ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)

ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)
ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)


«1»

Ҳаёт ўзи шунақа...
У шундай деганди…биринчи ва оҳириги суҳбатимизда.
Кечагидай эсимда. Бу воқеага кўп бўлганига қарамасдан у билан бўлган учрашувимизни ёдимда сақлаб қолганман. 
Исмини сир тутди… 
Интернет тармоғи орқали шаҳсий саҳифамга келган ҳабарда уни эшитишимни, маслаҳатим кераклигини такидлаётган бу номалум қизнинг муаммоси жиддий эканлигини сезиш қийин бўлмади… 


Эрта баҳор… 
Новдалар куртак ёзиш учун зўр бериб жисмига ранг беришга урунаётган палла бўлишига қарамай, кунора эсаётган совуқ шамол қишнинг ҳукмронлик даври якунланмаганини эслатиб қўяётгандай гўё. 
У билан келишганимиздай кафеда кўришдик… 
- Балки исмингизни айтарсиз?! 
- Буни аҳамияти бормикин… - юзини олиб қочади. 
Қаршимда ўтирган бу қизни нима бунчалар қийнаб қўйди экан. Биринчи қараганда 18 ни қаршилаган бўлса ҳам ажаб эмас дея таҳмин қилиш мумкин. 


Кўзларидан сизиб чиқаётган ёш томчиларини яширишга уринади. 

- Нега бунақа? Айтинг…мени айбим нима? – уни фикрини бўлмасликка урундим. Энг қийини шунчаки тинглашдай эди асли – Мен, менинг исмим Ҳаётҳон… 
Эҳтимол бу қадар юзсизларча сизни учрашувга таклиф қилганимдан ёмон хаёлга ҳам боргандирсиз.  
Лекин кимгадир ёрилишим керакку… 
Аҳир, мен ҳам одамманку… 
Илтимос, мен ҳақимда ёзинг. Одамлар ўқисин. Билсин. 
Биласизми, балки гапларим ақлсиз қизларникига ўҳшар, лекин мен севиб қолгандим. Чин юракдан, йўқ…ҳали ҳам севаман уни, фақат… 
- Нима фақат? 
- Фақат, битта лекини бор… Докторлар…Улар менга узоғи билан уч ой умринг қолди дейишди… 


"Нима???” 
Ҳаёлимда ўтган биринчи фикр шу ажабланиш саволи эди. Ҳудди кинолардагига ўҳшайди, Йўқ фақат бу сафар кино эмас. Ҳаммаси ҳаётий. 
Қаршимда дам кулиб, дам йиғлаб гапираётган қизни ўз ўлимини кутиб яшаётган инсон тимсолида тасаввур қилишнида иложиси йўқ…аҳир у ёш…кўзидаги умид учқунлари ҳудди шу суҳбатдан кейин барча дардларига шифо келадигандай порларди… 
Нигоҳимдан ҳижолат бўлиб кўзини ерга қадайди… 
 
- Ростда – у давом этди сўзида. – нега бунақа дея кўп ўйлайман. Мени яшашга ҳаққим йўқми? Нега энди айнан мен? Сиз шу саволимга жавоб бера олсизми? Нега мен? 
Нима қилишга ҳам ҳайронман. Уни севаман, лекин истамайман, яқинда ўлишим мумкинлигини била туриб уни ҳам ҳаётини барбод қилишни истамайман…. 
Йўқ, балки бу қиз ўлимдан қўрқиб гапираяпти бу сўзларни деб ўйларсиз, аслида эса бундай эмас. Қисматимга кўндим. Дилимни тирнаётгани эса унга буни қандай айтишни билмаётганим…. 
Бунга журатим етмаяпти, илтимос сиз айтинг унга буни…ортиғини сўрамайман… 


Қўлимга телефон рақами ёзилган қоғозни тутказди. 
"Лекин, мен…” деган саволим оғзимда қолди… 
- Илтимос, шу илтимосимни бажаринг. Қолгани бир гап бўлар… Наилож, ҳаёт ўзи шунақа…….. 
 
У кетди… 
Ўзим билан ўзимни ёлғиз қолдириб кетди. Ҳудди тушга ўҳшайди. Лекин қандай қилиб. 
Телефонимдан унга ҳабар юбордим. 
"Сабр қилинг, ҳаммаси яҳши бўлади…мен сизни дуо қиламан”…………. 


******************

«2»

Билмадим. 
Юраксизликми бу, ёки бошқами, лекин у рақамга қўнғироқ қила олмадим. Аҳир яқин кишисининг ўлими ҳақида ҳабар беришни ўзи бўладими? 
У қизни қайтиб топа олмадим… 
Тармоқдаги саҳифасини ҳам ўчириб юборибди. Телефони эса доимгидай ҳизмат доирасидан ташқарида… 
Ич этимни ейман… 
Шу тарзда мана тўрт ойни сарсон қилдим… 
Ва ниҳоят бир дўстимни тавсияси ўлароқ, телефон рақами орқали манзилини топишга мувофиқ бўлдим. 
Унча узоқ эмас экан… 


Вақтни чўзмасдан ўша ерга боришим керак… 
Бордим ҳам… 
Таажжубланишимга сабаб бўлган ҳолат, менга берилган манзил дарвозаси олдидаги машиналар…
одамлар гавжум… 
Оёғим холсизланиб кетаётганини хис қилдим.  
Улгурмадиммикан?  
Юрагим уруши ўзимга эшитиладия…  


Четда турган бир йигитдан нима бўлаётганини сўрайман?  
- Нима бўларди, тўйда ака…шу уйда яшайдиган қизни тўйи…бояқиш ўлим тўшагидан оёққа турди. Ҳудо деган экан, докторлар ҳам умид йўқ дейишларига қарамай шифо топди… 


Қулоқларимга ишонмас эдим. Наҳотки? 
Ана!  
Оқ кўйлакларда келинчак чиқмоқда… 
Кўзлари билан атрофга қарайди, кимни излади, билмадим…лекин бир нуқтада нигоҳларимиз тўқнашди… 
Уни кўзларида чақнаган бахт ва қувончни пайқадим… 
У бахтли эди…у хурсанд эди. 
 
