Огоҳлик. Зулмат ичида сўлган гуллар...

Огоҳлик. Зулмат ичида сўлган гуллар...
Огоҳлик. Зулмат ичида сўлган гуллар...


Ҳаёт деганлари турфа воқеа-ҳодисалар билан қизиқ. Уни чеклаб бўлмас шамоллар оқимига ўхшатса бўлади. Шамол ҳам турлича эсаркан, гоҳ тоза ва майин, ёқимли, гоҳо чанг-тўзон аралаш, кўнгилни беҳузур қиладиган...Бу шамолларни жиловлашнинг афсуски иложи йўқ... Бироқ, шамолга қиёсланган воқеалар "нишаби”ни уёқ-буёққа бурса бўлади! Чунки, воқеалар одам измига бўйсунади. Уни қай тарафга буриб давом эттириш ўзингизга боғлиқ. 


Тақдирнинг аёвсиз шамоллари гоҳо одамни хазон каби учириб кетиши ҳеч гап эмаскан. Бир гал мен ҳам шундай тўзон ичра қолиб кетаёздим...


Оилада икки қиз эдик. Опам билан орамиз атиги икки ёш бўлганлиги боис тенгдошдек ўсардик. Бир-биримиздан сир яширмасдик.


Балки ўғил бола бўлганимизда отамиз биз билан бошқача муомала қилармиди... Наздимда, қиз бўлганимизга норозидек юрарди. Негадир жуда кам суҳбатлашамиз.... 


Онамиз бўлса отамизнинг кўзига қараб турарди. Унинг кўзларида тез-тез ёш кўриб қолардик. Бундай пайт волидамиздан кўпроқ эзилишимизни сўз билан ифода эта олмайман.


Ота-онанинг муросаси келишмаса фарзандларга жабр бўларкан. Онамиз нима гаплигини сира айтмасди. Бунга отамизнинг бази қилмишлари сабабчи эканини тушуниш қийинмасди. Оиламизда шундай совуқ шамолларнинг адоғи кўринмас, бу қалбимизни аёвсиз нимталайверарди...


Оила тирикчилиги асосан онамизнинг меҳнатлари ҳисобига эди. У эрта-ю кеч бозорда сомса сотарди. Тонг қоронғусидан хамир қорирди. Биз қўлдан келганча қарашардик. Катта саватни тўлдириш осон эмасди. Ҳолдан тойган онамизнинг супра бошида ухлаб қолганини кўриб, юрагимиз эзиларди... 



Отам эса маҳаллама-маҳалла юриб одамларнинг пичоқ ва шунга ўхшаш тиғли буюмларини ўткирларди. Қолган пайтда битта хонага қамалиб олиб қандайдир китоблардан бош кўтармай ўтирардилар. 


Ўша даврда онамнинг бошидан негадир қора ҳижоб тушмасди. Бунинг манисини тушунмасак-да, маҳалламиздаги аёллар рўмолини бошқача, ўзбек аёлларига хос,  чиройликкина ўраганларини кўриб, уларга ҳавас қилардик.


Бир куни онам савдогар қўшнимиз Зарнигор опадан кўк гулли рўмол олиб чиқиб, бошларига ўраб олганларида очилиб кетган! Биз ҳам ич-ичимиздан суюниб кетдик. Афсуски, қувончимиз узоққа чўзилмади. Отам негадир онамни жеркиб ташлади. Бу ҳам етмагандек эртаси куни онамнинг юзларини кўкарган ҳолда кўрдик... Кейинчалик ўша рўмолни қайтиб кўрмадик... Ундан ҳам мудҳишроғи ўша кундан бизнинг ҳам бошимизга ҳижоб тушди. 


Ёруғ оламни қора ҳижоб ичра кўришдан мудҳишроғи бўлмас экан. Уйда гўё мотамсаро руҳ ҳукмрон... Қандайдир қора қуюн нафасимизни беаёв бўғаётганга ўхшарди... 


