Эримнинг телефони билан кундошмиз!

Эримнинг телефони билан кундошмиз!
Эримнинг телефони билан кундошмиз!


Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир этиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик.

Оила қурганимдан кейин бу хаёлот оламим бироз торайди. Энди хаёлимда дугоналарим билан бўладиган «гап»га қимматбаҳо кийим ва ҳатто шахсий машинамда борадиган бўлдим. Дугоналарим ортимдан роса оғзидан суви оқи-и-иб қараб қолишарди.

Ҳозир эса...

Уч бола, рўзғор, ишдан қайтгач телефондан бўшамайдиган эр билан бўлиб, хаёл ҳам сурмай қўйдим, шекилли. Йўқ, сураман. Фақат хаёлим ҳам ўзим каби ожиз ва кўримсиз. Ишонсангиз, айни дамда ўзимни кўз олдимда жонлантирсам ҳалиги мултқаҳрамон келади. Қайси дейсизми? Анув-чи, саккиз-тўққизтача боласининг ортидан югуриб юрадиган маймун. Кулманг! Ростдан ҳам шунақа бўлиб қолганман. Энди ўйлаб кўрсам, ўша шўрлик маймуннинг ҳам эри ҳеч қаерда кўринмайди. Худди менинг эримга ўхшаб. Бечоранинг эри ҳам меники каби оила билан эмас телефон билан яшаётганмикан?


Телефон деган сўзни оғзимга ҳам олгим келмайди. Бу матоҳ шу қадар ғазабимни келтирадики, худди сира йўқолмайдиган суваракдек. Шунчалар «аллергия»мни қўзитадики, катта шафтолининг туки каби. Ғайирлигимни шунчалик қайнатадики, кундош ҳам йўлда қолади. Гўё мен учун телефон дунёдаги энг, энг, энг бўлмағур, зараркунанда нарса...

У-ф-ф-ф! Мана, гапирганим сари бўғзимга алам тиқиляпти.

Алам қилмай бўладими, ахир?

Ишонасизми, эрим билан гаплашмаганимга бугун нақ... қаранг ҳисобини ҳам билмайман. Йў-ў-ўқ, уришиб қолганимдан эмас. Шунчаки у эрта тонгда ҳам, ишдан қайтгач ҳам телефонидан ортмайди. Гаплашишга вақти йўқ. Ҳали ким биландир ёзишади, ҳали гаплашади, охирги пайтда овозини ёзиб кимларгадир юборади, ўша кимдирлар ҳам эринмай эримга овоз йўллайди. Жа-а-а бўлмаса, ўйин ўйнайди.

Икки кўзи телефонда бўлгани боис, болаларини ҳам кўрмайди. Куйганим, буни сизга айтишга ҳам уяламан-ей! Тунов куни нима дейди денг:

— Ёш болага нима учун соч улаб қўйдинг, аҳмоқ!

— Кимга соч улабман? — дедим ҳеч нарсага тушунмай.

— Мановнинг сочи бунча узунмасди-ку, — дейди қизалоғимизни кўрсатиб.

— Фақат телефонга эмас, болаларга ҳам қараб туриш керак. Ҳадемай, уларни танимай ҳам қоласиз, — дедим тутақиб.

Анув куни шивирлаб, ҳаяжон билан айтган гапига кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз.

— Ён қўшнимизнинг қизи кўзимга бошқача кўринди. Тинч эмас-ов. Тағин билмадим-у, мен ҳомиладорга ўхшатдим. Совчи-повчи келяптимикан, ўзи? Тезда узатмаса, ота-онасини нақ гўрга тиқади-я!

Аввалига ҳеч нарсани англамай, юзига бақрайиб қолдим. Кейин жаҳлим чиқди-да:

— Қаерда яшаяпсиз ўзи? Қўшнимиз ўтган йили қизини узатди, бир йил яшади, энди бўйига бўлганида эрини бир қиз билан тутиб олиб, аразлаб ҳам келди. Шу-шу уйида...

— Ҳа-а-а, ҳартугул. Мен эрга тегмай ҳомиладор бўлибдими, дебман...

— Тўйига бордингиз-ку! Ўша ерда ҳам телефонга термулиб ўтиргандингиз!

— Йўғ-е, тўйига ҳам борганмидим? Менга қара хотин, юзингни ари чақдими? Нега шишиб кетдинг?

— Вой-дод! Шишмаганман, семирганман! Мазам бўлмагани учун духтир дори берганди. Ўша семиртираркан. Олти ой бўлди, дорини ичиб, семирганимга ҳам.

Энг даҳшатлиси, яқинда тумов бўлиб ётиб қолганимда «Болаларни ўзингиз мактаб, боғчага олиб келинг», деб илтимос қилдим. Ишонасизми, боғчага бориб «Катта ўғлим қани?» деб роса уларнинг бошини қотирибди. Охири, қизимизнинг ёнига боргач, ундан акасининг мактабга бораётганини билибди.