Машинага ўтиришган чоғида ёнидаги дугонасининг телефонини олиб бир нарса ёзаётгандай туюлди.  
Телефонга келган смс ҳаёлим бўлди… 
Очиб кўраман… 

"Салом,  Баҳром ака.
Келишингизни билгандим. Раҳмат сизга! Ўша кунги суҳбатдан кейин анча хотиржам бўлдим. Энди мен бахтлиман….
Ажабланаётгандирсиз? Ҳайрон бўлманг, мен нихоят тузалдим…” 
 
Гувоҳи бўлаётган ҳолатимдан жуда ҳурсанд эдим. Эҳтимолки қилган дуолари ижобат бўлган бўлса ажаб эмас. Елкамдан катта юк ағдарилгандай бўлди.  
Телефонимга яна бир ҳабар келди: 
 
"Ахир, ҳаёт ўзи шунақаку….” 

Мен севган киз фохиша екан..

Кунлардан бир куни узок сафардан уйга кайтдим.Хамма хурсанд хамма мени кайтиб келганимни ешитиб,уйимга йигилишиб келди коплаб табриклар ешитдим.Орадан 1-хафта отди ва уйда бироз дам олганимдан кейин,кочага чикиб атрофни томоша килгим келди.Йошим 21-да айни йигитлик чогимда бундан 5-йил олдин бир киз билан танишиб,уни севиб колгандим у хам мени...

Ҳукмдорлар муллаларга қуллуқ қилган даврлар...

Бизнинг уммат...  Усмонийлар давлатининг илк муфтийси Мулла Фонарий (асл исми Шамсиддин Маҳмуд) бўлган. У зот Мовароуннаҳрда таваллуд топган, кейинчалик Онадўлига кўчган экан. Wikipediaʼда Мулла Фонарий ҳақида ўқиётиб қизиқ бир фактга дуч келдим: Бурса шаҳрида қози бўлган вақтда бир масалада султон Йилдирим Боязиднинг гувоҳлигини қабул қилмаган,...

Изтиробда қолган ота: «Қизларим ва аёлим диндан чиққан!..»

Шукрки, бугун замонамиз тинч, одамлар Ислом динига бўлган эҳтиёжларини қондиришлари учун юртимизда булоқлар талайгина. Аммо бази нотўғри, айтиш мумкинки, мутлоқ бегона ва кераксиз ғоялар, оқимлар ҳам йўқ эмас. Тўғри, улар доим орамизда ёввойи ўсимлик ва ажриқ каби ғира-шира кўриниб турган. Бироқ бугун бундай ярамас оқимларга йўл очиб бериладиган...

Иисонни енгиб бўлмайди

Минг тўққиз юз ўн саккизинчи йил, тўққизинчи июл. Тун. Америкалик ёш аскар қуролдошлари билан айғоқчилик мақсадида душман постига яқинлашади. Лекин у тўппа-тўғри ўзи томонга келиб тушган снаряддан эсанкираб қолади....

Бахиллик хорлик келтиради

Хикоя килинишича, эр ва хотин товук гуштидан тайёрланган таомни еб утиришганда, тусатдан эшик такиллаб колибди......

КАРИ ЕШАК МОНОЛОГИ (хажвия)

Биз ешаклар коп яшамаймиз. Шунга карамай, умримнинг тенг ярмини хожайинга багишладим. Халол хизмат килдим. Хали сомон, хали пичан, хали отин ташидим. Бу хам йетмагандек, тез-тез хожайин мени миниб кишлок айланарди. Бикинимга туртар, тезлашмасам, камчин билан савалаб коларди. кишлок кранига сув келмасаям мен балогардон едим. Шундогам ягир йелкамга...

Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳақиқий қабри қаерда?

Ислом дини пешвоси ва фиқҳшуноси Марғиноний ҳазратларининг қабри қаровсиз ва ободонлаштирилишга муҳтожлигини ақлга сиғдириш қийин. Устига устак, бутун дунё мусулмонлари тан олган йирик марифатпарвар Бурҳониддин Марғиноний асл қабри қаерда жойлашган эканини заминдош бўла туриб билмаслигимиз ҳам уят аслида....

📙Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди......

Эримни яхши кўрмай қолдим...

«Севги бўлганмиди ўзи, ҳозир-чи, бирор ҳиссиётлар қолганми» — муҳими бу эмас! Асосий масала: эр-хотин ўртасидаги муносабатларни изга солиш, юракнинг туб-тубидаги бир томчи меҳр-муҳаббатни борича сақлаб қолишдир. «Сўзларимни тинглаб, аччиғингиз келар. «Эс-ҳуши жойидами бу аёлнинг», дея ажабланарсиз балки, рости, ўзим ҳам қийналиб кетдим... ...

ҚАСАМ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мавлон болаликдан муштумзўр эди. Йигирма йил олдин қўшни қишлоқлик бир болани пичоқлаб қўйиб қамалиб кетди. Омад кетса бирваракайига кетаркан. Устига устак бола касалхонада уч-тўрт кун ётгач, ўтиб қолди. Бу Мавлоннинг шўрига шўрва тўкди. Унга йигирма йил беришди. Аммо Мавлон қанча муштумзўр бўлмасин, ...

Фикр қўшиш