Бировнинг ёрига узбекча шеър

Бировнинг ёрига
Бировнинг ёрига


Бировнинг ёрига ёр бўлганимча,
Ёлғизлар ёрига қул булганим соз.
Иймонга бош эгиб то ўлгунимча,
Айрилиқ уйида тул бўлганим соз,

Тегманг юрагимнинг жароҳатига,
Иззиллаб тўкилар алвон дардларим,
Суратим шайдоси бўлмайди асло,
Покиза қалбимни севган мардларим.

Хўрсиниб хўрсиниб кунларим ботар,

Ўксиниб-ўксиниб йиғлар тунларим,
Босган изларимни қучсада хатар,
Сиздан нажот сўраб чиқмас унларим.

Фалакка етмаган оҳларим ҳануз,
Ёндириб тинмайди сийрат боғини, 
Умрим дафтарига ёзилмасдан куз,
Яратган ювсайди кўнгил доғини.

Ёлғизнинг ҳаёти сизга бегона,
Куйган юрагининг оташи йўқдир,
Таъсирин кўрсатмас ишқнинг пайкони,
Армони бағридан юлинмас ўқдир.

Бахтлисиз бағрингиз бутундир бутун,
Ярим дил,яримта умидгинам ҳам,
Сўзласам,кўкларга ўрлайди тутун,
Ишқингиз бўлолмас дардимга малҳам.

Болданда ширинроқ бўлсада сўзлар,
Кўксимга санчилар ҳақорат бўлиб,
Дўст бўлиб кирдингиз кўнглим уйига,
Дўст бўлиб қайтинг сиз мардона кулиб.

Елкамга ортилган юкларим анча,
Манзилга ё етиб,ёки етмайман,
Чидайман синови булмасин қанча,
Тангридан бўлакка қўлим тутмайман.

Чангини чиқармай босган изимнинг,
Яшайман ҳеч кимга зиёним тегмай,
Қучиб уйготмасин майли мени бахт,
Умримни ўтказай бошимни эгмай.

Кечиринг озорим сўзимда бисёр,
Аммо бўлолмайман сиз суйган дилдор,
Дил берган,қўл берган гулингиз билан,
Вафо чаманида бўлинг бахтиёр.

Бировнинг ёрига ёр бўлганимча,
Ёлғизнинг ёрига қул бўлганим соз...

Мехр кутиб кимдандир

Ичим тула дарду гам, Айтолмайман хеч кимга. Нафас олсам санчилар, Хар ютганда куксимга. Кунглим озиб огринар, Дил безовта недандир......

Сабрни суракланг

Одам борки кибр бор. Иймонлида сабр бор. Инсоф берсин хар кимга. Кимда бисёр ажр бор......

Дунёдан нолиманг

Дунёга келдиму эркин хаёт кормадим, Дунёга тоймадим ойнаб кулмадим. Дунё шундай экан бу ёлгон дунё, Алдаб алдаб кетар экан да гоё. Дунёдан нолимайман мен лекин асло, Хеч ким мендек дард кормасин асло. Дунёдан хамма хам кетади бир кун, Инсонлар дунёдан нолиманг лекин....

Хижоб таккан киз

Ислом дини сенга уйин булдими? Ё жаннатдан жойинг тайин булдими? Беш вакт намоз шунча кийин булдими? Факат "мода" учун "хижоб таккан" киз......

Сиз мени уйламанг багри тош дея

Сиз мени уйламанг багри тош дея Тил таъриф этолмас туйгуларим бор Уйламанг келмаган кузга ёш дея. Биров кутаролмас кайгуларим бор...

Қолиб кетарман

Кет дейсан билсайдинг бахтингни аммо, Кетсам ўзим билан олиб кетарман. Чунки мен куйдирги биттаман танҳо, Юрагингда мангу қолиб кетарман......

Кечиргин болам

Бир кун келиб кексайиб қолсам, Гапиришдан, юришдан толсам, Сени қийнаб,ташвишга солсам, Инжиқлигим кечиргин болам....

Гамлар келиб йиглатса

Гамлар келиб йиглатса чиданг барига Душман келиб кулса кетинг нарига Кумилиб кетманг сиз дунё гамига Хафа булманг хаёт хали олдинда...!...

Қуръон дилга пора бўлиб тўлгани муҳим

Қуръон дилга пора бўлиб тўлгани муҳим, Қалб Қуръонни ҳаётим деб билгани муҳим. Сен Қуръоннинг қаерига келганинг эмас, Қуръон сенинг қаерингга келгани муҳим....

Кор ёгса эрийди калб музламасин

Кор ёгса эрийди калб музламасин, Эшикдан киролмай бахт музламасин. Бахт келса багризга махкамрок босинг, Чикиб кетишга хеч йул изламасин....

Фикр қўшиш