Қабиҳ савдо

Қабиҳ савдо
Қабиҳ савдо


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фуқаролардан келган аризалар бўйича олиб борилган суриштирув-тергов жараёнида ҳеч ерда ишламасдан, бошқалар бошига оғир кулфат келтириш ҳисобига яшаб келган мирзачўллик Улбўсин Абдураҳмонова қилмишларини фош этишди. Бу ҳақида "Ҳуқуқ” газетасининг 47-сонида баён этилган.

Улбўсин ўз жиноятини пухта режа асосида амалга оширган бўлиб, аввал у одамлар орасида "Қозоғистон Республикасида қариндошларим бор, улар яхши тўланадиган иш топиб беришади", деб гап тарқатади. Тезгина Улбўсинга ўхшаган "даллоллар"нинг ёлғон вадаларига учганлар ҳам топилди. Ачинарлиси, унинг бу "касб" ортидан пул топаётганлигини онаси Қаршигул Абдураҳмонова ҳам, турмуш ўртоғи Суннатулло Абсаматов ҳам яхши билса-да, уни бу йулдан қайтаришмаган, аксинча, ҳамкорлик қилишган.


Дастлаб у қўйган тузоққа мирза¬чўллик А.Ачилов, Ж.Туронов, Ш.Ту- ронов, Д.Мелибоев, Ф.Ўринбоев, Ш.Эргашевлар тушишди. Улбўсин уларга Қозоғистонда ойига 300-400 АҚШ долларига тенг миқдордаги иш ҳақи вада қилди. Содда одамлар унинг вадаларига ишонишди.

Сирдарё вилояти орқали чегарадан ўтказиб юборилган мирзачўл- ликларни Улбўсиннинг "қариндошлари" — Жибек ва Ғайратлар кутиб олишди. Улар Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини вақтинчалик ҳисобга қўйиш ва федерал миг¬рация картаси очтириш баҳонасида йиғиб олишди. Ўзлари билан ҳеч қандай шартнома тузмай, беш ой мажбурлаб ишлатишди.

Улбўсин биринчи ишидан илҳомланиб, жиноий фаолиятини янада кенгайтирди. У онаси Қаршигул ва турмуш ўртоғи Суннатулло билан бу сафар И.Парманов, Б.Мусаев, А.Мамараҳимовларни тўрига туширди. Уларга ҳам қоп-қоп вадалар бериб, эски йўналиш бўйича қўшни рес- публикага ўтказиб юборди. Одам савдосининг қурбони бўлган бу фуқаролар ҳам Жибек ва Ғайратлар учун текин меҳнат қилишди, хўрлик азобларини бошларидан ўтказишди.

Орадан кўп ўтмай, уларнинг ҳамқишлоқлари Ж.Ўрмонов, Ж.Бозоров, С.Юлдашев ва З.Мелибоев ҳам алдовларга учишди. Афсуски, улар ўша дамда бошларига не-не савдолар тушишидан бехабар эдилар. 

Ҳар қандай алдовнинг ҳам чек-чегараси бўлади. У.Абдураҳмонова бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди. Амалга оширган жиноятлари уларни суднинг қора курсисига бошлаб борди. Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг мажлисида мазкур иш кўриб чиқилиб, айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

КИЛЛЕРНИНГ КУНДАЛИГИ (ҳажвия)

Икки ҳафтадан берисига ишсизман. Ҳар замонда кафтим қичишиб-қичишиб қўйяпти. Тағин қўл қурғур чиқиб кетиб қолмасин деган мақсадда уйдаги суваракларни ўққа тутдим. Энг охиргисини ушладим-да, печканинг трубасига боғладим ва устидан дазмол босдим. Кечқурун хотиним келиб қўлимдаги дазмолни ҳамда ярми ичилмай қолган ароқни тортиб олди....

СОҲИБҚИРОН АСКАРИНИНГ ЧЎНТАГИДАГИ КИТОБ

Ёхуд Расул Ҳамзатов тан олган ҳақиқат Одатда, грузинлар дейилса, машҳур шоир Шота Руставели, македонлар дейилса, афсонавий саркарда Александр Македонский, инглизлар дейилса, атоқли драматург Вилям Шекспир, рус адабиёти дейилса, бетакрор ёзувчи Лев Толстой, Америка дейилса, мустақиллик курашчиси Жорж Вашингтон, агар Доғистон, аварлар дейилса, "XX...

Иншо (аччик хакикат)

— Эртага дам олиш куни, — укитувчи болаларга карата дона-дона сузлади. — Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг. Душанба куни текшириб оламан!......

БИБИГУЛ…

Азимовнинг қизи сени велосипедда кўрипти. Йиқилибсан. Онасига айтипти… Онамнинг бу гапи менинг тинчимни йўқотди: демак, Бибигул мени кўрипти, йўқ.. менга этибор қилипти. Йиқилганимга ачинипти. Ҳатто онасига ҳам айтипти!...

Улим тиламанг...

Бир маросимда уч-турт киши у ёкдан бу ёкдан гаплашиб утирардик. Ичимизда кимдир ёнидагига чой узатаркан: “Урток, кизингни узатибсан, энди углингни хам уйлантирарсан?”, деди......

«ТАДБИРКОР» (ҳажвия)

евор йиқилса ичига… Танимасангиз таниб олинг. Мен Топволди Сотволдиевич бўламан. Шаҳарнинг бир четида шинамгина, камтаргина дўконим бор....

"ODNOKLASSNIKI"ДАГИ ТАНИШУВ 20 ЁШЛИ ЙИГИТНИ ПАНЖАРА ОРТИГА ЕТАКЛАДИ

Жонибек Юсупов коллежни битириб, тайинли ишнинг бошини тутмаган. Аммо кўпчилик ёшлар қатори компютер, интернет тармоғига ўч. Бўш вақти бўлди дегунча уяли телефонида интернетга кириб, турли ўйинлар билан банд бўлган, деб ёзади "Зарафшон" газетаси. Мўмай пул топиш иштиёқи пайдо бўлгач, Россияга боришни ихтиёр этди. ...

Расулуллоҳ ﷺ дедилар

  Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда қиёмат куни сарҳисоб қилинадиган биринчи амали – намозидир. Агар намоз салоҳиятли бўлса, дарҳақиқат, нажот топибди ва омад қозонибди. Агар намоз барбод бўлса, дарҳақиқат, муваффаққиятсизликка учрабди ва зиён кўрибди»....

ТОТИХОННИНГ ТАНГОСИ (хажвия)

— Тотихон, кочада нима киляпсан? — соради у тотининг теварагида тинимсиз айланиб. — кафасда йотишинг керак еди-ку! Бир тоза хаводан нафас олай дебсан-да? — Е, каргабой ака-ей, — бошини патлари орасига олиб мингирлади тоти. — Куйган юрагимни баттар йондирасиз-а! кафасимдан кочдим, ога!...

Мазлумнинг дуосидан курк

Йулда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тухтаб колдик. Йул четида бир аёлни галати хатти-харакатлари эътиборимни тортди. Бечорагина акли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ухшатдим, аммо эслолмадим......

Фикр қўшиш