Қўни-қўшни, дугоналаримиз мазза қилиб кўрадиган телевизорнинг яқинига ҳам йўламасдик. Радионинг ҳам симлари узиб ташланганди.... 


Мактабга бориш биз учун байрам эди. Бироз бўлса-да кўнглимиз ёзилиб келарди. Устозларимизнинг ҳаётбахш сўзлари, турли фанлар сир-синоати ҳар қандай кишини ажиб ҳаётга ошно этарди. Синфдошлар билан шерхонлик қилиш қанчалик завқли ва тотли эди. 


Мактабда тинглаганларимиздан яшагимиз келса, отамиздан эшитадиган гаплардан росмана бўғилардик... 


Биз учун энг уқубатли, руҳий азоб берадиган ҳол шу эдики, ҳамма бизга ажабланиб қарарди. Бази зиёлинамо кишиларнинг: "Нечук бу ширин қизалоқлар дунёга қора парда ортидан қарашаркин?” деган саволлари мурғак қалбимизга найзадек қадаларди. 


Мактабда ҳам ўқитувчимиз, директоримиз бу ҳақда биз билан кўп бора суҳбатлашганлар. Отамиз билан учрашмоқчи бўлишган. Лекин биз бунинг охири яхшилик билан тугамаслигини, отамиз эшитишни ҳам истамаслигини биларик.


Энг катта ҳадигимиз – мактабдан бебаҳра қолиш эди... Шу важдан биз ҳар сафар бундай ҳоллардан гоҳ кўзёш қилиб, гоҳ бошқа йўллар билан чиқиб кетишга ҳаракат қилардик. Тенгдош дугоналаримиз киноларга, театрларга, боғ-роғларга боришларини кўриб ҳавас қилардик. Улар байрамларда саҳналарга ҳам чиқардилар. Биз-чи... 


Мактабдаги қизларнинг кўзидаги қувонч, очиқ чеҳралар наҳотки шунчалар ёмонлик аломати бўлса, деб ўзимизга кўп бор савол берардик. Ўшанда кўнглимизда бир аламли савол пайдо бўларди. "Нега биз ўғил бола бўлиб туғилмаган эканмиз-а?”. Балки ўшанда мурғак қалбимиз бу тиконли азоблардан омон қолармиди?...


Кунлардан бир кун отам тунги нонушта пайти жиддий оҳангда шундай деди: 


- Икки кундан кейин олис сафарга отланамиз. Чала қолган ишларинг бўлса битириб олишга улгуринглар.


"Уқдиларингми”, деган савоол назари билан қараб турган отамизга ҳеч ким бирон нарса дея олмади. Ҳаммамизнинг хаёлимиздан ўнлаб саволлар ўтди. Аммо биз опа-сингил мум тишлаб турардик.  Онамиз ҳам бу кутилмаган гапдан эсанкираб қолаёзди. 


-Яна қандай сафар? - деб юборди бехосдан. 


Эссиз... шу бир оғиз сўзга онамнинг бутун бадани моматалоқ бўлди. Туни билан "бўлди-бўлди бошқа қайтармайман, кечиринг, худо ҳаққи бошқа урманг, ҳозир ўлиб қоламан”деб йиғлаганини эшитиб, эзилиб ётдик... 


Гоҳо эшик ортида унсиз йиғлаб турарканмиз, волидамизга бирор ёрдам бериш қўлимиздан келмасди... 


Эртаси куни билишимизча, қаёққадир ҳижратга борар эмишмиз. Бу гапдан этимиз увишиб кетди. Нохуш гаплар қулоғига етиб боргач, онамизнинг қариндошлари уйга келишди. Уларнинг гаплари, панд-насиҳатлари отамизга кор қилармиди?.. 


