ҚЎЙНИМДАГИ ИЛОН... (таржима қилинди)

ҚЎЙНИМДАГИ ИЛОН... (таржима қилинди)
ҚЎЙНИМДАГИ ИЛОН... (таржима қилинди)


Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор қилибди. Нияти шундай қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин. Бунинг учун у тунда, ҳамма уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига борибди. Шоша-пиша дуч келган илонни танлабдида пулини бериб, уни қўйнига солиб қўйибди. Ўч олиш ниятини ўзгалар кўзидан маҳфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона бўлибди. У тез орада айбдор билан учрашиб, уни илонга чақтиришни уюштиришга умид қилибди. Бироқ насиб қилмаган экан, интизорлик билан кутилган учрашув чўзилиб кетибди. Натижада аламзада одам режасини амалга оширишга пайт пойлаб, қаерга борса ҳам илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам ўйлаганини амалга оширибди. Қаршисидаги айбдор оғриқдан "дод” деб юборибди. - Нега бақирасан?- деб сўрабди аламзада,- мен йиғламаяпманку! - Сен нимага йиғлашинг керак? Илон сени чақмадику!- деб қўлини ушлаганча таъна қилибди айбдор. - Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни ёнимда олиб юрганимда танамни тишлайвериб қай аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан... Шу сўзларни айтиб аламзада одам кўйлагини очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга толибди. - Нега индамайсан?- дебди аламзада. - Ўйлаб қолдим. Биргина кичик қасос олишга ўзингни шунчалик қийнашинг шартмиди? Арзирканми шунга шунча азобланиш? Энди ўйланиш навбати қўйнида илон олиб юрган одамга келибди.... (Қиссадан ҳисса: Кимдандир аламзада бўлиб, буни ичимизда сақлаб юрсак – фақат ва фақат ўзимизга жабр қиламиз. Алам ва қасос олиш нияти бизни кемирмаслиги учун энг яхши йўл – кечириб кетишлик. Агар кечириш қўлимиздан келмаса – барчасини Аллоҳга ҳавола қилиб, унутишга ҳаракат қилганимиз яхши. Аламларимиз қўйнимиздаги илонга айланиб қолмасин...)

Ширин хурмо

Шахарнинг гавжум ва сершовкин бозорларидан бири. Устига уюм-уюм хурмолар терилган бозор растаси. Орталикдаги жойлардан бирида лаб-лунжига аямай бойок чаплаган, кирк йошлардаги толагина жувон савдо килмокда. коли-колига тегмайди.  Харидорлар бироз сийраклашгач жувон йонидаги сотувчилар сафига кечагина кошилган одмирок кийинган тенгкур айолга...

Хикоя: Изтиробли умр

Кун иссик. Йерда унган майсалар осмонга тикилиб, йомгир йогишини исташмокда. Айникса, уй оркасидаги дарахтзорлар ичидан макон топган откулокларнинг йомгирни кутайотганлиги уларнинг рангидан билиниб турибди. Абдивойнинг хам бужмайган юзи откулокникидан колишмайди. ...

Ҳолва емаган ҳокимлар (ҳолвани ёқтирадиган ҳокимлар ўқимасин)

Ҳажвия Деворнинг ҳам қулоғи бор, деган нақл неча минг йил олдин айтилганини билмадим-у, аммо жуда бугунбоп чиқиб қолди. Ҳаммадан ҳам ҳокимларга қийин бўлди, ҳокимларга! Бечоралар... Бировни дилдан яйраб, хумордан чиқиб сўколмайди ҳам. Сўкса — тамом, эртаси куни интернетда чиқиб турибди-да!...

"КИЗИНИ КОТИЛИГА АЙЛАНГАН ОТА ЙОХУД МАЙШАТПАРАСТ ОТА КИЛМИШИ"

Бу вокеани укиганимда юрагим тухтаб колай деди,афсуски шундай инсонлар хали орамизда бор,улар кайф сафони уз оиласидан устун куядилар. Ота онасининг йигиб терганига уйланиб олишган,уз пешона терлари билан пул топмаган хеч бир инсон хеч качон хеч нарсани кадрига етмайдилар! Ланатни айтамизу,лекин кулимиздан хеч нарса келмайди,чунки вактни оркага...

Дадам ва онамни яраштирганим…

Макр ишлатиш аёлларга хос, дейишади. Аммо ёш бўлишимга қарамай, мен ҳам макрдан фойдаландим. Буни ёмонликка йўйманг. Оиламизни сақлаб қолиш учун қилдим буни… Бир бошидан айтиб бера қолай....

Эримни яхши кўрмай қолдим...

«Севги бўлганмиди ўзи, ҳозир-чи, бирор ҳиссиётлар қолганми» — муҳими бу эмас! Асосий масала: эр-хотин ўртасидаги муносабатларни изга солиш, юракнинг туб-тубидаги бир томчи меҳр-муҳаббатни борича сақлаб қолишдир. «Сўзларимни тинглаб, аччиғингиз келар. «Эс-ҳуши жойидами бу аёлнинг», дея ажабланарсиз балки, рости, ўзим ҳам қийналиб кетдим... ...

Сафардаги ходиса

Бир йигит бемор ётган кариндошининг холидан хабар олиш максадида йулга чикибди. Кулида иккита нон, мева-чеваси бор. Бирмахал,тутзор буйлаб секин кетаётганида тут тагида йиглаб утирган бир кимсага кузи тушибди......

КЕЛИН

Ёшлигида туман тугул, чегарадош қўшни вилоятларда ҳам ном таратган, асли касби тандирчилик бўлган Ҳамдам полвоннинг хонумонига ўт тушганига ҳам уч йил бўп қолди. Чол-кампир бир нечта, ёшига ҳам етмасдан нобуд бўлган болаларидан кейин эллик ёшнинг тагига бориб, тилаб олган ёлғиз ўғиллари Тўхтамурод қиш куни шаҳардан йўловчи енгил машинада келаётиб,...

БИЗ ҲАМИША БИРГА БЎЛАМИЗ!

Танишдилар... Учрашиб юрдилар... Севишдилар... Фотиҳадан бир кун олдин йигит кутилмаганда яна учрашувга чақирди. ...

ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЖИЗАСИ

Бир куни мактабда "Дунёнинг етти мўжизаси” мавзусида дарс ўтилаётганди. Дарснинг бошида ўқувчиларга мўжизаларни санаб, ёзиб чиқиш вазифаси берилди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дафтарини йиғиб олаётганида, бир қизалоқ ҳануз ўз дафтарига нималарнидир қоралаётганига кўзи тушди. Ўқитувчи унинг ёнига бориб, ёрдам керак эмасми деб қизиққанида, ўқувчи қиз...

Фикр қўшиш