Миш-мишларга ишонманг!

Миш-мишларга ишонманг!

015 йилнинг 7 март куни араб мамлакатларидаги бази ахборот воситаларида Масжидун набавий гумбази қизил рангга киргани ҳақида миш-миш тарқатилди. Бизнинг юртда ҳам кўпчилик буни телефонига ёзиб олиб, таниш-билишларига тарқатиб юрибди. Ҳарамайн (икки Ҳарам) риёсати буни инкор қилиб, гумбаз ранги ўзгармагани, бу масжид минораларидан тушган чироқнинг иникоси (акси) эканини такидлади.
Бизда бу воқеани шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти билан боғлаганлар ҳам бўлди.
Азизлар! Бундай миш-миш гапларга чалғимаслик лозим. Мусулмон банда эшитган ҳар қандай гапига ишонавермайди. Ҳадиси шарифларда айтди-дедидан, миш-мишлардан қайтарилган. Оғзига келганини гапиравериш, эшитган нарсасини тасдиқлайвериш, ростлиги тасдиқланмаган хабарларни одамларга "илиниб” кишилар ўртасида ваҳима тарқатиш, тинч аҳолини саросимага солиш мўмин бандага умуман тўғри келмайди!

Фикр қўшиш