Ўзини-ўзи тубанлик ботқоғига ботирган одамни унча-мунча киши тўғри йўлга сола олмаса керак... Катта тоғам катта жойларда ишлаган, оқ-у қорани яхши билади. Панд-насиҳати отамга кор қилмагач, тоғам онам ва бизни олиб кетадиган бўлди. Остонадан чиқар чоғимиз отам баланд овозда онамга қаратиб:


- Воз кечдим сендек хотиндан. Бугундан орамиз очиқ... - деб бақирди. Ўша пайтларда ёш бўлганлигимиз учун отам сўзининг охирида нима деганлигини тушунолмай қолдик. Онамиз кўзларига ёш олиб бизни бағриларига босганича индамай чиқиб кетдилар. Фақат мунгли товушда шивирлаб,  "қайда бўлсангиз ҳам омон бўлинг” деганларини эшитдим. Шу-шу отамизни қайтиб кўрмадик... 


Орадан йиллар ўтди. Улғайдик. Камолга етдик. Бугун опа-сингил иккимиз ҳам тиббиёт соҳаси ходимаси бўлиб ишлаймиз. Инсонларни жуда яхши кўрамиз, қадрлаймиз. Ахир доно халқимиз – қадрласанг қадр топасан, деб бежиз айтмайди.


Отамдан бирон дарак бўлмади. 


Ким билсин, қаерларда, нималар қилиб юрган экан? Юрагининг бир парчаси, биз фарзандларини эслармикан? Бир бор ҳам кулиб қарамаган кўзларимизни қувончга тўлишини хоҳламасмикан? Бизга эртаклар айтгиси келмасмикан? 


Тушларимда гоҳида отамни кўраман. Кўпинча кора либосда юради. Оламон ичида кўзлари сўқир ҳолда таёқ суяниб йиқилиб қолади. Катта қора итлар  орқасидан қувиб тинмай тақиб қилади. Отам уларни қўлидаги таёғи билан урмоқчи бўлади-ю, кўзи ожизлигидан таёқ итларга  тегмайди. Сўйлоқ тишли ириллаган итлар уни оёқ-қўлини тилка-пора қилгудек ғажишга тушади. У бор овозда бақирса-да, лекин ҳеч ким унга парво қилмайди. Шунда онам қаердандир пайдо бўлиб, уни қаттиқ қучоқлаб олади, ҳимоя қилади...


Оғзим қуриб, чўчиб уйғонаман. Тонгача бедор ётаман...


Аҳён-аҳёнда уларни эслаб хаёлга толаман, болалигимни эслайман ва бугунги тинч, бахтли кунларимга шукрона айтаман. 


Тилагим ҳар бир инсон ўз фарзандларига оталик меҳрини бераолсин...


Дил битикларимга "Зулмат ичра сўлган гуллар...” деб сарлавҳа қўйдим. Яхшиям, ҳаётда оқ-у қорани таниган тоғам, бизга бахтли ҳаёт йўлларини кўрсатган муаллимларимиз бор экан. Ҳақиқатан ҳам ҳаёт йўлимизни топиб кетдик. Ҳозирда опамнинг икки фарзанди, менинг эса қизалоғим бор. Бир пайтлар зулмат ичра сўнган гуллар, бугун қайтадан чирой очмоқда. Ҳаётда фақатгина отамизнинг юзтубан кетгани ва бизларни тирик етим қилгани учунгина ўксинамиз... 


"Нигора”

БОЗОРДА (хажвия)

Бозор айланиб юргандим. Сотувчилардан бири кутилмаганда колимга гилос тутказди. — каранг ширинлигини!.. Худди малласоч кизларга охшайди!.. Менга каранг, нега тескари огирилаяпсиз? Сотиб олсангиз-чи!.. — Пулим йок. — Вей, арзонгаровга бервораман....

