Нотаниш Қорбобонинг кутил(ма)ган туҳфаси

Нотаниш Қорбобонинг кутил(ма)ган туҳфаси
Нотаниш Қорбобонинг кутил(ма)ган туҳфаси


Севги... Нима у? Қўл билан тутиб, кўз билан чамалаб бўлармикан? Булутлардек тиниқ енгил, тезда тарқаб кетувчи пармикан?! Бу ўй хаёллар менинг онгу шууримни шу қадар қамраб олгандики, тушларимни ҳам «саҳналаштирардим»... Ширин хаёллар оғушидан оғолмай йилларни илғамай қолиш мумкинлигини тасаввур қилиб кўрганмисиз? Мен соатлар ёки кунлар ҳақида эмас, йиллар ҳақида гапираяпман...

Кеча кўзгуга қарадим... Юзларим силиқибди... Онам тўғри айтибди, кўп ишлаб ўзимни олдириб қўйибман. Кўзларимда қувонч бор, лекин уни бир қарашда илғаш қийин. Умид дегани ҳам беҳол кулаётганга ўхшайди... Айтганча, ҳозир қайси фасл? Ўтган куни деразадан баҳорнинг илиқ шабодасини туйгандим. Бугун эса ҳавода қандайдир совуқ там бордек... Секин дераза пардасини кўтариб кўчага қарадим, тавба шаҳарни оппоқ ўрик гуллари қуршаб олганми? Бунча чиройли манзара... Баланд қаватли уйлардан кўчани, одамларни кузатиш мароқли... Тўхта, нимага ҳамма баҳорга, ўрик гулларига монанд эмас... Телевизордан эшитилаётган таниш мусиқа фикримдан чалғитди, тўғрироғи, одамларнинг менинг тавассуримга монанд эмаслигини тушунтириб берди. Уфф, яна ўша сериал, энди уй бекалари, ҳатто, бази эркаклар бир ой яна ўшаларнинг дарди билан яшайди. Қайсидир фаслнинг сонатаси... Шошма, ўтган куни баҳор, бугун қиш?! Унда ўртадаги ёз ва куз қаерга кетди? Ёки тақвимнинг икки фаслга аталган саҳифалари ёниб кетдими?.. Кўзларимни юмдим ва тушундимики, мен хаёлларга умр фаслларимни ем қилиб юборибман... Ёшим... ҳар ҳолда ўн саккизда эмас, шукрки қирққа ҳали чиқмадим... Кутиб чарчадим, жуда чарчадим, ёшим ҳақида сўнгги пайтларда ҳеч ким гапирмай қўйди, фойдаси йўқлигини тушунишган шекилли. Яқинларим ва бошқалар мени ҳиссиз қариқизга чиқарган ва энг ёмони улар ич-ичидан ҳаётимда ҳеч қачон севги бўлмаслигига қаттиқ ишонар эди. Тўғриси, қариқизлигимни билардим, аммо менга аталган муҳаббатга кимларнингдир аллақандай қийматсиз хулосаси тўсиқ бўлишидан қўрқардим. Энг ёмони атрофимдагиларнинг шу хулосасига ўзим ҳам ишонишни бошлагандим. Биргина онам ҳали бахтли кунларим олдинда эканлигини айтар, Тангри ўзимга ўхшаганини яратган, фурсати келиб, албатта, у билан учршашимга мендан ҳам кўп ишонарди...


Гардеробдан қизил палтоимни олиб кийдим. Айтганча, бир ойдан буён шу палтони кияман, қаранг, либосларим алмашган-у, хаёлларим ўша-ўша содиқлигича қолган... Бугун оқ палтомни кияман...

Бекатда автобус кутиш ҳар доим ҳам ёқимли эмас, аммо бугун ич-ичимдан кутишга шайман. Энтикиш, нимагадир ҳаяжонланиш... Назаримда 35 ёшда бундай хаёллар ғалати... Биров ўйларимни ўқиб олишидан қўрқдим. Яхши ҳам оқ кийганим, қизил палтомда оловдек ҳамманинг назарига илинардим...

— Нимага бугун қизил палтонгизни киймадингиз?..

