ДАҲШАТЛИ КУТИШ

ДАҲШАТЛИ КУТИШ
ДАҲШАТЛИ КУТИШ


Ўринда ётарканмиз, у деразани ёпиш учун хонага кирди, кўзимга касалдек кўринди. Юзлари бўздай оппоқ, оғриқнинг зўрлигидан базўр ҳаракат қилар, қалтирарди.
— Нима бўлди, тойчоқ?
— Бошим оғрияпти.
— Бориб ёт.
— Йўқ. Тузукман.
— Жойингга бориб ёт. Ҳозир кийиниб, олдингга тушаман.
Мен пастга тушганимда у кийиниб ўчоқ ёнида ўтирар-ди. Тўққиз яшар мурғакнинг рангида ранг йўқ эди. Пешонасига қўлимни қўйиб, ҳарорати борлигини бил-дим.
— Кириб ёт,— дедим унга.
— Касалсан.
— Тузукман,— деди у.
Кўп ўтмай доктор келди, боланинг иситмасини ўлчади.
— Қанча?— деб сўрадим ундан.
— Ҳаддан ортиқ баланд... Қирқ.
Доктор кўрсатма бериб, уч хил дори қолдирди, Болани тумов деб айтди, ўтиб кетади, ҳарорати у қадар хавотирли эмас деди. Хонамга қайтиб, боланинг ҳароратини ёзиб қўйдим-да, дори берилган вақтни белгила-дим.

— Бирон нарса ўқиб берайми?
— Майли. Агар хоҳласангиз,— деди бола.
Унинг юзи оппоқ кўзлари киртайиб кетганди. Тўшакка михланиб хаёл суради, холос. Мен Ховард Пайлнинг «Денгиз қароқчилари ҳақида достон»идан энг қизиқ ҳикояни ўқиб бердим, бироқ унинг бунга мутлақо эти-борсизлиги сезилиб турарди.
— Қалайсан, тойчоқ? — деб сўрадим ундан.
— Ҳамишагидек,— дея жавоб берди у.
Мен унинг оёқ томонига чўкиб, кейинги дори бериш вақтига қадар китоб ўқидим. Ухлаб қолар, деб ўйловдим, қайдам — каравот оёғига тикилиб, жимгина ётиб-ди.
— Нега ухламаяпсан? Дори ичиладиган пайт ўзим уйғотаман.
— Ухламаганим яхши... Сиз кетаверинг, дада... агар малол келаётган бўлса...
— Йўғ-э, нима деяпсан, ўғлим.
— Ҳа, англашимча... агар малол келса... ёнимда турмайсиз...
Эҳтимол, у алаҳсираётгандир, деб ўйладим ва соат ўн бирда бериладиган дорисини ичириб, ташқарига чиқдим.
Бола хонасига ҳеч кимни киритмаяпти, деб айтишди.
— Кирманг, касали юқиши мумкин,— дейишди. Мен ичкарига кириб, аста каравотга яқинлашдим.
Унинг қовоғи иситмадан пир-пир учар, ҳануз кўзи каравот оёғида эди. Ҳароратини ўлчадим.
— Қанча?— деб сўради у.
— Анча тушибди.
— Демак, нажот йўқ...— дея хўрсинди у.
— Ким шундай деди? Ҳароратинг жойида... Қўрқинчли жойи йўқ.
— Қўрқаётганим йўқ,— деди у,— лекин... ўйлаганим сари...
— Ўйлама.
— Бўлмаяпти-да,— деди у ва менга қадалди. У нимадандир қаттиқ сиқиларди.
— Мановини сув билан ич.
— Фойдаси бормикан?
— Албатта-да, фойдаси бор.
Ўтириб, яна «Қароқчилар»ни ўқий бошладим, лекин унинг қулоқ солмаётганини кўриб тўхтадим.
— Мен қачон ўламан, ота?— деб сўради у.
— Нима?!
— Мен қачон ўламан?
— Сен... ўлмайсан... Нима бўлди ўзи сенга?
— Менгами? Унинг: «Ҳаддан ортиқ баланд», деганини эшитдим...
— Одамлар қирқ даража иситмага чидайди-ку. Аҳмоқона хаёлларни қўй.
— Мен биламан ўлишимни, Фарангистондалигимиз-да мактабдош болалар менга қирқ тўрт даража ҳарорат билан яшолмайсан, деб айтишган. Меники — бир юзу икки.
У тун бўйи, ҳатто эрталабки соат тўққизгача ўзининг ўлимини кутиб ётган экан.
— Ай, тойчоғим-а,— дедим мен.— Сен ўлмайсан. Ахир ўлчагичлар ҳар хил бўлади-ку. Худди миля билан километрдек. У ўлчагичда ўттиз етти даража бинойи ҳарорат ҳисобланади, бунда эса тўқсон саккиз даража.
— Ростдан-а?— деди у ҳайратланиб.
— Ҳаққаст рост. Ўйлаб кўр, машинада ўн етти миля юрсак, қанча километр бўлади?
— Ҳа...
У бўлак каравот оёғига тикилиб хўрсинмай қўйди. Юзига ҳам ранг киргандек бўлди. Кейинги куни эса арзимас нарсани кўнглига олиб, хархаша қилди...