Фарзандимни болам десанг, бас

Инсон сабрли, матонатли бўлса, ҳаёт синовлари олдида ўзини йўқотиб қўймаса, албатта эзгу ниятларига етаркан. Мен ёшлигимдан фарзандларим кўп бўлишини хоҳлаганман. Бугун нафақат беш нафар фарзанднинг онасиман, бир этак набираларим ҳам бор. Яна ёнимда мени тушунадиган, ҳурмат қиладиган ва севадиган инсоним....

ХОКИЗ МОНОЛОГИ (хажвия)

Ордона колган окибат Акаммисан, укаммисан, ким болсангам мени танивол! Мен Хокизбой Торгил огли Суяркулов боламан. Авлодларимиз оша киройи хокизлардан болишган. Бобомнинг бобосими, йо бобосининг бобосими, алламбало зотлардан болишган екан. Зотимиз оша каттакон зотлардан екан....

Вафотини олдиндан сезган аёл…

– Онамиз, дуогўй инсон эдилар, — деб ҳикоя қилади тош­кент­лик Санобар Раҳматуллаева. — Кўп ҳодисаларни олдиндан сезардилар. Кексайиб, фарзандларни уйли-жойли қилгач, қаттиқ бетобланиб қолдилар. Гарчи вақти қазолари етганини сезиб турган бўлсалар-да, шифокорлар айтган дориларнинг барчасини қабул қилар, бизнинг жонкуярлик билан келтирган...

АЧЧИҚ УСТИДА ОИЛАМНИ БАРБОД ҚИЛДИМ…

Тўртинчи қаватга қўлимдаги оғир сумкаларим билан зўрға кўтарилдим. Уйда ҳам тикиш қилмасам, рўзғор тебратишим қийин бўлиб кетаяпти. Эшикка ёпиштирилган қоғозга кўзим тушиб эса уф тортдим. Яна нимадан қанча қарз эканман?...

Солиҳ фарзанд

Ҳар биримиз фарзандимиз солиҳ бўлишини орзу қиламиз. Бунга эришиш учун анча тер тўкиш керак экан. Аввало ота сифатида ўзимиз солиҳ бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Яъни фарзанимизга салоҳиятда ўрнак бўлишимиз лозим. Чунки фарзанд эшитганидан кўра, кўрганига кўпроқ эргашади. Бу ҳақида кўп воқеаларни эшитганмиз. Бир курсдошимдан эшитганимни ёзаман....

“Савобми, азобми, бу...”

Бази инсонлар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлиб, бошқа бировга панд бериб қўяди-ю, кейин надомат олови ичида қоврилади. Қилган ишини, оқибатини англаб етганида эса қўлидан ҳеч нарса келмайди. "Юрагимда сақлаганларим...” саҳифасига ана шундай вазиятга тушган аёл қўнғироқ қилди. Исмини сир туришимизни сўраркан, "Менинг айтганларимни албатта ёзинг”, дея...

Арлялик қиз

Тегирмонимдан қишлоққа тушиш учун йўл бўйида жойлашган катта хўжалик этагидаги сердарахт ҳовли ёнидан ўтиш лозим. Бу оддий қишлоқ уйи: олд томондан қараганда қизил черепиция, том устига қадалган флюгер[1], пичан ортадиган чиғир шундоққина кўзга ташланади. Том орасидан илдизи қорайган пичан боғламларининг хийла қисми ташқарига чиқиб қолган. Негадир...

Мўъжиза

Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди. - Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини...

КАСОФАТ… (Бўлган воқеа)

Жўрахон буви тиши чиққандан бери шаҳардаги Гузармаҳалла марказида писта, қурут сотади. Бу соҳанинг сувини ичиб юборган дейишса, ишонаверинг! Бир кило писта ёки бир қути нос неча дона чиқиши, бир кило қурутдан қанча фойда қолишини шундоқ халтага қараб айтиб бера олади. Ёши олтмишга яқинлаб қолган бўлса-да, тил, жағ масаласида унча-мунча даллолдан...

Фикр қўшиш