Кутилмаганда берилган саволга нима деб жавоб қайтаришни билмадим. Зум ўтмай жавобдан олдин саволни ким бергани муҳимлиги хаёлимга келди. Ёнимга қора курткада, баланд бўйли, кўзлари хиёл қисиқроқ бир йигит турарди.

— Тушунмадим? — дедим унга.

— Оқ ҳам сизга ярашар экан... — деди у.

— Биламан, ярашмаганини киймайман, — бироз кўполлик билан жавоб қайтардим. Тўғриси, шу онда нотаниш билан қандай оҳангда бўлмасин суҳбатлашиш ёқарди.

— Бир ойдан бери ўша палтонгизга маҳлиёман, — ҳазил билан енгил табассум қилди у.

— Атиги бир ойми, мен уч йилдан бери унинг «асири»ман! — дедим кулиб.

— Келинг, бугун ўша автобусга чиқмайлик, қолаверса, ишингиз бошланишига ҳали бир соатча бор. Вақтли бориб, яна столингиз олдидаги ойнадан узо-о-о-оқларга термулиб бировларни илғамай ўтирасиз, — деди ва «юринг», дегандек йўл бошлади. Дастлаб нима дейишни билмадим, аммо бу эртакчининг сюжети менга мақул бўлаётган эди... Эргашдим...

Орадан кунлар ўтди. Бекатга бир-бир ярим соат эрта чиқиб Нотаниш билан пиёда юриш одатга айланди. Аслида тиш шифокори бўлган бу йигит мени айнан қизил палтом сабабли ёқтириб қолибди. Кўзларимдаги қувончнинг, умиднинг бўйларини ўстираман, ташвишларингизга елкамни, кўз ёшларингизга кафтимни тутиб, сизни юрагимда асрайман, деган вадалардан йироқ, оддий жуда оддий суҳбатлашардик. Севги-муҳаббат ҳақида сўз йўқ эди, аммо менда ўша туйғу ниш ураётганди. Эҳтимол йиллар давомида шундай суҳбатдошга интиқлигим сабаб Нотанишга боғланиб қолаётгандирман, деб ўйлардим. Энг ёмони 35 ёшимда кимгадир алданиб қолиш, ишончимнинг чил-чил синиши ҳақидаги ташвиш эди...

Тақвимга қарадим... 18 декабр! Янги йилга оз қолди... Мен бу йил билан жуда илиқ хайрлашаман. Агар шу йил келмаганида Нотаниш билан учрашармидим...

...Бекатда уч соатча қолиб кетдим. Бурчакда майда-чуйда сотиб ўтирган аёл менга қайта-қайта қараб, охири қарамай қўйди. Тавба, у ҳам Нотаниш билан танишлигимни билади, шекилли, уни кутаётганимни сезаяпти... У келмади... Бирор иши чиққандир ёки беморлари кўпайган. Совуқ одамларнинг юрагидан аввал милкига тасир қилади-ку, дея ўзимни юпатдим.

Уч кун ўтди. 22 декабр. Нотаниш қизил палтомни яхши кўришини билганим учун атайлаб оқини кийяётгандим. Бугун қизилни кийдим. Яна қайтадан унинг назарига тушиш истаги қалбимнинг туб-тубидан бош кўтаргани учун...

Автобусларни ўтказиб юбордим. Телефоним қўлимда, қўнғироқ қилишга ийманаман... Шу пайт биров «Ишонма, кутма, эркак зотини тупроғи шу...», деди. Пистачи аёлнинг гапи жаҳлимни чиқарди. Оғиз жуфтлаб жавоб қайтармоқчи эдим аёл гапиргани қўймади. «Умримнинг ярмини шу бекатда ўтказдим. Қанча одамларни кўрдим. Яқинда эликка кираман, турмуш қурганимга ўттиз йил бўлди. Болаларим бор. Аммо ҳаётимдан кўнглим тўлмади... Писта сотганим, кун бўйи бекатда ким нима харид қиларкин деган ўйлардан эмас, бу тирикчилик ғами. Мени бошқа нарса қаритди... Этиборсизлик, биласанми, эрим менга бир марта бўлса-да гул совға қилмаган, ҳатто оқшом чоғлари ўн беш йигирма дақиқа пиёда шунчаки юрмаганмиз ҳам... Мана шулар алам қилади...», Аёлнинг дарди ҳар қанча ўринсиз бўлмасин, менга тасир қилди... Хайрлашмай, секин бекатдан кетдим.