Шундан буён ҳамма нарсага ўзим югуряпман. Худди ўша мултфилмдаги маймунга ўхшаб. Бунақа ҳаётдан кейин ширин хаёл суриб бўладими?

КАМИНА

Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)

— Ислом Каримов, болаларча содда, болаларча беғубор инсон эди. Болаларча орзу қиларди, мўжизаларга болаларча ишонарди, болаларча келажакка интиларди, — дейди Самарқанд шаҳридаги, Президент ўқиган 21-мактабнинг кекса ўқитувчиси Мустахкам Останақулова. Бизнинг мактабдан Ислом Каримовнинг оёғи ҳечқачон узилмаган. Агар Ислом Каримов болалигини...

Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

"Мен беш йил давомида Корея давлатида ишладим. Шу муддат ичида уй қурдим, машина олдик, орада келиб кетиб турдим ва учта фарзандли бўлдик. Шартномам муддати тугалланганлиги учун уйга қайтдим. Фарзандларимни интернет орқали кўриб, гаплашиб турардим. Аммо, мени тез-тез телефонда кўриб туришган бўлсада, бироз бегонасирашди....

Дунёдаги бахтли одам (ҳикоя)

Жесси ўкириб юборишдан ўзини аранг тутиб турарди. У Томни кичкина идорада кутиб, шилиниб адойи тамом бўлган оёғига дам бериш мумкинлигидан хурсанд эди. Томнинг: "Ҳа, майли, Жесси, истаган пайтингда иш бошлашинг мумкин”, дейишини олдиндан ўйлаб, севинчи ичига сиғмасди. Мана, икки ҳафтадирки, Жесси Канзас-Ситидан Тулсага – Миссури штатидан Оклахома...

ФОЛБИН ҲАМ ЎЗИМ…

-Қўй Наима, йиғлаш мутлақо сенга ярашмайди. Синглинг ўзи ёшлигидан олдидан келганини сузиб, орқасидаги одамни тепарди. Иккинчи ё учинчи курсиданоқ эрга бервориш керак эди. Кейин Синглингни милиса ушламаган бўлса, унинг қора дори сотишини қўшнинг қаёқдан билибди? -Ўртоғи наша чекармиш. Синглимдан олишибди, агар қўлга тушса хонумонимиз куйиб...

Уз манфаатини уйлаган Шох

Кадим замонларда бир подшох уз шахрида масжид курдирмокчи булибди. У масжидни куришда хеч ким на бирор моли ва на бирор бошка нарса билан ёрдам бермаслигини каттик тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, факат узининг молидан курдирмокчи экан......

КИМ ЎЗИНИ ХУНУК ДЕЙДИ?

Дарҳақиқат, ҳар ким ўз кўринишидан ўзича фойдаланади. Айримлар ташқи кўринишини руҳиятига мослаб шакллантирса, яна кимдир бутунлай тескари: маккорлик, бадхулқлик, беҳаёлик каби жиҳатларни айнан гўзаллик ортида сақлайди. Ақли расо кишилар ҳам борки, улар гўзалликнинг омад калити эканини тўғри англаб етишади ва донишмандлар айтганидек, "Гўзалликни...

Хазонли кунлар. Тузок... 3-кисм

Кун тушдан огиб, кечга караб йул олган бир махал. Киш кунлари кунлар киска,тунлар узун. Ха деганда тушлик вакти, егиштириб булар–булмас кечки овкатга уннаш керак. Сарвихон кечки овкат тайёрлаш максадида ошхонага йул ола бошлади. Ёш келинларнинг бирдан бир катта муаммоси нима овкат килишда. Сарвихон бу тарафдан хам хам омади чопмаганлардан, чунки...

КЕЛИН

Ёшлигида туман тугул, чегарадош қўшни вилоятларда ҳам ном таратган, асли касби тандирчилик бўлган Ҳамдам полвоннинг хонумонига ўт тушганига ҳам уч йил бўп қолди. Чол-кампир бир нечта, ёшига ҳам етмасдан нобуд бўлган болаларидан кейин эллик ёшнинг тагига бориб, тилаб олган ёлғиз ўғиллари Тўхтамурод қиш куни шаҳардан йўловчи енгил машинада келаётиб,...

Йигитликнинг коʻчаси

Исматга алам килди. Жудаям алам килди. Ахир унга коʻл коʻтаришди. Яна кимлар? кандайдир гоʻдаклар! Шефига айтса-ку, хаммасининг даб-даласини чикаради. Ким боʻлипти булар Тоштемир шеф кошида?! Керак боʻлса, хар бирини бир-бир чинчалогʻи билан учириб юборади. О’шаларнинг бетига айтди: «Биттанг кимирламай тур, хозир Тоштемир шефни олиб келаман»....

ЖАННАТ КИЗИ…

Бир… Икки… Уч… Юзгача санасам, уйкуга кетаман… кирк… кирк бир… Ха, уйку мени хаммасидан куткаради… Еллик уч… Еллик торт… Мен абадий уйкуга кетаман… Абадий уйку — барча захматларим учун берилган мукофот…...

Фикр қўшиш