Дадам ва онамни яраштирганим…

Дадам ва онамни яраштирганим…
Дадам ва онамни яраштирганим…


Макр ишлатиш аёлларга хос, дейишади. Аммо ёш бўлишимга қарамай, мен ҳам макрдан фойдаландим. Буни ёмонликка йўйманг. Оиламизни сақлаб қолиш учун қилдим буни…

Бир бошидан айтиб бера қолай. Ҳамма машмаша дадамни катта лавозимга раҳбар  қилиб  ўтказишганидан сўнг бошланди. Дадам энди уйга одатдагидан кўра кеч қайтадиган, йиғилишу мажлисларда қолиб кетадиган бўлди. Катталарнинг ишига аралашма, демоқчимисиз? Авваллари мен ҳам шундай деб ўйлардим. Кейин эса… Ҳикоямнинг бу ёғига онамни ҳам қўшаман.

— Ассалому алайкум, дадаси, яхши келдингизми?

— Ваалайкум ассалом!

— Овқат тайёрлайми?

— Кераги йўқ, қорним тўқ.

Дадам ювингани кириб кетди. Онам эса шоша-пиша дадамнинг қўл телефонини титкилашга тушди.

— Хў-ў-ш! СМС Нодирдан келибди. Қани нима деб ёзган экан  ўша Нодир? «Яхши етиб келдингизми?» Тавба, бу ошна-оғайни деганга ҳам ҳайронман. Беш дақиқа илгари хайрлашган бўлса, СМС ёзишга бало борми?

Бир пайт онамнинг қўлидаги телефон янги СМС келганидан хабар берди.

— Яна ўша Нодирдан! Яна нима гапи қолиб кетибди? «Ширин тушлар кўринг!» Нима-а-а?

Бир пайт ҳаммомдан дадам чиқди. У онамнинг қўлида ўзининг телефонини кўриб, бақиришга тушди:

— Яна телефонимни кавлаяпсанми? Бу қанақаси ўзи, а? Сен хотинга қачон ақл киради? Минг маротаба айтдим сенга, телефонимга тегма деб.

— Ҳо-о! Қўрқоқ биринчи мушт кўтаришми энди? Ким у Нодир? Гапиринг!

— Ким бўларди? У билан бирга ишлаймиз. Сенга ҳисобот бериб ўтиришим шартми?


Онам жим бўлди, аммо мен миямда тузган режамни эртасигаёқ амалга оширишга киришдим.

Биринчи макр

Дугонамнинг қўл телефонидан кечаги Нодирнинг рақамига қўнғироқ қилдим. Гўшакни ёқимли овозли аёл кўтарди:

— Алло!

— Кечирасиз, бу Нодирнинг телефоними?

— Йўқ! Адашдингиз, исмим Нодира.

— Узр!

Сеними шошмай тур, деб танаффусда синф доскасига қуйидаги сўзларни ёздим.

«Оилангиз бахтига чанг солмоқчи бўлган аёлга қандай тилак тилардингиз? Барчасини қуйидаги рақамга «смс» орқали юборинг. Энг зўр «смс» муаллифига совғам бор!»

Рақам кимникилиги аниқ. Энди эса ўттизтадан ортиқ рақамдан тинмай ёғаётган «смс» сели остида қолган Нодиранинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онамнинг кеча сиқилганини эслаб, унга заррача ҳам ачинмадим. Қайтага ҳамма синфдошларимни навбат билан турғазиб қўйиб, юборилган «смс»ларини ўқишга тушдим.

    Дадамизни сенга бермаймиз!
    Учта болали эркакка осилаётган жодугар сенмисан?
    Онамнинг елкасидаги чангга ҳам арзимайсан.
    Диққат, қидирув! Қуйидаги «смс»ни олган бўлсангиз, демак, сиз оила бузғунчисисиз.
    «Смс»имни ўқидингми? Кўзинг борида ўқиб қол! Ёнингга онам кетяпти…

Дарс тугаганида энг зўр «смс» эгасига шоколадни топширдим-у, уйимга кетдим. У ерда мени янги хабар кутарди. Онам Нодир аслида Нодира эканлигини аниқлаган, қон босими ошганча вой-войлаб ётганди. Ёнида ўтирган «тез ёрдам» шифокори қоғозчага бир нарсаларни ёзди-да, шундай деди:

— Сизга асабийлашиш умуман мумкин эмас. Мана бу дориларни ичиб, ухланг. Кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилишни тавсия этаман.

Онамни бу аҳволда кўриб ўч олишда давом этишим кераклигини тушундим. Иккинчи макрим ундан-да ёвузроқ эди.

Иккинчи макр

Яшасин интернет! Элонлар сайтига кириб чиройли матн тўқиб ёздим.

