Буюклар муҳаббати

Буюклар муҳаббати
Буюклар муҳаббати


"Нозли дилдордан айрилдим...”

Махтумқули туркий халқлар адабиётида ўз овози, ўз услубига эга бўлган забардаст шоирлардан бири саналади. Манбаларга кўра, у 1733 йилда Копетдоғ тоғи этакларидаги Қорақала музофотида, туркманларнинг гўкланг қабиласида дунёга келади. Унинг отаси Давлатмамат Озодий ўз даврининг оташнафас шоирларидан бири эди.

Махтумқули яшаган давр Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг қонли юришлари даврига тўғри келди. Эронлик қизилбошларнинг босқинлари туркманларнинг кўплаб шаҳар ва қасабаларини вайронага айлдантирарди. Махтумқули болалигидан ана шундай мудҳиш, қирғинбарот кунларнинг шоҳиди бўлиб улғайди.

Дастлаб қишлоқ мактабида, кейинчалик Хива ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил олган Махтумқули диний ва дунёвий илмларни пухта ўрганди. Навоий, Садий, Румий сингари буюк мутафаккирлар ижодини пухта ўрганиб, ўзи ҳам шерлар бита бошлади. У ўз шерларида инсонийликни, мардликни, ахлоқий қадриятларни тараннум этди.


         Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз,

         Маракада ўтириб-туришин кўринг,

         Биров билан ошно бўлай десангиз,

         Аввал вадасинда туришин кўринг, – дейилади шоирнинг дилбар шерларидан бирида.

Шоирнинг ҳаёти турли фожиаларга, қисматнинг шафқатсиз синовларига бой бўлди. Болалигида онасидан ажраган Махтумқули кейинчалик икки акаси Муҳаммадсафо ҳамда Абдулладан ажралди. Афғон мулкига, Аҳмадшоҳ Дурроний ҳузурига йўл олган акаларининг тақдири қоронғилигича қолди. Опаси Хонменгли ва укаси Жонҳасан ҳам номалум хасталикдан вафот этишди.

Махтумқулининг бошига тушган бундай маҳзун, аламли кунлар унинг асарлари, мунгли шеру ғазалларида ҳам ўз аксини топган.

Муҳаббат бобида ҳам тақдир буюк шоирни сийламади. У ўн етти ёшида ўз қабиласидан бўлган Менгли исмли қизни севиб, унга атаб кўплаб шерлар битганди. Менгли ўзининг ҳусну малоҳати, гўзаллиги билан беқиёс довруғ қозонганди. Унинг атрофида гирдикапалак бўлиб юрган йигитлар кўп, бироқ у фақат биргина йигитни, кенг яғринли, қорақош, қоракўз, жингалак сочлари кулоҳининг остидан тошиб турадиган ўспирин, ёш шоир Махтумқулини ёқтирарди.

Тез орада икки ёшнинг муҳаббати шоирнинг отаси Озодийга ҳам етиб боради. Ота шоир эмас, муҳаббатни, пок инсоний туйғуларни тушунар, қадрларди. Қизнинг ота-онаси ҳам эл ичида ўз ўрни, обрў-этиборига эга бўлган оила билан қуда бўлишни орзу қиларди.

Қадимий туркман ананаларига кўра, бўйга етган қизни ҳам, йигитни ҳам тез фурсатда бошини қовуштириш зарур. Шу боис, Давлатмамат Озодий катта тўю томоша билан ўғлини севгилиси Менглига уйлантиради. Икки ёш бахтиёр эди.

Ўн еттидан ўтган сўнг, шуҳрат уйига кирдим,

Олдим бир нозанинни, завқ ила сафо сурдим.

Уларнинг қувончи еру осмонга сиғмасди. Аммо, замон ёмон эди. Босқинчи қизилбошларнинг ҳужум қилиш эҳтимоли ҳар лаҳза хавф солиб турарди.

Махтумқули иш юзасидан узоқ сафарга отланганда юртни ёғий босди. Қанча-қанча эр йигитлар душманнинг тиғига учради. Ёв туркманнинг кўплаб гул қизлари, келинларини асир қилиб олиб кетди. Улар орасида Махтумқулининг севикли ёри Менгли ҳам бор эди.

Махтумқули ёрини излаб кўп элларни кезди. Дард-аламларини шерга солиб куйлади. Менглининг дарди ғамгин сатрларга кўчиб, шерият ихлосмандларининг қалбидан мангу жой олди. Аммо, Менглидан ном-нишон йўқ эди.

Айрим тахминларга кўра, Менглини қизилбошлар олиб кетмаган, балки отаси қизини Махтумқулидан кўра бой, бадавлат йигитга узатиб юборган. Бироқ, бошқа олимлар бу тахминни рад этишади. Негаки, Махтумқули ўз қабиласига, бироқ бошқа оилага келин бўлиб тушган севгилиси, бошқа бировнинг ҳасми ҳалоли ҳақида бундай ўтли, армонли шерлар битмаган бўларди. Чунки, бундай ҳолат туркманлар ҳаётида учрамайди.

Қўлдан олдинг қароримни,

Келиб сен ногаҳон фироқ,

Опкетдигнг Менгли ёримни,

Солимю дилга армон, фироқ...

