Йигитга совчи келди...

Йигитга совчи келди...
Йигитга совчи келди...


Кеча уйдагилар нариги "дўм”да турувчи Манзураларникига совчиликка боришди. Ноз қилиб, совчиларимни қайтарибди. Нима эмиш, чет эллик йигитга тегармиш. Ўргилдим нозингиздан.  Айтишларича, Ҳиндистонда бўлажак куёвнинг уйига совчи келаркан. Ғалати-я! Тасаввур қилинг, бизда ҳам шу анана урфга кирса. Йигит ўқишга кетган. Ота-онаси уйда ўтиришибди. Бир пайт эшик қўнғироғи жиринглайди. Очишса, қўлида тоғора ушлаган эркаклар.

— Келинглар, меҳмонлар, хуш келибсиз.


— Хуш вақт бўлинг, ока.

Меҳмонларни меҳмонхонага уйнинг хўжайини бошлаб киради. Меҳмонлар ўтиргач, уларга чой узатилади. У ёқдан-бу ёқдан гап бўлади, футбол ҳақида гаплашишади, кейин совчи бўлмишлар гап бошлашади:

— Шоқосим ака, уйингизга бир юмуш билан келдик.

— Хўш, — Шоқосим ака гарчи ҳамма гапни сезиб турган бўлса-да, ананага содиқ қолади.

— Шу десангиз, остонангизга қулчиликка келдик.

— Йўғ-ей, қул керакмас, ҳамма ишни хотинимнинг ўзи уддалаяпти.

— Ока, сиз бизни тушунмадингиз, уйингизда бир булбул бор экан, бизда эса ғунча. Келинг, булбулингизни ғунчамизга қўндирайлик.

Шоқосим ака ўғлига биринчи бор совчи келгани боис "совсем” тушунмайди:

— «Мазги»га ўйнаманг, меҳмон, ким айтди менда булбул борлигини, иккита беданам бор, холос. Лекин унга гул ҳам, ғунча ҳам, тикан ҳам керакмас. Ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйганман.

Совчилар:

— «Кароче», гап бундоқ, ока, институтда ўқийдиган Мамарайим деган ўғлингиз бор экан, қизимиз Сайёранинг кўнгли шунга тушиб қолибди. Агар рози бўлсангиз, шу ўғлингизни қизимизга сўраб келгандик.

Шоқосим ака:

— Ҳа, қоғозга ўрамай "прямой” айтмайсизми? Раҳмат келганларингиз учун, лекин ўғлимиз ҳали ёш, эндигина ўттизга кирди. Унинг устига ўғлим нима деркан?

Шу пайт Мамарайим ҳам ўқишдан қайтади. Онасини кўриб, "Эна, ким келди, нима сасияпти, ҳа, туфлиларми, кимнинг туфлилари бу?” дейди афтини бужмайтириб.

Онаси:

— Сенга совчи келибди.

Мамарайим уялиб ерга қарайди.

Онаси:

— Товуқ фермада ишлайдиган Сайёра сенга совчи юборибди.

— Эй, қўйинг-ей.

— Эртага учрашувга чиқасан, сени "Спарк”ида келиб олиб кетар экан.

— Чиқмайман, боринг-ей.

— Нима дейсан, розимисан?

— Майли, сизлар нима десаларинг шу.

Ғалати бўларкан-а? Қизларим ноз қилса ҳам, ўзимизнинг урф-одатлардан қўймасин. Мен ҳам кўчада қолмасман, тенгим чиқиб қолар.

Суннатилло

БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)

Биласизми, жамоат жойларда одамлар бир-бирларига қўпол, уятсиз сўзлар айтишаётганини кўп эшитиб қоламиз. Айниқса, қўшниларингиз бир-бири билан жанжаллашса… Бунга чидаб бўлмайди. Шуни ҳисобга олиб бир қишлоқда сўкиш ўрнига эркакларни «М-мо-о!» дейишга ўргатишган экан. ...

Ажойиб хикоя...

Кунларнинг бирида, устоз биринчи синф укувчиларига савол берди: “Айтингларчи келажакда ким булишни хохлайсизлар?”......

Айгокчилар дунйоси: «Кизил ансамбл»

… У ташкил килган айгокчилар тармоги иккинчи жахон уруши йилларида бутун Овропани камраб олган еди. Гестапода уларни «кизил ансанбл» (капелла) деб номлашарди. Ушбу айгокчилик тармогининг коп сонли алокачилари озларини пионина созандалари, бошликларини еса уста капелистерлар деб аташарди. … Иккинчи жахон уруши йиллари барча даврлар ва халкларнинг...

Салом. Хайирли тонг!

Соат 6:00. Робияни телефонига навбатдаги СМС келди. "Салом. Хайирли тонг! Яхши йотиб турдингми? Мани уйгониб, согиниб колмадингми?...

ОТАМ ОҚ ФОТИҲА БЕРИШИНИ ИСТАЙМАН!..

— Ёшим 20 да. Ота-онам чақалоқ вақтимда ажрашишган. Дадамни ёшлигимдан кўрмаганман. 16 га тўлиб, паспорт олганимда отам билан учрашишни жуда истадим ва уйларига бордим. Қўрқмай борганимнинг сабаби, улар мени кўп маротаба чақиртирган, эски ҳовлимизга ҳам қидириб борган эди. 15 дақиқача гаплашдик....

Lola feat. Dj Piligrim - Imagine

[Dj Piligrim] Imagine there’s no heaven It’s easy if you try No hell below us...

Эримнинг телефони билан кундошмиз!

Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир этиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик....

Хикоя: Узук окгриси

Гулзор тогорани олиб, кир ювишга хозирланди. Сонг  бармогидаги узукни йечиб совун кутисининг устига койди. Гулзорнинг бу уйга кочиб келганига хали коп болгани йок, ховлиси кишлок чеккасида жойлашган болиб, кошни уйда Абдулла ака исмли киши турмуш ортоги ва икки кизи билан бирга яшайди....

Ночор ота ва тиланчи

Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, "иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: "Кўряпсизми болаларни?...

Жумбок 13 кисм

Самшод ва Малик Дишрухни учратишдан бир неча йил олдин Дишрух тугулиш пайтига Назар ташлаймиз кискача Танишиб олсак......

Фикр қўшиш