Кечқурун уйга борсам, онам хурсанд. Уй ичига сиғмайди, мени кўриб кўзлари ёшланди. «Қизим келдингми, ўтир чой ич...» онамга йўқ, дегандек ишора қилдим ва хонамга кириб кетдим...

Кунларим яна аввалгидек ҳувиллаб қолди. Паға-паға ёғаётган қорлар юрагимни босиб қолаётдек эди. Энди бекатга бормасдим, ишга такси билан қатнай бошладим. Қизил палтомни тахлаб шкафнинг энг бурчагига беркитиб ташладим...

Тақвимнинг охирги йиритилган варағи 22 декабр. Бирма-бир йиртиб бугунги санага етиб келдим... 31 декабр. Янги йил келади. Бу йил унинг бошқача келишига ишонгандим. Афсуски, ўтган йиллардан фарқсиз яна қанотсиз хаёллар билан келади... Қани эди уни тўхтатиб қололсам... Мен тўхтатиб қолсам, бошқа бир янги йилга, янги кунларга интиқаётганлар нима қилади?..

Оилавий дастурхон... Іамма хурсанд, тилаклар айтилмоқда... Шу пайт телефоним жиринглади. Яширин рақам... «Алло», дедим секин ўз хонамга ўтиб. «Ким бу?», «Мен Қорбобоман», деган жавоб энсамни қотирди. «Менга Қорбобо керак эмас», дедим тўнғиллаб. «Менга Қорқиз керак», деди кулиб. «Узр, мен Қорқиз эмасман», дедим аламли жилмайиб... «Нимага ундай дейсан оч эшигингни, сенга совға олиб келдим»... Бу Нотанишнинг овози эди... Хурсанд бўлиб кетдим, аммо зумда жаҳл оти келди. Лекин эшикни очиш, уни кўриш истаги ҳаммасидан устун эди. Қўлларим қалтираб эшикнинг зулфини бурадим. Рўпарамда қизил кийимли, серсоқол Қорбобо турарди. Тарвузим қўлтиғимдан тушиб, жиянларим учун чақирилган Қорбобони уйга таклиф қилдим. У қопини кўтариб меҳмонхона томон юрди. Зумда уйимиз қийқириққа тўлиб кетди, болалар, ҳатто, катталар ҳам хурсанд эди. Энг қизиғи, ҳамманинг қўлида совғаси бор. Мен хона эшигига суянганча уларни кулиб кузатардим...

— Бу совғам сенга, — Қорбобо менга яқинлашиб қўлимга кичкина қизил қутича берди.

— Бобожон, мен сизни кутадиган ёшдан ўтганман, совғангизни бошқа болаларга олиб қўйинг, — дедим жаҳлим чиқиб.

— Бурнинг қизариб кетди, совғани ол-да, мен кетгач, қизил палтонгни кийиб, кўчага чиқ, — дея Қорбобо кўзларимга қаради. Менга меҳр билан турмулиб турган бобожоннинг кўзлари хиёл қисиқроқ эди...

— Амма совғангизни очинг, нима экан, Қорбобонинг зўрини чақирибсиз ҳаммага совға берди... Жиянларимнинг овози хаёлларимни бир жойга йиғди. Атрофга қараб Қорбобони топа олмадим, шоша-пиша қутичани очдим ва унинг ичида узук турарди... «Вой, тиллами, тилла узукми...» катта жиянимнинг ҳайратига этибор қилмай, шкафимнинг бурчагида ётган қизил палтомни кийишга ошиқдим... Кўзларимдан тўкилаётган қувонч юрагимда йиғилган зангларни юварди. Қишдан, қизил палтодан, пистачи хотину ва яна бошқалардан миннатдор эдим... Мен ўтказган йилларимдан миннатдор кайфиятда кўзлари хиёл қисилган, баланд бўйли Қорбобо — Нотанишим олдига ошиқардим...

