Тунлари ухлолмай ётган аёллар!

Тунлари ухлолмай ётган аёллар!

Келинлик уйида тинчлик топмай, Куз очиб курган эрига ёкмай, Висол кайигида хеч канча окмай, Эр сабаб уйига кайтган аёллар! Дардини сувга айтган аёллар! Айбми аёлда омад булмаса? Ок, сийна, хипчабел, комад булмаса? Отаси ортидан даромад булмаса? Куёвнинг онгида шайтон хаёллар. Шу сабаб эридан кайтган аёллар! Дардини айтмасдан ичига ютиб, Узга бир шахзода келишин кутиб, Нозик билагига куз ёшин суртиб, Тунлари ухлолмай ётган аёллар! Такдирдан энсаси котган аёллар! Ёрига бир бора кулок, тишлатиб, Ёри хам бир кеча- кундуз ишлатиб, Умр бахорини к,ишда к,ишлатиб, "Аёл" деб тамга босган аёллар! Ёшлигини дорга осган аёллар! Бахт сураб жойнамоз тушмас кулидан, Кочмокчи булади хижрон чулидан, Тутмокчи булиб бахтнинг кулидан, Эридан жафо топган аёллар! Этагидан итлар копган аёллар! Ортидан кулади дусту девона, узини уйида узи бегона, Хаттоки тушунмас отаю- она, Ёр кутиб кузлари гирён аёллар! Армони ёр билан ошён аёллар! Бева хам кимнингдир арзандаси, Худойимнинг суйган бир бандаси, Бу хам бир хаётнинг аччик, хандаси, Кушниси жеркиниб турган аёллар! Уйида беркиниб юрган аёллар! Кизини туйига айтмас аммаси. "Тул" дея ирим к,илар хаммаси. Умрбод учмаса керак тамгаси. Шунда хам худога солмас аёллар! К,изларни туйига бормас аёллар! Дунёда хеч ким булмас у томон, Дунёга келганига пушаймон, Дунёда сирдош булмаса ёмон, К,алби учун кабр курган аёллар! Хижрон билан давр сурган аёллар! Таом бедармон, кувват йук, белда. Хомила тугилмай киради ерга. Айбни агдармай айбдор эрга. К,айнонага ёмон булган аёллар! Шунда хам эр томон булган аёллар! Боласиз бешик тебратиб тунда, Хаёлда аллалар айтади кунда, Худойим "ол к,улим" деворса шунда, Бахт топиш хеч гап эмас аёллар! Бир кетса к,айтиб келмас аёллар! Янгаси чоллардан куёв топади, Хотини борлардан куёв топади, Эшитиб кунглига огир ботади, Так,дир уйинидан хайрон аёллар! Эр сабаб умри вайрон аёллар! Ёш туриб сочига ок, оралаган, Тенгдошлари аллакачон болалаган, Гудаклари бор уйга муралаган, Фарзанд орзусида юрган аёллар! Боласиз уттизга кирган аёллар! Узини чалгитиб китоб ук,ийди. Гохида гамгин шерлар тук,ийди. Тунда ёзиб тонгда узи ук,ийди.Шерлари узидан ортмас аёллар! Ёнида эр киши ётмас аёллар! Оллохнинг бандаси бахтин топади, Бир куни бир жойда тошдек котади, Эр эса дузахда касрин тортади, Зинога чап бериб к,очган аёллар! Оллох деб кафтини очган аёллар! Биринчи эридан к,алби чилпарчин, Иккинчи эри учун Ойбарчин, Ишк,илиб севгиси булсинда чин, Турмушдан куркиб колган аёллар! Ёмонига йулик,иб колган аёллар! Алпомишдек йигитга ёр булинг, Чакалокка этаги бисёр булинг, Иккинчи турмушда хушёр булинг, Ёлгизликни енгиб чиккан аёллар! Бахти кулиб тенги чиккан аёллар♥

Фикр қўшиш