Можизаларга ишонгим келмайди!

Можизаларга ишонгим келмайди!
Можизаларга ишонгим келмайди!


«Бу саволни нима учун берганимни тўғри тушунасиз, деган умиддаман. Мен динни ва диний китобларни ўта кучли тарбияловчи манба деб биламан ва уларда буюрилган амалларни бажаришга ҳаракат қиламан. Лекин китобларда барчага ибрат тариқасида келтириладиган мўжизаларга ишонгим келмайди. Илтимос, менга тушунарсиз бўлган шу жиҳатлар ҳақида малумот берсангиз».

– Аввало, "мўжиза” (арабча – ақлни ожиз қолдирувчи ҳодиса) дейилганида, пайғамбарларнинг ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таоло бандаларга юборган элчилар эканига далил-ҳужжат сифатида юз берган ғайритабиий ҳодиса тушунилади.

Масалан, Мусонинг (алайҳиссалом) ҳассаси таёқ сифатида қўй ҳайдашдан ташқари, керак пайтда бошқа шаклга кириб, дарёга кўприк бўлар ёки аждарга айланиб, ҳазрат Мусо фойдасига хизмат қилар эди. Исога (алайҳиссалом) оғир ва бедаво касалликларни бир нафас билан тузатиш, мурдаларни тирилтира олиш каби мўжизалар берилган. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса бир неча ўнлаб мўжизаларга эга бўлганлар. Улардан энг улуғи – ўқиш, ёзишдан мутлақо хабари бўлмаган ҳолда Қурони карим оятларини ёддан тиловат этишлари. Бу оятнинг шакл ва мазмун жиҳатидан башарият имконида йўқ тенгсиз, олий даражада айтилган илоҳий ваҳийлар эканидир. Зеро, пайғамбарлик ана шундай мўжизалар билан тасдиқланади.


Қурони карим ва Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифларида мўжизалар "оят” ёки "бурҳон” дейилади. Аллоҳ таоло табиат қонунларини қандай яратган бўлса, ғайритабиий ҳолларнинг қонунларини ҳам Ўзининг қудрати ва ифодаси билан яратган. Аммо биз ғайритабиий ҳолларнинг сабабларини билолмаймиз. Буни фақат пайғамбарларгина билишади, тушунишади. Аллоҳнинг пайғамбарлари инсонлар билмаганини билишади. Кўрмаганини кўришади, эшитмаганини эшитишади. Моддалар оламини ўзгармас қонунларга боғлаб қўйган Аллоҳ таоло пайғамбарларини қувватлантириш, уларни янада шарафлантириш учун табиат ҳодисаларига ўзгартириш киритиши ҳамда уларнинг сабабларини ҳам, тасирини ҳам йўқотиши мумкин. Масалан, олов ҳамма нарсани ёндириб-куйдирувчи бўлишига қарамай, Аллоҳнинг қудрати билан Иброҳимни (алайҳиссалом) ёндирмади, унга тасир ўтказа олмади: "Биз айтдик: "Эй, олов! Иброҳимга салқин ва омонлик бўл!” (Анбиё, 69).

Мўжизаларга ҳар қандай кишининг ҳам ақли етавермайди. Лекин мўжизалар бор ва улар ҳақиқатдир. Бу мўжизаларни тушуниб етиш, қабул қилиш учун инсон аввало Аллоҳ таолонинг буюк қудратига, кўз билан кўриш имконсиз бази ҳақиқатларга ишонмоғи лозим. Қурони карим ақл бовар қилмас холларнинг ҳам бўлиши мумкинлигидан хабар бериб, мўжизаларни ёлғиз Аллоҳ иродаси билан содир этилишини. Пайғамбарлар ҳам хоҳлаган пайтларида мўжиза кўрсата олмасликларини ҳам билдиради: "Агар уларга бирон оят-мўжиза келса, албатта, имон келтиришлари ҳақида жон-жаҳдлари билан Аллоҳга қасам ичадилар. "Оятлар Аллоҳнинг ҳузуридадир”, – деб айтинг! Қайдан ҳам билурсизлар (оятлар) келганда ҳам. Балки имон келтирмаслар” (Аном, 109).

Мўжизаларга ишонтирмоқ учун кўрсатилган далиллар ниҳоят даражада ҳақиқий бўлиши керак. Такидлаш лозим, Муҳаммаднинг(алайҳиссалом) мўжизалари билан боғлиқ далиллар бошқа ҳодисаларнинг тарихий далиллардан ҳам ишонарли ва қувватлидир: "Эсланг, Исо ибн Марям: "Эй, исроил авлоди! Мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман”, деган эди” (Саф, 6).

