САВОБМИ ЁКИ?..

САВОБМИ ЁКИ?..
САВОБМИ ЁКИ?..


Доимо бирор бир яхшилик қилишдан аввал "Савоб бўлар" дейишга ўрганиб қолганмиз. Аслидачи? Аслида ҳам шу ниятда иш қилармиканмиз?? Мени куни кеча бўлган бир воқеа ўзига жалб қилди ва жуда ўйлантириб қўйди. Холамнинг уйига баъзи нарсаларни олиб бориб беришим керак эди, катта ўғлим хархаша қилиб бир амаллаб эргашиб олди. Бола билан бўлганим учун автобус кутмай машруткада кетишга қарор қилдим. Унга чиқиб ўтиргач хамëнимдан пул олиб узатмоқчи бўлдим. Не кўз билан кўрайки ўғлим билан овора бўлиб шошганимдан пул олмай чиқибман. Ҳамëнимда эса 800 сўмгина пул ва автобус жетонлари бор эди. Қани энди ер ютсаю, кириб кетсам. Минг бир истихола билан бор пулимни узатиб "Ака, кейинги сафар қўшиб берарман, узр шошиб уйда қолдирибман" дедим. Хайдовчиям бўш келмай "Ҳамма сизга ўхшаб 200 сўмдан кам бериб кетаверса, бола чақамни ким боқади" деди. Тўғриси уялганимдан йиғлаворай деб зўрға ўтирардим. "Ака, тўғри тушунсангиз бўларди, 200 сўм билан ҳеч ким бойиб қолмайдику, узр сўрадим ахир. Ташлаб кетардим албатта" дедим. Бу ҳолатимни кўргач рўпарамда ўтирган бир ëшгина йигит ëнидан 200 сум чиқариб мен учун тўлаб юборди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. "Раҳмат, барака топинг"- дедим. Йўлда давом этарканмиз ичимда алам ва ўксиниш билан кетардим. Машрутка ичи лиқ тўла, одам оладиган даражада эмас эди. Шу пайт ҳайдовчи "Шу йигитниям олиб олайлик, савоб бўлар" деб қолди. Йўловчи чиқиб жой йўқлигини кўриб, "Майли кейингисига чиқарман " деганди, ҳайдовчи менга "Сурилинг, буям ўтириб кетсин" деди. Мен тиззамда бола ва қўлимда оғир юк билан бўлганим учун "Жой йўқку" дедим. Шу вақт ҳайдовчининг ëнида ўтирган киши "Ўзи текинга кетаяптию, яна гап қайтаришини қаранг буни" деб гап ташлади. Мен ҳақ бўлсамда баҳслашмай деб индамадим. Чиққан йигитга эса йўл ҳақини узатиб юборишини айтишди. Шу вақт ҳаëлимдан бир гап ўтди, "Савоб учун йўловчи олган бўлсангиз, нега текинга олиб кетмайсиз?". Бу савобмиди ëки нафс талаби???!! (Умида Носирзода, 6.09.2013) "Нозик Ҳилқат" группасидан

Биржа даллолининг севгиси (Ҳикоя)

Питчер – биржа даллоли Гарви Максуелнинг идорасидаги ишончли клерклардан бири. Эрталабги соат тўққиз ярим. Максуел ёш котиба қиз ҳамроҳлигида идорага кириб келди. Ҳамма уларга ҳайрат ва қизиқиш билан боқарди. – Салом, Питчер, – деди Максуел. У ўзининг иш столига шаҳд билан ўтираркан, дарҳол уни кутиб турган хатлар, телеграммалар денгизига шўнғиди....

Узоқ кутилган совға

Тарбиячи ётоқхонага кириб, болаларни паст овозда уйғота бошлади. Овозини пасайтиргани бефойда бўлди. Болалар уйғонар-уйғонмас чуғурлашиб кетишди. Гап бугунги байрам, қорбобо ва шунга ўхшаш яна алланималар ҳақида эди. Ёдгор уларга аҳамият бермасдан жимгина деразадан ташқарига қараб ўтирарди. Эсини билгандан буён шу – ҳар йили янги йил киришидан бир...

Ичкуёвлик таклифи!

Менинг исмим Бахтиёр. Ёшим – 28 да. Тошкентликман. Доимий рўйхатим холамнинг уйларида. Ўзим ҳам холамнинг уйларида укам билан яшайман. ...

Тунги суҳбат

Нажиб МАҲФУЗ Ҳатто зиёли кишилар ҳам уни кўчада учратиб қолсалар, ортидан ҳавас билан қараб қолишар, гўё саҳро сайёҳининг кўзига муздек зилол булоқ кўрингани каби нигоҳини узишга куч тополмас эди. Унинг эри тасбеҳ, тамаки ва гул каби майда-чуйдалар сотиш билан шуғулланарди. Турмуш ўртоғи вафот этганида Умму Аббос ҳали қирққаям кирмаган эди:...

Нишонга урилган гаплар: “Агар еркак айолини сув билан сугорса, (айолига сув ичирса), ажр олади”

Куйида келтириладиган фикрлар, хикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоклардаги турли сахифалардан олиб таржима килинган.  Умидсизликка тушма! Аллох таоло сен учун тор жойлардан чикадиган йолни ато етади. Сен ушбу оятни йодингда тут: "качон бирон нарсани ирода килса, Унинг иши "Бол” демокликдир, холос. Бас, у нарса болур”(Йосин сураси, 82-оят)....

Севишимни билмай кетган жуфти ҳалолим

Ишхонамдан зўрға чиқдим, уйга боришни ҳеч ҳам истамасдим. Машинам автоуловлар тўхташ жойида турганига қарамай йўлнинг нариги бетидаги хиёбонга йўл олдим. Фавворалардан отилиб турган ўйноқи сув томчиларини кузатиб, кўнглим бироз таскин топгандек бўлди. Охирги пайтларда кўнглим тор бўлиб қолганини ўзим ҳам сезяпман, лекин нима қилай?....

Сафардаги ходиса

Бир йигит бемор ётган кариндошининг холидан хабар олиш максадида йулга чикибди. Кулида иккита нон, мева-чеваси бор. Бирмахал,тутзор буйлаб секин кетаётганида тут тагида йиглаб утирган бир кимсага кузи тушибди......

Ёлгончи онамни согиндим

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлгиз колишидан куркиб, она мехридан айрилиб кийналиб колмасин, деб бошка аёлга уйланишга мажбур булди......

Бухорийнинг онаси

Фарзандларини еру кўкка ишонмай юрган Фотимани Аллоҳнинг яна бир имтиҳони кутарди. Бир куни гўдак ўғли Муҳаммад атак-чечак қилаётиб, йиқилди. Шунда ерда ётган бир шохча унинг кўзига заха етказди. Орадан уч-тўрт кун ўтгач, она фарзандининг кўрмаётганини пайқаб қолди. Фотима дунёни унутди. Аллоҳга нола қилди. Шу топда у ўғлининг кўра олиши эвазига...

Дуодан бахт топган келин

“Буладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. ~Одина унларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Мухаммад ота ёлгиз колди. Кексайганда ёлгизлик азоби кийин булар экан. Кекса одамнинг кунглини топиш учун бир суз кам, икки огиз суз куп......

Фикр қўшиш