Муҳабатга ташна қалб

Муҳабатга ташна қалб
Муҳабатга ташна қалб


Муҳаббат инсонга берилган энг гўзал ва самимий туйғу. Бу туйғуни ҳар ким ҳам ҳис қилавермайди. Муҳаббат инсонларга Худо томонидан берилган тотли немат деб момом кўп такрорлар ва ривоят-у ҳикоялар сўзлаб берар мен эса у кишининг бу сўзларидан сўнг эртакдаги шаҳзодамни учратишимга ишонардим. Кунларнинг бирида ҳар доимгидек уй ишларини қилиб бўлгач онамга ҳайрли тун тилаб хонамга кириб ўзимга ухлаш учун жой тахладим кейин ётоғимга ётиб ухлашга ҳаракат қилдим лекин ухлолмадим. У ёқдан бу ёққа ағаландим.Қачон тонг отади сўнг ўқишга борарканман демай физика фанидан дарс тайёрлашни бошладим. Ўқтувчимиз жуда қаттиққўл дарс тайёрламаган ўқувчига икки баҳо қўйиб ўқувчиларни олдида уялтиради. Шунинг учун уни фанидан ҳеч қайси бир ўқувчи дарс тайёрламай бормайди. Эртага дарсни айтиб беришим керак деб у кишини фанидан тайёрланаётгандим.Онам чироқни ўчир қизим ётиб ухла бўлмаса эртага дарсга кеч қолишининг мумкун деб, ҳоли жонимга қўймай чироқни ўчиртирди. Яна ухлолмай хонанинг у ёқ бу ёғига ўтиб қайтавериб оёғим оғриди кейин жойимга ётиб, ҳаёл суриб кўзим илиниб ухлаб қолибман. Шу пайт кимнингдир бақир-чақир қилаётганини эшитиб чўчиб уйғониб кетдим. Ўрнимдан туриб тўғри отам ва онамнинг хонасига югуриб бордим. Эшикни секин очиб қарасам онам укам билан бирга ухлаётган экан.Отам ҳали ишдан қайтмабдида дея ўйланиб хонани эшини улар бзовта бўлмасин деб яна секингина ёпиб у ердан чиқиб хонамга бордим. Қўшнимиз Махсима хола эри билан уршаяпти шекилли, кечқурун ҳам ухлагани қўймайди булар дея энди жойимга ётмоқчийдим у яна бақирганини эшитиб, бу овоз ташқоридан келаётганини билдим. Одатда Махсима хола ҳар доим эри ичиб келса, уни уйга киргизмасди, сўнг қиёмат қойин бўлиб, Эшмурод почча деразаларига тош отиб синдириб ичкарига кириб хотинини аямай урарди. Улар уршмаяптикан қизиқ ким уршаётган экан-а дея деразани қия очиб пойладим. Қарасам бир ёшгина бўй басти келишган оқ сариқдан келган эгнига енги калта кўйлак, оёғига шиппак кийиб олган йигитни кўриб унга бироз ачиндим. Қаҳратон қишда одамлар пўстинларини киядилар бу бечорада пўстини йўқ бўлса керак деб ўйладим.У бақириб телефонда ким биландир сухбатлашарди. Афтидан ичиб олган шекилли совуқ унга тасир ҳам қилмаётганди.Унинг дўсти билан сухбатлашаётганини тинглаб, ўтирдим. Ҳеч кимга уйқу бермай баланд овозда қандайдир қиз ҳақида суҳбатлашишаётганини эшитиб бу қизни кимлигига бу йигитни эстан оғиш даражасида ишқида куйдираётган-а дедим. Дўстининг овози сокин тун бўлганлиги учунми ё у нотаниш йигит телефонини микрафонга қўйиб олгани учунми? Дўстининг ва ўзининг овози бутун маҳаллага эшитилаётганди. 

Шухрат - бошқа чидолмиман уни яхши кўраман.
Нодир- сен у қизни унут.
Шухрат - Йўқ унутолмайман,у сиз мен бир лаҳза ҳам яшай олмайман.
Нодир - Сен ҳозир қаердасан?
Шухрат - Уни уйи олдида.
Нодир - Орқанга қайт дўстим. У қизни исмини айтиб чақирмагин тағин, отаси эшитиб қолса соғ қўймайди деди-ю дўсти телефонни қўйди.
Нодир яна бақириб сўнг ён қўшнимиз Зоҳиднинг мошинасини ура бошлади буни кўрган Зоҳид уйидан югуриб чиқиб уни ура бошлади.Уларни ҳеч ким уйидан чиқиб ажратмай томоша қилиб ўтиришди. Мени раҳмим келиб, унга ёрдам бермоқчи бўлдим лекин Зоҳид ярамас милиця чақириб уни олиб кетишларини сўрабдими? Улар қаердандир пайдо бўлиб, қўлига кишан солиб кетди. Мен эса уларнинг орқаларидан қараб қолавердим. Шухратга нисбатан кўнглимда қандайдир бир илиқ туйғу уйғонганини сезганим учун олиб кетишларини ҳоҳламадим.Агар Зоҳид милиция чақирмаганда, унга ёрдам берган бўлардим. Мен кутган Шахзода шу эканлигини юрагимдан ҳис қилдим. Ўша кун умуман ухлолмадим эрталабгача ўйлаб чиқдим. Эртаси куни эрталаб даргса шошиб кетаётганимда йўлимни Шавкат деган қўшнимиз тўсиб у ҳақида но ўрин гапларни гапириб унга ишонмаслигимни у мени алдамоқчи бўлганини, кечаги томоша атайин уюштирилганини айтди. Шавкатга ёлғондан у умуман қизиқтирмайди. Ким ўзи алдамоқчи бўлган мени деб унга дўқ қилдим, жаҳлим чиққанини кўриб қўрқиб секингина жўнаворди. Шавкатни гаплари ёлғон дея ўзимни ўзим ишонтираман. Мана бу воқеага ҳам уч йил бўлибди, мен ҳамон Шухратни излайман у балки бошқа қизни яхши кўрар ўша куни Шавкат менга нега, ундай деди экан-а деб ўйланиб яшайман ҳанузгача биламан ўша йигит бир кун мас бир куни мени ўзи билан олиб кетади. 