Муаллиф: Эрнест Хемингуэй
Ўроқ РАВШАНОВ таржимаси

ОТАНИНГ ХИММАТИ. КАЛБ МАМЛАКАТИ. 3 ДИРХАМГА ЖАННАТ САВДОСИ. 3 ТА ХИКОЯ

ОТАНИНГ ХИММАТИ Имом Азам рахматуллохи алайхнинг олдиларига бир одам оглини окишга олиб келган екан. 20 йил отибди хамки, у толиб деярли хеч нимани органмабди. Абу Ханифа толибнинг отасини чакириб айтган еканлар:...

МУҲАББАТ ЙЎҚ ЭКАН ДУНЁДА…

Қуёш уфққа бош қўйиб, дарахтлар устида қуш бозори бошланган маҳал Тилаволди қизғиш рангга бўялган темир дарвозадан анча нарида турар, ҳовлига кириб чиқаётганларни зимдан кузатарди. Карнай ҳар ғат-ғут қилганда ичининг аллақаерида томирчаси узилаётган каби танасига игналар санчиларди… Тилаволди шу тахлит бир неча ўн дақиқалар туриб қолди. Кўнглидаги...

Икки Севишган

Откан замонларнинг брида бир гозал ва жозибали киз болган екан у кизга бир ок конгили мехрибон йигит ошик болипди киз хам болани йоктирип колипди орадан йилар оти айни йоз чиласи икки севишганлар ката сув хавзаси йонидан отишарди шу пайт кизнинг хайолига ; илхом акам мени ростан хам севармикин ози синап кориш керак деп худи тасодифан болгандай...

ХОРАЗМ, ЖОНГИНАМ…

Мен бир саёқ одамман, ака. Бугун бу ерда бўлсам, эрта Фарғонадаман. Индин сизнинг юртингизгаям кетавераман. Мижозлар кўп! Мана, дафтарчамда, ҳей, ўнлаб тўйлар бор. Барининг куни аниқ. ...

Ҳикоя: «Қизимнинг оқ доғлари бор. Бунда мен айбдорман!»

— Biz insonlarning qismatimiz turlicha yaratilgan. Sevimli gazetamning «Turmush» sahifasida har xil taqdirlar haqida o'qiyman. Ishonsangiz, har bir dardli qalbning nolasini o'qib, ko'zimga yosh keladi. Bilmadim, ehtimol, mening bu ta'sirchan fe'l-atvorim o'zimga faqat zarardir. Onam rahmatlining ham ko'ngli shunday bo'sh edi....

Такдир

Оз севгим олдида дардларим фирок.  Дардим айтолмайман мен унга бирок.  Вужудимни босар кандайдир титрок.  Нега уни менга учратдинг такдир....

Бахтга етмасам керак...

Эсимда, бундан бир йил аввал,дугоналарим билан мактабни битирган эдик. Чарақлаб ёнаётган қуёш остида, ёш болалардай ҳиёбон арғимчоқларида учгандик, музқаймоқ егандик, кечгача сайр қилгандик. Мен баҳтли эдим, жуда баҳтли! Бироқ, буни ўша дамда билмаган эканман... 2012 йил 17 июн...

ОНАНИНГ ҚАРҒИШИ

"Тоғ жойидан кўчибди, деган гапни эшитсангиз, ишонинг, аммо бир кимса ўз фел-атворини ўзгартирибди, деса ҳаргиз ишонманг”, - дейилади ҳадиси шарифда. Илло, Яратганнинг ўзи тўғри йўлга бошлашни ирода этса, инсофу тавфиқ берса, ҳар қандай залолатли банда ҳам ҳидоятга юз тутиши муқаррар. Бунга ўзим шахсан амин бўлганман....

Эри чет элга кетган аёллар садоқат маъбудасими ёки оддий инсон?..(+18)

Мани ёрим Московларга кетди, кетди, Ёрим билмайди, деб хиром этди, этди, Ғийбатлари қулоғимга етди, етди, Мен, барибир, сени кутаман…...

Эримнинг телефони билан кундошмиз!

Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир этиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик....

Фикр қўшиш