Махтумқули қаерга бормасин, кимлар билан кўришмасин, севги унинг қалбидаги тузалмас яра бўлиб қолаверди. Бу ёқда эса, отанинг умр карвони сўнг манзилга етиб борар, ёлғиз қолган жигарбанди Махтумқулининг фарзандларини кўриб ўлишни орзу қиларди. Шу боис, Махтумқули бошқа бир аёлга уйланади. Ундан икки фарзанд – Иброҳим ва Сора туғилди.

Махтумқули умри давомида дунёнинг кўплаб ўлкаларини кезди, ўқиди, изланди, ижод қилди. Ўзидан бетакрор асарлар қолдирди. У 1783 йилда вафот этди.

У тарихда беназир шоир, пок ва буюк қалб эгаси, бетакрор муҳаббат соҳиби сифатида ҳам ном қолдирган.

Рустам Жабборов тайёрлади.

Отасининг қабрини излаган бола (Хаётий хикоя)

Бугун қабристонда, чамаси 15-16 ёшлардаги йиғлаётган болага кўзим тушиб қолди. Яқинларидан бири ўтиб қолган шекилли деб ўйладим. У қабристонни бу бошидан у бошига борар ва адамни қабрлари қаерда деб йиғлар эди. Бошида хеч нимага тушунмадим. Атрофига одамлар йиғила бошлагач, мен хам гап нимадалигини англаш учун яқинлашдим. ...

БУ ЙОЛЛАР… (Хикоя)

Довуд Гозий Бенли 1965 йил Германияда тугилган. Илохийотшунослик ва халкаро муносабатлар факултетларида тахсил олган. Айни пайтда Туркия Республикасининг Озбекистондаги фавкулодда ва мухтор елчисининг матбуот маслахатчиси, Туркия Йозувчилар уюшмаси азоси....

ДИҚҚАТ! ОДАМ СОТИЛАДИ!

Луқмон олисдан келган таниши Барнони етаклаб институт ётоғига яқинлашиб келганда, вақт шомдан оғай деб қолган эди. У атрофга олазарак қараб олди-да, ёши ўн тўққизларга борган, дўмбоқ, буғдойранг, калта соч толаларига турфа ранг берилган, бурнига аравак тақиб олган Барнони панароқдаги ўриндиқлардан бирига ўтқазди. — Сен шу ерда ўтира тур! —...

Тескари фелнинг тадбири

Халқимизда бежиз "Эрга тегиш осон, этигини ечиш қийин” дейилмас экан. Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи жавобгарлиги ўта кучли бўлган, қатий режимли ишда ишлайди. Янги турмуш қурган кезлари бошлиғи билан арзимаган сабаб билан тортишиб қолибди. Шундан сўнг "бор-эй” деб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб келаверибди...

Изтиробда қолган ота: «Қизларим ва аёлим диндан чиққан!..»

Шукрки, бугун замонамиз тинч, одамлар Ислом динига бўлган эҳтиёжларини қондиришлари учун юртимизда булоқлар талайгина. Аммо бази нотўғри, айтиш мумкинки, мутлоқ бегона ва кераксиз ғоялар, оқимлар ҳам йўқ эмас. Тўғри, улар доим орамизда ёввойи ўсимлик ва ажриқ каби ғира-шира кўриниб турган. Бироқ бугун бундай ярамас оқимларга йўл очиб бериладиган...

Ота бўлиш осонмас… (ҳажвия)

Ишдан ҳориб, чарчаб келмаганманми, хотинимнинг ярим кечаси инқиллаб қолгани оромимга сув сепди. Ой-куни яқин бўлганидан хавотирим ошди. - Доктор чақирайинми? - дедим ётган жойимдан туришни истамай. «Қўяверинг, ўтиб кетади» деса-ю, терс ўгирилиб ухлаворсам. Аксига олиб кутганим бўлмади....

Умидбахш тонг

— Доктор, онамнинг тоби йўқ, ёрдам беринг, илтимос… — кўзлари жавдираб турган Умид шифокорга тикилди. — Албатта, албатта, укажон, сен ҳовлиқма, уларга ёрдам кўрсатамиз… Умид ташқарига чиқиб, йўлакда деворга беҳол суяниб турган онасининг кўзларига қаради. Она эса ўғлига тикилди....

ЙИҒИ… - Шукур ХОЛМИРЗАЕВ

Ҳикмат. Ўғлим Жамшидга *** Мен раҳмсиз эмасман. Афғондаги босмачиларгаям муносабатим аниқ эди. Аммо, ўша ерда хизмат қилаётганимда бир воқеа содир бўлдики, ҳали-ҳамон унинг мағзини чақолмас эдим....

ТАНИШ КАБУТАРЛАР

Йомгирли кунлар узайиб кетди. Бахор ойи бошланган болса-да, кишнинг кахри кесилмаганди. Богдан ешитилиб турадиган кушларнинг овози хам сийракланди. Саккизинчи каватнинг ойнаванд айвони рахига конган бир-икки куш токилган нон ушокларини тез-тез чокилайди-да, бошини йелкалари орасига олиб, хомуш тортади. — Жониворлар йегулик тополмаяптими, дейман, —...

Хотини юрармикан?

Мени ёшим 56 да аёлим 28 да, 2 ёшли фарзандимиз бор. Жинсий томоним яхши аёлимга телеграм ишлатиш учун рухсат берганман лекин у  жуда ошириб юборди. Бир иккитаси билан танишиб ишқий муносабатлар...

Фикр қўшиш