СЕВДО

Иззат – Исломдадир!

Тарих китобларида ҳазрати Умарнинг (р.а.) фатҳ этилган Қуддус шаҳрига кириб боришлари шундай тасвирланган: Қуддусликлар «халифангиз келсагина шаҳарни сизларга топширамиз», дейишади. Ҳазрати Умар (р.а.) бир туя, бир хизматкор билан Мадинадан Қуддусга равона бўладилар. Камтарликни қаранг. Дунёнинг ярмини бошқариб турган амир хоҳлаганида аркони...

СИНФДОШИМ, ҚАЙДАСАН?..

— «Мавлуда, сенга анчадан бери айтолмаган гапимни айтмоқчиман… Сени яхши кўраман!.. Бу гапни юзингга барибир айта олмасдим. Шунинг учун хат ёзишга мажбур бўлдим… Жавобингни кутаман. Шуҳрат.»;СГЕ; Мавлуда сарғайиб, четларигача титилиб кетган бир парча қоғозни юзларига босганча узоқ вақт ўтириб қолди. Кўз ўнгида мактаб ҳовлиси, одмигина кийинган,...

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз?

Уйингиздан шайтонни қандай қилиб ҳайдайсиз? Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳ таолони зикр қилса, шайтон шерикларига: «Энди сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», дейди. Киши уйига кираётганида Аллоҳ таолони зикр қилмаса,...

УРИНГ, ЁШУЛЛИ, УРИНГ!

Ёхуд айрим ҳокимларимиз уриш ва сўкишдан нега воз кечмаяпти? Ё ҳокимлик ўта асабий касб, ё бизнинг халқимиз аллақачон калтак билан муомала қилишга ўрганиб қолган. Бўлмаса, икки-уч йилдан бери ҳокимларнинг сўконғичлигию уронғичлиги бутун матбуотга дўмбира бўлса-да, бу ҳолатларнинг чеки кўринмаяпти. Сўконғич ҳокимлар пойгаси...

РАШК ЕНГ ХАВФЛИ ХАСТАЛИК БЕЛГИСИДИР…

нглиялик 23 яшар киз Еви Мур севган йигити билан озини жуда бахтли хис етарди. Аммо кейинги пайтларда хеч кандай сабабларсиз уни бировларга рашк кила бошлади. Озини ози тушунмай колди. Нима учун кутилмаганда рашк кила бошлаганини англай олмай хуноб болди. ...

Эрим – орсиз, мен – мардикор, болам эса...

Самарқандга яқиндагина фарзандли бўлган дугонамни йўқлаш учун бордим. Буни қарангки, Тошкентдан бизни олиб кетадиган ҳайдовчи аёл киши экан. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи қайнаганидек, у билан йўл бўйи гурунглашиб манзилга қандай етганимизни ҳам билмай қолдик. Ҳайдовчи аёл ҳар куни узоқ йўл юргани боис жуда кўп одамлар билан танишиши,...

Қабрда ҳам эрини рашк қилган аёл (ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади... Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади....

Oкила аёл

Бир эркак уйига чарчаб ХАФА холда кириб келди. Аёли салом бериб табассум билан кутиб олиб : ~ Ха бегим, нега МАХЗУНсиз нима булди.?......

Рамазоннинг илк куни

— Ойижон, мен, албатта, бу йил рўза тутаман, – деди. Жамол ўз онасига Рамазондан бир кун олдин. — Сен эндигина 6 га тўлдинг-ку, вақтли эмасми?! – деди онаси. — Муҳаммад рўза тутади-ку, – тинчланмади Жамол. — Ҳа, лекин у 10 ёш, – жавоб берди онаси....

Ҳаёт сири

Подшоҳнинг жудаям ақлли ва гўзал қизи тўсатдан хасталаниб қолибди: оёқ-қўли ишламай, эшитиш ва кўриш қобилияти заифлашибди. Табибларнинг даволашга уринишларидан натижа бўлмабди. Бир куни саройга нуроний қария ташриф буюриб, малика дардини даволаш сирини билишини айтибди. Сарой аҳли ундан ёрдам беришини, маликани тузатишини сўрашибди....

Фикр қўшиш