«Жозибали массажчининг хищматидан фойдаланинг. Массаж янгича услубда, яни қўшиқ куйлаб амалга оширилади. Буюртма асосида рақсга тушиш хизмати ҳам мавжуд. Талабгорлар қуйидаги рақамга эрталабдан кечгача ва кечаси билан қўнғироқ  қилишлари мумкин. Қўнғироқларингизга сизни интизорлик билан кутаётган майин қўллар соҳибаси Нодирабону жавоб беради! Саволларингизни қуйидаги манзилга йўлланг!..»

Талабгор мижозларнинг сони ортиши учун интернетдан чиройли Ҳолливуд актрисасининг суратини олиб жойлаштирдим. Кейин компютерни ўчириб меҳмонхонага чиқдим. У ерда дадам билан онам  баҳслашаётган экан:

— Шунча гапни оғримаган бошингга орттириш шартмиди? Шу керакмиди сенга?

— Мени аҳмоқ  қилиб у мегажиннинг отини Нодир деб қўйганингиз нимаси эди?

— Фелингни билганим учун шундай деб ёздим.

Бир-икки соатлардан кейин Нодирабонунинг почтасига хабар олгани кирдим. Ўҳ-ҳў, буни қаранг-а, нақ бешта хат кепти. Биринчи хат мазмуни қуйидагича экан: «Майин қўллар соҳибасини бир кўрсак ёмон бўлмасди». Унга жавоб ёздим: «Фақат ва фақат рақамимга қўнғироқ қилиб боғланинг. Гўшакни кўтаришим билан «каламушчам» деб мурожаат қилишларини яхши кўраман. Чунки каламуш йилида туғилганман». Бошқа хатларга ҳам шу тарзда  қисқа ва лўнда жавоб қайтардим. Эртасига эса почтага ғазаб тўла мактублар кела бошлади. Уларнинг базиларини ўқиб, онамни қийнаган Нодирабонуни аҳволини тасаввур қилдим ва маза қилиб кулдим. Бора-бора бундан зерикдим. Ундан ташқари дадам билан ойим ҳам ярашиб олиб аҳиллашиб қолишганди. Бундан ҳурсанд эдим, аммо…

Учинчи макр

Бугун ойим билан дадамнинг жанжали устидан чиқиб  қолдим. Жанжалнинг асл сабабчиси эса яна ўша телефон. Бу сафар онам мана бундай мазмундаги хатни ўқиганди: «Нега қўнғироқларимга жавоб бермаяпсиз? Ёки уйдамисиз?»

— Бунисига қандоқ чидаш мумкин энди, айтинг? Сизни оқ қанддек қилиб бировнинг қўйнига топшири-иб қўярканман-да ҳали.

— Овозингни ўчир! Сенга битта гапни уқдириш бефойда. Қачон қарама, йўқ жойдан хиёнат излаб, жанжал кўтараверасан.

— У билан ўртангизда нима бор? Нега уйдамисиз деб сўраяпти? Гапи бўлса суриштирмай гапираверсин-да.

— Бирга ишлаймиз, тамом!

— Унга қўнғироқ қилсам-чи? Қўрқмайсизми?

— Нимадан қўрқаман?

— Сирингиз очилишидан.

— Бемалол қилавер. Сендан беркитадиган сирим йўқ.

Бечора онам «смс» эгасининг рақамларини терганда, жавоб  ўрнига қўпол гаплар эшитилди. Тўғри-да, қайси аҳмоқ аёл, бундай пайтда «ҳа» жавобини берарди? Буни ёш бола бўла туриб, мен тушунардим. Аммо онам ҳозир ҳар қандай ҳунарга қодир эди. Ота-онамнинг жанжали нима билан тугашини кутиб ўтирмай, хонамга чопиб кирдим. Уй телефонимизга ёзилиб қолган рақамларни телефонимда шошганча теришга тушдим. Ёнимга опам ва укам қўшилди. Учаламиз кетма-кетига телефонларимиздан тунов кундаги каби «смс»ларни теришга тушдик. Бу ҳунарим отамга қанчалик қимматга тушишини қаёқдан ҳам билибман? Эртасига дадам учаламизни тик турғазиб қўйиб роса тергади. Аёл аслида дадамга кўз олайтирган жонона эмас, бирга ишлайдиган ходима экан. Дадамнинг олдига эрини бошлаб келиб, роса уялтирганини эшитганимда, тўғриси, ошириб юборганимни ҳис қилдим. Ичимда бу усулни иккинчи қўлламасликка қарор қилиб, дадамдан узр сўрадим.

Тўртинчи ва охирги макр

Орадан бир хафта  ўтди. Дадам билан ойим бир-бири билан гаплашмай юришибди. Худди бегоналардек. Уччаламиз янги режа туздик. Ота-онам муносабатларини бузган телефондан фойдаланиб, уларни яраштиришга киришдик. Укам дадамни чалғитиб турган бир пайтда, қўл телефонларини олдим ва онамга «смс» ёздим. «Сени хафа  қилганимдан ташвишдаман. Иложи бўлса кечир!» Онам «гап»да эди. Шунга қарамай дарров жавоб ёзди. «Анави гўзалларингизга ёзинг бу гапларни!». Жавоб ёздим: «Бу дунёда сендан гўзалини топа олмайман, онаси. Сени севаман!» Онамдан жавоб келди: «Яраша қолайлик! Бўлиб ўтган гапларни унутинг! Сизни севаман!»

