Фарзандимни болам десанг, бас

Фарзандимни болам десанг, бас
Фарзандимни болам десанг, бас


Инсон сабрли, матонатли бўлса, ҳаёт синовлари олдида ўзини йўқотиб қўймаса, албатта эзгу ниятларига етаркан. Мен ёшлигимдан фарзандларим кўп бўлишини хоҳлаганман. Бугун нафақат беш нафар фарзанднинг онасиман, бир этак набираларим ҳам бор. Яна ёнимда мени тушунадиган, ҳурмат қиладиган ва севадиган инсоним.

Жуда ёш турмушга чиққанман. Қизим бир ёшга тўлар-тўлмас, эрим оғир дард туфайли оламдан ўтди. Бу жудолик қаршисида ўзимни йўқотиб қўйдим. Ахир ҳали менинг тенгларим ёшлик гаштини суриб, ҳаётдан мамнун юришибди. Мен эса… йигирма икки ёшли бева. Бунинг устига-устак, қайнонам билан ҳеч тил топиша олмадим. У кишини тушунаман. Уларга ҳам оғир. Ҳеч ким фарзанд доғини кўрмасин экан. Асабийлашганида бор аламини мендан оларди. Қизимни бағримга босиб, нима қилишни билмасдим. Бир куни дадам келиб, мени олиб кетди. Қайнонам қизимни олиб қолмоқчи бўлди-ю, ундан бошқа овунчиғим йўқлиги учунми, иложсиз қолди. Биз кетдик. Не орзу умидларда келган хонадонимни юрагим тилка-пора бўлиб тарк этдим. Ахир шу уйда келинлик гаштини сурганман, шу ерда она бўлдим, севдим, севилдим.

Турмуш ўртоғимни ҳар куни тушимда кўрардим. У кишисиз ҳаётим мазмунсиз бир бўшлиққа айланиб қолганди. Беш йил отамникида яшадим. Бу орада менга совчилар кела бошлади. Хотини ўлган ёки ажрашганлардан. Мен ҳеч кимга рўйхушлик бермасдим. Аммо ота-онам:


 — Ёшимиз ҳам бир жойга бориб қолди. Кўзимиз очиқлигида тинчиганингни кўрсак, яхши бўларди. Ҳали яна бу ҳовлига иккита келин туширишимиз керак. Эртага нима бўлади, фақат Яратганга аён. Ҳеч бўлмаса, қизингининг келажагини ўйла. Унга ота керак, — деб куйиниб гап бошлашди.

— Қўлимда дипломим бор. Ишлаб, бир амаллаб уй олсам бўлди. Кейин топганим қизим иккимизга етади. Унинг ўгай ота қўлида ўсишини хоҳламайман, — дедим йиғлаб.

— Шунақа дейсан-у, аммо барибир отанинг йўриғи бошқа. Эрта яхши кунинг бор, ёмон кунинг бор. Ёнингда суянчиғинг, умр йўлдошинг бўлиши керак. Ҳаёт сен истагандек бир текисда давом этмайди, — насиҳат қилди отам.

— Кеча келган совчилар ҳам яхши жойдан. Бечоранинг тўртта боласи бор экан. Фақат шу болаларга меҳр бериб, оналик қилса, бўлди, дейишаяпти. Шу норасида гўдакларниг бошини силасанг, Худойим сенинг бошингни силайди, — деб онам ҳам кўзига ёш олди.

Индамай ўрнимдан туриб, хонамга кириб кетдим. Юрагимдаги бор аламларимни тўкиб, тўйиб-тўйиб йиғладим. «Нимага мени ташлаб кетдингиз. Энди нима қилай? Ахир ота-онам…»

 

Бир куни ҳовлида қизимни ўйнатиб ўтирсам, ёши анчага бориб қолган бир аёл олти ёшлар, чамаси, болани этаклаб кириб келди:

— Синглим, бу Мақсуда опанинг уйими?

— Ҳа, келинг, холажон. Ҳозир ойим уйда йўқ эди. Мен қизлари бўламан.

— Яхшимисиз, қизим? Вой, чарчаб кетдим. Ёшингиз ўтгани сайин кучдан ҳам қоларкансиз. Кечаси неварамнинг иситмаси чиқиб, умуман ухламадик. «Она-оналаб» юрагимни сил қилди. Гулдек келиним шу қоракўзларни менга ишониб кетган. Менинг ҳам бир оёғим ерда бўлса, бир оёғим гўрда. Ўғлим бир кун уйда бўлса, икки кун йўқ. Шифокор бўлгани учун ҳар икки кунда навбатчи. Шунга, синглим, онангиз ва ўзингиз билан бир гаплашай деб келгандим.

