Юлдуз Усмонова - Бахор булади
Юлдуз Усмонова - Бахор булади Текст песни
Ўтади-кетади бу кечаю-кундузлар,
Биз кулиб яшасак-яшамасак.
Келади-кетади яна фасли баҳор-кузлар,
Биз уни кутсакда-кутмасакда.
Гоҳида кўзимиз кулар-у дил йиғлайди,
Ҳали ҳам кимгадир нимадир етишмасмикан,
Ҳаётнинг маъноли йўлларида?
Юраклар уришдан тинмаса,
Ҳасаддан дил оғримаса,
Албатта Худо хоҳласа,
Ҳар бир кунимиз баҳор бўлади. (х2)
Соғиниб-соғиниб яшагай ҳар бир юрак,
Ҳаммадан кўпроқ ўз баҳорини.
Борида асрасин, дегани шуми демак,
Энг яқин дўстини, ўз ёрини.
Жонимиз, танимиз бир ҳаёт кемасида,
Ўхшаймиз бир дарахт мевасига.
Кечаги кунимиз армонга айланар,
Улгуриб бўлмагай ҳаммасига.
Юраклар уришдан тинмаса,
Ҳасаддан дил оғримаса,
Албатта Худо хоҳласа,
Ҳар бир кунимиз баҳор бўлади.