифохонага шамолдек учдим. Хотиним билан йиғлаб кўришиб, фолчиларнинг башоратларини сўзлаб бердим.

– Бошингга фол етди, хотин! – дедим кўз ёшларимни тиёлмай. – Фолсиз тинчгина яшаб юргандик-ку! Энди пайшанба куни уйланиб, жума куни фарзандли бўламан. Бу ҳам етмагандек якшанба куни эрталаб қуёш чиқиб, кечқурун ботармиш! Сенга шу керакмиди, хотин?! Алвидо! Сендан розиман!

Хотиним каравотидан сакраб тушиб, гапира кетди.

– Дадаси, шуларга ҳам ишондингизми? Мана, мен тирикман-ку! Фолчиларга ишонмай мен ўлай!

Фолчилар башорат қилган ҳафта қурбонсиз, тинч ўтди. Ҳафта охирида фақат битта фол ҳақиқатга айланди: якшанба куни эрталаб қуёш чиқиб, кечқурун ботди.

Азизий

Курси-одам

Ҳар тонг Ёсико эрини ишга жўнатиб, нуфузли "N” журналининг ёзги сонида чоп этилиши лозим бўлган романи устида ишлаш учун оврўпача жиҳозланган ижодхона (эри иккаласи учун битта бўлма)да ёлғиз қоларди. Ёсико нафақат латофатли, иқтидорли, қолаверса, шундай машҳур эдики, Ташқи ишлар вазирлигининг котиби бўлмиш турмуш ўртоғидан-да ўзиб кетганди....

ОТАНИНГ ХИММАТИ. КАЛБ МАМЛАКАТИ. 3 ДИРХАМГА ЖАННАТ САВДОСИ. 3 ТА ХИКОЯ

ОТАНИНГ ХИММАТИ Имом Азам рахматуллохи алайхнинг олдиларига бир одам оглини окишга олиб келган екан. 20 йил отибди хамки, у толиб деярли хеч нимани органмабди. Абу Ханифа толибнинг отасини чакириб айтган еканлар:...

Такдир синовлари

Улугбек билан Наргиза бир махалада улгайишган. Улар йошлигидан бир бирини пинхона севишар лекин юрак ютиб дилидаги хисийотларини ошкор етиша олишмасди. Орадан йилар отиб иккаси хам улгайиб бир олийгохни талабаси болиш шарифига йетишди. Улар хар куни бир хил махалда уйдан чикар, бир транвайда окишга боришар, келишар хаттоки бир хил ширинликни...

Сурат (ҳикоя)

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди: – Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин. – Бўлди, кетдим....

___ҲАЙРЛИ РИЗҚ___ИБРАТЛИ ҲИКОЯТ...

... ~ Кундалик ризқини ҲАММОЛЛИК орқали топувчи бир йигит намозларида: -— "Ё Раббим, менга нима берсанг ҳам «ҲАЙРЛИ»сини бер... Бир бурда нон бўлса ҳам ҳайрлисидан насиб эт", ~ деб дуо қилар экан... Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофдагиларнинг этиборини тортибди......

“Савобми, азобми, бу...”

Бази инсонлар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлиб, бошқа бировга панд бериб қўяди-ю, кейин надомат олови ичида қоврилади. Қилган ишини, оқибатини англаб етганида эса қўлидан ҳеч нарса келмайди. "Юрагимда сақлаганларим...” саҳифасига ана шундай вазиятга тушган аёл қўнғироқ қилди. Исмини сир туришимизни сўраркан, "Менинг айтганларимни албатта ёзинг”, дея...

Сиздан миннатдорман, қалби уйғоқ азиз юртдошим!

Кеча ишдан қайтаётиб бозорга кирдик. Мен машинада қоладиган, турмуш ўртоғим харид қилиб чиқадиган бўлди. Бироз муддат ўтгач, сал нарида чамаси тўрт-беш ёшлардаги болакай велосипедда йўлни кесиб ўтишга чоғлангани этиборимни тортди. У велосипедида олдинга юрар, бироқ машиналарнинг тиғиз қатнови боис яна ортга чекинарди....

ЖУМБОҚ: «УЙИМДАГИ ЁВУЗ РУҲЛАР…» (ёхуд ҳеч қачон ечими топилмайдиган жумбоқ)

Бу воқеа ҳақиқатан ҳануз жумбоқлигича қолмоқда. Воқеани фожиа деб атасак ҳам тўғрироқ бўларди. Чунки ғайриоддий ҳолат қотиллик билан боғлиқ эди… Хуллас, 1974 йили англиялик 23 ёшли Роналд Дефо ота-онаси, тўрт акаси ва бир нафар синглисини кечаси, улар маст уйқудалик пайтида отиб ўлдирди....

Адабиёт Муаллими

Ўзининг айтишига кўра «нафис адабиёт муаллими» ўртоқ Боқижон Бақоев оғилга кириб таби хира бўлди: сигирнинг қулоғига яна кана тушибди! Канадан ҳам кўра сигир унинг аччиғини келтирди: канани терай деса қўймайди — бошини силкийди, пишқиради. — Ҳайвон! Сигир эмас, ҳайвон! — деди оғилнинг эшигини қаттиқ ёпиб. — Ҳайвон! Хотини Мукаррам ҳовлида...

Қора сочли қаҳрамон

Очиғини айтсам, бу гал паришонхотирлик тўғрисида ёзмоқчиман. Ёзганларимдан паришонхотир кишилар хафа бўлишмайди, чунки улар паришонхотирликлари туфайли буни ўқишмайди. Одатдаги одам учун паришонхотир киши азоб-уқубатнинг ўзгинаси: у баъзида бошқаларнинг янгироқ калишини ўзиникидай бемалол кийиб кетаверади, бошқа бировнинг хотинини худди ўзининг...

Фикр қўшиш