Инсонлар фаолиятидаги ҳар қандай тажрибага "фан” номи берилган. Фан бирор нарсанинг моддий соҳада қандай бўлишини, қайси хусусиятларга эга эканини текширади. Лекин фаннинг имконият доирасидан ташқарида қолган, ақлнинг чегарасига кирмаган, фалсафани ожиз қолдирган масалаларни ечиш диннинг вазифасидир. Аллоҳ таоло инсонларга уларнинг ақли етмаган ҳақиқатларни пайғамбарлар воситасида ўргатган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкин, диннинг кўрсатмаларига амал қилиш азмидаги шахс унинг манбаларида зикр этилган ва пайғамбарлар кўрсатган мўжизаларга ишонмоғи лозим. Акс ҳолда, имони тўлиқ шаклланишига зарар етиб қолиши мумкин. Зеро, пайғамбарларга имон келтирганида, уларга Аллоҳ таоло берган мўжизаларга ҳам имон келтириш назарда тутилади.

Саволга муфтий Усмонхон Алимов жавоб берган.

ТАШЛАНДИҚ

Унга молхона чироғининг хира нурида, қора латталар орасидан икки кўз тикилиб турарди. – Вой ўлмасам, бу бечора болани ким бу ерга ташлаб кетди экан-а? Бола заиф овоз чиқарди. Совуқдан унинг лаблари кўкариб кетган,  ҳолсизликдан йиғлашга ҳам мажоли йўқ эди. ...

Эркак бўл... ўғлим!

Ўғлим... Кўзимнинг оқу қораси, ҳаётим қувончи! Эсимда , ҳомиладор пайтимда илк марта сенинг жинсингни аниқлаш учун текширувга борган эдим. Ўшанда негадир қиз бўлишингни хоҳлаганман. Ҳатто дўхтирдан, ўғилли бўлишим хушхабарини эшитганимда "Яхшилаб қаранг-чи, балки қиздир” дея сўраганим ҳамон ёдимда. Бугун эса ҳамма нарсани мутлақо адолат билан...

Озим айбдорман...

Хозир боламнинг ахволини кориб, озимдан нафратланиб кетаяпман. Пул, мол-дунйо, вактинчалик хузур халоват деб, бир умрлик кийнокка дучор болдим... Йошлигимдан пулга мухтожлик сезмай осдим. Йеганим олдинда, йемаганим ортимда еди. Билимли болмасамда колимда хунарим бор еди. Мактабни битириб бир сартарошга шогирд тушиб, бу хунарнинг барча сир -...

Мазлумнинг дуосидан курк

Йулда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тухтаб колдик. Йул четида бир аёлни галати хатти-харакатлари эътиборимни тортди. Бечорагина акли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ухшатдим, аммо эслолмадим......

ОЧИЛМАГАН “ОЧИЛ ДАСТУРХОН”

...

Севганим чиройли…

Турмуш ўртоғинг чиройли бўлса ҳам қийин экан. Атрофдаги аёллар ундан кўз узмай туришига чидаш осонми? Бундай вазиятда рашк қилиш, кўз ёш тўкиш, кетаман деб қўрқитиш керакми ёки севган кишингга буткул ишонишни ўрганган мақулмикан?.....

«Зулфия» оберинг, дадажон…(Hajviyaviy hikoya)

Келинг, мен сизни "Зулфия”чилар маҳалласи” билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари аллақачон Зулфияхоним қизлари бўлиб улгуришган, у томондагилари эса энди, худо хоҳласа… Бу киши Алпинисахон....

Кўҳна мавзу

Ҳеч нарса қилмаган одамгина хато қилмайди, лекин ҳеч нарса қилмасликнинг ўзи ҳам хатоликдир. Эмил Кроткий Ўшанда йигирма саккиз ёшда эдим. Уч-тўрт киши таниб қолган ижодкор қаламкашман. Қаерга борсам, касбимни сўрасалар, жавоб берганимда "Илтимос, мен ҳақимда ёзинг, ҳаётим ҳақида бирон ҳикоя ёзиб беролмайсизми?” деган таклифлар бўлар, буларнинг...

Қаҳратонни меҳрингиз билан маҳв этинг!

Биласизми, менга қолса, кузни эмас, қишни энг романтик фасл деб атардим! Ахир дераза оша қор ёғишини томоша қилиб, иссиқина қаҳва ёки мурабболи чой ичганча, хотиралар уммонига шўнғиш кишига романтик кайфият бағишламасдан қолмайди. Балким айни дақиқаларда сиз ҳам иссиқ чойдан бир ҳўплаб, газетамизни варақлаётгандирсиз. Этиборингизга ҳавола...

ОНАМ СУЙГАНИМГА УЙЛАНИШИМНИ ИСТАМАЯПТИ...

Савол: Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор эди. Жуда иккиланиб қолдим, нима қилишни билмаяпман: бир қизга кўнгил қўйгандим. Мана вақти-соати келиб, уйдагиларга ҳам айтдим....

Фикр қўшиш