Аёлниг мақсадини тушундим. Кеча онам айтган киши шекилли. Мен нима деб жавоб беришни ҳам билмай, тилимни тишлаб қолдим. Шўрлик момо яна нималарнидир гапирди. Менинг икки кўзим болакайда. Қизим қатори экан. Менга қора кўзларини жовдиратиб қараб турарди.

Бир пайт йиғлаб бувисидан сўраб қолди:

— Қачон ойимнинг олдига борамиз. Соғиниб кетдим.

Аёл неварасига қандай таскин беришни билмай каловланиб қолди. Мен эса кўзим ёшланиб, болани бағримга босдим. Уям мени маҳкам қучоқлаб олди. Кўзимиздан тинмай ёш оқарди. Бу болажонни бағримдан қўйиб юборгим келмаётганди…

Улар кетишди. Менинг кўз олдимдан қоп-қора кўзлари ёшга тўлган болакай кетмасди. Қизим ҳам дадасини соғинади. У ҳам қийналади. Кўча-кўйда отаси эркалаётган қизларни кўрса, кўзлари ёшланиб кетади. Нега ҳаёт шундай экан-а?

Тақдир деб шунга айтишса керак. Ёшлигимда ҳечам хаёлимга келмаганди. Йигирма икки ёшимда бева қолишиму бировниг тўрт нафар фарзандига оналик қилишим. Худонинг буюргани бўларкан. Бандаси эса тақдирнинг измига кўниб, ўз йўлини топа билиши керак.

Аввалига иккинчи турмушимга кўникишим қийин кечди. Энг катта қизимиз ўн тўртда. У мени ҳеч онасининг ўрнида қабул қилолмасди. Кичкиналар мени яхши кўрарди. Аммо шу Нигора билан тил топиш осон кечмади. У мени ҳам, қизимни ҳам хушламасди. Пиширган овқатимни умуман емасди. Бирор нимани сўрасам, жавоб бермасди. Катта бўлгани учунми, ҳамма нарсага ақли етганиданми, менга онаси эмас, бир хизматкорга қарагандек муомала қиларди.

Шуҳрат акам эса келганимнинг биринчи куниёқ:

— Мен раҳматли аёлимни ўн икки йил севиб уйланганман. Ўзингиз биласиз, яқин кишингизни йўқотиш азоби қандайлигини. Ҳали-ҳанузгача ёнимда йўқлигига ишонмайман. Қизингизга ўз отасидек меҳр кўрсатаман. Сиз ҳам болаларимга онаси йўқлигини билдирманг. Уйда кам бўламан, болаларимни сизга ишонаман. Илтимос, меҳрингизни аяманг.

Ҳа, бу инсон айтганидек қизимга оталик қилди. Ойдин ҳам уни ўз отасидек кўрарди. Мен ишга чиқмадим. Ахир энди беш боланинг онасиман. Эримни ҳам яхши кўриб қолдим. У киши жуда жиддий, ақлли, меҳрибон инсон. Лекин билардим, биринчи хотинини унута олмаяпти. Менга аслида бефарқдек эди. Тўғри, салгина мазам қочса ҳам парвона бўлиб қолади, лекин… барибир кўнгли йўқлигини сезаман.

Йиллар югурик дарё экан. Бирпасда катта қизимизниг бўйи етиб, узатадиган бўлдик. Тўйи куни қизгинам мени қучоқлаб, «ойижон» деб йиғлади. Шунда юрагимда нимадир туғён урди.

— Қизим, қизгинам, илоҳо, бахтли бўлгин, — дейишдан нарига ўтолмадим.

Бирин-кетин қизларимизни узатиб, ўғлимизни уйлантирдик. Ҳозир мен жуда бахтли онаман. Яқинда эрим ҳам нафақага чиқди. Туғилган кунимга тилла зирак билан узук совға қилди.

— Ўйлаб қарасам, сизга кўзга кўринарли ҳеч нима совға қилмаган эканман. Фарзандларимга мен кутгандан ҳам зўр она бўлдингиз. Сизга қараб Ранони эслайман. Кундан-кун унга ўхшаб бораяпсиз, — деди.

Бу гапларни эшитиб, бутун ғам-андуҳларимни унутдим. Ёшим элликдан ошгандан кейин бундай этибор кўраман деб ўйламагандим. Гап тилла тақинчоқларда эмас, турмуш ўртоғимнинг менга кўрсатаётган этиборида, меҳр-муҳаббатида. Уларни тақиб ҳаммага мақтаниб чиқдим. Чунки қувончим ичимга сиғмасди-да.

Мен дунёдаги энг бахтли аёл эканлигимни элликдан ошгандан сўнг яна ҳис қилдим.