Ура!!! Онамга ёзган «смс»ларни ўчириб, охиргисини  қолдирдим. Ухлагани кириб кетаётганимизда, учаламиз айёрона бир-биримизга кўз қисишдик. Эрталабки нонуштада дадам билан онамнинг ало кайфиятларини кўриб, макримиз иш берганини тушундим. Улар ярашиб олишганди. Мактабга кетаётиб, дадамнинг машинаси орқасига билдирмай кичкинагина қоғозча ёпиштириб қўйдим. У ерда «Эҳтиёт бўлинг, дадамиз қаттиқ ҳимоя остида!» деб ёзилганди.

Нигора

ШАЙТАНАТ (2-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (2-qism Birinchi kitob)

Биламан, ўлим жазосини ўшалар бекор қилишган. Менга яхши бир сабоқ беришмоқчи эди. Сабоқ олдим. Лекин улар мўлжаллаган хулосага келмадим. Энди менинг суратим одам. Аслида эса, мен илонман! Уларни бўғиб қийнайман, сўнг қонини сўраман. ...

Кетту...

Сабр қил юрак, сўндирмай тилак,  бўғизламай умидим қайта ва қайта. У жонсиз хануз, шундоғам бехол, нималарга чидаб ўтмади  кутиб. Мен борман десин, сўндирмам десин, ишонгин  хечкимга сени   бермайман десин. Унсиз нигохим, термулган кўзим,  шундай  бир инсонни кутари бўлдим......

Уз манфаатини уйлаган Шох

Кадим замонларда бир подшох уз шахрида масжид курдирмокчи булибди. У масжидни куришда хеч ким на бирор моли ва на бирор бошка нарса билан ёрдам бермаслигини каттик тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, факат узининг молидан курдирмокчи экан......

Энг яҳши ака

Банкнинг ёнида катта-қип-қизил ўта ҳашамдор машина турарди. Унинг ёнида эса кичкина, етти–саккиз яшар болакай, унга тикилиб қолганди......

ҚИССАДАН ҲИССА…

Эркак киши шайтон йўриғига кирса, ихтиёри қўлдан кетади. Ҳадеганда васвасага тушган кимса каби безовталанаверадиган бўлиб қолади. Руҳан тинчини йўқотади. Наҳснинг ўзидан бадбўй, аччиқ ис таратувчи ботқоғи томон талпинаверади. Чунки бу қўланса ҳидни шайтон йўриғидаги эркак ҳис эта олмайди. Шайтони лаин унинг ҳушини ўғирлайди-ю, кўзларига бу...

ОНАЛИК МУҲАББАТИ

ОНАЛИК МУҲАББАТИ Қизалоқ эсини таниган кундан бошлаб онасидан чексиз меҳр кўрганди. Онаси уни ширин сўзлар айтиб эркалар, қизини беғубор, гўзал малика дер, қизалоқ онасидан эшитган бу сўзларга ишониб улғаяётганди. Онаси унга юзларидан нур таралишини, оҳу кўзли эканини айтишдан чарчамасди. Онасининг биттагина фарзанди эди у....

ТУҒМАС ХОТИН…

Манзура эри Бобурни ишга кузатгач, балконга чиқди. Ташқарида куз. Уй атрофидаги дарахтлар аллақачон барг ташлабди. Узоқ-яқиндаги машиналар шовқинини айтмаса, деярли жимжитлик ҳукмрон… У халатининг ёқасини асабий ғижимлаб, бир нуқтага тикилганча узоқ ўтириб қолди. Хаёлига нималар келиб кетмади. Беш йиллик умрини чамалаб чиқди…...

Ҳикоя: Осмоннинг кўз ёшлари

Бугун ҳавонинг авзойи бузуқ, осмонга қараган эдим, ёмғир ёғаман деб турибди. Ёмғирни ёқтираман ва ёмғир ёққан вақтда деразаларни очиб қўяман. Бугун ҳам шундай бўлди. Салқин ҳамда тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиб турган вақтимда хонага ҳамкасбим кириб келди ва менга юзланиб:...

ҚАБР ТОШИ МАШМАШАСИ

— Қанча, учтами? Ҳа, албатта оламиз. Мани исмим Ихтиёр. Тошларимиз мана бу ёқда. Кўринг. Қандай шаклда бўлади, қандай ўлчовда?  Мана бўларимиз 60 минг, каттароқлари 85 мингдан 150 минггача. Агарда гранит қўйдирмоқчи бўлсангиз 200 минг. Қабр тошининг ёнига мармар ётқизасизми ё йўқми, гул солишга кўзача…...

ЎРМОН МАНЬЯГИ…

Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. ...

Фикр қўшиш