Муаллиф: Мухайё Шарипова

Ўғлингизга ҳаридор бўлиб келдик

Улар тўртинчи қаватдан жой сотиб олиб, илк бора айвонга чиқиб нонушта қилишарди. Йигитнинг кўзи рўпарадаги худди шундай айвонда кир ёяётган қизга тушиб қолди. У илгари ҳовлида яшаганигами, бундай ҳолни кўрмагани учунми, ғалати бўлиб кетди......

Телевизорни ишхонангизга опкетинг

Шом вақти. Эндигина 5 ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди. "Ойи, Ойижон, беркинмачоқ ўйнайлик. Мен беркинаман сиз топасиз, майлими? Она шоша-пиша овқатга сувни солди-ю, "Эй сени беркимачоғингдан бошқа дардим йўқми? Нари тур, бор ўйинчоғингни ўйна!” деди....

Ҳикоя: Хоин

Осмоннинг тоғларга туташган лаблари тобора олланиб жилмайганида туғиладиган қуёш ҳали ер юзини кўриб улгурмаган кезда уйқудан турилади қишлоқ деганларида. Эрта туришнинг барокати ўзгача — унуми баланд. Биринчи бўлиб сигиру қўйлардан хабар олиниб, жониворларга сомонми, сулусми, макка поясининг чопилганими берилади. Соғин сигирларга ва боқувдаги...

ҚАРЗ УЧУН БЕРИЛГАН ҚУРБОН

—Энди, синглим… Сиз аҳволимизни билмайсиз. Сурхоновлар билан қуда бўлиш дегани бизнинг мушкулимизни осон бўлиши дегани-да. Бунинг устига  нон синдирилган, фотиҳа тўйи ўтган, олганимизни олиб бўлганмиз, яна қарз… Гуласалдан ташқари еттитаси ейман-ичаман деб турибди…...

«Худо» ўзини сақлашга кучсиз қолди.

Россия полицияси котибияти хабар беришича Яҳва (Иегова) шоҳидлари сектаси азоси ҳисобланган, ҳозирда номини ошкор қилинмаган шахс, худоликни даво қилади. Ҳаммани кўз ўнгида ўз устидан бензин қуйиб ёқиб юборади. Бу иши билан «Худолиги»ни оддий бандаларга кўрсатмоқчи бўлади. Натижада қаттиқ куйишлик билан касалҳонага ётқизилади. Ўша ерда жон таслим...

Ногирон бахт

Остона ҳатлаб келган меҳмонларнинг ўзини бир оз ноқулай ва одоб билан тутаётганликларидан билдимки, яна совчилар. Ёшим ҳам йигирмадан ошаётгани сабабли анча кўникиб қолдим бу манзарага. Ҳар доимгидек, уларнинг кўзи тушмасиданоқ ўзимни ичкарига урдим. Биламан, орадан бир оз вақт ўтгач, ортимдан онам кириб келадилар. Менинг розилигимни сўраш ўрнига,...

КЕЛИН, СИЗНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРАМИЗ!

Таҳририятга келаётган мактублар ранг-баранг. Кимдир қувончини бўлишган, яна кимдир янгиликлар ҳақида сўзлаган, бошқаси дардини айтган. Ана шундай хатлардан бири бизда чуқур эҳтиром уйғотди. Мактубни қайнопа йўллаган. Яни, унинг келинига бўлган ҳурмати, меҳри баён этилган. Улар гарчи қайғу исканжасидаги аёллар бўлса-да, ҳар иккиси ҳам ибрат қилиб...

ТУГАЛЛАНМАГАН РЕЖА

Омад бир келса, келаверади деб шуни айтсалар керак. Айни курилиш мавсуми болгани учунми йоки молларнинг сифати яхшилигиданми негадир шу кунларда Мансурнинг ишлари олга борайотган еди. курилиш моллари бозорида савдо килувчи савдогарларнинг айримлари хавас, айримлари хасад билан унининг ишини кузатишарди....

Қора сочли қаҳрамон

Очиғини айтсам, бу гал паришонхотирлик тўғрисида ёзмоқчиман. Ёзганларимдан паришонхотир кишилар хафа бўлишмайди, чунки улар паришонхотирликлари туфайли буни ўқишмайди. Одатдаги одам учун паришонхотир киши азоб-уқубатнинг ўзгинаси: у баъзида бошқаларнинг янгироқ калишини ўзиникидай бемалол кийиб кетаверади, бошқа бировнинг хотинини худди ўзининг...

Сурат (ҳикоя)

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди: – Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин. – Бўлди, кетдим....

Фикр қўшиш