Шоира Шагиаҳмедова

ҚАРҒИШ

Тожинисо кўз ёшларини енги билан артаётган қизига қараб супургини отди. — Хай, хай келин, қиз болани қарғаманг,  фаришта ҳар бир гапга  омин дейди-я, болангизга ўлим тилагунча, унга умр, ризқ тиланг, айланай. Сорихон  ая ерда ётган супургини олиб, чеккага қўйди. -Сурайё хали ёш, эндигина 12 га тўлган бўлса, болада, хали ўйнагиси келади. — Ўйнамай...

Киссавур

Ёз. Хаво иссик. Кукон автовокзалига одам дегани сигмайди. Хар икки одамнинг бири кулидаги читрумол билан узини елпигани-елпиган. Иссик айникса, автобус хайдовчиларини домига олган. Юравериб урганиб кетган булишса-да, барибир кулларидаги корайиб кетган румолчани буйинларига суришларидан дим хаво жонларига тегиб кетганини билиб олиш кийин эмас…...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «УСМОНИЙЛАРНИНГ 280 КАНИЗАКНИ СУВГА ЧОКТИРГАН ШОХИ…»

Мантикан олганда, акл-хуши жойида одам бу ишни килмайди. Енди усмонийлар тарихига яна бир карра назар солсак. Бу империяни аклан заиф шохлар хам бошкарган. Масалан, «Мухташам юз йил» телесериалида хам Мустафо хазратлари фаолиятига кенг орин берилган. ...

Кариялар уйидаги отанинг истироби

Салом оглим!  Балки бу хатим сенинг колларингга тушмас балки йетиб борса хам окимассан..  Лекин негадир бугун йозгим дардларимни шу хатга тушургим келди. Такдир шундай екан кексайиб колиб невараларимни йонида келинимни колларидан чой ичиб хордик олиб кексалик гаштини сурар чогимда кариялар уйига олиб келиб ташладинг. ...

Тунги суҳбат

Ҳатто зиёли кишилар ҳам уни кўчада учратиб қолсалар, ортидан ҳавас билан қараб қолишар, гўё саҳро сайёҳининг кўзига муздек зилол булоқ кўрингани каби нигоҳини узишга куч тополмас эди. Унинг эри тасбеҳ, тамаки ва гул каби майда-чуйдалар сотиш билан шуғулланарди. Турмуш ўртоғи вафот этганида Умму Аббос ҳали қирққаям кирмаган эди: ҳузурли ёш,...

ШАЙТАНАТ… (3-қисм. Биринчи китоб)

Элчин ёнбошлаган ҳолда телевизор томоша қиларди. Кўзи телевизорда, хаёли эса ўзга томонда эди. Қамоқдан қайтганига икки ой бўляпти. Қамоқнинг дастлабки кунлари, ойлари зах ҳужраларга, сассиқ баракларга кўникиши қанчалик оғир кечган бўлса, уйга қайтгач, шинам хоналарга, юмшоқ ўриндиқларга ўрганиш шунчалик оғир бўлди. Тўғри, юмшоқ ўриндиқда тан...

Асли кора - окармас!

Йошим оттизда, олий малумотлиман. Учта фарзандим бор. Турмуш ортогим билан севишиб турмуш курганмиз. Аммо... Ростини айтсам, бу дунйода севги-мухаббат йок екан. Киши "севдим", дея парвонага охшаб алданиб, канотини куйдириб койганини ози билмай хам колар екан....

Коʻк дафтарнинг сири

Бу дафтарни мен тоʻкимачиларнинг маданият саройи олдидаги хийобондан топиб олдим. Болаларнинг кишки та’тили бошланган пайт еди. Шахарнинг барча майдонларидаги каби тоʻкимачилар хийобонида хам катта арча оʻрнатилиб, хилма-хил оʻйинчоклар билан безатилган. Ертадан-кечгача атрофидан болалар аримайди. Хатто, кечкурун ишдан кайтайотганимда хам одам...

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “МУРДАНИНГ ТИШИ…” (Асаби бўшлар ўқимасин)

1969 йили Житомир вилоятида 42 ёшли Дмитрий А. ни суд қилишди. У икки нафар қабр ўғриларини ўлдирганликда айбланарди. Учинчи ўғри эса, омади чопиб қочиб кетишга муваффақ бўлган ва ўшанинг ўзи милицияга хабар берган… … Январ кечаларининг бирида Дмитрий туш кўрди. ...

Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

Бир киши Валид ибн Абу Хайра роҳматуллоҳи алайҳни сўкиб юборди. Шунда у зот: “Бу сенинг саҳифангдир. Шундай экан, унга хоҳлаган нарсангни ёздиравер!”, дедилар....

Фикр қўшиш